islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 8, 2019

Day

Аббосийларнинг биринчи халифаси Абул Аббос Абдуллоҳ Ас-Саффоҳ

Умумий маълумотлар: Куняси: Абул Аббос. Лақаби: Саффоҳ[1] Исми: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим. Халифалик қилган даври: 4 йил бўлиб, ҳижрий 132-136, милодий 750-754 йиллар. Шахсий маълумотлар: Яшаган йиллари: Ҳижрий 104-106, милодий 721-754 йиллар. Туғилган жойи: Уммавийлар давлатидаги Хамийма деган жой. Вафот топган жойи: Ал-Анбар Аббосийлар давлатида. Вафот этиши сабаби: Сувчечак касаллиги сабабли. Аёли: Умму Салама Ал-махзумий. Фарзандлари:  Ўғли Муҳаммад ва  қизи Ройта. Онаси: Ройта бинти Убайдуллоҳ ал-Ҳарития. Отаси: Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Ал-Аббос абу Жаъфар Ал-Мансур. Биродарлари: Иброҳим, Мусо ва Яҳё. Сулоласи: Аббосийлар. Диёнати: Мусулмон, сунний. Амирул мўминун Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳ Аббосийлар сулоласининг биринчи халифасидир. У 26 ёшлигида исломий давлатни бошқаришга тайинланди. У мусулмон халифаларининг ўн тўққизинчиси эди. Боболари абдул Муттолибда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан туташадилар. Оналари Рийтотул Харисия бўлиб, таваллудлари Шом диёридаги Ҳамимада бўлган. Бу вақтда халифалик уммавийлар қўлида эди. Ёшликлари уммавийлар халифаси Марвон ибн Муҳаммад акаси Иброҳим имомни олиб қўйгунига қадар шу ерда ўтди. Шундан сўнг улар кўфага кўчиб ўтдилар.  Марвон ибн Муҳаммад қўлида акаси вафот топганидан сўнг у аббосийлар давлатини  тузишга қаттиқ киришди. Унга қарши чиқишга бир неча бора уринди, аммо бу ишни ёлғиз ўзи қила олмагач, Абу Муслим Хуросонийнинг ёрдамига таянган ҳолда аббосийлар давлатини тузишга муваффақ бўлди. Кўфани ўзига пойтахт қилиб олди. Кейин эса пойтахтни Анбарга кўчирди. Бироқ унинг халифалиги узоқ давом этмади. У Анбарда сувчечак касали туфайли вафот этди. Бор йўғи тўрт йил 132-136 йиллар мобайнида халифалик қилди. Вафотига қадар Умму Салама бинти Яъқуб ал-Махзумий исмли аёл билан оила қурган бўлиб, Муҳаммад исмли ўғил ва Ройта исмли қизнинг отаси эди. У ўзи ҳаётлик вақтида Абу Жаъфар ал-Мансурни халифа қилиб тайинлади. У Абу Абдуллоҳ Ас-Саффоҳнинг ўрнига бошқарувни ўз қўлига олди. Болалик ва ўспиринлик даврлари: Юқорида айтиб ўтганимиздек, Урдундаги Хамийм деган қишлоқда  104 (721) йилда таваллуд топган. Шу ерда тарбияланиб катта бўлдилар. Бу вақтда Муҳаммад ибн Марвон халифа эди.  У 132 йилда Абул Аббоснинг акаси Иброҳим ҳақида сўраганида (сўралишининг сабаби, у аббосийлар халифалиги қарор топишини даъват қилиб юрган эди) унга Иброҳимнинг Балқода эканлигини хабарини беришди. У Дамашқ ноибига Иброҳимни келтиришини айтиб мактуб ёзди. Дамашқ ноиби бир кишига Иброҳимни сифатлаб берди ва уни олиб келишга юборди. Ҳалиги элчи келиб абу Аббосни Иброҳим деб ўйлади ва уни тутиб олиб кетишга чоғланганида, бир киши у Иброҳим эмаслигини айтиб Иброҳимни кўрсатди. Иброҳимни олиб кетишар экан онаизори дод солиб қолди. Шу чоғда Иброҳим кетар олдидан Аббосийлар халифалигини тузинглар, дея васият қилиб кетди. Ва яна Кўфага бориб яшашлари лозимлигини ҳам айтди. Ушбу воқеа бўлиб ўтган кундаёқ Абу  Аббос оиласи ва 6 та амакиси билан Кўфага кўчиб кетди. Кўфа аҳли Иброҳимни ўлдирилганини билганларидан кейин, Аббосийларни ҳокимият тепасига келишларини хоҳладилар.  Абу Салама Ал-Хилал  эса Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳокимият тепасига келиши тарафдори эди.  Бу борада кўфанинг кибор амалдорлари билан  маслаҳат қилди. Аммо улар унинг фикрини қўллаб қувватламадилар. Уларнинг аксарияти аббосийлар халифаси ҳокимият тепасига келишини ёқлагач улар  Абу Аббос Ас-Саффоҳнинг олдига келиб байъат беришди. Бу пайтда Саффоҳ 26 ёшда эди. Аббосийларнинг ҳокимиятни қўлга олишга интилишларига яна бир омил. Абу Ҳошим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бир куни Уммавийлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмаликни зиёрат қилишга келади.  Сулаймон...

