Назуратул ҳаққ фи фарзийяти ал-ъишаи ва ин лам яғибиш шафақ (“Шафақ ғоиб бўлмаган бўлса ҳам ҳуфтон намози фарз эканлига ҳақида ҳақиқа текшируви”) асари. 1287ҳ.й./1870 м.йилда Қозонда чоп этилган (146 бетдан иборат).[1] Бу Маржоний асарларининг энг машҳур дунё таниган асари ҳисобланади. Замонасининг улуғ уламоларидан ҳинд олими Содиқ Ҳасанхон ўзининг “Лақтатул ажлон” асарида, Абул Ҳасанот Абдулҳай Лакҳнавий “Ан-Нафиъул кабир фи шарҳи Жомеъус сағир” асарида ва тунислик уламо Муҳаммад Байрам Хамис “Софватул эътибор” асарида Маржонийниг бу асарига юксак баҳо бериб мақтовлар битишган.[2] Бу асарда нафақат фиқҳий муаммолар балки, Татаристон ҳудудига доир масалалар ва фан қарашлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Буни асар муқаддимасини ўқибоқ билиб олиш мумкин. Муаллиф ижтиҳод ва тақлид тушунчалари, ижтиҳод эшиклари мутлоқ ёпилмагани ҳақида тушунча бериб мазҳабга қаттиқ эргашиш ҳикматини очиб берган. Яна далилларга асосланиб ҳукм бериш бир мазҳабдан чиқиб бошқасига ўтиш эмаслигини ва мазҳабга эргашувчи муқаллид нимага суянишини айтиб ўтган. Китобнинг айни мақсадига келсак, Волга-Урал вилоятларида беш вақт намоздан бири ҳуфтон намозининг ўқиш фарз эмас, деган фатвонинг сабабларини очиб бериш эди. Фиқҳий асл манбааларда намознинг шартлари санаб ўтилади ва шулар жумласига вақт ҳам киритилган эди. Ҳуфтон намозини адо қилиш учун тўлиқ қоронғулик кириб шафақ ғойиб бўлиши шарт ҳисобланади. Шимолий кенгликларда, шу жумладан Татаристонда ёзнинг маълум кунларида шу ҳолат кузатилмай қолади. Юқоридаги фатвони берган киши ҳам шу шарт топилмаганлигини рўкач қилиб кўрсатади. Асли бу фатво мутааххир ҳанафий фақиҳ Ал-Баққолий Хоразмий (ҳижрий 5 аср) тамонидан берилган ва мусулмонлар орасида мўтабар эмас бўлсада, кўпчилик Қозон татарлари шу фатвони беришган.[3] Маржонийга қадар бу мавзуда Қурсавий ҳам тўхталган ва бу фатвони нотўғри эканлигини кўрсатишга уринган. Лекин Маржоний бу даражадан ҳам ўтиб кетди яъни, ҳуфтон намозини ўша вақтларда ўқиш шарт эмас деганларни иймонсизликка тушиб қолишига ишора қилади. Бу сўзига уламоларнинг “Беш маҳал фарз намозларнинг бирини инкор қилувчи кофирдир”, деган қатъий фикрларини далил қилиб келтиради. Маржоний ҳатто эски Болгарияда ҳудди шу масалага йўлиққан Ибн Фазлон ҳақида айтиб, улар тўлиқ қоронғулик бўлмасада ҳуфтон намози адо қилишганини айтиб ўтган. Улар деярли шом намозини ўқибоқ ҳуфтонни адо қилишган эди. Асар сўнгида шимолий кенгликларда ҳуфтон намози мусулмонларга фарз эканлиги ҳақида уламолар сўзларини келтириб ўтади. Машҳур ўрта осиё уламо ва муфтийлари[4] қаторида татар уламолари ва муфтийларини ҳам эслаб ўтган. [1] Қаранг: Сафиуллина Р.Р. Указ. Работа. – Б. 160; Юсупов М.Х. Шигабутдин Маржани. –Қозон: Татар китоб босмаси, 2005. –Б.257. [2] Қаранг: Тунтарий, Муҳаммад Нэжип. Мэржани ҳэзрэтлэри ҳакында хатыйратым. – Қозон: “Иман”, 2001. – Ж.2. – Б.67. [3] Ҳатто Курсавий, Маржоний ва бир қанча муфтийларнинг ҳаракатидан кейин ҳам муллаларнинг бир қисми ҳуфтон намозини адо қилишмади ва муаммолар тўғдиришди. Қаранг: Иляс, Таҳир. Фыкых олкэсендэге хезмэтлэре // Мэржани (тўплам, Ш.Маржоний юз йиллик юбилей муносабати билан нашр этилган). – Қозон: Иман, 2001. – Ж.1-83 Б. [4] Бу рўйхатда нақшбандийлик тариқат шайхи Ниёзқули Туркмоний, устоз Қурсавий ва улуғ татар уламолари ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари Бухоро амиридан бири Ҳайдар ибн Маъсум ва араб, шом африка ва ҳинд уламолари бор. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Охунжон Абдулла 695
Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШШОЗОДА, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси, Кавказ халқлари Олий диний кенгаши раиси: “Бугун, муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган заминда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан боғлиқ савобли юмушлар амалга оширилаётгани, хусусан, у кишининг қаламига мансуб ва бошқа диний-маърифий китоблар чоп этилиб, юртингизда ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан масжид ва мадрасаларга етказиб берилаёттани, Тошкент шаҳрида Шайх ҳазратларининг номлари билан юритилувчи кўркам масжид очилгани энг хайрли ишлардир, десак, айни ҳақиқат. Ўзбекистонда яшаб ўтган улуғ алломалар Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо ва Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳоларнинг қолдирган бебаҳо илмий-маърифий меросига суянган ҳолда фаолият олиб бораётган ўзбек жамиятининг танлаган йўли энг тўғри эканини бутун жаҳон афкор оммаси эътироф этиб турибди. Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг бошларидаёқ юртингизда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43 -сессиясида таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл эканлиги ғоясини илгари сурган эди. Диний ислоҳотларнинг замонавий дунёга, она сайёрамиз тинчлигига, инсонлар ҳаёти хотиржамлигига, фаровон турмуш кечиришига, бахтли-саодатли бўлиши, ёш авлод келажагини таъминлашга қаратилган, ислом жамиятининг энг илғор тамойилларини ўзида мужассам этган бу ҳаётбахш ғоялар кўп ўтмай бутун Ер юзини қамраб олиб, ажойиб самаралар берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нъю-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Ўзбекистонда обод қилинган муқаддас қадамжолар бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этиб келаётгани бежиз эмас. Биз ҳам ўша томонларга кўп боргимиз келади. Тошкент шаҳрининг ўзида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг бевосита буйруғи билан қад ростлаб, асрлар давомида, халқнинг севимли даргоҳи бўлиб келган Шайх Зайниддин, Зангиота, Сузук ота мақбара-масжидлари борлигини биламан. Сузук ота ва Сўгалли ота масжид-мақбаралари қайта тикланиб, ишга тушгани ҳакида ҳам эшитдим. Сузук отанинг дунёга машҳур Хўжа Аҳмад Яссавий авлоди экани, балоғат ёшига етганида отасининг йўлланмаси билан Тошкентга бориб қолиб, юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатгани бугунги кунда барчага ибратлидир. Касб-ҳунар билан машғул бўлиш, ҳалол ризқ топиб яшаш исломнинг энг эзгу таълимотларидандир. Эшитишимга қараганда, Сузук ота масжидининг атрофида ҳунармандлар учун ҳам алоҳида шарт-шароитлар яратиб берилибди. Ислом оламида катта обрў-эътиборга эга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари энг оғир даврларда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришида катта ҳисса қўшган. У кишининг қаламига мансуб “Очиқ хат” китобидаги “Ислом – тинчлик дини”, “Ислом шариати инсонга енгиллик келтирган, оғирлик эмас”, “Шошқалоқлик – зарарли иллат”, “Мўътадиллик – Энг зарур хислат”, “Йўлини топса, сулҳ ҳам фатҳ бўлади”, “Зарарни даф қилиш хусусидаги қоидалар” каби мавзулар ўрин олган. “Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир, – деб ёзган эди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. – Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни...
