Аллоҳ таолонинг марҳамати шу даражада чексиз ва карами кенг эканки, банданинг биттагина яхши иши туфайли бутун умри давомида қилган гуноҳларидан ўтиб жаннатга киргизиб юборар экан. Имом Бухорий бобомиз машҳур “Адаб ал-муфрад” асарида Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳикояни келтирадилар: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: حوسب رجل ممن كان قبلكم فلم يوجد له من الخير إلا أنه كان رجلا يخالط الناس و كان موسرا فكان يأمر غلمانه ان يتاجوزوا عن المعسر قال الله عز و جل: فنحن احق بذلك منه، فتجاوز عنه Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан олдинги яшаб ўтган қавм ичида бир киши бор эди. Вафот этди, уни ҳисоб майдонига келтирдилар. Унинг амал дафтарида ҳеч яхшилик топилмади. Илло, битта яхши амали қайдланган экан. У одатда одамлар билан ишлар, иши кўпчилик билан боғлиқ ва ўзи бадавлат одам эди. Иш юзасидан ҳисоб-китоб ишларида ходимларига “шароити оғирларни тўғри тушуниб, енгиллик қилиб беринглар” деб тайинлар эди. Унинг амал дафтарига фақат “муҳтожлар ҳолини тушуниб, енгиллик қилиб берарди”-деб ёзилган эди холос. Аллоҳ таоло ҳисоб-китоб чоғида: “муҳтожни ҳолини тушуниб, унинг айбидан ўтишга биз ҳақлироқмиз”-деди ва ҳалиги одамнинг жамики гуноҳларидан ўтиб юборди. Ал-адаб ал-муфрад/293. Имом Бухорий. Ана Раббимиз Аллоҳнинг саховати! Муҳтожга енгиллик қилиб берган бир бандасининг ҳеч қандай бошқа яхши амали йўқ бўлса ҳам кечириб юборди. Бизнинг Раббимиз ана шундай марҳаматли Зот! Азизлар! Аввало Аллоҳ ҳеч кимни бандасига муҳтож ва қарам қилиб қўймасин! Мабодо сизга шундай ночор одам рўбарў бўлиб қолса, билинг-ки уни Аллоҳ юборган. Сиз уни асло ноумид қайтарманг. У Аллоҳнинг бир ожиз бандаси. Бугун сизга муҳтож бўлиб турибди. Сиз унинг ўрнида бўлмаганингизга шукр қилиб, имкон қадар ёрдам қўлингизни чўзинг. Бугун сиз яхши яшаяпсиз. Аммо эртага қиёматда албатта сиз ҳам ночор ҳолга тушасиз. Данғиллама уйлар, қоп-қоп пуллар, қимматбаҳо машиналар ортимизда қолади. Охиратда шоҳлар ҳам, бойлар ҳам, амалдорлар ҳам шу дунёдаги гадойлар билан бир сафда туради. Агар шу дунёда Аллоҳнинг бир бандасига ёрдам бериб ҳаётида унга енгиллик яратиб берган бўлсангиз, Аллоҳ албатта уни ҳисобга олади. Зора, юқоридаги ҳадисда айтилган ўтган замондаги киши каби Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлсангиз! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 890
Неъматга шукр қилиш мусулмон одам сифатланиши лозим бўлган энг улуғ ва гўзал ахлоқий сифатлардан биридир. Шукр – эзгулик улашган кишига чиройли мақтов ва яхшилик эвазига қилинадиган мукофотдир. Шукр луғатда-мақтов, миннатдорчилик билдириш, раҳмат ва ташаккур этиш деган маъноларни ифодаласа, неъмат эса, ҳузур-ҳаловат, фаровонлик, мўлчилик, фаровон турмуш, мол-мулк, бойлик ва неъмат каби маъноларда қўлланилади. Истилоҳда, мусулмон киши бирор бир яхшиликка эга бўлса ёки унга бирор бир неъмат етса, буларнинг барчаси Аллоҳ таолодан деб эътироф этиш, уни бошқаларга сўзлаш ва неъматга шукр қилиб уни ўз ўрнига ишлатишга айтилади. Ҳақиқатан, аслида неъмат эгаси Аллоҳ таолонинг ўзидир. Аммо, баъзи неъматлар етишида воситачи бўлади. Худди, инсон ҳақ йўлни топишида ёки бирор бир илм ё касб эгаси бўлишида пайғамбарлар, уламолар ва устозлар воситачи бўлганлари каби. Зотан, ота-она инсонни бу ёруғ дунёга келишига сабабчи бўлсалар, устоз ва мураббийлар дунё ва охират яхшиликларига эга бўлишларига сабабчи зотлардир. Шу боис доно халқимиз”Устоз отангдек улуғ”-дея тавсифлашади. Демак, биз бирор неъматга эришдикми дарров неъмат эгасига ташаккуримизни изҳор қилишмиз лозим бўлар экан. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир яхшиликка эришса, бас, уни зикр қилсин. Ким зикр қилиб эсласа, батаҳқиқ уни шукрини адо этибди. Ким яширса, демак куфрона неъмат қилган бўлади”-дедилар. (Табароний ривояти). Шукр қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзидаги моддий ва маънавий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, улар берилган тақдирда қандай ҳолатда бўлишини тасаввур этиш, ўзидан қашшоқроқ, қийналганроқ кишиларни ёдга келтириш инсонни ўзидаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Бу иши инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчида нафрат ва ғазаб пайдо бўлишига олиб келади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади. Ношукрлик инсонлараро муносабатларда ҳам ўзининг салбий натижаларини беради. Яхшиликни қадрлаб, имкони бўлса қайтариш айнан олижанобликдир. Инсон нимага эришган бўлса, авваломбор Аллоҳнинг ўлчови қолаверса сабабият оламидаги сабабларга боғлиқдир. Биз доимо хушёр ва сергак бўлиб неъматларни ўз ўрнида қадрлашимиз шу билан биргаликда атрофимиздаги инсонларга ҳам тез-тез эслатиб туришимиз лозим. Шунда бизга етган неъматни қадрлаган бўлишлигимиз билан бирга зиёдасига ҳам эга бўлиш бахти туради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси,7-оят). Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг ҳадди – чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли худди бир кемадан қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушса, юқоридагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Улар: “Юқоридагиларга озор бермаслигимиз учун ўз улушимиздан бир жойни тешиб олсак, қандоқ бўларкин”. Агар уларнинг қулларидан тутсалар, улар ҳам, бошқалар ҳам – ҳаммалари нажот топурлар”. (Имом Бухорий ривоят қилган). Ватанимиз осмони мусаффо, тинчлик-осойишта бу ҳаётимизни шукрини қилиш шу азиз юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳам қарзи ҳам фарзи бўлиши даркор. Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс бу ҳақиқатни теран англайди. Бу ишда ҳар ким...
Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ислом институти ахборот ресурс марказида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” томонидан Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис» фани ойлиги муносабати билан “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр ҳадис мактаби намояндаларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ТИИ 1-курс талабалари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла, ҳадис фани ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон домла ҳамда мадрасанинг 20 нафар талабалари, Бухоро Мир араб олий мадрасаси ҳадис фани ўқитувчиси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла иштирок этдилар. Тадбирда маъруза қилиш учун Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори профессор Убайдулла Уватов Муродович таклиф этилди. Тадбирни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов очиб берди. Келганларни қутлаб, сўз навбатини устоз У.Уватовга берди. У.Уватов тадбир иштирокчиларига ҳадис илми, унинг аҳамияти, юртимизга ҳадис илмининг кириб келиши, юртимиздан етишиб чиққан уламолар, муҳаддислар ҳақида атрофлича суҳбат қилиб берди. Толиби илмларга ўзининг қимматли насиҳатларини берар экан, уларни араб тилини пухта ўрганишга чақирди. Кейинги сўз навбати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домлага берилди. У киши ҳам талабаларни илмга яна-да қаттиқроқ эътиборли бўлишга чорлади ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган билим юрти жамоаси, устоз ва талабалари номидан ушбу илмий ҳамкорлик учун ТИИ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов мазмунли суҳбатлари учун устоз У.Уватов ҳамда барча меҳмон ва иштирокчиларга ташаккур айтиб, кафедра ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов билан биргаликда меҳмонларга ТИИ эсдалик совғаларини тақдим этдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Маҳмуджон Абдураҳмонов 921
