Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган таъналардан энг аҳмоқонаси ва бўҳтонлиги очиқдан-очиқ кўриниб тургани ул зоти шарифни фақатгина 17 (ўн етти) тагина ҳадисни билган, деган гапдир. Мужтаҳидлар замонида, саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинлар даврида, мужтаҳид бўлиб, буюк имом бўлиб танилган, бутун умри илм излашга, маърифат тарқатишга сарфланган одамни 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитган, дейиш ҳақиқатдан ҳам ўта даражада кулгили ва мужтаҳидга нисбатан ҳақоратомуз туҳматдир. У даврларда оддий авом ҳам тўй ва маъракаларда олимларнинг гап-сўзларига тасодифан қулоқ тутиб 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб олиши мумкин эди, у даврларда чўлу биёбонларда яшаб юрган оддий чўпон ҳам 40 (қирқ) йилда бир марта шаҳарга келганида, ана шу 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб кетиши мумкин эди. Мана шу ҳақиқатни тушунмаслик учун ё ўта даражада қайсар аҳмоқ ёки ақлсиз жинни бўлиш керак! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилганлари 17 (ўн етти)тагина ҳадисга етади, деган бўҳтон илк бор Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳнинг ҳамма мақтайдиган, инсоният тарихида жамиятшунослик фанига асос солган “Тарих” асарининг “Муқаддима”сида келтирилган (Абдурраҳмон ибн Халдун. Муқаддимату Тарих. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-фикр, 2001. – Б. 561). Энг ажабланарлиси шундаки, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келган юқоридаги айбловни баъзи аҳли илмлар ҳам нақл қилиб юришади, гапириб қўйишади. Ҳолбуки, дунё тан олган бир олимга нисбатан ҳақорат бўлган бундай гапни гапириш ҳаромлигига шак-шубҳа йўқ! Фақат уни рад қилиш учунгина гапириш мумкин, холос. Биринчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келтирган юқоридаги гапни ўзи гапирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, унинг ўзи шу жойда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини ҳадис илмида ҳам мужтаҳидлигини алоҳида қайд қилган. Демак, бу дин душманларининг, ислом фиқҳи душманларининг Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асари нашрига киритган иғволари бўлиб чиқади. Зотан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асарининг дастхат нусхаси топилган эмас, ушбу асарнинг барча энг қадимий қўлёзма нусхалари синчковлик билан илмий-танқидий кўриб чиқилиш керак бўлади. Манбашуносларга маълумки, одатда, битта асарнинг қўлёзма нусхаларида бир-биридан фарқли, бир-бирига тамоман қарама-қарши фикрлар ҳам учраб туради. Жумладан, Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида унинг тарихида Ҳазрати Ҳусайн разийаллоҳу анҳуни ўз бобоси, яъни Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиличларидан ўлдирилган, деган фикр борлигини муаллифнинг устози “Мажмаъ аз-завоид” соҳиби Ҳофиз ал-Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ гапириб, бу бўҳтонни ёзгани учун Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳга лаънат айтиб, йиғлаганлигини келтиради. Сўнг муаллифнинг ўзи унинг нусхаларидан ушбу фикрни топа олмагани, умуман, бошқа нусхаларида бўлиши мумкинлигини қайд қилади (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 147). Ҳақиқатдан ҳам, мазкур тарихий асарнинг ҳозирда бизга маълум қўлёзма ва нашрларида ушбу фикр учрамайди. Демак, бундан шундай хулоса чиқадики, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган туҳмат ҳам аслида муаллиф қаламида ёзилмаган бўлса керак. Агар юқоридаги гапни Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ айтган бўлган тақдирда ҳам, унинг қаламининг саҳви, китобий хато сифатида кўриш даркор. Чунки, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳадис ривоятлари кўплигини бошқа ишончли уламолар тасдиқлаганлар. Иккинчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ тарих, шеърият соҳаларида моҳир бўлса-да, аммо шаръий илмларда маҳорати етарли бўлмаган. Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “аз-Завъ ал-ломиъ” асарида Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида шунга ишора қилиб ўтган (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 146-147). Шунга асосланиб, Абдулҳай ал-Лакнавий раҳимаҳуллоҳ:...