islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Саҳобалар ҳаёти: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”

Ушбу саҳобанинг тўлиқ исми Муовия ибн Абу Суфён ибн Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдулманноф ибн Қусай ибн Килоб бўлиб, куняси Абу Абдуроҳмандир[1]. Нубувватдан беш йил олдин Маккада туғилган. Бўйи узун, оқдан келган, кўркам, ҳайбатли бўлган. Ота-онаси фарзандини келажагига катта умид боғларди. Кунларнинг бирида отаси Абу Суфён ўғлига қараб: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”,– деди. Шунда аёли Ҳинд: “Фақат қавмига эмас барча арабларга етакчилик қилсин”, – деди[2]. Отаси Абу Суфён ҳам қавмининг етакчиси бўлган. Онаси Ҳинд бинти Утба эса қабиланинг кўзга кўринган аёлларидан бўлган[3]“. Муовия розияллоҳу анҳу отаси ва акаси билан бирга фатҳ куни исломни қабул қилишган.[4] Муовия розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг сакинати тушган Ҳунайн ғазотида Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминлар билан бирга иштирок этган саҳобалардан ҳисобланади. Аллоҳ бу борада: “Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари эҳсон қилган ва (кофирларга қарши) урушган кишилар (фатҳдан кейин эҳсон қилган ва урушганлар билан) баробар бўлмагай. Улар кейин эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (мукофот – жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингиздан хабардордир”.[5] Муовия розияллоҳу анҳу ҳам Аллоҳ гўзал мукофот–жаннат ваъда қилинганлардан эди. Зеро, Аллоҳ йўлида Ҳунайн ва Тоифда жанг қилган ва эҳсон қилганлардан ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам унинг ҳаққига: “Аллоҳ Муовияни инсонларни яхшиликка далолат қилувчи ҳамда ўзини яхшилик устида қил ва ҳидоятлантир”[6], яна “Аллоҳ унга китобат ва ёзишни ўргат, ҳамда дўзах азобидан асра”[7]– деб дуо қилганлар. Имом Бухорий Умму Ҳарам бинти Милҳон розияллоҳу анҳодан: “Пайғамбар алайҳиссаломни: “Умматим ичида биринчилардан бўлиб денгизда жанг қиладиганлари бор, уларга жаннат вожиб бўлади”–деганларини эшитдим шунда мен “Мен ҳам улар ичида бўламанми?”-дедим, “Сен улар ичида бўласан”[8],– дедилар. Муҳаллиб[9] бу ҳадис таълиқида: “Бу ҳадисда Муовия розияллоҳу анҳу назарда тутилган, чунки биринчилардан бўлиб денгизда ғазовот қилган”[10],– дейди. Муовия розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан сўнг 18 ёшидан бошлаб, доим Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга бўлиб, 163 та ҳадислар ривоят қилган. Имом Бухорий у саҳобийдан тўртта ҳадис, Имом Муслим бешта ҳадис ривоят қилишган.[11] Масалан, Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ бирор бандага яхшиликни ирода қилса, бас уни динда фақиҳ қилиб қўяди”[12],–дедилар, каби ҳадислар ривоят қилинган. Шу билан бирга у Пайғамбар алайҳиссаломнинг божаси ва котиби бўлган. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1] Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. Муассасат ур-рисала, 1985. Ж. 3. – Б 120. [2]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 398. [3] Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Муҳаммадибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурйшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 203. [4] Аҳмад ибн Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳажар Асқалоний Каноний Шиҳобиддин Абул Фазл Ал-исоба фи тамйизис саҳоба. – Қоҳира. Дор ал-кутуб  ал-илмия, 1958. Ж 3. – Б 433. Ва Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн  Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурайшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 105. [5] Шайх Абдулазиз Мансур. Қурьони Карим маьнолари таржимаси ва тафсири. – Т.:Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа барлашмаси, 2004. – Б 617. “Ҳадид” сураси 10-оят. [6] Ибн Аби Ҳотим. Аш-шариъа. – Байрут: Дор ал-улум вал адаб, 2012 Ж 5 – Б 2437. Исноди саҳиҳ. [7] Ҳайсамийнинг “Мавориду замъон” китоби. Ҳусайн дороний таҳқиқи. – Қуддус: Дорул қудсий,1894. Ж 7. – Б 249.Исноди ҳасан. [8]Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 22. [9]Муллаҳиб ибн Аҳмад ибн Абу Суфра Асадий Андалусийнинг “Шарҳи Саҳиҳул Бухорий”асари Мусаннифи бор 435 ваф. этган. Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. – Байрут: Муассасат ур-рисала, 1985. Ж17. – Б 589. ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий. Тарих ар-росул вал-мулук. – Миср: Дор ал-Маъориф.. Ж 6. – Б 27. [10] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 120. [11] Ибн Ҳазмнинг “Ровий саҳобалар исмлари” асари. – Риёз: Дор ал-китоб ал-арабий, 1998. – Б 55. [12] Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” китоби. – Қоҳира:Дор ал-маориф, 1968. Ж 28. – Б 50. 998

