islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 7, 2019

Day

Фрейдизм ва дин (З.Фрейднинг диний-психологик қарашлари)

Диннинг пайдо бўлиш сабаблари ва моҳияти тўғрисидаги масалалар З. Фрейдни доимо қизиқтириб келган. У ўзининг бир қанча китобларида, масалан, “Тотем ва табу”, “Мусо ва монотеизм”, “Бир иллюзиянинг келажаги” асарларида дин масаласини кўтаради ҳамда бу масалага материалистик ва атеистик нуқтаи назардан туриб ёндашади. З.Фрейднинг диний қарашлари соф атеистик заминга қурилган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди:”Агар мен дин масаласидаги қарашларимни бундан анча илгари, масалан инкивизиция даврларида айтганимда эди, инкивизиторлар мени тириклай гулханга ташлаган бўлар эдилар”.Чунки унинг диний қарашларида илоҳиёт масаласига материалистик нуқтаи назардан туриб ёндашилган. Унинг диний қарашларини учта даврга бўлиб ўрганиш мумкин. Фрейд ҳар бир даврда динга нисбатан турли хил қарашларни баён этади. Биринчи даврда Фрейд томонидан дин болада отанинг ўрнига Худо тасаввурининг пайдо бўлиши сифатида талқин қилинади. Эмишки, бола учун ота чексиз куч-қудрат рамзи ҳисобланади. Бола каттара борар экан, отасининг ҳам камчиликларга эга эканлигини, унинг ҳам имконияти чекланган эканлигини, ожиз бир инсон эканлигини англаб боради. Шунда болада мукаммал, ҳар нарсага қодир, отасининг камчиликлари кузатилмайдиган зотга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёж болада Ота Худо образини яратади ва энди у ўшангга эътиқод қилади. Иккинчи даврда Фрейд динни сублимация сифатида тушунтиришга ҳаракат қилади. Диндаги ибодат, тавба-тазарру, дуолар аслида сублимация эмиш, яъни инсон дин ёрдамида ва тасаввурда пайдо бўлган Худо образининг ёрдам беришига ишонган ҳолда ўзидаги асабий ҳолатдан қутилар эмиш. Фрейд ўзининг “Бир иллюзия келажаги” асарида динни миядан кетмайдиган ҳолатларнинг (навязчивые состояния) жамоавий неврози деб тушунтиради. Бу ҳолатни тиббиётда шундай тушунтиришади: миядан кетмайдиган неврозда беморда ўта сержаҳиллик, ўта чарчаганлик, ҳаддан ошиқ уйқусизлик, иш қобилиятининг сусайиши ҳолатлари кузатилади. Касалликнинг миясида ўрнашиб қолган ҳолатлар уч хил кўринишда бўлади: а) фикрлар кўринишида: беморнинг миясига бирорта фикр келади-ю, умуман ундан қутила олмайди (Одамнинг миясида Худо образи туриб қолади ва у муттасил ҳолда фақат шу ҳақда ўйлайди, четдан келадиган турли туман фикрларни ҳам фақат мана шу образ призмасидан ўтказади); б) ҳаракатлар кўринишида: бемор маълум бир ҳаракатни тўхтовсиз амалга ошираверади (мас., бетўхтов қўлини ювади, сочини кесади ва ҳ. Одам қандайдир стереотип ва маънисиз ҳаракатларни мажбуран такрорлайди. Ибодатлар ва турли хил ритуаллар шулар жумласига киради); в) ваҳима кўринишида: бемор доимо қандайдир ваҳима билан яшайди (мас., уни ўлдириб қўядигандек бўлаверади. Ёки одам Худонинг олдида қачондир ҳисоб-китоб қилиниши ваҳимаси билан яшайди). Фрейднинг фикрига кўра, дин – бу инсоннинг миясида кетмайдиган бўлиб қотиб қолган фикр кўринишидаги невроздир[1]. Психоаналитикнинг  таъсири натижасида бемордаги кўплаб симптомлар йўқолади, у изтироблардан фориғлашади. Бу айнан психоаналитикнинг таъсири ёки врачга бўлган ишончнинг таъсири ёки беморнинг ўз-ўзига бўлган таъсирининг натижасими билиш қийин. С.Жимбинов: “Психоанализ – ярим бадиий, ярим илмий таълимот. Шахснинг асоси ҳисобланган илк болалик, унитилган кечинмалар ва аламлар, ушалмаган орзулар – буларнинг ичида қанчалар шеърият ва донишмандлик бўлиши мумкин эди! Бироқ Фрейднинг қовоқ уйган материализми ва хира атеизми унинг мифологиясини бузуқ ва чўлоқ қилиб қўйди”[2]. С.Жимбинов:”Диндор одамнинг ибодати, тавба-тазарруси ва дуолари психоаналитик шахсини мутлақо кераксиз, ҳаттозарарли қилиб қўяди. Бироқ XX асрнинг худосизлашган дунёсида врач-психоаналитик ўзига ишониб руҳонийнинг ҳеч бўлмаганда бир бўлак вазифасини ўз зиммасига олди. Психоанализ – тавба-тазаррунинг атеистик пародиясидир”[3]. Психоанализ инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган, нафснинг истакларига, майлларига қарши борадиган ҳар қандай нарсани, жумладан маданиятни, динни инкор қилади. Маданият ва дин инсон майлларига тўсиқ бўлиб, унинг қондирилиш...

