islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Талабаларимиз Азон викторинасида ғолиб бўлдилар

Azon.uz ахборот таҳлилий портали “Қамар” китоблар дўкони билан ҳамкорликда мусулмонларнинг илмий салоҳияти ҳамда динимиз аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида ташкил қилган “Azon-Viktorina“ савол-жавоблар мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Унга кўра Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Умархўжаев Мурод 1-ўринни ва 3-курс талабаси Аҳмедова Муаттар 2-ўринни қўлга киритдилар. Ғалаба муборак! 183

Фрейдизм ва дин (З.Фрейднинг диний-психологик қарашлари)

Диннинг пайдо бўлиш сабаблари ва моҳияти тўғрисидаги масалалар З. Фрейдни доимо қизиқтириб келган. У ўзининг бир қанча китобларида, масалан, “Тотем ва табу”, “Мусо ва монотеизм”, “Бир иллюзиянинг келажаги” асарларида дин масаласини кўтаради ҳамда бу масалага материалистик ва атеистик нуқтаи назардан туриб ёндашади. З.Фрейднинг диний қарашлари соф атеистик заминга қурилган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди:”Агар мен дин масаласидаги қарашларимни бундан анча илгари, масалан инкивизиция даврларида айтганимда эди, инкивизиторлар мени тириклай гулханга ташлаган бўлар эдилар”.Чунки унинг диний қарашларида илоҳиёт масаласига материалистик нуқтаи назардан туриб ёндашилган. Унинг диний қарашларини учта даврга бўлиб ўрганиш мумкин. Фрейд ҳар бир даврда динга нисбатан турли хил қарашларни баён этади. Биринчи даврда Фрейд томонидан дин болада отанинг ўрнига Худо тасаввурининг пайдо бўлиши сифатида талқин қилинади. Эмишки, бола учун ота чексиз куч-қудрат рамзи ҳисобланади. Бола каттара борар экан, отасининг ҳам камчиликларга эга эканлигини, унинг ҳам имконияти чекланган эканлигини, ожиз бир инсон эканлигини англаб боради. Шунда болада мукаммал, ҳар нарсага қодир, отасининг камчиликлари кузатилмайдиган зотга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёж болада Ота Худо образини яратади ва энди у ўшангга эътиқод қилади. Иккинчи даврда Фрейд динни сублимация сифатида тушунтиришга ҳаракат қилади. Диндаги ибодат, тавба-тазарру, дуолар аслида сублимация эмиш, яъни инсон дин ёрдамида ва тасаввурда пайдо бўлган Худо образининг ёрдам беришига ишонган ҳолда ўзидаги асабий ҳолатдан қутилар эмиш. Фрейд ўзининг “Бир иллюзия келажаги” асарида динни миядан кетмайдиган ҳолатларнинг (навязчивые состояния) жамоавий неврози деб тушунтиради. Бу ҳолатни тиббиётда шундай тушунтиришади: миядан кетмайдиган неврозда беморда ўта сержаҳиллик, ўта чарчаганлик, ҳаддан ошиқ уйқусизлик, иш қобилиятининг сусайиши ҳолатлари кузатилади. Касалликнинг миясида ўрнашиб қолган ҳолатлар уч хил кўринишда бўлади: а) фикрлар кўринишида: беморнинг миясига бирорта фикр келади-ю, умуман ундан қутила олмайди (Одамнинг миясида Худо образи туриб қолади ва у муттасил