islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Куфри мужиб сўзлар ва ҳоллар

Энди бир оз куфри мужиб бўлган чиркин сўзларни эслатайин, токи бундан дарc олиб, тилларимизни шундай хунук сўзлардан тияйлик. Зеро бу куфри мужиб сўзлар шу қадар ёмонки, аввало инсонни диндан чиқаради, кейин хотини билан ўрталаридаги никоҳнинг бузилишига сабаб бўлади. Кейин эса ҳаж қилган бўлса, бекор бўлади. Албатта, бу жуда аянчли ва жуда янглиш бир ҳаракатдир. Бинобарин ҳар мўмин муваҳҳид биродаримиз бу чиркин ва аянчли оқибатдан қутулмоғи учун буларни тушунтириб беришни энг улуғ бурч ва вазифамиз деб билишга уринайлик. Буларнинг бир қисми аввалроқ ёзилган “Мўминларга ваъзлар” китобида бир мунча ёритилган, аммо бу ўринда ҳам такрор эслатмоқ мажбуриятини ҳис этмоқдаман. Жаноби Ҳақ ҳаммамизни бу куфри мужиб бўлган, Ҳақдан узоқлашмоғимизга сабаб бўладиган ахлоқсизликлардан, чиркин ва ёмон, катта ва кичик гуноҳлардан Ўзи асрасин. Омин. 1. Ҳар сўз ва ишки, динни истихфоф этишга, яъни камситиб қадрсизлантиришга сабаб бўлса, шу сўзни айтган ёки бу ишни қилган кишининг куфрига ҳукм қилинади. Ва маозаллоҳ, Аллоҳ асрасин, диндан чиқиб муртад бўлишига сабаб бўлади. Хоҳ чиндан, хоҳ азилдан қилган бўлсин. Бу куфри инодийдир. Зеро бу нарса динни камситишга сабабдир. Бу ҳол кўпинча йиғинларда одамларни кулдириш ва завқлантириш учун махсус кишиларда кўп учрайди. 2. Ҳақ таоло ҳазратларини, шони улуҳиятига лойиқ бўлмаган сўзлар билан сифатламоқ, тушунтирмоқ, асмо ва сифатларидан ёки амр ва наҳийларидан (буйруқ ва қайтариқларидан) биронтасига истеҳзо қилиб кулмоқ, ваъда қилган жаннатини ёки ваиди бўлган азоб ва дўзахдан биронтасини инкор қилмоқ, ёки Ҳаққа жаҳл, ажз, айб, жабр ва зулмни нисбат бермоқ, ёки унга макон иснод этмоқ. 3. Ким бўлса-бўлсин, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, мутлақ, кофир бўлади. Аксарият ҳолларда одамларни ишонтириш учун баъзи манфаатпарастлар шундай қилишади. 4. Билиб туриб Қибладан бошқа тарафга қараб ёки нажосатли кийим кийиб, ёхуд ич кийими билан динни истихфоф этмоқ — камситмоқ учун намоз ўқимоқ. 5. Лозим бўлмаган ўринда белига поплар боғлайдиган “зуннор” деган белбоғни боғламоқ. 6. Кофирларнинг байрамларида улар билан байрам қилмоқ, ва ўша куни уларнинг хоҳишига мувофақат айламоқ, шу куннинг ҳурмати учун сотиб олмаган нарсаларини сотиб олмоқ (ҳиндилардан ва шунга ўхшаганлардан). 7. Кофирларнинг урф-одатларини хуш кўриб, ёқтирса. 8. Инсонни қаршилаб олиш учун, унга атаб жонлиқ сўйса. Бу ҳайвон билиттифоқ ўликдир, ейиш жоиз эмас. 9. Ҳаромлардан савоб умид қилмоқ. 10. Аллоҳдан бошқасига сажда қилмоқ. 