Ҳадис илми мактабига нодир китоблар совға қилинди

Жорий йилнинг 4 апрель куни, китоб мутолааси орқали ёшлар таълим-тарбиясини яхшилаш ва илм-маърифатини оширишга оид ташаббусга мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Самарқанд вилоятидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланган – Ҳадис илми мактабига ўзларининг шахсий кутубхоналаридан энг нодир ва ноёб асарларни совға қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тақдим этилган китоблар орасидаги Абу Лайс Самарқандийнинг “Тафсиру Самарқандий”, Имом Моликнинг “Муватто”, Бадруддин Айнийнинг “Ал-Баная Шарҳул Ҳидоя”, Мулла Али Қорийнинг “Фатҳу бабил Иноя” ва Ибн Манзур Мисрийнинг “Лисанул Араб” номли асарлар талабалар учун муҳим қўлланма бўлади, иншо Аллоҳ. Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов илму маърифатли инсон бўлиш учун, аввало, пухта билим олиш зарурлиги, кўп китоб мутолаа қилиш муҳимлигини айтиб, китоб ва унинг мутолаасининг фойдалари ҳақида сўзлади. Забардаст уламолар ва мутафаккирлар китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида бўлса ҳам китоб мутолаа қилганлар. Буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратлари 12 ёшларида Қуръони каримни ёд олганлар, умрлари давомида олти мингдан зиёд ҳадисни ҳифз қилганлар. Мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари эса 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёд билган. Сўзимизни Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги тўртлиги билан якунлаймиз. Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда. У билан қол танҳо ҳеч бермас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. 133