2020 йилда Бухоро Ислом маданияти пойтахти сифатида эътироф этилади

Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф этиш бўйича Бухоро декларацияси тузилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур декларациядан кўзланган мақсад ва унинг аҳамияти ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов қуйидагиларни сўзлаб берди: – Зиёрат туризми бўйича Бухоро декларациясини Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маъқуллагач, биз қабул қилдик. Форумда иштирок этаётган давлатларнинг ўндан ортиғи мазкур ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг, хусусан Бухоро шаҳрининг зиёрат туризми бўйича салоҳиятини яна бир бор эътироф этиш, АЙСЕСКО – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти томонидан 2020 йилда Бухорони ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинганини яна бир бор тасдиқлайди. Форум доирасида Малайзия, Индонезия, Сингапур, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Туркманистон ва Қозоғистон билан меморандум тузилгани Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада намоён этишда қўл келади. Иккинчи томон сифатида пиар марказимиз иштирок этди. Меморандум имзолаган давлатлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ўз мамлакатларида тарғиб қилади. Бу борада биз уларга керакли маълумотлар, фото, видеоларни тақдим этган ҳолда стенд ва роликлар билан яқиндан кўмаклашамиз. Форум давомида иштирок этган давлатлар сони борган сари кўпайди. Аслида биз расман 23 та давлатдан вакил таклиф этган эдик. Кейин Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ишлаётган ва ишламоқчи бўлган инвесторлар форум ҳақида эшитиб, бевосита ҳокимлик орқали тадбирда иштирокчи сифатида қўшилди. Форум иштирокчиларини икки тоифали дейиш мумкин. Биринчиси, дунё ислом оламидаги машҳур шахслар ва диншунос олимлар бўлса, иккинчиси жаҳон туризм саноати етакчиларидир. Шунингдек, форумда 14 та хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг янги форматдаги тадбирини ёритишда иштирок этмоқда. Халқаро миқёсда ўтказилаётган тадбир нафақат миллий ОАВда, балки нуфузли хорижий ОАВ вакиллари томонидан дунё оммасига тақдим этилди. 1 160