11. Пайғамбарликлари собит бўлган анбиёдан биронтасининг нубувватини (пайғамбарлигини) инкор қилмоқ. 12. Фаришталардан ва пайғамбарлардан биронтасини истихфоф этмоқ — камситмоқ, аҳамиятсиз кўрмоқ. Хоҳ фақирликларида (камбағалликларида), хоҳ касалликлари туфайли бўлсин. 13. Оиша розиаллоҳу анҳо онамизга лойиқ бўлмаган гапни гапирмоқ. 14. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, розиаллоҳу анҳунинг суҳбатини, имоматини, халифалигини иинкор этмоқ. 15. Ҳазрати Умар-ул-Форуқ розияллоҳу анҳунинг хилофатини инкор қилса. 16. “Баззоззийа” да айтиладики, рофизий ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умарни сабб (ҳақорат) қилса, куфрига ҳукм қилинур. 17. “Жавҳара” дейдики, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва бошқа саҳобаи гузин розиаллоҳу анҳумни сабб (ҳақорат) ва таъна қилса, куфр билан бирга қатлни ҳам вожиб қилади. Бундайларнинг тавбаси қабул қилинишида ихтилоф бор. Лекин тавбаларнинг қабул қилинмаслигига фатво берилган. 18. Бир киши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрардилар деса-ю, бошқа бириси, мен яхши кўрмайман деса ва буни иҳонат (яъни камситиш) тариқида айтса. 19. Аллoҳ таоло менга буни амр этса эди, қилмас эдим, деса. 20. Қибла бу томонда бўлсайди, намоз ҳам ўқимасдим, деса. 21. Аллоҳ менга Жаннатни берса, сенсиз хоҳламайман ёки...

Аббосийларнинг биринчи халифаси Абул Аббос Абдуллоҳ Ас-Саффоҳ

Умумий маълумотлар: Куняси: Абул Аббос. Лақаби: Саффоҳ[1] Исми: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим. Халифалик қилган даври: 4 йил бўлиб, ҳижрий 132-136, милодий 750-754 йиллар. Шахсий маълумотлар: Яшаган йиллари: Ҳижрий 104-106, милодий 721-754 йиллар. Туғилган жойи: Уммавийлар давлатидаги Хамийма деган жой. Вафот топган жойи: Ал-Анбар Аббосийлар давлатида. Вафот этиши сабаби: Сувчечак касаллиги сабабли. Аёли: Умму Салама Ал-махзумий. Фарзандлари:  Ўғли Муҳаммад ва  қизи Ройта. Онаси: Ройта бинти Убайдуллоҳ ал-Ҳарития. Отаси: Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос абу Жаъфар Ал-Мансур. Биродарлари: Иброҳим, Мусо ва Яҳё. Сулоласи: Аббосийлар. Диёнати: Мусулмон, сунний. Амирул мўминун Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳ Аббосийлар сулоласининг биринчи халифасидир. У 26 ёшлигида исломий давлатни бошқаришга тайинланди. У мусулмон халифаларининг ўн тўққизинчиси эди. Боболари абдул Муттолибда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан туташадилар. Оналари Рийтотул Харисия бўлиб, таваллудлари Шом диёридаги Ҳамимада бўлган. Бу вақтда халифалик уммавийлар қўлида эди. Ёшликлари уммавийлар халифаси Марвон ибн Муҳаммад акаси Иброҳим имомни олиб қўйгунига қадар шу ерда ўтди. Шундан сўнг улар кўфага кўчиб ўтдилар.  