Назрнинг шариатга киритилиши ва унга доир ҳукмлар

Халқимиз орасида “агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ учун фақирларга фалон нарсани садақа қиламан”, “агар ўқишга кирсам Аллоҳ учун фалон кун рўза тутиб бераман” деган гаплар билан назр қилиш кенг тарқалган. Назр қилувчилар одатда адо этиладиган ибодатларни келажакда бўлишини истаган бирор муҳим нарсага боғлаб назр қиладилар. Назр қадимий ибодатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Оли Имрон сурасининг 35-оятида Марямнинг оналаридан, ҳомиласини Аллоҳга назр қилганликларини зикр қилган: إِذْ قَالَتِ امْرَأَةُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّراً فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيم “Имроннинг хотини: “Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта Сенинг Ўзинг эшитгувчи, билгувчи зотсан”, деганини эсла!” Жоҳилият даврида назр. Аллоҳ таоло Қуръони каримда жоҳилият аҳлининг ўзлари илоҳ тутиб олган олиҳаларига, улар мушрикларни Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилишларини сўраб турли назрлар қилганларини зикр қилган. Жумладан, Анъом сурасининг 136-оятида: وَجَعَلُواْ لِلّهِ مِمِّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالأَنْعَامِ نَصِيباً فَقَالُواْ هَـذَا لِلّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَـذَا لِشُرَكَآئِنَا فَمَا كَانَ  لِشُرَكَآئِهِمْ فَلاَ يَصِلُ إِلَى اللّهِ وَمَا كَانَ لِلّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَى شُرَكَآئِهِمْ سَاء مَا يَحْكُمُون “Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: “Бу Аллоҳга, бу эса, бутларимизга”, – дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?!” дейилган. Ислом динида машруъ қилинганлиги. Назр Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан машруъ бўлган. ‏ وَمَا أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍ فَإِنَّ اللّهَ يَعْلَمُهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَار “Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, биладир. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.” Қасам ва назрлар луғавий ва фиқҳий жиҳатдан, ақд (шартнома), шижоат, режа тузиш маъноларини қамраб олади. Чунки қасам, онт ичувчи киши бир ишни қилиш ёки уни тарк этишни қасд қилиб ўз хоҳиши билан ақд боғлашидир. Назр эса, назр қилувчининг  муайян  нарсани амалга оширишга эришишни қасд қилиб, бирор ишни ўз зиммасига вожиб қилишидир. “Назр” сўзи луғатда яхшилик ёки ёмонлик ваъда қилиниши англатади. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, бир одам бирор ишни қилишини, албатта, лозимлигини ўзига огоҳлантириш учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шариат бўйича лозим бўлмаган, қурбат ҳосил қиладиган ишни ўша маънони англатувчи лафзила ўзига лозим қилиб олишни “назр” деб аталади. Ҳанафий уламолар наздида, назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Бу ҳадийдир”, “Бу садақадир”, “Молим садақадир” ва бошқа шу каби лафзларни айтиши назрдир. Назр қилувчига оид шартлар: Оқиллик ва балоғатга етганлик, мусулмонлик. Мажнун ва ёш боланинг назри боғланмайди. Чунки, уларга шариат аҳкомларидан бирор ҳукм таклиф этилмайди. Бундан ташқари, улар илтизом-яъни, ўз зиммасига бир ишни вожиб қилиш аҳлидан эмаслар. Назр қилинган нарсага оид шартлар. Улар қуйидагилар: -Назр қилинган ишнинг шариатда мавжудлиги тасаввур қилиниши. -Назр қилинган иш қурбат, яъни намоз, рўза, ҳаж қилиш, садақа бериш каби ибодат бўлиши лозим. -Мақсуда ибодат бўлишлиги. Яъни, назр касал кўриш,  жанозаларни кузатиш, таҳорат, майитни кафанлаш, майитни ювиш, масжидга кириш, мусъҳафни ушлаш, азон айтиш, меҳрибонлик ва болалар уйи ҳамда масжидлар қуриш, Аллоҳга қурбат ишлардан бўлгани билан, одатда мақсуда ибодатлардан эмас. -Назр қилинган мол-мулк назр қилиш вақтида, назр қилувчининг мулки бўлиши лозим. –Назр қилинган нарса фарз ёки вожиб амал бўлмаслиги лозим. Назрнинг...

Муқаддас қадамжолар, тарихимизни илмий асосда ўрганиш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Термиз яқинидаги Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, мажмуада маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун қулай шароит яратиш, уни янада обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Султон Саодат ёдгорлик мажмуасининг мусулмон оламида тутган ўрни хақида ЎзА мухбирига эксклюзив интервью берди: – Бисмиллоҳир роҳмонир роҳийм. Оллоҳга беадад шукроналар бўлсинки. юртимизга жуда ҳам улуғ неъматлар, тинчлик-осойишталикни берди. Бугун Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда катта катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, диний соҳада ҳам. Улуғ алломалар, маърифатпарвар зотлар мангу қўним топган жойларни обод қилишга катта эътибор берилаяпти. Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифлари доирасида Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу мажмуада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг бешинчи авлод набираси Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Бу улуғ зот Термиз амирларининг султони бўлган. Манбаларда қайд этилишича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан Самарқандга кўчиб келган. Бу ерда ўн йиллар яшаб маърифат тарқатиш, халқни бирдамликка чорлаш билан машғул бўлган. Шундан сўнг Балхга кўчади. У ерда бир муддат яшайди, тахминан 865 йилда Термизга қелиб, умрининг охиригага яшаб қолади.Шу ерда дафн этилади. Асрлар давомида у мўътабар зотнинг авлодлари учун ҳам маҳобатли мақбаралар қурилган. Султон Саодат, Саййидлар султони деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам бу жойнинг мақоми улуғ, руҳонияти баланд. Кимки келиб зиёрат қилса, ўзига маърифат, улгу олади. Ўз даврида буюк алломаларимиз, олимларимиз саййидларнинг дуоларини олганлар, уларга эъҳтиром кўрсатганлар. “Темир тузуклари”да қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур Ҳиндистонга юришлари чоғида ҳамиша Термиз саййидлари хонадонида тўхтаб, меҳмон бўлгани қайд этилган. Саййидлардан бир қанчаси Соҳибқироннинг юришларида қатнашгани айтилган. Саййидлар ўз халқига Ватанига садоқатини изҳор қилган. Амир Темур ўз тузукларида мен саййидларни, илм-аҳлини ҳурмат қилар эдим, деган битикларини қолдирган. Султон Саодат зиёратгоҳи ободонлаштирилган бўлишига қарамай, бошқа зиёратгоҳларга нисбатан кам маълумот берилган. Бизнинг тарихмиз жуда бой. Лекин ўрганилмаган жиҳатлари кўп. Президентимиз бу муқаддас қадамжога ташриф чоғида ёшларимига тарихимизни илмий асосда тушунтириш, бу улуғ зотлар қандай ишларни амалга оширганликларини, Ватанига содиқлигини, илм-маърифатини ўрганиш юзасидан кўрсатма бердилар. Шу жойда қисқа муддатли ўқишларни ташкил қилишни таклиф этдилар. Унда ёшлар ва мутахассисларга тарихимиздан билим берилади. Мана шундай улуғ зотларни йўлидан борсак, улар қолдирган маърифатни ўргансак юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Манба 155