Мустақиллик халқимизга кўплаб неьматларни инъом этди. Қаддимизни тик қилди. Жаҳон айвонида тенглар ичра тенг бўлдик. Шунингдек, умумэьтироф этилган инсон ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини берди. Бош қомусимизда инсоннинг эркин яшаш, ўкиш, ишлаш, ижтимоий ҳимояланиш каби асосий ҳуқуқлари кафолатлари мустаҳкамланди. Энг асосийси, инсон хуқуқлари олий қадрият этиб белгиланди. Ана шу олий қадриятдан келиб чикиб, халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик ғоялари асосида, ҳаётда билиб-билмай адашган, хато қилган инсонларга мурувват қўли чўзилди, уларни тўғри ҳаётга қайтариш чоралари кўрилди. Қайд этиш керакки, давлат раҳбарининг 2017 йил декабрь ойида Конституциямизнинг 25 йиллиги арафасида эълон қилинган фармони билан мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкум, жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йулига қатьий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар афв этилган эди. 2018 йил 12 июнда Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган афвга оид Президент фармони билан билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йулига қатьий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилди. Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида, янги 2018 йил 30 августда Президентимиз “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йулига қатьий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Президентимизнинг афв этишга оид фармони эълон килингани халқимизга хос меҳр-шавқат, инсонпарварлик, бағрикенглик , кечиримли бўлиш, олижаноблик каби эзгу фазилатларни янада юксак намоён этди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ қабул қилинган фармон билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаёттан 261 нафар фуқаро афв этилди. Фармонга мувофиқ, 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилди. Шунингдек, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. Уларга ўз хатоларини англаб етишлари учун имкон бериш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўриш, аслида, халқимизга хос бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, кечиримлилик каби тушунчалар маънавият ва маданиятимизнинг ажралмас қисми эканини англатади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу, айни пайтда мамлакатимизнинг барча соҳадаги ислоҳотларида ўз аксини топган. Хусусан, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакат Президенти ва ҳукуматининг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний вазифаларга қаратаётган юксак эътибори намунасидир. Қолаверса, давлатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиққани жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортди. Мазкур ҳужжат барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, энг муҳими, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга қаратилгани билан эътиборга молик. Ушбу глобал чақириқ, чорлов янграганигабир йилдан сал кўпроқ вақт ўтди. Шу муддат ичида бу эзгу ташаббуснинг нақадар долзарб экани, у она сайёрамиз истиқболи учун муҳим аҳамият касб...
