islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 12, 2019

Day

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида: – 2-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, мураббийлар А.Султонхўжаев, Ғ.Баратов иштирокида; Институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида: – 1-4-курс талабалари билан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 303

Инсон айбини беркитмоқ энг гўзал одоблардан

Маълумки, ислом динида бешта фарз бор. Яъни ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Макоримул ахлоқ дегани ўзи нима? Бу – одоб, меҳр-оқибат, ҳурмат, яхшилик, хушмуомала ва бошқаларни айбларини беркитиш дегани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишора қилиб:  وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ  “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”, деган. (Қалам сураси, 4-оят) Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Ибодатларимизни қабул бўлишида, дуоларимизни мустажоб бўлишида асосий ўрин тутадиган нарса бу ҳусни хулқдир. Хулқнинг макони қалбдир. Қалб тоза бўлса, унда ҳеч бир фитнага, фисқу фасодга ва адоватга ўрин қолмайди. Кимнинг қалбига Аллоҳ таоло ҳусни хулқ ато этган бўлса, бундай қалб эгаси раҳмдил, кечиримли, мулойим, бошқаларни айбини беркитадиган бўлади. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг ўзлари: “Мен макоримул ахлоқ (яхши хулқлар)ни мукаммал этиш учун юборилганман”, – деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад алайҳиссалом олий даражадаги комил инсон эканларига асло шубҳа йўқ. Банда ҳатодан ҳоли эмас. Билиб ё билмасдан бир айб иш қилса, уни ўзи ё ўзгалар ошкор қилишлиги жоиз эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул. Киши биродаридан бир айб ё ҳатони кўрса, уни ислоҳ қилишга, тўғрилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу иш қўлидан келмаса, у айбни яширишлиги яхшидир. Буюк хулқ эгаси бўлган Пайғамбар алайҳиссаломдан инсонларни айбини яшириш тўғрисида келган ривоятларнинг баъзиларни келтирамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини яширади”(Муслим ривояти) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради.  Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади” (Муслим ривояти) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким бир мусулмондан дунё машаққатини кетказса, Аллоҳ қиёматда ундан машаққатни кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ қиёматда унинг айбини тўсади”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади”. (Табароний ривояти) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг айбини тўсса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини тўсади. Ким биродарини айбини очса, Аллоҳ таоло унинг айбини очади, ҳатто уйини ичида бўлса ҳам шарманда қилади”. (Ибн Можа ривояти) Авлиёлар султони Хотамул Асом қуддиса сирруҳу бир куни уйларида ўтирсалар бир аёл ўз ҳожатини сўраб кирибди. Шу вақт беҳосдан аёлдан ел чиқиб, таҳорати бузилибди. Улуғ зот ҳалиги аёлнинг айбини яшириб, ҳижолатчиликдан чиқариш учун: “Эй, аёл! Қаттиқроқ гапир!”, дебдилар. Аёл ҳижолатчиликдан чиқиб, “уни қулоғи яхши эшитмас экан”, деб кўнгли жойига тушиб, сўрайдиган нарсасини сўраб кетган экан. Ана шу воқеадан кейин Хотамул Асом ўн саккиз йил гаранг ҳолда яшаган эканлар. Сабаби ҳалиги аёл ўн саккиз йилдан кейин вафот этган экан. Хотамул Асом аёлни вафот этганини...

Уламолар наздида вақтнинг қадри (3-қисм)