Мўминнинг хазинаси

Аллоҳ таоло Қуръонни инсонларга раҳмат ва ҳидоят қилиб, Росулининг йўлини эса тўғри йўл қилиб белгилади. Муслим эса Раббисининг ва расулининг кўрсатмаларига оғишмай амал қиладиган солиҳ инсон бўлганлиги сабабли оламларнинг гултожидир. Унинг зарра миқдоридаги яхшилиги ҳам жавобсиз қолмайди, у нимаки, хайрли иш қилмасин зое кетмайди. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ يُكْفَرُوهُ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالْمُتَّقِينَ «Яхшилик қилсалар, ҳаргиз инкор этилмаслар. Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи зотдир» (Оли Имрон, 115). Биргина сўзни ҳам Аллоҳ розилиги учун айтар экан, бу учун ҳам улуғ ажр бордир. Қуйида мусулмон киши кундалик ҳаёти давомида айтиб юрса, улкан савобларга эришадиган зикрлар келтирилган. Ҳар бир ишни бошлашдан олдин: بسم الله “Бисмиллаҳ”- “Аллоҳ номи билан бошлайман”. Биродари билан кўришган пайтида: السلام عليكم و رحمة الله و بركه “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”-“Сизга тинчлик-хотиржамлик, Аллонинг раҳмати ва баракаси бўлсин”. Аллоҳни улуғлаш учун: الله اكبر “Аллоҳу акбар”- “Аллоҳ буюкдир”. Хушхабар эшитганда, Аллоҳнинг гўзал ишларига қойил қолганда: سبحان الله “Субҳаналлоҳ”- “Аллоҳ покдир”. Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида тафаккур қилиб, унга шукроналик келтирганда: الحمد لله “Алҳамдулиллаҳ”- “Аллоҳга ҳамд бўлсин”. Аллоҳ таоло ажойиб бир ишни тақдир қилганда: ما شاء الله “МашаАллоҳ”- “Нима бўлган бўлса, Аллоҳнинг иродаси билан бўлган”. Келгусида бажармоқчи бўлган ишни қилиш, унга ваъда беришдан олдин: ان شاء الله “Ин ша Аллоҳ”- “Аллоҳ хоҳласа”. Қўрқув ва тушкунликка тушганда: حسبنا الله ونعم الوكيل “ҲасбунАллоҳу ва ниъмал вакил”- “Аллоҳ ўзи етарлидир ва у қандай яхши вакилдир”. Ёмон ўй-хаёллар келганда: أعوذ بالله من الشيطان الرجيم “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”- “Лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман” Қилган гуноҳ-у хатоларига тавба қилиш учун: استغفر الله “Астағфируллоҳ”- “Аллоҳ мени кечирсин”. Ёрдамсиз, муҳтож ҳис қилганда: و الله المستعان “Аллоҳнинг ёрдами етарлидир”. Йўқотишга дуч келганда ёки ўлим хабарини эшитганда: إنا لله وإنا إليه راجعون “Инна лиллаҳи ва инна лиллаҳи рожиюъун”-“Биз Аллоҳникимиз ва албатта, унгагина қайтамиз”. Кишини яхши иши учун мақташганда: و ما توفيق الا بالله “Ва ма тавфиқи илла биллаҳ”. Кишилар бир-бирларига яхшиликни сўраб дуо қилганларида: آمين “Амин”- “Дуоларимизни қабул қил”. Бирор кишининг қилган яхшилигига “раҳмат” айтганда: بارك الله فيك “Баракаллоҳу фийка”- “Аллоҳ сенга барака берсин”. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг номларини эшитганда ёзаётганда ва зикр қилаётганда: صلى الله عليه و سلم “Соллаллоҳу алайҳи ва саллам”- “Аллоҳнинг у зотга саломи ва саловати бўлсин”. 3-курс талабаси Мунаввара Ниёзалиева 1 026