Обид Журайж қиссаси…

Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони карим билан бир қаторда ҳадиси шарифларда ҳам аввал яшаб ўтган умматлар ҳақидаги гўзал қисса ва хабарларни кўплаб учратишимиз мумкин. Зеро, ўтган пайғамбарлар ҳамда солиҳ зотларнинг ҳаётий қиссаларида кейинги келувчи авлодлар учун гўзал ўрнак ва намуна бордир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:  لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي الْأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ  “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун (катта) ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган гап эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга имон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (манбаи бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111 оят). Мана шундай ажоиб қиссалардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари орқали бизларга хабарини берган “Обид Журайж” қиссасидир. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч кишидан бошқа ҳеч ким бешик (яъни гўдаклик вақти)да гапирмаган. Улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайжнинг шериги (учинчи кишини бошқа ривоятда Юсуф алайҳиссаломнинг покликларига гувоҳлик берган чақалоқни  келтирганлар)”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Журайж ибодатгўй киши бўлиб, бир уйни танлаб, ўша ерда ибодат қилар эди. Бир куни Журайж намоз ўқиётган вақтда унинг онаси келиб қолди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Эй Худойим, онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси кута-кута кетди. Эртаси куни яна келди ва яна: “Эй, Журайж!”, деб чақирди. Журайж: “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси яна қайтиб кетди. Эртаси куни онаси яна келди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси: “Ё, Худойим! Бузуқ аёлларнинг юзларига қараб қолмагунича унинг жонини олмагин”, деб дуойибад қилди. Бани Исроил Журайжни (ўзларига ўрнак қилишар) ва унинг ибодати ҳақида бир-бирига сўзлашар эди. Шу ерда ўз ҳусну жамоли билан мағрурланиб юрадиган фоҳиша аёл бор эди. У агар хоҳласангизлар, уни йўлдан ураман, деди. Кейин Журайжнинг олдига бориб ўзини таклиф қилди. Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Аёл чиқиб Журайжнинг ибодатхонасига яқин жойда яшайдиган чўпон олдига келиб унга ўзидан фойдаланишлик имконини берди. Аёл чўпон билан зино қилиб ундан бола орттирди ва одамлар орасида уни Журайжнинг фарзанди деган иғвони тарқатди. Одамлар Журайжнинг ибодатхонасини бузиб уни қўллари учи билан кўрсатадиган, ҳатто кўчаларда уни ёқасидан судраб юрадиган бўлишди. Бироқ, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини шундай ташлаб қўймади. Журайж ўз Раббисига ишонганлиги туфайли намозларида илтижо қилиб, бу фитнани бартараф этишини ёлборарди. Зотан, намоз банданинг энг олий мақоми, кушойиш мавқеидир. Одамлар эндигина туғилган чақалоқни кўтариб келишганида Журайж ундан отаси ким эканлигини сўради. Чақалоқ Аллоҳнинг қудрати билан тилга кириб “отам фалон чўпон” дея жавоб берди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини бундай фитнадан қутқариб, уни яна ибодат халоватига қайтарди. Одамлар эса Журайжни улуғлаб унга мақтовлар ёғдиришди”. Энди ушбу қиссадан қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин: Ота-онани ранжитиш, уларга оқ бўлиш жуда хатарли иш ва улкан гуноҳ экан; Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади. Шу...