Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатни имоннинг бир бўлаги қилган ва У зотнинг суннатларини энг тўғри йўл қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг шариат қилиб берган динини тўла-тўкис, Раббимиз амр этгани каби етказиб, омонатини мукаммал сизу биз умматларига топширганлар. Бу ишларни биз умматларини жуда ҳам яхши кўрганлари ва меҳр-шафқатларини гўзал бўлганларидан адо этганлар. Бас, шундай экан Аллоҳ таоло У зоти шарифни чиройли мукофотлар билан сийласин. Ўз Расулини севиш ва муборак изларидан эргашишни бизга, фарзандларимизга ва барча инсонларга насиб этсин. Пайғамбарга севги-муҳаббат деганда нимани тушинмоқ керак? Яъни, ҳар бир мусулмон киши қалбини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга моил қилиб, бошқа барча нарсаларнинг муҳаббатидан У зотга бўлган муҳаббатни устун кўйиш демакдир. Аслида, муҳаббат деганда – муҳаббат қўйилган нарсага мувофиқ бўлган холатни тушунилади. Мойиллик эса – у билан лаззат олиш ва маъқул кўриш демакдир. Худди бир нарсани суратини, овозини ёки бўлмаса таомни суйганга ўхшаш. Инсон ўз ақли билан лаззат олиши ботиний маъно ҳисобланиб, бу солиҳ, олим ва фазл аҳлларини муҳаббатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатда буларнинг ҳаммаси мужассам бўлмоғи даркор. Бу муҳаббат инсонни зоҳирий ва ботиний гўзаллик, жами улуғлик хислатларини камоли, фазилатларнинг барча тури, энг тўғри йўлда мустақим бўлиши, неъматларнинг давомийлиги ва абадий азобдан халос бўлиш каби маъноларга эга қилади. Шундай экан, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар тарафлама ришталарни боғлаб, қалбимизни ҳиссий ва маънавий, ақлий томондан маърифат ва илм билан, сийратлари ва ҳадисларини ёд олиш ҳамда суннатларига эргашиш орқали муҳаббатларимизни исботи бўлса, суннатларига амал қилиш аъзоларнинг муҳаббати тасдиғи бўлади. Аммо суннатларига эргашса бўлди шуни ўзи муҳаббатга кифоя қилади дейилгани эмас, албатта. Балки муҳаббат қалб ва нафс билан уйғунлашгандагина мукамал ўз ифодасини топади. Шундагина мусулмон одам виждонан қалб амалларини энг яхшисини бажарган бўлади. Шу сабаб инсонларнинг муҳаббат даражалари бир-биридан фарқланади. Муҳаббатур-расул вожиб амал эканига қуйидаги оят далолат қилади: قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ “Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан (Мадинага ҳижрат қилишдан), Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят). Мазур ояти каримада Аллоҳ ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада: النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ … “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир. Ҳадиси шарифда эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Шу билан биргаликда...
Ватандошимиз, фақиҳлар султони Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ қаламларига мансуб “Ҳидоя” асари бир неча юз йиллардан буён бутун ислом оламида фиқҳ илмидаги энг мўътабар манбалардан бўлиб келмоқда. Ушбу асарни Араб ва Ҳинд диёрларидаги дорилфунунларда ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўрганишда энг кўп мурожаат этиладиган манба десак, муболаға қилмаган бўламиз. Хусусан, ушбу китоб диёримиздаги олий диний таълим муассасаларида фиқҳ фанидан асосий дарслик бўлса, ўрта-махсус диний таълим даргоҳларида “Ҳидоя” асосида ёзилган “Виқоя” китобининг мухтасар (қисқартма) шакли дарслик сифатида фойдаланилади. Бурҳониддин Марғилоний ҳазратлари ушбу китобда бир қанча ўзига хос ибора ва истилоҳлардан фойдаланганларки, уларни яхши билиб олиш китобни янада теранроқ англашга ёрдам беради. Шуни эътиборга олган ҳолда, Абдулҳай Лакнавийнинг “Ҳидоя” асарига ёзган шарҳлари муқаддимасида келган маълумотларни таржима қилиб, толиби илмлар эътиборига ҳавола этишни лозим топдик. Муаллиф (قال رضي الله عنه) десалар, ўзларини назарда тутаётган бўладилар. (Абдулҳақ Деҳлавий “Мидрожун нубувва” да шундай деганлар). Абу Сауд эса шундай дейдилар: “Ҳидоя”нинг соҳиби агар ўзларининг тасарруфларини зикр қилсалар, (قال العبد الضعيف عفي عنه)деб айтганлар, лекин баъзи шогирдлари у киши вафотларидан кейин бу иборани (قال رضي الله عنه)га ўзгартирганлар. Ўзларини биринчи шахсда келтирмаганларининг сабаби манманлик бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлиш учун бўлиб, бу барча улуғ фақиҳларимиз ва муҳаддисларимиз одати ҳисобланади”. 