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади: «Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб: «Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон! Уларни бу томонга ўтказ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бир мутасадди ўз қарамоғидаги нарсада масъулдир», деганларини эшитганман», – деди». Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар қўй боқиб юрган бир чўпонни кўрибдилар. Қарасалар, қўй боқиб юрган жойлари серўт бўлмаган, суви ҳам кам ерлар экан. Абдуллоҳ ибн Умар бошқа бир жойда яхши яйловни кўрган эканлар, шунинг учун чўпонга қараб: «Эй шўринг қурғур, бу ёққа кел, қўйларни мана бу томонга ҳайдаб ўт. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бир мутасадди ўз қарамоғидаги нарсага масъулдир», деганларини эшитганман», – деган эканлар. Зиммасига масъулият юкланган ҳар бир одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўша нарса учун жавоб беради. Масалан, бепарво чўпондан «Нима учун яхши яйлов бўла туриб, қўйларингни мана бу яйловда боқдинг?» деб сўралади. Ушбу ривоятда айтилганидек, чўпон келиб, Абдуллоҳ ибн Умардан «Қўйимни қаерда боқай, маслаҳат беринг», деб сўрамаган. Ҳар бир ҳадисга амал қиладиган, ҳатто қўйларга ҳам яхшиликни раво кўрадиган, оқил киши Абдуллоҳ ибн Умар чўпон сўрамаса ҳам, яхши маслаҳат берган эканлар. Шундан келиб чиқиб, баъзан тажрибасизроқ, эътиборсизроқ кишилар бир ишни нотўғри қилаётган бўлсалар, ўзлари сўрамаса ҳам, ақлли, тажрибали кишиларнинг уларга фойдалироқ бир ишни маслаҳат бериб, тавсия қилишлари савобли иш бўлар экан. Аксинча, «Сўрамади-ку, менга нима», деб кетаверишлари дуруст бўлмас экан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Одоблар хазинаси» китобидан 565
Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин “Садқаи жория”га қўл урган эди. Яъни Қуръони каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган эди. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган, хабар берди xs.uz сайти. — Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони карим насҳ хатида ёзилади, —дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти. Ушбу Қуръони каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. 554
Жоҳилият замонида ёзилган гўзал қасидалар Каъбага осилган турарди. Қуръон нозил бўла бошлагандан сўнг қасидалар осилган жойидан олиб ташланди. Чунки Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръоннинг фасоҳати олдида бу қасидалар ожиз эди. Фақат Имриул Қайснинг қасидаси қолганди холос. Бунга сабаб Имриул Қайснинг синглиси акасининг қасидасини фасоҳатда тенгсиз деб биларди шунинг учун ҳам олиб ташланишига қаршилик қилганди. Аллоҳ таоъло Ҳуд сурасидаги …و قيل ياارض ابلعى مائك و يا سماء اقلعى “Эй ер, сувингни ютгил, эй осмон, ўзингни тутгил …” оятини нозил қилгач, Имриул Қайснинг синглиси ўзи дарҳол бориб акасининг осилган қасидасини олиб ташлади. Бу ерда гўзал мажоз ишлатилган бўлиб, буйруқ фақат жонсиз нарсаларга қаратилган. Бу ердаги мажоз араб тилида ҳам ва бошқа тилларда ҳам учрамайди. Ибнул Арабий сўзларига кўра: “Аллоҳ таоълонинг тақдирига кўра (Нуҳ алайҳиссалом тўфони сабаб) икки сув, осмон ва ер сувлари учрашди. Аллоҳ таоло осмонга ўз сувини “اقلع“ феъли ила қуритишга, суғуриб олишга буюрди. Осмон ер сувидан бир қатра ҳам ўзига ютмади. Ерга эса “ابلع“ феъли ила ютишга яъни ўз сувларини симириб олишга буюрди. Ер осмон сувидан бир қатра ҳам ютмади. Аллоҳ икки сув орасини икки феъл ила фарқини ифода этди”. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ўзининг фасоҳатли каломини бандаларига мана шундай ифода этмоқда. Буюк Аллоҳ икки сувни ўрнига қайтариб коинот мувозанатини сақлаб турганидан хабар бермоқда. 3-курс талабаси Иномжон Аҳадов 526
“Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ Тошкент ислом институтида 2019 йил 21 февраль куни институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий маъруза ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Абдувоҳид Шукуров иштирок этиб бугунги глобаллашув даврида ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳар хил ахборот хуружларига қарши ёшлар онгида маънавий “иммунитет”ни шакллантириш, динимиз софлигини таъминлашда институт устозларининг ўрни каби масалалар ҳақида сўзлаб берди. Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров 555