Аллоҳ таоло тирикдир, Қодирдир, Жаббордир, Қоҳирдир, унга камчилик–нуқсон ва ожизлик етмайди. Уни мудроқ ва уйқу ушламайди. Унга фонийлик ва ўлим таҳдид солмайди. У мушоҳада олами(кўзга кўринадиган олам)нинг ҳам, ғайбиёт олами(кўзга кўринмайдиган олам)нинг ҳам эгасидир. Азизлик ҳам, буюклик ҳам Уникидир. Султонлик, қаҳр, яратиш ва амр қилиш Унга тегишлидир. Осмонлар Унинг ямийни[1] ичидадир. Махлуқотларнинг барчаси эса Унинг қабзасида бўйсунган–мағлуб бўлган ҳолдадирлар. У яккаю ёлғиз яратувчи ва ихтиро қилгувчилир. Вужудга келтирувчи ва пайдо қилувчи ёлғиз зотдир. У махлуқотларни ҳам уларнинг амалларини ҳам яратди. Шунингдек ризқларини ва муддатларини белгилаб қўйди. Қудрати остидаги бирор нарса Унинг қабзасидан чиқиб кетолмайди. Бирор ишнинг тасарруфоти қудратидан четда қолмайди. Унинг қудрати етадиган нарсаларнинг саноғи йўқ. Унга маълум бўлган нарсаларнинг чегараси йўқдир. Илм Аллоҳ Таоло барча маълумотларни билувчидир, ерларнинг қаъридан то осмонларнинг устларигача бўлган маконларда содир бўлаётган барча нарсаларни илми билан иҳота қилгандир, қамраб олгандир. У олимдир, Унинг илмидан еру–осмонда заррача нарса яширин қолмайди. Балки У тун қоронғусида қоя тошнинг устида юрган қора чумолининг эмаклашини ҳам билади. Ҳаво кенглигида учиб юрган зарранинг ҳаракатини идрок этади, яширин нарсаларни, балки унданда махфийларини ҳам билади, қалбларда яширинган нарсалар, ҳаёлда кечган нарсалар ва кўнгил сирларини Ўзининг қадим, азалий илми билан билади ҳамда азал–азалдан шу сифат билан сифатланган. Унинг билиши тушиш, кўчиб ўтиш билан зотида янгитдан пайдо бўлган илм билан содир бўлмайди. Ирода Аллоҳ Таоло борлиқдаги барча нарсаларни ирода қилгувчи, йўқдан пайдо бўлган нарсаларни бошқарувчи зотдир. Ушбу борлиқда кам ҳам кўп ҳам, кичик ҳам катта ҳам, яхши ҳам ёмон ҳам, фойда ҳам зарар ҳам, иймон ҳам куфр ҳам, тан олиш ҳам инкор қилиш ҳам, муваффақият ҳам мағлубият ҳам, кўпайиш ҳам камайиш ҳам, бўйнсуниш ҳам, бош тортиш ҳам ҳамма–ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг қазоси, қадари, ҳикмати ва ҳоҳиши билангина содир бўлади. У нимани ҳоҳласа шу бўлади, нимани ҳоҳламаса бўлмайди. Ҳатто бирор назар ҳам, бирор ҳаёл ҳам Унинг машийъати(ҳоҳиши)дан ташқарига чиқмайди. У бошловчидир, қайтарувчидир, ирода қилган нарсаларини амалга оширувчидир. Унинг ишини чиппакка чиқарувчи йўқдир, ҳукм қилган нарсаси учун Уни жавобгар қилувчи йўқдир. Банда Унга маъсият қилишдан фақат Унинг тавфиқи ва раҳмати билангина сақлана олади, Унинг машийъати ва иродаси билангина Унга бўйнсунишга қувват топа олади. Агар инсонлар, жинлар, фаришталар ва шайтонлар барчаси бу оламда бирор заррани ҳаракатга келтириш ёки ҳаракатдагисини тўхтатиш учун жамлансалар бу борада Аллоҳ Таолонинг иродаси ва машийъати бўлмаса бу ишни қилолмайдилар. Аллоҳ Таолонинг иродаси барча сифатлари қатори Унинг зотида қоимдир. Унинг бу сифат билан сифатланиши доимийдир, ушбу сифати билан Ўзининг азалида белгилаб қўйган нарсаларни айнан ўша белгиланган вақтларида вужудга келишини ирода қилувчидир. Нарсаларнинг барчаси олдин ҳам кейин ҳам эмас, балки У азалида ирода қилганидек, ўз вақтларидагина вужудга келган, ҳеч қандай алмашишсиз, ўзгаришсиз унинг илми ва иродасига мувофиқ содир бўлган. У барча ишларни тадбир қилди, бироқ фикрлаш тадбири билан эмас, бирор замонни кутиб туриш билан ҳам эмас. Шунинг учун ҳам У бир иш билан банд бўлиб бошқа ишдан ғафлатда қолмайди. Эшитиш, кўриш Аллоҳ Таоло эшитувчи ва кўрувчидир, эшитади ва кўради. Қанчалик махфий бўлмасин бирор эшитиладиган нарсалар Унинг эшитишидан яширина олмайди. Қанчалик кичик бўлмасин бирор кўринувчи нарса Унинг кўришидан яширина олмайди. Узоқлик унинг эшитишини чеклай олмайди, қоронғулик кўришига халал бермайди. Ҳудди қалбсиз билгани, тана аъзоларисиз ушлагани, асбобларсиз яратгани каби кўз...
Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Қозон университети билан яқиндан танишдилар ва университет ректори Ильшат Гафуров жаноблари, профессор ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ректор Ильшат Гафуров Қозон университети тарихи, фаолияти, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш йўналишлари, ўқув хоналари, кутубхона фонди ва аудиторияларда дарс ўтиш услублари тўғрисида ўзбекистонлик меҳмонларга сўзлаб берди. Маълумот ўрнида, Қозон университети – Россиянинг энг кекса университетларидан бири. 1804 йилда Александр I Қозон императорлик университети тасдиқ ёрлиғи ва унинг Уставини имзолаган. Олий ўқув юрти 200 йилдан ортиқ тарихи давомида саксондан ортиқ мамлакат Фанлар Академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзоларини етиштириб берган. Томонлар учрашувлар давомида бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этдилар ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоладилар. 599
Тарихий манбаларда қайд этилишича, милоддан аввалги 1730 йилдан 1580 йилга қадар қадимги Мисрда ёхуд унинг аксар қисмида ҳиксўслар (инг: The hyksos) ҳукмронлик қилишган. Юсуф алайҳиссалом мазкур сулоланинг ҳукмронлик даврида яшаганлар. Уларнинг қайси миллатга мансублиги ҳақида турлича қарашлар бор. Жумладан, манбаларда ҳиксўсларни сомий қавмлар қони аралашган бир миллат ҳам дейишади, амолиқалар деган сўзлар ҳам бор. Илдизлари араб бўлган деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Қисқаси, ҳиксўслар олд-осиёлик бадавий қавмлардан бўлиб, ўн тўртинчи хонадон ҳукмронлигининг сўнги палласида, Мисрда заифлик кузатилган бир вақтда бу давлатга Шарқ томондан кириб келганлар. Тарих билимдонлари ҳиксўсларнинг асл миллати ҳақида бир тўхтамга кела олмаганлар. Лекин, уларнинг келиб чиқиши осиёдан эканлиги ва илдизлари сомий қавмларга бориб тақалиши ҳақидаги қарашлар кучлироқ ҳисобланади. Баъзи тадқиқотчиларга кура, ҳиксўслар яҳудийларнинг бобокалонлари ҳисобланади. Мисрда Ҳиксўслар мустамлакаси қарийб икки юз йил давом этади. Мисршунослар сўзларига қараганда, ҳиксўс сўзи қадимги миср тилида “чўпон подшоҳлар” деган маънони англатган. Баъзи манбаларда бу сўз “чўпон қуллар” деб ҳам талқин қилинади. Шунингдек, “ҳиксўс” калимаси “келгинди подшоҳлар” маъносини ҳам ифода этади. Мазкур халқ асли мисрлик бўлмаган. Балки, Мисрни маълум вақт мустамлака қилган. Шунинг учун ҳам мисрликлар уларни фиръавн эмас балки, ҳиксўслар деб атаганлар. Кейинчалик, милоддан олдинги 1580 йилда Аҳмас I ҳиксўсларни тахтдан ағдариб ташлайди ва яна Миср бошқаруви асли мисрлик бўлган фиръавнлар қўлига ўтади. Демак, ҳиксўслар асли мисрлик бўлмаганликлари учун ҳам халқ уларни фиръавнлар деб атамаган. Балки, оддий қилиб, “чўпон подшолар” деб атаганлар. Қуръони карим ушбу ҳақиқатга нозик ишора қилади. Юсуф сурасини диққат билан мутолаа қилсак, Юсуф (алайҳиссалом) давридаги Миср ҳукмдори “фиръавн” эмас, балки, мудом “малик” яъни подшоҳ деган сўз билан тилга олинишини кўрамиз. Юсуф сурасида шундай марҳамат қилинади: وَقَالَ الْمَلِكُ ائْتُونِي بِهِ أَسْتَخْلِصْهُ لِنَفْسِي яъни: “подшоҳ деди: уни ҳузуримга келтирингки, ўзимниннг хос кишиларимдан қилиб олай”. Бошқа сураларда эса, Миср ҳукмдори фақат “фиръавн” сўзи билангина тилга олинади. Бунинг сабаби, юқорида айтилганидек, “Юсуф” (алайҳиссалом) давридаги ҳукмдорларнинг Мисрнинг туб аҳолисидан бўлмаганликларидир. Аммо, Мусо алайҳиссалом даврига келиб, асл мисрликлар давлатни ўзларига қайтариб олган бўладилар ва улар халқ томонидан ҳам ўзлари томонидан ҳам фиръавнлар деб аталар эдилар. Қуръони Карим мазкур нарсаларни ўз вақтида аталган номлари билан тилга олди. Замонавий фан ривожланиб, бизларга энди маълум бўлган ҳақиқатнинг Қуръони Каримда 14 аср муқаддам айтиб қўйилганлиги, унинг қиёматга қадар давом этувчи беадад мўъжизаларидан биридир. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 641