Марвон ибн Муҳаммад қўлида акаси вафот топганидан сўнг у аббосийлар давлатини  тузишга қаттиқ киришди. Унга қарши чиқишга бир неча бора уринди, аммо бу ишни ёлғиз ўзи қила олмагач, Абу Муслим Хуросонийнинг ёрдамига таянган ҳолда аббосийлар давлатини тузишга муваффақ бўлди. Кўфани ўзига пойтахт қилиб олди. Кейин эса пойтахтни Анбарга кўчирди. Бироқ унинг халифалиги узоқ давом этмади. У Анбарда сувчечак касали туфайли вафот этди. Бор йўғи тўрт йил 132-136 йиллар мобайнида халифалик қилди. Вафотига қадар Умму Салама бинти Яъқуб ал-Махзумий исмли аёл билан оила қурган бўлиб, Муҳаммад исмли ўғил ва Ройта исмли қизнинг отаси эди. У ўзи ҳаётлик вақтида Абу Жаъфар ал-Мансурни халифа қилиб тайинлади. У Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳнинг ўрнига бошқарувни ўз қўлига олди. Болалик ва ўспиринлик даврлари: Юқорида айтиб ўтганимиздек, Урдундаги Хамийм деган қишлоқда  104 (721) йилда таваллуд топган. Шу ерда тарбияланиб катта бўлдилар. Бу вақтда Муҳаммад ибн Марвон халифа эди.  У 132 йилда Абул Аббоснинг акаси Иброҳим ҳақида сўраганида (сўралишининг сабаби, у аббосийлар халифалиги қарор топишини даъват қилиб юрган эди) унга Иброҳимнинг Балқода эканлигини хабарини беришди. У Дамашқ ноибига Иброҳимни келтиришини айтиб мактуб ёзди. Дамашқ ноиби бир кишига Иброҳимни сифатлаб берди ва уни олиб келишга юборди. Ҳалиги элчи келиб абу Аббосни Иброҳим деб ўйлади ва уни тутиб олиб кетишга чоғланганида, бир киши у Иброҳим эмаслигини айтиб Иброҳимни кўрсатди. Иброҳимни олиб кетишар экан онаизори дод солиб қолди. Шу чоғда Иброҳим кетар олдидан Аббосийлар халифалигини тузинглар, дея васият қилиб кетди. Ва яна Кўфага бориб яшашлари лозимлигини ҳам айтди. Ушбу воқеа бўлиб ўтган кундаёқ Абу  Аббос оиласи ва 6 та амакиси билан Кўфага кўчиб кетди. Кўфа аҳли Иброҳимни ўлдирилганини билганларидан кейин, Аббосийларни ҳокимият тепасига келишларини хоҳладилар.  Абу Салама Ал-Хилал  эса Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳокимият тепасига келиши тарафдори эди.  Бу борада кўфанинг кибор амалдорлари билан  маслаҳат қилди. Аммо улар унинг фикрини қўллаб қувватламадилар. Уларнинг аксарияти аббосийлар халифаси ҳокимият тепасига келишини ёқлагач улар  Абу Аббос Ас-Саффоҳнинг олдига келиб байъат беришди. Бу пайтда Саффоҳ 26 ёшда эди. Аббосийларнинг ҳокимиятни қўлга олишга интилишларига яна бир омил. Абу Ҳошим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бир куни Уммавийлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмаликни зиёрат қилишга келади.  Сулаймон...

