Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади, хабар берди xabar.uz сайти. Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров маълум қилди. Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган. Масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилаётгани ҳақида «Грозний» телерадиокомпанияси 2016 йилда хабар берганди. Хабарларга кўра, масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган. Қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган. 618
Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасига хизмат сафарлари давомида Булғор Ислом академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ташриф чоғида Булғор Ислом академиясида ташкил этилган шарт-шароитлар, таълим бериш шакллари, кутубхона, намозхона фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси билан Булғор Ислом академияси вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш борасида давра суҳбати ўтказилди. Маълумки, 1080 йилда булғор олими Ёқуб ибн Нўъмон томонидан билимлар уйи, замонавий тил билан айтилганда университет очилган. У ўша пайтда талаб кучли бўлган ҳанафий фикҳи ва ҳуқуқининг марказига айланган. Ушбу маърифат марказини Булғор Исломакадемияси шаклида қайта ташкил этилиши – нафақат Россияда, балки ундан ташқарида ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Булғор Ислом академияси ўз эшикларини илмни яхши кўрадиган, унга интиладиган, мазкур илмларни мусулмонлар фойдасига сарфлашни кўзлаган барча учун очиқ. Ушбу академияда ўзбекистонлик талабалар ҳам таҳсил олишмоқда. 588
“Жаннатга кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда Румайсо турибди”-дедилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам. Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган. Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: -“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга барака бергин”- деб дуо қилганлар. Абу Толҳа ҳали мусулмон бўлмай Умму Сулайм розияллоҳу анҳуга совчи қўяди. Аммо Умму Сулайм розияллоҳу анҳо унга: – Албатта мен сенга турмушга чиқардим аммо, сен мусулмон эмассанда эй Абу Толҳа, – дейдилар. Шундан сўнг Абу Толҳа эй Румайсо бу не ҳол? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю сен қаёқда дейди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳу эса: – Менга олтин-кумушлар керак эмас. Сен на эшитадиган, на кўрадиган, фалон қабиланинг қули бўлган дурадгор ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи! Агар сен Исломни қабул этсанг, мен оладиган маҳрим шу бўлади. Мен сенинг олтин-у кумушларингдан кечаман, – дейдилар. Шу он Абу Толҳа ўзидан уялди, Аллоҳ қалбига Исломни тарихга ибрат, уммматга ўрнак қиларли ҳолда жойлаб қўйдики, бу ерда Умму Сулаймнинг шижоатини эслаб ибратланаверамиз. Чунки Абу Толҳа аслзода, бой ва қавмининг олий насаб кишиларидан эди. Агар у истаса қавми унга қизларини беришга рози бўлар эди. Садоқатда ва сабрда ҳам бир ўрнак эди Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти. Абу Толҳа билан ўғил кўрган эдилар. Аммо бу гўдак бир кун ҳасталаниб қолди. Шу кунларда эса Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ғазотга кетишлари керак эди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳу уни қалбини ҳотиржам қилиб ғазотга жўнатди. Аммо фарзандлари Абу Толҳа қайтган кеча вафот этди. Келган онидаёқ фарзандининг ҳолини сўраган Абу Толҳа розияллоҳу анҳуга: – У ухлади, дуо қиламанки шояд уйқуси роҳатли бўлса, – дедилар Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Бу сабр ва матонатни, уммат аёлларининг мумтоз этиладиган ажиб ҳилқатини очиб берган аёлни ҳамон тарих соғинса ажаб эмас. Ҳа Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўша кеча жуфти чарчаб келганини билар, унга ҳизматни азадан афзал кўрган, ундан дуо олишни кечиктирмаган аёл эдилар. Шу кечанинг тонги отганда Абу Толҳа розияллоҳу анҳуни уйғотар эканлар: – Эй Абу Толҳа, туринг ҳаммани жанозага чақиринг, омонат эгасига қайтарилди. Аллоҳ бизга ўғилни омонат берган эди. Энди ўша омонатни қайтариб олди… Бу гаплар уммат аёлларига ибрат ўлароқ тарихда қолгандир. Сабрда ажиб бир намуна, иймонда собит, жуфтининг ҳизматига ошиққан аёл. Айни шу вақтда эса жони оғриб дунёга келтиргани, юрагининг парчаси жасадига кўрпа ёпиб эрининг чарчоғини чиқарган аёлдир Умму Сулайм розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бежиз уни...
2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида: – 2-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, мураббийлар А.Султонхўжаев, Ғ.Баратов иштирокида; Институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида: – 1-4-курс талабалари билан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 722
Маълумки, ислом динида бешта фарз бор. Яъни ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Макоримул ахлоқ дегани ўзи нима? Бу – одоб, меҳр-оқибат, ҳурмат, яхшилик, хушмуомала ва бошқаларни айбларини беркитиш дегани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишора қилиб: وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, деган. (Қалам сураси, 4-оят) Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Ибодатларимизни қабул бўлишида, дуоларимизни мустажоб бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса бу ҳусни хулқдир. Хулқнинг макони қалбдир. Қалб тоза бўлса, унда ҳеч бир фитнага, фисқу фасодга ва адоватга ўрин қолмайди. Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли, мулойим, бошқаларни айбини беркитадиган бўлади. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг ўзлари: “Мен макоримул ахлоқ (яхши хулқлар)ни мукаммал этиш учун юборилганман”, – деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом олий даражадаги комил инсон эканларига асло шубҳа йўқ. Банда ҳатодан ҳоли эмас. Билиб ё билмасдан бир айб иш қилса, уни ўзи ё ўзгалар ошкор қилишлиги жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул. Киши биродаридан бир айб ё ҳатони кўрса, уни ислоҳ қилишга, тўғрилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу иш қўлидан келмаса, у айбни яширишлиги яхшидир. Буюк хулқ эгаси бўлган Пайғамбар алайҳиссаломдан инсонларни айбини яшириш тўғрисида келган ривоятларнинг баъзиларни келтирамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини яширади”(Муслим ривояти) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради. Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади” (Муслим ривояти) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким бир мусулмондан дунё машаққатини кетказса, Аллоҳ қиёматда ундан машаққатни кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини тўсади”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади”. (Табароний ривояти) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг айбини тўсса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини тўсади. Ким биродарини айбини очса, Аллоҳ таоло унинг айбини очади, ҳатто уйини ичида бўлса ҳам шарманда қилади”. (Ибн Можа ривояти) Авлиёлар султони Хотамул Асом қуддиса сирруҳу бир куни уйларида ўтирсалар бир аёл ўз ҳожатини сўраб кирибди. Шу вақт беҳосдан аёлдан ел чиқиб, таҳорати бузилибди. Улуғ зот ҳалиги аёлнинг айбини яшириб, ҳижолатчиликдан чиқариш учун: “Эй, аёл! Қаттиқроқ гапир!”, дебдилар. Аёл ҳижолатчиликдан чиқиб, “уни қулоғи яхши эшитмас экан”, деб кўнгли жойига тушиб, сўрайдиган нарсасини сўраб кетган экан. Ана шу воқеадан кейин Хотамул Асом ўн саккиз йил гаранг ҳолда яшаган эканлар. Сабаби ҳалиги аёл ўн саккиз йилдан кейин вафот этган экан. Хотамул Асом аёлни вафот этганини...