ҳолда фақат шу ҳақда ўйлайди, четдан келадиган турли туман фикрларни ҳам фақат мана шу образ призмасидан ўтказади); б) ҳаракатлар кўринишида: бемор маълум бир ҳаракатни тўхтовсиз амалга ошираверади (мас., бетўхтов қўлини ювади, сочини кесади ва ҳ. Одам қандайдир стереотип ва маънисиз ҳаракатларни мажбуран такрорлайди. Ибодатлар ва турли хил ритуаллар шулар жумласига киради); в) ваҳима кўринишида: бемор доимо қандайдир ваҳима билан яшайди (мас., уни ўлдириб қўядигандек бўлаверади. Ёки одам Худонинг олдида қачондир ҳисоб-китоб қилиниши ваҳимаси билан яшайди). Фрейднинг фикрига кўра, дин – бу инсоннинг миясида кетмайдиган бўлиб қотиб қолган фикр кўринишидаги невроздир[1]. Психоаналитикнинг  таъсири натижасида бемордаги кўплаб симптомлар йўқолади, у изтироблардан фориғлашади. Бу айнан психоаналитикнинг таъсири ёки врачга бўлган ишончнинг таъсири ёки беморнинг ўз-ўзига бўлган таъсирининг натижасими билиш қийин. С.Жимбинов: “Психоанализ – ярим бадиий, ярим илмий таълимот. Шахснинг асоси ҳисобланган илк болалик, унитилган кечинмалар ва аламлар, ушалмаган орзулар – буларнинг ичида қанчалар шеърият ва донишмандлик бўлиши мумкин эди! Бироқ Фрейднинг қовоқ уйган материализми ва хира атеизми унинг мифологиясини бузуқ ва чўлоқ қилиб қўйди”[2]. С.Жимбинов:”Диндор одамнинг ибодати, тавба-тазарруси ва дуолари психоаналитик шахсини мутлақо кераксиз, ҳаттозарарли қилиб қўяди. Бироқ XX асрнинг худосизлашган дунёсида врач-психоаналитик ўзига ишониб руҳонийнинг ҳеч бўлмаганда бир бўлак вазифасини ўз зиммасига олди. Психоанализ – тавба-тазаррунинг атеистик пародиясидир”[3]. Психоанализ инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган, нафснинг истакларига, майлларига қарши борадиган ҳар қандай нарсани, жумладан маданиятни, динни инкор қилади. Маданият ва дин инсон майлларига тўсиқ бўлиб, унинг қондирилиш...

Нақшбандия машойихлари(6) Шайх Абулҳасан Ҳарақоний (Қоддасаллоҳу сирруҳу)

Силсилаи Саодати Нақшбандиянинг олтинчи ҳалқасидир. Исми шарифи Али бин Жаъфардир. Кунияси Абул Ҳасандир. Бастомдаги бир қишлоқда таваллуд топган. Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари Боязид Бастoмийни маънода кўриб, иршодга мазҳар бўлганини эътироф этган. *** Бир пайт Бaстoм шаҳрига чигирткалар ҳужум қилди. Бутун экинларни ва сабзавотларни еб қўйди. Халқ фарёд этиб, дуолар қилди, аммо чигиртка балосидан қутилолмади. Халқнинг мусибатини кўрган Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари томга чиқди. Ва тўрт тарафга назар солди. Ва… чигирткалар бир жойга тўпланиб, бирдан учиб кетдилар. Аср намози вақти келганда шаҳарда битта ҳам чигиртка қолмаган эди. *** Султон Маҳмуд Ғазнавий бутун Осиёга ҳоким бўлган бир даврда Ҳарақон шаҳрига ҳам келган эди. У одамларини юбориб, Шайх Ҳарақоний ҳазратларини ёнига чақирди. Шайх ҳазратлари, узр сўраб, ёнига