Нақшбандия машойихлари(6) Шайх Абулҳасан Ҳарақоний (Қоддасаллоҳу сирруҳу)

Силсилаи Саодати Нақшбандиянинг олтинчи ҳалқасидир. Исми шарифи Али бин Жаъфардир. Кунияси Абул Ҳасандир. Бастомдаги бир қишлоқда таваллуд топган. Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари Боязид Бастoмийни маънода кўриб, иршодга мазҳар бўлганини эътироф этган. *** Бир пайт Бaстoм шаҳрига чигирткалар ҳужум қилди. Бутун экинларни ва сабзавотларни еб қўйди. Халқ фарёд этиб, дуолар қилди, аммо чигиртка балосидан қутилолмади. Халқнинг мусибатини кўрган Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари томга чиқди. Ва тўрт тарафга назар солди. Ва… чигирткалар бир жойга тўпланиб, бирдан учиб кетдилар. Аср намози вақти келганда шаҳарда битта ҳам чигиртка қолмаган эди. *** Султон Маҳмуд Ғазнавий бутун Осиёга ҳоким бўлган бир даврда Ҳарақон шаҳрига ҳам келган эди. У одамларини юбориб, Шайх Ҳарақоний ҳазратларини ёнига чақирди. Шайх ҳазратлари, узр сўраб, ёнига бормади. Буни эшитган Ғазнавий: – Қани, юринглар, биз унинг ёнига борайлик, у сиз ўйлаган одамлардан эмас, деди ва ўз либосини Қози Аёзга кийдирди. Ўзи эса силоҳдор (муҳофиз) қиёфатида, унинг ёнида йўлга тушди. Маҳмуд Ғазнавий Қози Аёзнинг ёнида Ҳарақоний ҳазратларининг уйига кирди ва салом берди. Ҳарақоний ҳазратлари унинг саломини олди. Аммо ўрнидан турмади. Шунда Маҳмуд Ғазнавий Абул Ҳасан Ҳарақонийга: – Нега султон кирганда ўрнингдан турмайсан?  – деди. Ҳарақоний ҳазратлари унга: – Мадомики, сени олдинга чиқаришган экан, қани ёнимга келчи, – деди. Султон Маҳмуд шу саволни берди: – Боязид Бастoмий қандай зот эди? – Боязид шундай бир комил вали эдики, уни кўрганлар ҳидоятга қовушар эди, Аллоҳ таолонинг рози бўлгани кишилардан бўлар эди, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. – Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб каби кимсалар фахри коинот Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламни қанча марта кўрдилар, аммо ҳидоятга эришолмадилар. Боязидни кўрганлар қандай қилиб дарров ҳидоятга эришдилар, ажабо?  – деди Ғазнавий. – Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб каби ахмоқлар Аллоҳ таолонинг Пайғамбарини инсонларнинг энг устуни ҳазрати Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам сифатида кўрмадилар, балки Абу Толибнинг етими, Абдуллоҳнинг ўғли ўлароқ кўрдилар. Агар уни Абу Бакр Сиддиқ каби кўриб, Расулуллоҳ сифатида кўрсалар эди, куфрдан қутулиб, у  каби камолга эришардилар, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмудга жавоб ёқди. – Менга насиҳат этинг, – деди у. – Шу тўрт нарсага диққат қил: гуноҳлардан қоч, намозингни жамоат билан ўқи, жўмард бўл, Аллоҳ таолонинг яратганларига шафқатли бўл, – деди Ҳарақоний ҳазратлари. – Менга дуо қилинг, – деди Ғазнавий. – Эй Маҳмуд, оқибатинг хайрли бўлсин!  – деди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмуд Шайх Ҳарақонийнинг олдига бир коса олтин қўйди. Бунга қаршилик қилди. Шайх Султон Ғазнавий олдига арпа унидан ёпилган бир нон қўйди. Султон нондан бир тишлам еди. Аммо луқмани ютолмади. – Бир луқма нонни ютолмаяпсан, шу косадаги олтинларнинг ҳам томоғимизга тиқилишини истайсанми? Биз пул билан алоқамизни кесганмиз. Буни бу ердан олингизлар, – деди Ҳарақоний ҳазратлари ва олтинларни олмади. Ғазнавий Ҳарақоний ҳазратларидан хотира учун бир нарса сўради. Шайх унга ўз ҳирқасини берди. Султон Маҳмуд кетар экан, Ҳарақоний ҳазратлари ўрнидан турди. – Келганимда ўрнингдан турмаган эдинг, энди ўрнингдан тураяпсан, у ҳол нима эди, бу икром надир?  – деб сўради Султон. – Бу ерга подшоҳлик ғурури ила келган эдинг. Энди эса дарвешлик ҳоли ичида қайтаяпсан. Дарвешлик давлатинг қуёши устида порлай бошлади. Аввал сен ғурур ичида бўлганингдан оёққа турмадим, энди дарвеш бўлганинг учун оёққа тураяпман, – деди Шайх. ***...