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 1. Дуо. Гуноҳни тарк этишга ёрдам берадиган ва ҳар бир муаммонинг ҳал бўлишида энг катта сабаблардан бири дуодир. Эй тавба қилувчи эркак! Эй тавба қилувчи аёл! Эй гуноҳларни тарк этишни хоҳлаётган киши! Қўлларингни дуони эшитадиган ва балони даф қиладиган Зотга кўтар! Шояд Аллоҳ сенинг сидқингни, кўз ёшларингни, тазарруъларингни кўриб, сенга ёрдам берса, гуноҳларни тарк этишинг учун сенга қувват ато қилса. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60). 2. Жидду-жаҳд қилиш. Гуноҳни тарк этиш бир кеча-кунлдуз орасида бўлади, деб ўйлама. Бу иш мужоҳада (қаттиқ жидду жаҳд қилиш)ни, сабрни, бардошни талаб этади. Шуни билки, қаттиқ жидду жаҳд қилиш гуноҳларни тарк этишдаги сидқингга (гуноҳларни чиндан ҳам тарк этмоқчилигингга) далолат қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Бизнинг тўғримизда (йўлимизда) жиҳод (жидду жаҳд) қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир!”(Анкабут, 69). 3. Гуноҳнинг оқибатини ва натижасини билиш. Агар сен гуноҳларнинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрсанг, уларни тарк қилишинг осон бўлади. Гуноҳларнинг оқибатига ғам, алам, маҳзунлик, машаққат, торлик, ёлғизлик, Аллоҳдан узоқлашиш, ризқдан, илмдан, умрдан бараканинг кетиши ва ҳоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин. 4. Гуноҳга олиб борадиган сабаблардан узоқлашиш. Ҳар бир маъсиятнинг сабаби бўлади. Ўша сабаб кишини ўша гуноҳда давом этишига олиб келади. Гуноҳга олиб борадиган сабабларнинг ҳаммасидан узоқлашиш ўша гуноҳни тарк этишга ёрдам беради. 5. Ёмон шерикдан эҳтиёт бўлиш. Баъзи ёшлар гуноҳларни тарк этишни исташади. Лекин оғайнилари уни яна ўша гуноҳларга ундашади. Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Мустадрак” китобида ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз ким билан дўстлашаётганига назар солсин!” деганлар. Яъни киши дўстининг сийратида бўлади. Шунинг учун дўстнинг яхшисини, солиҳини танлаш керак. 6. Ўлимнинг тўсатдан келишини эсга олиш. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир” (Оли Имрон, 185). Сен телевизорда турли беҳаё нарсаларни кўриб ўтирганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Сен намоз ўқимай ухлаб ётганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Ўшанда нимани орзу қиласан? Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Токи улардан (мушриклардан) бирортасига ўлим келганида: “Эй, Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, – дер” (Муъминун, 99-100). 7. Ғассол ювишини эслаш. Вафот этганингда ғассол сени ювиш учун хонтахта устига ётқизиб қўяди. Сен ҳаракатсиз жасад бўлиб ётасан. Улар сени у ёқдан бу ёққа ағдариб, ҳаракатлантиришади, ювишади. 8. Тобутга солиниб, елкаларга кўтарилишни эслаш. Яқинда одамлар сени тобутга солиб, елкаларига кўтаришади. Хўш, ўшанда қувватинг қаерда бўлади?! Ёшлигингчи?! Такаббурлигингчи?! Дўстларингчи?! У кунда сенга фақат солиҳ амалларинг фойда беради. 9. Қабрга қўйилишни эслаш. Қабрга сени қўйишганда, аҳлинг, дўстларинг сени тарк этишади. Сен билан фақат амалларинг бирга қолади. Хўш, ўзинг билан бирга қабрингга кирадиган қандай амал қилдинг?! Қабрингда сенга ҳамроҳ бўладиган амаллар солиҳ амалларми ёки ёмон амалларми?! Сенга қандай амаллар ҳамроҳлик қилишини истайсан?! Тоат-ибодатларингми ёки кўрган беҳаё нарсаларингми?! 10. Аллоҳ таолога рўбарў бўлишни эслаш. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз!” (Бақара, 281). “Ўша кунда сизлар (ҳисобот учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсиз, сизларнинг бирор...