Буюк муҳаддис Абул Аҳвас Имрон ибн Муслимдан, у эса Иброҳим Таймийдан, у эса отасидан ривоят қилиб айтади. Отаси айтди: “Биз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. Бир киши даврамизга кириб келди ва ўзининг қавмидан бўлган бирини ўзига мақтай кетди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ўртоғингни майиб қилдинг. Аллоҳ ҳам сени майиб қилсин” деди”, деб айтиб берган эканлар. Бир куни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни ҳузурларига бир киши кириб Усмон ибн Афвон розияллоҳу анҳуни мақтай кетди. Шунда Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу тиз чўкиб, ердан тупроқ олиб, Мақтаётган кишининг юзига сепа бошлади. Шунда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Нима қиляпсан эй Миқдод?” деди. Шунда Миқдод: “Албатта Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Маддохларни кўрсаларингиз, уларнинг юзларига тупроқ сепинглар” деганларини эшитган эдим. Эй Амирал Мўъминин! Бунинг маддохлигини кўрмадингизми”, дедилар. Юқоридаги мақталаётган кишилар оддий шахслар бўлмаган, балки ислом умматининг подшоҳлари, қолаверса Пайғамабримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг буюк саҳобалари бўлганлар. Улар тўғрисида Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларим Осмондаги юлдузлар кабидир. Қайси бирига эргашсаларингиз ҳам, ҳидоят топаверасизлар”, деб мақтаганлар. Демак мақталаётган саҳобалар ўзлари мақтовга лойиқ бўлсаларда бир – бирини мақташдан қайтарган эканлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Бир бирларингизни мақташдан сақланинглар. Чунки у сўйишдир” деганлар. Маддохлар бир кишини мақтаб – мақтаб, манманлик чўққисига чиқариб қўйса, у инсоннинг бу чўққидан тушиши жуда оғир бўлади. Бунга тарихда мисоллар кўп. Бани Исроил ўзларининг орасидаги Қорун исмли кишини ҳам мақтаб – мақтаб мутакаббир қилиб қўйган. чунки Аллоҳ таоло унга кўп бойлик берган эди. Ҳатто унинг олтинларининг ҳисоби чексиз бўлиб, хазинахоналарининг калитларининг ўзи 60 та эшшакка юк бўлди. Одамлар унинг бойлигига ҳавас ва умид қилиб, уни мақташар, у эса гўёки бу бойликларни Аллоҳ унга синаш учун бераётганини унитиб, бу бойликларга ўзининг меҳнати билан эришаётгандек фахр ва кибр отига минар эди. Қорун маддох қовмининг мақтовлари билан ҳаддан ортиқ кибрга кетиб қолгач, унинг қавмидан баъзи кишилар: “Фахрланма, албатта Аллоҳ фахрланувчиларни севмас”, деб огоҳлантиришди. Бу огоҳлик унга фойда бермади. Натижада Аллоҳ Қоруннинг ўзини ҳам, олтинларини ҳам ерга юттирди. Инсонларда пайдо бўладиган риё, сумъа ва хўжакўрсин каби ёмон иллатлар мақтовларнинг натижасидир. Агар маддохлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Мақтовни биз умуман ёмонламоқчи эмасмиз. Мақтовни баъзи ўринларда ишлатиш лозим. Мақтовга арзийдиган инсонлар бор, арзимайдиганлари бор. Маддоҳлар эса шуларни ажрата олмайдиган кишилардир. Масалан: Ёш болалар бирор яхши амал қилса, уларни янада рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо шу боланинг ҳам ёши катта бўлиб борган сари уни кибр ва фахрга олиб бориб қўймаслиги учун мақтовни ҳам чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим. Қолаверса Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини юзларига ҳам ортларидан ҳам мақтаганлари тўғрисидаги ҳадислар кўп келган. Масалан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни юзларига қараб айтганлар: “Эй Абу Бакр! Мен сизни қиёмат куни жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган киши деб умид қиламан” деганлар. Бошқа ҳадисларида: “Сиз изорини судровчи мутакаббир кишилардан эмассиз” деганлар. Умар розияллоҳу анҳуга ҳам қараб: “Эй Умар! Агар шайтон сенга йўлда дуч келиб қолса, ўзига бошқа йўл топиб кетади” деб мақтаганлар. Агар кимдир, Мақташдан қайтариш тўғрисидаги ҳадис билан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари саҳобаларини мақтаганликларини қандай тушинамиз?”,деб савол қилса, унга ҳадис уламолари қуйидагича жавоб берилади. Уламолар иккала ҳадисни бир – бирига мувофиқлаштириб: “Агар айтилаётган мақтов – иймон ва...
Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали. Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган. Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади. Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder Манба 518