islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Бидъат-хурофотнинг ижтимоий зарарлари

Бидъат-хурофотнинг исломга ва мусулмон жамиятига етказадиган катта хатарлари, оғир оқибатлари ва хавфли зарарлари мавжуд. Шу вақтгача пайдо бўлган турли диний фирқа ва гуруҳларнинг келиб чиқишига бидъат сабаб бўлганлигининг ўзи унинг нақадар хавфли иллат эканлигини билдиради. Бидъат-хурофотнинг жамият учун келтирадиган иқтисодий-ижтимоий зарарларидан саноқлиларини келтириш билан кифояланамиз: Бидъатчи тушунчасининг бузуқлиги. У яхшиликни ёмон деб, ёмонликни яхши деб билади. Суннатни бидъат деб, бидъатни суннат деб билади. Ҳузайфа ибн ал-Яман розияллоҳу анҳу айтади: “Бидъат шунчалар тарқаб кетадики, агар мабодо бир бидъат тарк қилинса: “Суннат тарк қилинди” дейишади. Бидъатчининг гувоҳлиги ва ривояти қабул қилинмаслиги. Муҳаддис, фақиҳлар ва усул уламолари бидъати билан куфр келтирган бидъатчининг ривояти қабул қилинмаслигига ижмоъ қилишган. Бидъати билан куфр келтирмаган бидъатчининг ривоятини қабул қилиш борасида турли фикр билдирганлар. Имом Нававий: “Агар бидъатчининг ривояти бидъатга чорламаса, унинг ривояти қабул қилинади. Агар чорласа қабул қилинмайди”. Бидъатчи ўз гуноҳи ва унга эргашганларнинг гуноҳини гарданига олади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳақида шундай дейди: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ҳидоятга чақирса унга эргашганларнинг ажри каби ажр унга берилади. Унга эргашганларнинг ажридан ҳеч нарса озаймайди. Ким залолатга чақирса, эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳ унга берилади. Унга эргашганларнинг гуноҳидан ҳеч нарса озайтирилмайди”. Муслим ривояти. Бидъатчи бидъат ишларини тўхтатмагунича унинг тавбаси қабул қилинмайди. Бидъатнинг тарқалиши суннат амалларининг йўқолиб кетишига олиб боради натижада мусулмонларни диннинг тўғри йўлини англашида ноаниқликлар юзага келади. Бидъат ширкка олиб боради ва исломдан чиқаради. Агар мусулмонлар қабристонда ширк амалини бажараётган бўлса, бу ўзлари маъқуллаган ва ашаддий суфийларидан кўриб олган бидъатлари амаллардир. Бидъат инсонлар ҳаётига жоҳилият асрини қайтариб олиб киради. Халқ ичида парокандалик ва низоларни уйғотади. Шунда ҳар бир фирқа ўзиникини бошқа фирқаникидан тўғри ва яхши деб ҳисоблайди. Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди: “Ҳар фирқа ўз ҳузуридаги нарса ила ҳурсанддирлар”. Мўминун сурасининг 53-оятида “Бошқа йўлларга эргашманг! Бас сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар”. Айни шу нарса катта-катта уруш-жанжал, қон тўкилишлар, хўрлашлар, жабру-зулмларни келтириб чиқаради. Суннат эса инсонларни бирлаштиради, қалбларини бир-бирига боғлайди. Натижада Аллоҳ Таолонинг “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” деган сўзига ўхшаб бир йўлдаги ва бир диндаги аҳил оға-инига айланишади. Бидъат шаҳвоний амаллардан хам хатарлироқдир. Чунки шахватпараст кимса маъсият эканлигини билса гуноҳлари учун тавба қилиб қайтади. Бидъатчи эса ўзини ибодатдаман, яхшилик қиляпман, тўғри йўлдаман деб ўйлайди. Аллоҳ Таоло уларни қуйидаги сўзларида шундай таърифлайди: “Сен: “Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъ-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”-дегин”. Бидъат инсонларни Аллоҳнинг динидан тўсади. Кофирларни исломга киришига монеълик қилади. Агар мусулмон бўлмаган ва исломни ҳақиқатини билмаган инсон кўп мусулмонларнинг бажараётган жоҳилона, бидъат-хурофот амалларини, бемаъни расм-русумларни кўрса, бу ислом экан, дин шунақа бидъат ва залолат амалларга буюрар экан деб ўйлайди. Айни шу нарса уни ислом динини қабул қилишдан қайтаради. Кофирликдан воз кечиб ислом динини қабул қилган янги мусулмонлар ҳали динни ўрганиб улгурмай, диний амал деган ўйда бидъатчини бидъат амалларини ихлос билан қила бошлайди. Шунда исломни қабул қилган янги мусулмон куфрга олиб борадиган бидъатларни содир этиб қўяди. Бир куфрдан воз кечиб иккинчи куфрга кириб қолади. 4-курс талабаси Сайфуддинова Маҳфуза 253

