islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ваъдага вафо қилиш одоби

Мусулмон киши хулқланиши лозим бўлган гўзал хулқлардан бири аҳдга вафодорликдир. Ваъдага вафодорлик инсон қадрини оширади, жамиятда обрў эътиборга эга қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: …وَأَوْفُوا بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْئُولًا  …Аҳдга вафо қилингиз! Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни)сўраладиган ишдир. (Исро сураси, 34-оят) Яна, Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасининг 91-оятида “Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг” дея марҳамат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлмасларидан илгари ва пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ваъдаларига содиқ турганликлари учун “Содиқул ваъда” деб ном олганлар. Абдуллоҳ ибн Абул Ҳамсо розияллоҳу анҳудан: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлмасларидан аввал у зотдан бир нарса сотиб олдим. У кишининг бир оз пуллари менда қолди. Эртага шу ерга келиб қолганини бераман деб ваъда бердим. Эртасига келишим лозимлгини унитиб, уч кундан кейин келсам, пайғамбаримиз мени ўша ваъдалашилган жойда кутиб турган эканлар. Эй, бола! Уч кундан бери мени машаққатга қўйдинг. Мен сени уч кундан бери интизор бўлиб пойлаб турибман дедилар.” (Абу Довуд ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча аҳдларига риоя қилиб,  бу вожибни ўзларига лозим тутдилар. У зотнинг ўзлари Мадинага борган вақтларида яҳудийлар билан тузган келишувларига, шунингдек Ҳудайбиядаги сулҳга амал қилганлар.  Аҳдни бузиш ҳаром ишлардан саналади. Бирор бир мўмин юқоридаги оятдан ва қуйида келадиган ҳадисдан хулоса қилган ҳолда ваъдасини бузмаслиги лозим. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қарата “Агар Баҳрайннинг моллари келса сенга шунча, шунча, шунча бераман дедилар. Баҳрайн моллари Абу Бакр халифалик даврида келди. Шунда Абу Бакр “Кимга Расулуллоҳ ваъда берган бўлса ёки Расулуллоҳнинг қарзлари бўлса келсин” деди. Шунда мен бордим ва Расулуллоҳ менга Баҳрайн моллари келса шунча бераман деган эдилар дедим. Абу Бакр уни ол, дедилар. Мен олдим. Санасам беш юз дирҳам экан шунда Абу Бакр “икки баробар ол” дедилар ”. Аллоҳ таоло ваъадага вафодорликни аввалги туширган динларида ҳам буюргандир. Бунга Қуръони каримда бир неча оятлар бор. Марям сурасининг 54-оятида: وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِسْمَاعِيلَ إِنَّهُ كَانَ صَادِقَ الْوَعْدِ وَكَانَ رَسُولًا نَبِيًّا  (Эй, Муҳаммад!) Китобда Исмоил (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи набий ва расул эди. Ибн Жарир Табарий шундай ривоят қилади: “Исмоил алайҳиссалом бир киши билан маълум бир жойда учрашишга ваъдалашдилар. Исмоил алайҳиссалом айтилган пайтда ваъдалашилган жойга келдилар. Бироқ ваъда берган киши келишни унутиб қўйган эди. Исмоил алайҳиссалом кеч бўлгунча ўша жойда кутиб ўтирдилар ва кечаси тунаб қолдилар. Эртасига у киши келиб: “Мени кечиринг! келиш ёдимдан кўтарилибди. Сиз кечадан бери шу ердамисиз? Кечаси шу ерда тунаб қолдингизми?” деб сўради. Исмоил алайҳиссалом ваъдалари вафо қилиб, шу ердан кетмасдан ўтирганликларини айтдилар. Шу сабабдан Аллоҳ у зотга “Содиқул ваъда” даражотини берган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Тўрт хислат борки кимда бу хислатлар бўлса у чин мунофиқ бўлади. Агар унда бу хислатларнинг бири бўлса, тоинки уни тарк қилмагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бўлади. Агар омонат қўйилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон гапиради, аҳдлашса хоинлик қилади, агар баҳслашса бузуқлик қилади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ) Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам аҳдига вафодор бўлишга ундаб, аҳдни бузишдан вафосизликдан қайтарганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аҳди йўқ кишининг дини йўқдир”-дедилар. (Имом Аҳмад ривояти). Демак, ҳар бир инсон жамиятда чиройли ўрнини топмоқчи бўлса, сўзига эътиборли, ваъдасига вафодор бўлмоқлиги лозим экан. Ваъда фақатгина олди-берди...