2. Ўзлари мухтор деб билган мазҳабнинг далилини охирги бўлиб келтирадилар. (Иноя, Ниҳоя) Мусаннифнинг одатлари шуки, у киши бир масала бўйича уламоларнинг турли қавлларини нақл қилишда аксар ҳолатларда кучлисини биринчи келтирсаларда, уларнинг далилларини зикр қилишда кучли қавлнинг далилини бошқа қавлларнинг ҳам далилларига жавоб бўлиши учун энг охирида келтирадилар. 3. Муаллиф (مشايخنا) десалар, Бухоро ва Самарқандлик Мовароуннаҳр олимларини назарда тутаётган бўладилар.(Иноя) “Вақфун наҳр”да Аллома Қосимдан ривоят қилинишича, китобдаги бу иборадан Имом Абу Ҳанифани кўрмаган уламолар назарда тутилган. 5. Муаллиф китобда “бизнинг диёрда” деб ишлатган ибораларидан Мовароуннаҳр шаҳарларини назарда тутганлар. 6. Юқорида зикр қилиб ўтган оятни эслатганларида (ما تلونا)иборасини қўллаган бўлсалар, юқорида келтирилган ақлий далилга (ما ذكرنا) ва (ما بينا)иборалари билан ишора қилганлар. Юқорида келтириб ўтган ҳадисларига ишора қилиш учун (ما روينا)ни ишлатганлар (Натоижул афкор). Нодир ҳолатлардагина, ҳадисга ҳам (لما ذكرنا)иборасини ишлатганлар. (Фатҳул қодийр) Баъзи ҳолатларда эса (لما بينا) ибораси билан Қуръонга ҳам, ҳадисга ҳам, ақлий далилга ҳам ишора қилишлари мумкин (Кифоя). “Мифтаҳус саодат” китобида айтилишича: (لما ذكرنا) иборасини барча далилларга нисбатан умумий қилиб ишлатганлар. Саҳобийнинг гапини (الأثر)деб ифодалаган бўлсалар, гоҳо хабар билан асар ўртасини фарқламай, (ما روينا) ни ҳар иккисига ҳам ишлатганлар. (Мифтаҳус саодат) 6. Кўп ҳолларда, икки фойдани ифодалаш учун наснинг иллатини масаланинг аслига алоҳида мустақил ақлий далил сифатида келтирадилар. (Натоижул афкор) 7. Ақлий далилни (الفقه)деб ифодалайдилар. Айтадиларки, (الفقه فيه كذا). (Мифтаҳус саодат) 8. Мусанниф баъзан ақлий далил кетидан яна бир ақлий далил келтирадиларки, бу билан лиммий далилга ишора қилган бўладилар. “Натоижул афкор”да: “Мусаннифнинг одатлари шуки, у киши айтилган масалага далил келтиргандан кейин (وهذا لأن…) деб ифодалайдилар, бундан мақсадлари инний далилдан кейин лиммий далилни ҳам келтиришдир. (“Лиммий далил” ва “инний далил”, булар мантиқ истилоҳлари бўлиб, иллат орқали маълулга далил келтирилса, лиммий далил, маълул орқали иллатга далил келтирилса, инний далил дейилади. Таржимон). 9. Муаллиф (الأصل)деганда, Имом Муҳаммаднинг “Мабсут” китобларини назарда тутган бўладилар. 10. (المختصر) деганда, Имом Қудурийнинг “Мухтасар”ларини кўзда тутган бўладилар, шунингдек (الكتاب)дан ҳам шуни ирода қилган бўладилар, лекин баъзан, (الكتاب) дан“Жомеъ ус-сағир”ни ҳам назарда тутганлар. 11. Муаллиф (قال)калимасини масалани “Қудурий”дан ёки “Жомеъ ус сағир”дан, баъзан “Бидоятул мубтадий” дан нақл қилганларида келтирадилар. (Ғоятул баён). Лекин, баъзан бунга хилоф ҳам қилганлар, масалан, иқрор китобининг аввалида (قال) дан кейин келтирган масалалари “Жомеъ ус сағир”дан эмас, балки “Мабсут”дан нақл қилинган. 12. (هذا الحديث محمول على المعنى الفلاني) деган сўзларидан мақсад, ҳадисни бу маънога ҳамл қилганлар ҳадис олимлари эканлигини ифодалашдир. Агар(نحمله)иборасини ишлатсалар, демак ҳадисни бу маънога йўйган муаллифнинг ўзлари, муҳаддис олимлар эмас. (Мифтаҳус саодат) 13. Иборадаги маъно очиқ-ойдин бўлгани учун (أما)нинг жавобида (فا)ни келтирмайдилар. (Мифтаҳус саодат). Мен (Абдулҳай Лакнавий) “Ҳидоя”нинг кўплаб қўлёзма ва босма нусҳаларини ўрганганимда, ҳар доим ҳам бу ҳолатни топмадим. Баъзан жавобда (فا)ни зикр қилганлар, баъзан эса йўқ. 14. Муаллиф (عند...
