islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

15 дақиқа

«…15 … дақиқа… қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: – «Нима бало, ахлатдан олдингми?» Бола бошини эгиб, аранг гапирди: – «Ахлат тозалаганим учун олдим». Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади. «Келдим….» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди. Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу. Дилбар Ражабова Манба: @VAQTQADRI телеграм канали 215

Вақф хайрия жамоат фонди биз кутган ташкилотми?

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Келинг, бугун ушбу фонд юзасидан фикр алмашсак. Фонднинг вазифаси нима, қандай қилиб молиялаштирилади, халқ учун қандай манфаатли томонлари бор каби саволларга соҳа вакили сифатида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Вақф ўзи нима? «Вақф» сўзи луғатларда «тутиб туриш», «тўхтатиш» маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Фонднинг асосий мулки вақфдан келган маблағларми? Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади. Яъни 1. Хайрия бўлими; 2. Вақф бўлими; 3; Закот, ушр, фитр ва фидя бўлими. Билишимиз керак-ки, ҳозирги кунда 3 та бўлимнинг ҳам алоҳида-алоҳида ҳисоб рақами мавжуд. Дейлик, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ўтказилган маблағ закот бўлимига тушади. Шу билан биргаликда шариатда айтилган ўринларга сарф қилиниши айтилмоқда. Умумий қилиб айтганда фонд фақатгина вақф мулкидан иборат эмас. Фонднинг асосий вазифалари нималардан иборат? Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади. Фондга маблағлар қай тартибда йиғилади? Биламизки, юқорида зикр қилинган хайрия турларининг ҳеч бири мажбурий солиқ тўловларига кирмайди. Балки ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ёки саҳоват қилиш ўринларида ушбу маблағларни фондга ўтказиб беришлари мумкин. Ҳозирги вақтда фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланмоқда. Шулардан бири Payme тўлов тизимидир. Аввалроқ фонднинг Payme тизимига улангани хабар берилди. Бу дегани сиз пластик карта орқали истасангиз закот, вақф ёки хайрия маблағларини фондга ўтказишингиз мумкин. Нима қилсак, фонд ривожланади? Биз қиладиган фақатгина бир иш қолди, у ҳам бўлса фондга ишониш ва молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга ошириш. Фонд нотижорат ташкилот. Бу дегани фондга келиб тушган ҳар қандай маблағ фақатгина хайрия қилинади. Шуни унутмаслик керак-ки, Президент Фармонида фондни ўта шаффоф бўлишлиги таъкидланган. Демак сизнинг маблағингиз шариатда кўрсатилган ўз ўрнига етказилиши фонд томонидан кафолатланади. Хулоса қилиб айтганда фондни ривожланиши учун ҳисса қўшайлик. Бир вақтлар хаёл қилиш қийин бўлган ишлар бугун қўлимизда турибди. Ҳисса қўшишимиз бу молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга оширишимиздир. Темурбек АДҲАМОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Манба: Azon.uz 240