Намозда хушуъ ва уни гўзал қилиб адо этиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. «Хушуъ» аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. Намозни гўзал қилиб адо этиш эса, фарзу вожиб, суннату одобларини ўрнига қўймоқдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўраяпсизларми?! Менинг қиблам, бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуъларингиз ҳам, хушуъларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда намознинг хузуъи ва хушуъини жойига қўйиб ўқиш зарурлиги таъкидланмоқда. Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга мени қиблага қараб турибдилар, орқаларидаги нарсани, жумладан, бизнинг рукуъ ва хушуъларимизни кўрмайди, деб ўйламанглар, мен кўриб тураман, деганларининг маъноси шулдир. Айниқса, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтишлари бу маънони қаттиқ таъкидлайди. Шунинг учун ҳар биримиз намозимизнинг рукуъ ва хушуъини жойига қўйиб ўқишимиз лозим. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рукуъ ва сужудни батамом қилинглар. Аллоҳга қасамки, мен сизларни қачон рукуъ қилсангиз, қачон сужуд қилсангиз орқамдан ҳам кўраман», дедилар». Иккала ҳадисни икки Шайх ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Муҳим гапни Аллоҳ номи ила қасам ичиб туриб таъкидлаш жоизлиги. 2. Намозда рукуъ ва сужудни батамом қилиш зарурлиги. 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидаги нарсани ҳам кўриб туришлари. Муслим келтирган ривоятда: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлиб қайрилдилар ва: «Эй, фалончи намозингни яхшилаб ўқимайсанми?! Намозхон намоз ўқиганида қандоқ ўқиганига назар солмайдими?! Ахир ўзи учун ўқийдику?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен худди олд томонимдан кўрганимдек, орт томонимдан ҳам кўрурман», дедилар». Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Намозни яхшилаб ўқиш зарурлиги. 2. Намозни яхшилаб ўқимаганларга олим кишилар танбиҳ беришлари кераклиги. 3. Намозхон ўз намози сифатига назар солиб намоз ўқиши лозимлиги. 4. Банда намозни ўзи учун ўқиши. Аллоҳ учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёки бошқа биров учун эмаслиги. 5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орт томонларидан ҳам худди олддан кўргандек кўришлари. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Токи рукуъда ва сужудда белини тўғри тутмагунча кишининг намози қониқарли бўлмас», дедилар». Шарҳ: Демак, намоз қониқарли бўлиши учун унинг рукуъи, сужуди ва бошқа арконларини жойига қўйиб, хушуъ билан ўқимоқ керак. Рукуъни чала қилиб ёки унда қийшайиб туриб, шунингдек, саждада нотўғри туриш билан намоз қониқарли бўлмайди. Мутаррифдан у отасида ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди». Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи намозхонлар. Намоз ўқишни бошқаларга таълим берганлар. Намоз нималигини ҳаммадан яхши англаб етганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хушуъ ва хузуъини жойига қўйиб ўқиганлар. Бу ривоятдан кўриниб турибдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хавф олиб, йиғи тутар ва кўксиларидан тегирмон ёки қазоннинг қайнашига ўхшаш овоз эшитилиб турар экан. Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилса-ю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракъат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади», дедилар»....