Исломнинг савдога таъсири, шаҳарлар аро карвонлар, буюк ипак йўли ва йирик карвонларнинг вужудга келиши

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи вассалам) Қизил денгиз ва Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида ўз замонасисининг фаол савдогарлардан бўлганлар. У Зот  олиб келган янги Ислом дини Макка ва Мадина зодагонлар савдосида ўзининг илк ўрнини топа бошлаган, аммо айрим савдогарлар бунга қарши чиқишди. Чунки улар эксклузив – тамоман янги бўлган диннинг келиши натижасида тижорат соҳасига салбий путурлар етказиши мумкин деб чўчий бошлашди. Умуман тижорат, маслак сифатида Ислом дунёси доимо Оврўпага қараганда юқори ўринда бўлиб келган. Савдогарлик кўпгина мусулмонларнинг деярли зарурат манбаи эди. Жумладан, мусулмон киши умри давомида бир маротаба адо қилиши керак бўлган муборак ҳаж сафарини молиялаштириш, Макка сафарида йўл-йўлакай майда-чуйда савдо-сотиқ товарларини олиб сотиш уларга одатий ҳолга айланган эди. Испаниядан тортиб то Хитой сарҳадларига етиб борган Ислом фатҳи империяси, Ички Осиёда денгиз йўли: Ўрта Ер денгизи ва Ҳинд океанини ҳам қамраб олган улкан иқтисодий савдо йўлини яратди. (Ўрта аср даврлардаги иқтисодий фаолиятнинг энг йирик марказлари). Бу ҳосил бўлган кенг майдонда сиёсий тўсиқ – чегараларнинг йўқлиги, нафақат савдо соҳасининг ривожланишига, балки, харбий тизим, хунармандчилик, олимлар ва зиёратчи ҳожилар сафининг кенгайишига ҳам улкан ҳисса қўшди. Ҳукумат, шаҳарлар, қишлоқ хўжалиги ва узоқ масофали савдо-сотиқларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб қувватлашлари натижаси, минтақада деярли ҳар бир соҳанинг гуллаб яшнашига олиб келди. Ислом дунёсининг йирик шаҳарлари озиқ-овқат ва ҳомашё базаларига, саройлар ва масжидларга муҳтожлиги, зодагонларнинг эса бойлик ва куч-қудрат намойиши учун ҳашаматларга эҳтиёжи туғила бошлади. Араб савдогарлари уларни таъминлашга тайёр эди. Ислом савдогарларининг Италиядаги ҳамкасблари билан савдо муносбатлари Европа тиллари оиласига янги: чек, брокер, тариф, трафик, журнал, карвон ва бозор каби янги сўзларни таништирди ва бойитди. Карвон йўллари Ислом дунёсининг кўп қисмини кесиб ўтди. Улар одатий йўллардан боришар эди, улар қатори шаҳарлар аро ғилдиракли карвонларни қўллаб-қувватлайдиган йўллар барпо этилди. Каравон ташиш деярли фақат туяларнинг ортларига юкланар эди. Баъзи шахсий карвонларда туяларнинг сони 5000 тагача борар эди. Буюк Ипак йўли кучли ислом тараққиёти ва ўзининг ҳашаматли масжиди билан ном таратган Хитой ғарбий пойтахти Цянь’дан бошланиб, ички Осиё шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро, Марв ва Форсдан Бағдодгача чўзилган эди. Бошқа карвонлар эса ички Осиё шаҳарлари бўйлаб Қора денгиз бандаргоҳларигача етиб борди. Шунингдек, кенг савдо йўли Русия шимолидан жанубигача кесиб ўтиб Ислом дунёсига мол-мулк етказиб берди. Карвон йўллари Боғдоддан Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгиз орқали Араб сахроларини ҳам туташтирди. Инглиз тилидан  Encyclopedia of Society and Culture in the Medieval World. манбааси асосида Робиа Курбанова  тайёрлади 151