Ақидавий мавзуга доир манбаларда “расул” ва “набий” калималарига кўп дуч келамиз. Масалан: Расулуллоҳ ёки набиюллоҳ. Яъни Аллоҳнинг расули ва Аллоҳнинг пайғамбари деган маънода. Умумий тушунчамизда бу икки термин бир хил маънодаги икки хил сўз бўлсада, аслида уларнинг орасида фарқ бор. Расул. Расулга илоҳий ваҳий нозил бўлади. Лекин набийдан фарқли ўлароқ рисолат – яъни ақида ва шариат аҳкомларини қамровчи дин нозил қилинади ва уни ўз қавмига етказиш вазифаси юклатилади. Буни қуйидаги оятдан англаш мумкин: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ Эй Расул! Сизга Роббингиздан нозил этилган нарсани етказинг. Агар шундай қилмасангиз, Унинг рисолатини етказмаган бўласиз. (Моида, 67). Шунингдек, Аллоҳнинг Расули Солиҳ алайҳиссаломдан ҳикоятан айтилган ушбу оятга эътибор қаратамиз: فَتَوَلَّى عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَكِن لاَّ تُحِبُّونَ النَّاصِحِينَ Кейин, У улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас экансиз”, деди. (Аъроф, 79). Набий. Набийга ҳам расулда бўлгани каби илоҳий ваҳий нозил бўлади. Аммо унга нозил этилган ваҳий янги шариат эмас, балки ўзидан олдин ўтган расулнинг шариатига тобеълик ва ҳамда уни ўз қавмига етказиш, унинг шариати бўйича қавми орасида ҳукм юритиш вазифалари бўлади. Масалан, ҳазрати Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Аллоҳ Бани Исроилга расул қилиб юборди. Улардан кейин келган пайғамбарларга эса шу икковининг шариатига эргашган ҳолда ҳукм амал қилиш ва уни асҳобларига етказишни буюрди. Мана бу оятга диққат қиламиз: إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُواْ لِلَّذِينَ هَادُواْ وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُواْ مِن كِتَابِ اللّهِ وَكَانُواْ عَلَيْهِ شُهَدَاء Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У (Таврот) билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. (Моида, 44). Бу ояти каримада ҳазрати Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломдан кейин келадиган Бани Исроил набийларининг вазифаси белгилаб берилгани баён этилмоқда. Яъни, яҳудийлар орасида Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга нозил этилган шариат аҳкомлари бўйича ҳукм юритиш. Демак, расул шариат соҳиби бўлади. Набий эса ўзидан олдин келган расулнинг шариатини одамларга етказувчи бўлади. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 654
Жорий йилнинг 11-14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасида хизмат сафарида бўлдилар. Ушбу сафарда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров иштирок этди. Қуйида ушбу сафардан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин. Булғор ислом академиясида Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин билан Россия ислом институти ректори Рафик Мухаметшин билан 811
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ёғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди: – Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз. – Мен бундан кўпроғига сота оламан. – Тўрт баравар қилиб берамиз. – Ундан ҳам кўпроғига сотаман. – Беш баравар қилиб тўлаймиз. – Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак. – Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради? – Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми? – Йўқ. – Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим. Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади. “Солиҳлар гулшани”дан 735