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муслим медиа гуруҳи томонидан 2018 йилда тасвирга олинган ҳамда тайёрланган “Тажвид дарслари” видеодарс шаклида сотувга чиқарилди. Тажвид устози, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Имом Шотибий йўли орқали Пайғамбар алайҳиссаломга боғланган санад (ижоза) соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг видео дарслари (DVD форматда) сотувда махсус дўконларда сотиш учун қўйилди. Ушбу видеодарс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3647-сонли хулосасига асосан “Синема Маркет” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилди. Видеодарслар икки дискка жойланган бўлиб, амалий ҳамда назарий дарслар иборат. мурожаат учун: Чорсудаги “Ихлос” диний-маърифий дисклар ва китоблар дўкони Телефон: (98) 809 99 70 627
Умавийлар давлатида халққа ижтимоий таъминотни амалга ошириш муайян кўринишда ривожланди. Бунга мисол тарзида ҳижрий 45-53 йиллар оралиғида ироқ ва ҳижозлик камбағал одамлар ёрдам пулига муҳтож эканликларини билдирувчи махсус битоқа-бўйинтуруқ (бежик) осиб юришган[1]. Кейинчалик, Умар ибн Абдулазиз даврига келиб ҳижрий 99-101 йилларда тайинланган ижтимоий ёрдам ва маошларни тақсимлаш ва тарқатиш турлари кенгайтирилди. Масалан, қарздорларга ёрдам бериш, оила қуришга қўли калталарга ёрдам сингари[2]. Яна, шунингдек, кўзи ожизларга ёрдам берадиган ходимга, беш нафар етимни қармоғига олганга[3], мусулмон бўлмаганларга таъминотлар ажратиш жорий қилинди[4]. Ижтимоий таъминот ишлари бутун давлат бўйлаб йўлга қўйилди. Биргина Ироқнинг ўзида ҳижрий 120-126 йиллар оралиғида вояга етмаган ва бева аёлларга ажратилган маблағ миқдори 10 минг дирҳамни ташкил қилган[5]. VII-VIII асрлар мусулмон жамияти умавийлар ҳукмронлиги даврида ҳар жиҳатдан тараққий этди. Бу даврда давлат ҳудудидан ташқаридаги вилоятлар – Шарқий Европа ўлкалари, Узоқ Шарқ, Ҳиндистон ва Ҳабашистон билан савдо алоқалари ўрнатилди. VII асрда бу мамлакатлардаги ички ва ташқи сиёсий тушкунлик барқарор эмаслигига қарамай, умавийлар моддий ва маданий ривожланиш давом этди. Умавийлар даврида аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга эътибор кучли бўлиши билан бир қаторда фиқҳ, ҳадис, тафсир, илмлари соҳаларида мисли кўрилмаган изланишлар олиб борилди. Бунда ижтимоий-маънавий ҳаётда эски динлар ўрнини мустаҳкам эгаллаган Ислом муҳим аҳамият касб этди. Ислом фақат дингина эмас, балки янги маънавий йўналиш сифатида бутун маданий жараёнга, мусулмон ва бошқа мамлакатлар орасида ижтимоий-маданий, маърифий алоқаларнинг кучайишига ҳам катта таъсир кўрсатди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Ҳамдий Абу Ҳамдия, Ошур, Муҳаммад Аҳмад, Хотаб Умми Сояҳ. Идарату биладиш Шом фил аҳдайнлир рошидия вал уммавия. – Қоҳира: Дор ал-Эътисом, 2009. – Б 335. [2]Абу Убайд ибн Салом Ҳаравий ибн Занжавайҳ.Ал-амвал. – Саудия: Дор аш-Шуруқ, 2008. – Б 234.235. [3]Абул Фараж Абдураҳмон ибн Али ибн Муҳаммад ибн Жавзий. Сийрату Умар ибн АбдуазизАл-Мунтазам фи тарих ал-мулук вал-умам. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия. 1992. – Б 183. [4]Муҳаммад Моҳир. Ал-висоқус сиёсия вал идорил оидиа лиласрил уммавий. – Байрут:Дор ал-ҳижр,1987. – Б 433. [5] Мовардий. Ал-аҳкам ус султония. – Қоҳира: Дор ал-Маъориф, 1859. – Б 175. 176. 543