Умавийлар даврида пул бирликлари

Тарихдан аввалги савдо-сотиқ мол айрбошлаш (бартер) усули орқали амалга оширлганидан хабардормиз. Ислом дини вужудга келган дастлабки еттинчи асрларда мусулмонларда танга-пул зарбхоналари йўқ эди. Шунингдек, Пайғамбар Муҳаммад алайиҳиссалом замонида Византия олтин динори ва Сосоний кумуш дирҳами амалда бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги вақтида тилло ломбига Румликларнинг нақшинкор сурат туширилган тангаларига ўхшаш доирасимон шаклда дирҳам зарб қилинди. Ҳамда четларига “Алҳамдулиллоҳ, Муҳаммад Росул Аллоҳ, Ла илаҳа илла Аллоҳ”, каби исломдаги улуғвор калималарни қўшиб қўйди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврига келиб, Сосоний кумуш дирҳамларига “Аллоҳу Акбар, Бисмиллаҳ”, каби иборалардан нақш сифатида фойдаланилди[1]. Кейинчалик уммавий халифаси Абдулмалик ибн Марвон (65-86 ҳ., 684-705 м.) ҳокимият тепасига келгач, Ироқ волийси Ҳажжож ибн Юсуфга ўша вақтдаги қўшни Византия ва Сосон каби давлатларга зарб қилишда тақлид қилмасдан, балки, фарқли равишда суратсиз, фақат “Ла илаҳа илла Аллоҳ”, деб ёзилган мустақил давлат белгисини ифодалайдиган, исломий танга зарбхоналари ташкил қилишга буйруқ берди. Бир дирҳам (қадимги кумуш танга=2,975гр, яъни 3гр)[2]ни вазнини 14 қийрот (карат=0,2125гр)га, бир динор(қадимги тилла танга=4,25гр)ни 20 қийротга тенг этиб белгилади. Ҳар ўн дирҳам эса етти мисқол (4,25гр)[3] этиб белгиланган. Ҳижрий 73, мелодий 692 йилда барча қўл остидаги фатҳ қилинган давлат ва шаҳарларга жорий қилди. Абдулмалик 77-ҳижрий йилга келиб, суратсиз, фақат ўз давлат раҳбатларидан бошқасини номи ёзилмаган, шунингдек Қуръон оятларидан бирор оят битилган, ислом эътиқодини ифодалайдиган тилло динорлар зарб қилишга буйруқ берди. Тилло динор тангани олд томони ўртасига: “Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу, Лаа шарика лаҳ”-деб нақш қилинган бўлса, атрофига Фатҳ сурасининг 28-ояти ёзилган. Қуйидагича Аллоҳ таоло марҳамат қилади: هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا “У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир”. Динорнинг орқа томонига эса “Ихлос” сурасининг уч ояти битилган. قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. اللَّهُ الصَّمَدُ Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир. لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Айнан ислом динига оид сўзларни битилишига сабаб қилиб ўша вақтда Византия тилло динорларидан муомилада ишлатилгани учун Византия ҳукмдори Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаққига ҳақорат сўзи ёзилган динорларни зарб қилдиргани, натижада Византия динорлари муомиладан чиқарилиб мустақил зарбхона ташкил қилишини келтиришади. Лекин уламолар ўша вақтда бу каби сўз ва оятларнинг тангаларга ёзилишини яхши ҳисобламай макруҳ дейишган. Шунингдек, ким султон зарбхонасидан бошқа жойда зарб қилса, таьқибга олиниб, қаттиқ жазо қўлланган. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу мустақил зарбхоналар ташкил қилиниши, ўша вақтда халқнинг тумуш тарзи яхшиланишига, иқтисод ривожига ижобий таъсир қилган. Худди шу кўринишда фақат нақшинкор қилиб, Абдулмаликдан сўнг Валид ибн Абдуроҳман зарб қилдирди. Шу билан биргаликда, бу зарбхоналар кейинги давр тоҳирийлар, сомонийлар ва қорахонийлар каби бизнинг диёримиздаги давлатлар ташкил топишида, ички ва ташқи бозор иқтисодиётининг ривожи учун асос бўлиб хизмат қилди. Ҳатто кўпгина фиқҳий китоблардаги муомилот (олди-берди, савдо сотиқ)га тегишли қисмлари ва закот, ушрдан олинадиган ибодатга тегишли қанча миқдорда эканини белгилашлари, айнан хулофои рошидинлар ва умавийлар давридаги зарб қилинган тангалар орқали ҳисоб-китоб ва вазни бўйича бўлгани учун ҳам, бу борада янада чуқурроқ билишимиз керак бўлган энг муҳим маълумотлардан бири десак хато қилмаган бўламиз. Юқоридаги расмда кўрсатилган динор ва дирҳамлар умавийлардан то усмонийлар империясигача...

Диққат танлов: Тошкент ислом институти янги логотипини яратиш учун танлов эълон қилади!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин. Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади: 1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, араб, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг. 2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни islom-instituti@umail.uz электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-42-37. Танловга юборилган ижодий ишларни Тошкент ислом институтида тузилган ҳайъат кўриб чиқади. Ҳайъат ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди: – институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши; – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши; – логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги; – логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги; – логотип креативлиги. Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатнинг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.islaminstitut.uz расмий сайтда эълон қилинади. Танлов ғолиби Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланади! Танловда натижалар 2018 йил Рамазон ойининг Лайлатул Қадрида 12 июнь куни эълон қилинади. 233

Электрон савдо истилоҳлари

Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёхуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас. – التجارة – Commerce or business هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قولهعز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 ) [1 Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш. Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят – التجارة الالكترونية – Commerce electronic شرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزةالمحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات [2 Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш. Масалан: Компютер; Ҳудудий ва халқаро интернет тизими; Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш. – الانترنت – Internet هىوسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارفو إبرام العقود و الإتفاقياتونحو ذلك[3 Интернет–Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим. – التكنولوجيا – Technology هىاستخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها [4 Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати. – الموقع الالكترونى – web-cite [هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول علىالبيانات والمعلومات المطلوبة [5 Сайт –якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган. – كلمة المرور إلى الموقع – Password هى اشارات أو رموز سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت [6 Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи. – الوسيط فى التجارة الالكترونية – broker هو الشخص أو الجهةالذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة [7 Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер. [1]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13. [2]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [3]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [4]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [5]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. [6]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. [7]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Раҳимов Алишер Аюбхон ўғли 220
1 1 298 1 299 1 300 1 301 1 302 1 427