Ҳадис илми мактабига нодир китоблар совға қилинди

Жорий йилнинг 4 апрель куни, китоб мутолааси орқали ёшлар таълим-тарбиясини яхшилаш ва илм-маърифатини оширишга оид ташаббусга мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Самарқанд вилоятидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланган – Ҳадис илми мактабига ўзларининг шахсий кутубхоналаридан энг нодир ва ноёб асарларни совға қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тақдим этилган китоблар орасидаги Абу Лайс Самарқандийнинг “Тафсиру Самарқандий”, Имом Моликнинг “Муватто”, Бадруддин Айнийнинг “Ал-Баная Шарҳул Ҳидоя”, Мулла Али Қорийнинг “Фатҳу бабил Иноя” ва Ибн Манзур Мисрийнинг “Лисанул Араб” номли асарлар талабалар учун муҳим қўлланма бўлади, иншо Аллоҳ. Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов илму маърифатли инсон бўлиш учун, аввало, пухта билим олиш зарурлиги, кўп китоб мутолаа қилиш муҳимлигини айтиб, китоб ва унинг мутолаасининг фойдалари ҳақида сўзлади. Забардаст уламолар ва мутафаккирлар китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида бўлса ҳам китоб мутолаа қилганлар. Буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратлари 12 ёшларида Қуръони каримни ёд олганлар, умрлари давомида олти мингдан зиёд ҳадисни ҳифз қилганлар. Мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари эса 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёд билган. Сўзимизни Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги тўртлиги билан якунлаймиз. Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда. У билан қол танҳо ҳеч бермас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. 507

Назрнинг шариатга киритилиши ва унга доир ҳукмлар

Халқимиз орасида “агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ учун фақирларга фалон нарсани садақа қиламан”, “агар ўқишга кирсам Аллоҳ учун фалон кун рўза тутиб бераман” деган гаплар билан назр қилиш кенг тарқалган. Назр қилувчилар одатда адо этиладиган ибодатларни келажакда бўлишини истаган бирор муҳим нарсага боғлаб назр қиладилар. Назр қадимий ибодатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Оли Имрон сурасининг 35-оятида Марямнинг оналаридан, ҳомиласини Аллоҳга назр қилганликларини зикр қилган: إِذْ قَالَتِ امْرَأَةُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّراً فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيم “Имроннинг хотини: “Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта Сенинг Ўзинг эшитгувчи, билгувчи зотсан”, деганини эсла!” Жоҳилият даврида назр. Аллоҳ таоло Қуръони каримда жоҳилият аҳлининг ўзлари илоҳ тутиб олган олиҳаларига, улар мушрикларни Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилишларини сўраб турли назрлар қилганларини зикр қилган. Жумладан, Анъом сурасининг 136-оятида: وَجَعَلُواْ لِلّهِ مِمِّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالأَنْعَامِ نَصِيباً فَقَالُواْ هَـذَا لِلّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَـذَا لِشُرَكَآئِنَا فَمَا كَانَ  لِشُرَكَآئِهِمْ فَلاَ يَصِلُ إِلَى اللّهِ وَمَا كَانَ لِلّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَى شُرَكَآئِهِمْ سَاء مَا يَحْكُمُون “Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: “Бу Аллоҳга, бу эса, бутларимизга”, – дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?!” дейилган. Ислом динида машруъ қилинганлиги. Назр Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан машруъ бўлган. ‏ وَمَا أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍ فَإِنَّ اللّهَ يَعْلَمُهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَار “Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, биладир. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.” Қасам ва назрлар луғавий ва фиқҳий жиҳатдан, ақд (шартнома), шижоат, режа тузиш маъноларини қамраб олади. Чунки қасам, онт ичувчи киши бир ишни қилиш ёки уни тарк этишни қасд қилиб ўз хоҳиши билан ақд боғлашидир. Назр эса, назр қилувчининг  муайян  нарсани амалга оширишга эришишни қасд қилиб, бирор ишни ўз зиммасига вожиб қилишидир. “Назр” сўзи луғатда яхшилик ёки ёмонлик ваъда қилиниши англатади. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, бир одам бирор ишни қилишини, албатта, лозимлигини ўзига огоҳлантириш учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шариат бўйича лозим бўлмаган, қурбат ҳосил қиладиган ишни ўша маънони англатувчи лафзила ўзига лозим қилиб олишни “назр” деб аталади. Ҳанафий уламолар наздида, назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Бу ҳадийдир”, “Бу садақадир”, “Молим садақадир” ва бошқа шу каби лафзларни айтиши назрдир. Назр қилувчига оид шартлар: Оқиллик ва балоғатга етганлик, мусулмонлик. Мажнун ва ёш боланинг назри боғланмайди. Чунки, уларга шариат аҳкомларидан бирор ҳукм таклиф этилмайди. Бундан ташқари, улар илтизом-яъни, ўз зиммасига бир ишни вожиб қилиш аҳлидан эмаслар. Назр қилинган нарсага оид шартлар. Улар қуйидагилар: -Назр қилинган ишнинг шариатда мавжудлиги тасаввур қилиниши. -Назр қилинган иш қурбат, яъни намоз, рўза, ҳаж қилиш, садақа бериш каби ибодат бўлиши лозим. -Мақсуда ибодат бўлишлиги. Яъни, назр касал кўриш,  жанозаларни кузатиш, таҳорат, майитни кафанлаш, майитни ювиш, масжидга кириш, мусъҳафни ушлаш, азон айтиш, меҳрибонлик ва болалар уйи ҳамда масжидлар қуриш, Аллоҳга қурбат ишлардан бўлгани билан, одатда мақсуда ибодатлардан эмас. -Назр қилинган мол-мулк назр қилиш вақтида, назр қилувчининг мулки бўлиши лозим. –Назр қилинган нарса фарз ёки вожиб амал бўлмаслиги лозим. Назрнинг...