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 20 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича услубчиси Х.Юсупов, куратор ва мураббийлар З.Бегматов, И.Ғофуров, Р.Махсумхонов иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 628

Биродарини обрўсини сақлаганнинг мукофоти

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” مَنْ رَدَّ عَنْ عِرْضِ أَخِيهِ ؛ رَدَّ اللَّهُ عَنْ وَجْهِهِ النَّارَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ “ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар. Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган. Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини  биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитса, сиздан хафа бўладиган бўлса, батаҳқиқ сиз уни ғийбат қилибсиз” дедилар. Шунда саҳобалар: Ё Расулаллоҳ, агар биз айтаётган сифат унда бор бўлсачи? дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтаётган сифат унда бўлмаса, сиз унга бўхтон қилган бўласиз” дедилар. Имом Муслим, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилиишган. Шунинг учун ҳам бирор киши билан гаплашаётган вақтимизда орамизда бўлмаган яьни суҳбатда иштирок этмаётган инсон ҳақида агар гапиришга зарурат туғилса, у ҳақида яхши сўз айтишимиз лозим экан. Бирор киши у ҳақида ёмон сўз айтса, обрўсини тўкмоқчи бўлса, тезда уни тўхтатиб, биродаримизни ҳимоя қилмоғимиз керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз. Мана шу қилган ишимиз учун Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида юзимизни яьни бутун баданимизни дўзахдан сақлашидек улуғ мукофотга сазовор бўлар эканмиз. Агар уни обрўсини ҳимоя қилишга, ғийбат қилаётганни тўхтатишга кучимиз етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таьлим берганларидек, у мункар ишни қўлимиз ва тилимиз билан тўхтатишга қодир бўлмадикми, қалбимиз билан инкор этиб, у суҳбатни тарк этмоғимиз лозим бўлади. Ана шунда ўзимизни Аллоҳ таоло қайтарган мункар ишга алоқадор бўлиб қолишдан сақлаган бўламиз. Улар эса У зотга ўзлари жавоб берадилар. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, деган (Ҳужурот, 12). Ҳужурот сурасидаги бу оятда ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ғийбат қилмасликка амр этмоқда: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар”. Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: “Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?” Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахс ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, инсоннинг гўштини ейиш нафақат ислом динида балки исломдан бошқа динларда ҳам мумкин эмас, ўлгандан кейин ейишни эса, асло хаёлга ҳам келтириб, тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги «яхши кўрасизми?”деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бермайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, “Ҳа, ёмон кўрасизлар!” деб таъкидламоқда. Аллоҳ таоло ўликнинг гўштини тановул қилишни тасаввур қилолмадингизми? Кўнглингиз кўтаролмадими? Бировни ғийбат қилиш сиз учун ана шундоқ бўлсин, деб айтмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло юқорида зикр қилинган гуноҳни қилганларни Аллохдан қўрқишга даъват қилиб, “Аллоҳдан қўрқинглар”, демоқда. Шу билан бирга, аввал билмасдан кимнидир ғийбат қилиб гуноҳ иш қилган бўлсангиз, тезда тавба қилиб гуноҳингизни ювишингиз мумкин деб, Аллоҳ таоло ўзининг фазли-марҳаматидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда. “Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Яъни, қилган ишингизга қаттиқ афсус қилиб, чин дилдан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиб...

Уйқудан олдин ўқиладиган суралар

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади”. Бир жамоа уламолар “кифоя қилади” деган иборани “кечаси қоим бўлишга кифоя қилади” деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса “кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади” дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар. Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади: “Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман”. Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: “Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман”. (Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин”, дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим”. Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади: “Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар”. Яна ушбу кишидан ривоят қилинади: “Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар”. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зумар сураси ва Бани Исроил (Исро) сурасини ўқимагунларича ухламасдилар”. (Термизий ривоят қилган ва буни ҳасан ҳадис деган.) Ҳар кеча уйқусидан уйғониб кетса Оли Имрон сурасини охири  إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ оятидан охиригача ўқишлик мустаҳаб. Чунки, икки саҳиҳ тўпламда Оиша онамиздан қуйидаги ривоят мавжуд: Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам агар уйғониб кетсалар, Оли Имрон сурасини охирини ўқир эдилар.(Бухорий ва Муслим ривояти) “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 801
1 1 282 1 283 1 284 1 285 1 286 1 522