бормади. Буни эшитган Ғазнавий: – Қани, юринглар, биз унинг ёнига борайлик, у сиз ўйлаган одамлардан эмас, деди ва ўз либосини Қози Аёзга кийдирди. Ўзи эса силоҳдор (муҳофиз) қиёфатида, унинг ёнида йўлга тушди. Маҳмуд Ғазнавий Қози Аёзнинг ёнида Ҳарақоний ҳазратларининг уйига кирди ва салом берди. Ҳарақоний ҳазратлари унинг саломини олди. Аммо ўрнидан турмади. Шунда Маҳмуд Ғазнавий Абул Ҳасан Ҳарақонийга: – Нега султон кирганда ўрнингдан турмайсан?  – деди. Ҳарақоний ҳазратлари унга: – Мадомики, сени олдинга чиқаришган экан, қани ёнимга келчи, – деди. Султон Маҳмуд шу саволни берди: – Боязид Бастoмий қандай зот эди? – Боязид шундай бир комил вали эдики, уни кўрганлар ҳидоятга қовушар эди, Аллоҳ таолонинг рози бўлгани кишилардан бўлар эди, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. – Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб каби кимсалар фахри коинот Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламни қанча марта кўрдилар, аммо ҳидоятга эришолмадилар. Боязидни кўрганлар қандай қилиб дарров ҳидоятга эришдилар, ажабо?  – деди Ғазнавий. – Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб каби ахмоқлар Аллоҳ таолонинг Пайғамбарини инсонларнинг энг устуни ҳазрати Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам сифатида кўрмадилар, балки Абу Толибнинг етими, Абдуллоҳнинг ўғли ўлароқ кўрдилар. Агар уни Абу Бакр Сиддиқ каби кўриб, Расулуллоҳ сифатида кўрсалар эди, куфрдан қутулиб, у  каби камолга эришардилар, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмудга жавоб ёқди. – Менга насиҳат этинг, – деди у. – Шу тўрт нарсага диққат қил: гуноҳлардан қоч, намозингни жамоат билан ўқи, жўмард бўл, Аллоҳ таолонинг яратганларига шафқатли бўл, – деди Ҳарақоний ҳазратлари. – Менга дуо қилинг, – деди Ғазнавий. – Эй Маҳмуд, оқибатинг хайрли бўлсин!  – деди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмуд Шайх Ҳарақонийнинг олдига бир коса олтин қўйди. Бунга қаршилик қилди. Шайх Султон Ғазнавий олдига арпа унидан ёпилган бир нон қўйди. Султон нондан бир тишлам еди. Аммо луқмани ютолмади. – Бир луқма нонни ютолмаяпсан, шу косадаги олтинларнинг ҳам томоғимизга тиқилишини истайсанми? Биз пул билан алоқамизни кесганмиз. Буни бу ердан олингизлар, – деди Ҳарақоний ҳазратлари ва олтинларни олмади. Ғазнавий Ҳарақоний ҳазратларидан хотира учун бир нарса сўради. Шайх унга ўз ҳирқасини берди. Султон Маҳмуд кетар экан, Ҳарақоний ҳазратлари ўрнидан турди. – Келганимда ўрнингдан турмаган эдинг, энди ўрнингдан тураяпсан, у ҳол нима эди, бу икром надир?  – деб сўради Султон. – Бу ерга подшоҳлик ғурури ила келган эдинг. Энди эса дарвешлик ҳоли ичида қайтаяпсан. Дарвешлик давлатинг қуёши устида порлай бошлади. Аввал сен ғурур ичида бўлганингдан оёққа турмадим, энди дарвеш бўлганинг учун оёққа тураяпман, – деди Шайх. ***...