Насия савдоси

Нақд пулсиз, пулини кейин тўлаш шарти билан бўлган ёки бўладиган савдо муомаласи тилимизда насия савдо деб аталади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида насия сўзи “муҳлатни чўзиш”, “кечиктириш”, “қарз” маъноларини англатади. Араб тилида бу савдо “بيع بالنسيئة”  ёки “بيع مؤجل” дейилади. Насия савдо умумий бўлиб унинг бир неча турлари бор.  Сотувчи ва олувчи нархни келажакда, маълум белгиланган жойда кечиктириб тўлашга  келишиб олинган савдо туридир. Тўлов бир маротаба тўланадиган ёки бир неча маротаба бўлакларга бўлиб тўланадиган бўлиши мумкин. Шунга кўра: байъ муажжал – тўлов нархини кечиктириб тўланадиган савдо, байъ тақсит – тўлов нархини кечиктириб, бўлакларга бўлиб тўланадиган савдо. Савдода тўлов нархини эмас балки сотиладиган нарсанинг кечиктириб берилиши муажжал савдонинг тескариси бўлиб салам савдоси дейилади. Бу савдонинг жоизлигига Қуръони каримдан ушбу оят далил бўлади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ “Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг”. (Бақара. 282) Суннатдан далил: عن عائشة  قالت: اشترى رسول الله من يهودي طعاماً بنسيئة، فأعطاه درعاً له رهناً Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан таомни насияга сотиб олдилар ва унга (яҳудийга) ўзининг совутини гаровга қўйдилар”. Муттафақун алайҳ. Насия савдо қилганда унинг муддатини белгилаш шарт: Юқоридаги оятга кўра Аллоҳ рухсат бераётган насия савдоси маълум муддатга бўлишига қайдланяпти. Яъни: “…маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда…”  Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу тўғрида қуйидагича кўрсатма берганлар: قال قدم النبي صلى الله عليه وسلم المدينة وهم يسلفون بالتمر السنتين والثلاث فقال من أسلف في شيء ففي كيل معلوم ووزن معلوم إلى أجل معلوم Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадина аҳли ҳурмони икки йил ёки уч йилга насияга савдо қилишар эди. Бу ҳолатга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким бирон нарсани салаф байи қилиб олди берди қилса, бас, ўлчами аниқ бўлсин ёки вазни аниқ бўлсин ва аниқ муддатга бўлсин”. Бухорий ривояти. Булардан билиндики, насия савдода пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши керак. Тошкент Ислом институти битирувчиси Робиа Муҳаммад Ризо қизи 1 516

Саодатга етакловчи ишонч

Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди. Сўфи Оллоёр ҳазратлари: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдир! деб ақидага аниқ ва тўғри баҳо берганлар. Шу сабабли ҳам жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврининг аввалги ўн уч йилини ақидани тўғрилашга бағишладилар. Чунки ақида орқали мусулмонларнинг қалбларига Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, тавхид, дунё ва охират тўғрисидаги исломий ғоялар, тақдир масаласи, гуноҳ, савоб, жаннат, дўзах,фаришталар,илоҳий китоблар ва пайғамбарларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш қоидалари, одоблари ўрнашгачгина пайғамбарликнинг кейинги ўн йилида намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар фарз қилинган. Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деб марҳамат қилади: “Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқув билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!” Пайғамбаримизга замондош бўлиш шарафига муяссар бўлган саҳоба икромлар илоҳий қонун ҳисобланган Қуръони каримнинг йўл-йўриқларига оғишмай амал қилиб икки дунё саодатига, Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Ўтмишдан маълумки, ислом дини Шарқ ўлкаларида тарқалиб Ўрта Осиё халқларининг асосий динига айланганидан кейин, Мовароуннаҳр ҳудуди ислом таълимоти тарқалиши ва шариат илмлари, айниқса, фиқҳ, тафсир, ҳадис, калом илмлари, шунингдек, араб тили ва унга тегишли фанлар ривожининг марказига айланди. Лекин, халқимиз собиқ тузим пайтида диний таъзиққа учради ва ҳатто, ғарбона ҳаёт тарзи ёшлар онгини бир мунча заҳарлаб ҳам қўйди. Аммо, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг мана сал кам 26 йил мобайнида умуман дин, хусусан ислом динини асл манбалари асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш учун имконият яратилди. Шу маънода ҳозирги пайтда барча илмлар қатори ақоид масалаларига ҳам катта эътибор қаратилиб, бир қатор ақоид илми борасида ёзилган асарлар устида тадқиқотлар, илмий баҳслар олиб борилмоқда ва илмий мақолалар, рисолалар чоп этилмоқда. Албатта, бундай иш-иложлар ўз самарасини бермай қўймайди. Муқаддас динимиз руҳияти, баракаси яна қайтмоқда. Зеро, биз Имом Бухорий, Термизий, Матуридий ва Насафийларни тарбиялаган халқ фарзандларимиз. Тошкент ислом институти битирувчиси Низаматдинов Есенгелди 183