ВАҚТГА НАДОМАТ ОБИД ВА ОҚИЛНИНГ НАЗДИДА ҲАЛОК ЭТУВЧИ НАДОМАТДИР Имом Ибн Қайюм роҳматуллоҳи алайҳ “Мадарижус соликийн” номли китобларида вақтни қизғаниш ва унинг кўп ишларни ўз ичига қамраб олиши ҳақида сўз юритиб жумладан қуйидагиларни баён қилганлар: “Ўтиб кетган вақтга надомат чекиш ҳалок этувчи надоматдир. Чунки ҳар бир вақт тез ўтиб кетадиган, қадри баланд, қайта келмайдиган фурсатдир. Вақт обид инсон наздида ибодат ва вирдлар вақтидир. Мурийднинг наздида эса у Аллоҳ таолога юзланиш, Унинг ҳузурида жамланиш ва бутун қалби билан батамом Унга берилиш вақтдир. Шунинг учун вақт унинг наздида энг азиз нарсадир. Обид ҳам мурийд ҳам вақтини ўша нарсаларсиз ўтказиб юборишига қаттиқ қизғонади. Агар вақт ўша нарсаларсиз ўтиб кетса, энди унинг ўрнини тўлдириш имкони бўлмайди. Чунки кейинги келган вақт ўзига хос вазифага ҳақлидир. Ўтказиб юборилган вақтнинг ўрнини тўлдириш асло мумкин бўлмайди”.  “Ҳалок этувчи надомат” деган сўзларининг маъноси шуки, ўша надоматнинг асари худди ўлдиришга ўхшайди. Чунки ўтиб кетган нарсанинг ҳасрати ҳалок этувчи ҳасрат бўлади. Айниқса ҳасрат чекувчи уни тўлдиришга йўл йўқлигини билса. Шунингдек, вақтни ўтказиб юборганига надомат чекиб ўтиришининг ўзи ҳам яна бошқа бир вақтни ўтказиб юборишдир. Худди, “ўтган вақтга надомат чекиб ўтириш ҳозирги вақтни зое қилишдир” дейилгани каби. Шунинг учун ҳам “вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмаган бўлсанг у сени кесибди” дейилган.   Вақт зотан тез тугайдиган ва тўхтамасдан доимий ўтиб турадиган нарсадир. Кимки  унга беэътибор бўлса, вақтлари беҳуда ўтиб кетади, ўтказиб юборган имкониятлари кўпаяди ва ҳасратлари кучайиб боради. Айниқса имконини бой бериб бўлганидан кейин зое қилган нарсаларининг миқдорини билса қай ҳолатга тушиб қолади? олдинги ҳолатига қайтишга уринади аммо у билан қайтиш ораси тўсилган бўлади. Ўтказиб юборган нарсаларини қайта қўлга киритиш учун изланади, аммо кечаги кун бугунги янги кунга қандай қайтарилсин?  “Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?!” Сабаъ сураси 52-оят.     Вақтга беэтибор кимса ўзи яхши кўрадиган ва хоҳлаган нарсаларидан маҳрум бўлади ва биладики, ўзининг қўлга киритган нарсалари оқил киши қўлга киритиши лозим бўлган нарсалар эмас экан. У билан истаётган нарсалари ораси тўсилган бўлади. Во ҳасрато, ундек нарсани қайтаришга йўл йўқ Агар қайтарилганида қайғуриш аҳамиятсиз бўларди. Барча келувчиларнинг заволи тездир Булутларданда тезроқ ўтарлар.   Вақт ўзидаги нарсалари билан бирга ўтиб кетади. Сизга фақатгина унинг асари ва ҳукми қайтади. Ўзингиз учун ўтказган вақтингиздан нима қайтишини танланг. Ўша нарса албатта сизга қайтади. Шунинг учун ҳам жаннатда саодатли зотларга қуйидагича хитоб бўлади:  “Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин”.  Ал-Ҳааққоҳ сураси 24-оят.  Дўзахда азобланаётган бадбахтларга эса шундай дейилади:  “Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир”. Ғофир сураси 75-оят. (“Мадорижус соликин” китобидан бир оз қисқаририш билан олинди.) Барча манфаатлар вақтдан келиб чиқар Ким уни зое қилса ҳеч қачон тўлдиролмас. Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан таржима “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Сидиқметов Қудратуллоҳ ва Пардаев Абдулқодир Манба 236

Беш фазилат соҳиби

Биз ўзимиздан олдин ўтган умматлардан бир неча фазилатлар борасида яққол ажралиб турамиз. Ушбу фазилатларни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ўз муборак ҳадисларида баён этиб берганлар. Жумладан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дейдилар: “Менинг умматимга Рамазонда мендан олдин бирор умматга берилмаган беш нарса берилди: Рамазон ойининг биринчи туни бўлганида Аллоҳ бандаларига назар солади. Кимга Аллоҳнинг назари тушса, у ҳеч қачон азобланмайди; Рўзадорнинг оғзидаги нохуш ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбар ҳидидан ҳам яхшироқ бўлади; Фаришталар Аллоҳ таолодан туну кун бандалари учун истиғфор сўрайдилар; Аллоҳ таоло Жаннатга: “Таёрлан, менинг бандаларим учун безангин, улар яқиндирлар, дунё ҳаётидан толиқиб келиб Менинг ҳузуримда роҳатлансинлар!” – деб амр қилади; Рамазоннинг охирги куни бўлганида эса уларнинг барча гуноҳлари мағфират этилади!” Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Бу Лайлатул Қадр тунида бўладими?” – деб сўради. У зот (алайҳиссалом): “Йўқ, бу худди ишчилар ишини тугатганидан кейин ишҳақи олишига ўхшайди”, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 4-курс талабаси Бахтиёр Наджмитдинов Манба 124