Усулул фиқҳ илмининг пайдо бўлиши

Шариат усуллари 3 тадир: Китоб, суннат, ижмоъ. Тўртинчи асл қиёсдир.[1] Тўртинчи асл, яъни қиёс юқоридаги 3 аслдан истинбот қилиб олинадиган маъносидадир.[2] Усулул фиқҳ илми тавҳид илмидан кейинги шарафли илмлардан биридир. Бу илмнинг қадри баланд, фойдаси кўп, манфаатлидир. Бу фан шаръий далиллар ва уларнинг аслларига назар солиш ила бино топган, носих-мансух, мутлақ-муқайяд, хос-ом ва шу кабиларни ўз ичига олган. Шунингдек, каломларни ҳукмларга нисбатан таркибини, қиёсларга назар солишни, ҳукмга васфни таълиқ қилишни, иллатнинг йўлларини баён қилишни ва шу кабиларни ўрганади.[3] Усулул фиқҳ илми хулафои рошидинлар ва улардан кейинги саҳобалар давридаги ижтиҳод ҳаракати пайтида юзага келди. Саҳобалар бир-бирларидан янги пайдо бўлган масалалар ҳақида фатво сўрардилар. Улардан мужтаҳид бўлганлари ана шу масаланинг шаръий ҳукмини Қуръони карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан излашарди. Кейин улар қиёсга юзланишар ёки мувофиқ равишда ўзлари рай билан ижтиҳод қилишарди. Бу иш тобеинлар ва табаа тобеинлар вақтида ҳам давом этиб келди. Фақат бироз тафовут бор эди. Уларнинг баъзилари қиёсни воқеликда бор ҳукмга таққослашни ушлашарди. Ўхшаши йўқ ҳукмларда тўхтаб қолишарди. Баъзилари эса, кенгроқ йўл тутиб, шариатнинг мақсадларига мувофиқ манфаатлардан фойдаланишарди. Уларнинг барчалари саҳобаларнинг фикрларидан олишарди. Тобеинлар ва табаа тобеинлар давридаги мужтаҳидларнинг кўзга кўринганлари Саъид ибн Мусайяб, Урва ибн Зубайр, Шурайҳ Қозий, Иброҳим Нахаий ва бошқалар мисол бўлади. Сўнг ҳижрий 2 асрда, мўътабар мазҳаблар имомларининг даврида усулул фиқҳ илми шаклланди, бошқа илмлардан ажралиб чиқди. Уламолар орасида “қиёс”, “истиҳсон”, “масолиҳул мурсала”, “саҳобийнинг сўзи”, “биздан олдингиларнинг шариати”, “Мадина аҳлининг амали” ва шу каби номлар айтила бошлади. Ана шу мужтаҳид ва уламолар орасида, асосан, икки йўналиш ажраб, кўзга кўриниб қолди. Уларнинг Ҳижоз минтақаси олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлил ҳадис” дейиларди. Ироқ олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлир рай” дейиларди. Олдин ҳам кишилар усулул фиқҳ қоидаларини саҳобаларнинг, тобеинларнинг ва бошқа имомларнинг ижтиҳодларидан олиб ишлатиб юраверишарди. Гоҳида бир-бирига қарама-қарши далилларнинг ораларини мувофиқлашда уларнинг ижтиҳодлари усулий қоида сифатида асос ҳисобланарди. Ислом дини бир қанча диёрлар ва халқлар орасида тарқалиб, араб миллати бошқа миллатлар билан қўшилиб кетгач, ўзгача шароит юзага келди. Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Натижада, “Усулул фиқҳ” илмига асос солинди. Бу иш мазҳаббоши имомлар даврида, ҳижрий 2 асрнинг охирларида юзага чиқди. Ибн Надим “Фиҳрист” номли китобида зикр қилганидек, “Усулул фиқҳ”га оид бўлган барча қоидаларни биринчи бўлиб имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ алоҳида рисолада жамлаган. Лекин афсуски, бу рисола бизларгача етиб келмаган. Усулул фиқҳга бағишланган биринчи китобни имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этганлар. Имом Шофеийнинг “Рисола” деб аталган мазкур китоблари бизгача етиб келган. Шунинг учун у киши уламолар ўртасида “Усулул фиқҳ” илмининг асосчиси сифатида машҳурдир.[4] Мазкур “Рисола” китоби ёзилишига Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан келган хат туртки бўлган. Хатда ёзилишича, ўша пайтда баъзи одамларнинг Қуръон ва ҳадисларни нотўғри шарҳлаган ҳолда ҳукм чиқаришлари кўп содир бўлиб турган. Имом Шофеийдан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича бирор кўрсатма беришини илтимос қилинади. Натижада, имом Шофеий ушбу хатга жавобан бир мактуб ёзади. Ушбу мактубда манбалар, Қуръон ва ҳадисда ишлатилган сўзларнинг омм ва хос, луғавий қоидалар ва насх, Пайғамбаримизнинг хатти­ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти, ижмоъ, хабарлар ва уларнинг турлари ҳамда далил сифатидаги ўрни, қиёс, истеҳсон, ижтиҳод ва бошқа масалаларни атрофлича ёритган. Кейинчалик...