Ёшлар тарбиясида руҳий озуқа

Кишилик жамиятида инсон психологияси, унинг руҳий камолоти ҳақида қадимдан турли қарашлар мавжуд. Бу мавзу бугунги кунда ҳам катта аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас. Муқаддас динимиз Исломда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилган ва энг тўғри қарашлар кўрсатилган. Бу борада айниқса нақшбандия тариқатининг тутган ўрни беқиёс. Уларни ўрганиб, халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ўсиб келаётган авлодни шу таълимотлар асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, кучли ҳуқуқий-демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу мақсад замирида инсон ва унинг манфаатлари мужассам бўлиб, унинг самарадорлиги халқимиз маънавий-руҳий қарашларидаги янгила­ниш, жамиятимиз онгу тафаккуридаги юксалиш билан узвий боғлиқ. Истиқлол миллий ва диний қадриятларимиз тикланишига кенг имкониятлар яратди. Дин миллий маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қилувчи мезонлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу диний ва дунёвий илмлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунти­риб бериш, динлар ҳақидаги мантиқий асосланган билимларни шакллантириш ва дунёвийлик тушунчасини чуқурлаштириб боришни тақозо этади. Тасаввуф илмини назарий ва амалий жиҳатдан бойитган буюк мутафаккирларнинг фикрлари, уларнинг жамият ҳаётида фаол қатнашган етук тарихий шахслар сифатидаги диний, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий қарашларининг асл моҳияти ва аҳамиятини ёритиб бериш, албатта, ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда муҳимдир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “… дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб бериш осон бўлмайди”. Тарихдан маълумки, эзгуликка хизмат қилувчи аксарият таълимотларда комил инсон масаласи, айниқса ёшлар тарбияси муҳим ҳисобланиб келинган. Жамият, юрт келажагини таъминловчи ушбу омилга ҳар бир соҳада, жабҳада зарурат ҳисси сезилиб келинган. Шунинг учун ҳам турли қарашларда тарбия ва маънавий камолотнинг турлича мазмун ва усуллари турли омилларга кўра ҳар хил ишлаб чиқилган. Шундай бўлса-да, комил инсон, комил шахс ғояси ҳар бир таълимот ёки тафаккур тарзининг асосий муаммолари қаторидан четда қолиб кетмаган. Қадимги динлар, ижтимоий-фалсафий таълимотлар, мутафаккирлар, жумладан Ҳаким ат-Термизий ҳам бу хусусида ўзига хос, маънавий-ахлоқий, руҳий ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратиб фикрларни ўртага ташлаганлар. У киши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида комил инсон тарбиясининг ўзига хос методларини ишлаб чиқдилар. Ҳар бир мадраса ёки бошқа таълим давралари бўлсин, уларда таълим жараёни билан бирга мусулмон одоби ва хулқи, руҳий тарбия фарзандларга ўргатиб келинган. Ҳар бир мусулмон жамиятида, махсус тасаввуф ҳалқаларида шогирдлар, фарзандлар тарбиясига қаттиқ эътибор берилиб, буни муршид, ота-она ўз олдидаги вазифаси деб ҳисоблаган ва бу анъанага айланиб қолган. Ислом ахлоқи, тасаввуф тарбияси бутун мусулмон уламолари қаторида юртимизда этишиб чиққан Ҳамадоний, Ғиждувоний, Яссавий, Боҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким ат-Термизий, Навоий ва шу каби юзлаб уламолар асарларида ҳам кўрсатиб, шарҳлаб берди. Уларнинг тарбиявий йўли шарқона мусулмон тарбиясининг ўзагини ташкил қилиб, халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзининг маънавий асоси бўлиб хизмат қилди. Уламолар илм хусусида айтган ислом ёмғири гарчи илк бор Арабистон тупроғида ёққан бўлсада шаррос ва қисқа бўлди, аммо бизнинг тупроғимизга майдалаб ва узоқ вақт ёғди деган ташбеҳларини руҳий тарбия, ахлоқий амалиёт хусусида ҳам қўллаш айни ҳақиқат бўлади. Негаки, ҳақиқий исломий тарбия, ҳатто оддийгина элементар одоблар ҳам биз туронликлар ҳаётида сақланиб қолди. Оддийгина ўрнидан туриб ўзидан каттага жой бермаган ўспирин бизнинг наздимизда қандай ҳам сурбетлик билан тарбиясизликнинг хунук кўринишини намоён қилади. Агар сиз ўша ўспиринни койиб дашном берсангиз, бу ҳолат тарбиянинг нуқсонлигидан эканлигини айтсангиз, сизга атрофдагилар раҳмат айтишади. Узоқ минг йиллар мобайнида тасаввуф тарбияси, одоблари шунчалик қон-қонимизга сингиб...
1 1 299 1 300 1 301 1 302 1 303 1 424