Муқаддас қадамжолар, тарихимизни илмий асосда ўрганиш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Термиз яқинидаги Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, мажмуада маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун қулай шароит яратиш, уни янада обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Султон Саодат ёдгорлик мажмуасининг мусулмон оламида тутган ўрни хақида ЎзА мухбирига эксклюзив интервью берди: – Бисмиллоҳир роҳмонир роҳийм. Оллоҳга беадад шукроналар бўлсинки. юртимизга жуда ҳам улуғ неъматлар, тинчлик-осойишталикни берди. Бугун Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда катта катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, диний соҳада ҳам. Улуғ алломалар, маърифатпарвар зотлар мангу қўним топган жойларни обод қилишга катта эътибор берилаяпти. Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифлари доирасида Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу мажмуада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг бешинчи авлод набираси Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Бу улуғ зот Термиз амирларининг султони бўлган. Манбаларда қайд этилишича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан Самарқандга кўчиб келган. Бу ерда ўн йиллар яшаб маърифат тарқатиш, халқни бирдамликка чорлаш билан машғул бўлган. Шундан сўнг Балхга кўчади. У ерда бир муддат яшайди, тахминан 865 йилда Термизга қелиб, умрининг охиригага яшаб қолади.Шу ерда дафн этилади. Асрлар давомида у мўътабар зотнинг авлодлари учун ҳам маҳобатли мақбаралар қурилган. Султон Саодат, Саййидлар султони деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам бу жойнинг мақоми улуғ, руҳонияти баланд. Кимки келиб зиёрат қилса, ўзига маърифат, улгу олади. Ўз даврида буюк алломаларимиз, олимларимиз саййидларнинг дуоларини олганлар, уларга эъҳтиром кўрсатганлар. “Темир тузуклари”да қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур Ҳиндистонга юришлари чоғида ҳамиша Термиз саййидлари хонадонида тўхтаб, меҳмон бўлгани қайд этилган. Саййидлардан бир қанчаси Соҳибқироннинг юришларида қатнашгани айтилган. Саййидлар ўз халқига Ватанига садоқатини изҳор қилган. Амир Темур ўз тузукларида мен саййидларни, илм-аҳлини ҳурмат қилар эдим, деган битикларини қолдирган. Султон Саодат зиёратгоҳи ободонлаштирилган бўлишига қарамай, бошқа зиёратгоҳларга нисбатан кам маълумот берилган. Бизнинг тарихмиз жуда бой. Лекин ўрганилмаган жиҳатлари кўп. Президентимиз бу муқаддас қадамжога ташриф чоғида ёшларимига тарихимизни илмий асосда тушунтириш, бу улуғ зотлар қандай ишларни амалга оширганликларини, Ватанига содиқлигини, илм-маърифатини ўрганиш юзасидан кўрсатма бердилар. Шу жойда қисқа муддатли ўқишларни ташкил қилишни таклиф этдилар. Унда ёшлар ва мутахассисларга тарихимиздан билим берилади. Мана шундай улуғ зотларни йўлидан борсак, улар қолдирган маърифатни ўргансак юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Манба 509
1 1 252 1 253 1 254 1 255 1 256 1 523