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 6-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратларига “нафсингга берган энг енгил жазо надир?” дея савол беришди. – Бир марта нафсим бир итоатсизлик қилди. Бунга жазо ўлароқ бир йил сув ичмадим,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Бир куни Боязид Бастoмий ҳазратларининг қалбига шундай илҳом келди: “Эй Боязид, хазиналарим одамлар тарафидан қилинган ибодатлар ва гўзал амаллар билан тўладир. Сен бизга шундай бир нарса билан келгинки, у бизда бўлмасин”.  – Ё Рoбби, хазинангда бўлмаган нарса нимадир? – деб сўради Боязид Бастoмий ҳазратлари. – Ожизлик, аянчлилик, чорасизлик, зиллат ва муҳтожликдир, – дейилди. *** Боязид Бастoмий ҳазратларидан “бу даражага нима билан юксалдинг”, деб сўрашди.  – Ҳар ерда Аллоҳ таолонинг кўриб турганини, билиб турганини ўйлаб, адабга риоя этиш билан, – деб жавоб берди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари ўз талабаларига шундай дерди: “Сиз ҳавода учган биттасини кўрсангиз, дарров унинг каромат соҳиби экани ҳақда ҳукм чиқарманг. Унинг чиндан ҳам фазилат ва каромат соҳиби эканини билиш учун унинг дин амирларига бўйсунишдаги ҳассосиятига, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан ахлоқланишига, суннати санияга амал қилишга, дин олимларига боғлиқлигига қаранг. Агар у буларга уйғун ҳаракат қилишда энг кичик заифлик бўлса, у кимсани фазилат ва каромат соҳиби дейиш мумкин бўлмайди. Бир кишининг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатининг ҳақиқий бўлган бўлмаганининг аломати – унинг денгиз каби сахий, қуёш каби шафқатли, тупроқ каби тавозеъли бўлишида кўринади. Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳар он ҳар кимга келмоқдадир. Демак, ҳар он унга шукр этмоқ лозимдир. Бизнинг сўзларимиз китоб ва суннатдандир. Кучини ва маъносини шу икки манбадан олмаган сўзда қиймат йўқдир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари даимо “Аллоҳ, Аллоҳ” дерди. Ўлим тўшагида экан, шундай дуо этди: – Ё Рoббим, сен учун қилган бутун ибодат, тоат ва зикрларни доим ғафлат ичида қилдим. Мана, энди жон бераяпман. Аллоҳим, менга зикр ва ҳузур ҳолини эҳсон айла! Бу сўзлардан сўнгра зикр ва ҳузур ҳоли ичида руҳини таслим этди. Вафоти ҳижратнинг 231 ёки 232-йилида (мелодий 875) Шаъбон ойида юз берди. У зотнинг қабри Хуросонда, Бастом шаҳридадир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари вафот этгандан сўнгра буюклардан бири уни тушида кўриб, ундан: “Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?” – деб сўради. Бастoмий шундай жавоб берди: “Мени тупроққа қўйганларида бир овоз “Боязид, биз учун нима олиб келдинг?”  – деди. Мен: “Ё Рoбби, сенга лойиқ ҳеч нарса олиб келмадим. Аммо ширк ҳам олиб келмадим”, – дедим”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Рустам Эргашев 160
1 1 201 1 202 1 203 1 204 1 205 1 432