Аллоҳ таолонинг бандаларига инъом этган беҳисоб неъматлари

Оламларни йўқдан бор этиб, Ерни сокин барқарор этиб, Неъматларни индирган Аллоҳ, Шаънига ҳамд юборгум ҳар гоҳ. Бандаларига ато этган ҳисобсиз неъматлари ичида ҳидоят неъматини энг улуғ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. “Қайси бандага неъмат берилса ва у Аллоҳга ҳамд айтса, ҳамд ундан (неъматдан) афзал бўлади” дея умматга ҳамд айтишни таълим берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга неъматларнинг ададича саловоту, саломлар бўлсин. “Неъмат” сўзи луғатда ҳузур-ҳаловат, фаровонлик, мўлчилик, фаровон турмуш, бойлик, неъмат, бахт, саодат, ҳадя, садақа, хайр-саховат маъноларини англатади. Бир бандадан унга берилган неъмат ҳақида сўзлашни сўралса, аввало ҳаётида ўзи учун энг қадрли бўлган нарсани эсга олади. Бироқ ҳар бир инсоннинг ҳаётда қадрли бўлган неъматлари, худди инсонларнинг дунёқараши ва фикрлаши каби турлидир. Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг энг аввали бизни инсон қилиб яратиб, икром қилганидир. Қуръони каримда Исро сурасининг 70-оятида: “Батаҳқиқ, Биз Бани одамни азизу-мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда улов-ла кўтардик. Ҳамда уларни пок нарсалар билан ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик” деб марҳамат қилган. Одам Ато хато туфайли жаннатдан туширилганларида тавба қилиб Аллоҳнинг мағфиратига лойиқ бўлишлари, тавбани қабул қилганидан сўнг, ер юзида, қуруқлигу денгизда наботот, ҳайвонотни биз учун бўйин сундурганлиги ҳисобсиз неъматдир. Коинотдаги қуёш ва юлдузларни инсон учун бўйсундириб йиллар ададини ҳисоблашимиз учун тинимсиз ҳаракатга келтириб, бизга вақт неъматини бергани ҳам улуғ неъматдир. Чексиз неъматларнинг маълум бир қисмини бўлса ҳам англашимиз учун ҳайвонлардан фарқли ўлароқ ақл бергани эса асосий неъматлардан биридир. Агар ҳайвонот, жамотот, наботот, самовот, қуруқлик ва денгиздан Аллоҳнинг неъматларидан калималар ила битсак, денгиз сиёҳ бўлса-ю ундаги мўжизавий неъматларни ниҳоясига етказмасимиздан аввал денгизлар қуриб қоларди. Буларнинг барчасини биргина “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз саноғига ета олмассиз, албатта Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир” ояти ила англашга ҳаракат қиламиз. Роҳман сурасида 32 марта бир оятнинг такрор-такрор келишлиги ҳам бежиз эмасдир: “Бас, Аллоҳнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?” Юқорида айтилганидек ҳар бир инсон учун ўзининг қадрли ҳисобланадиган нарсаларининг ичида ҳам энг қадрлиси бўлади. Лекин инсоният қўлига тарози берилса, ҳар бири ўзининг палласини доим ҳақ, тўғри деб билади. Бироқ улуғ неъматларни берувчи Роҳманнинг ягоналиги каби ҳақиқат тарозиси ҳам Унинг тарозисидир. Ҳар бир ишни ҳикмат ила қилувчи Ҳаким зот инсонларни Одам Атодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача босқичма-босқич огоҳлантириб ўзининг Ўзининг Боис сифати ила пайғамбарлар юборди. Сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломнинг охирги ва мукаммал шариатини туширди ва уни охиратгача боқий қилди. Бу шариатни энг тўғри ва адолатли меъзон қилди ва унинг ажратувчисини Фурқон қилди. Бу тарози ила барча неъматлар ичида энг улуғи, энг қадрлиси ва усиз барча неъматлар инсоннинг туғёни ва куфрига сабаб бўладигани ҳидоят неъматидир. Аллоҳ ҳидояти ила ҳаётимиз дастури Қуръонни улуғлаб, унга амал қиламиз ва иншаАллоҳ бу дунё ва охиратнинг саодатига эришамиз. Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиб ҳамд айтиш Карим зотнинг биздаги ҳаққидир. Қуръони каримда Намл сурасининг 40-оятида “Ким шукр қилса, ўзи учун шукр қилур, ким ношкурлик қилса, Роббим ўта беҳожат карамлидур“. Неъматга шукур қилиш учун аввало унинг қадрини англаш лозим. Кўпчилик неъматни қадрлаш деганда, агар у соғлиқ бўлса, уни сақлаб, тўғри овқатланиб, бадантарбия билан доимий шуғулланишни тушунади. Мол-мулк бўлса, уни ишончли жойда сақлаб, зарар етказмай жамғаришни, оила бўлса, ўзаро муносабатни яхшилаб, оилавий муҳаббатни зиёда қилишни тушунади. Неъматни қадрлаш деганда, уни берган Зот Аллоҳ таоло эканлигини чуқур ҳис этиб, унга ўзи амр қилгандек шукр қилишлик тушунилади. Неъматларнинг бардавом ва зиёда бўлишлиги унга доимий шукр ила бўлади....

Имом Аъзам Абу Ҳанифа ўн еттитагина ҳадисни билганмилар?!

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган таъналардан энг аҳмоқонаси ва бўҳтонлиги очиқдан-очиқ кўриниб тургани ул зоти шарифни фақатгина 17 (ўн етти) тагина ҳадисни билган, деган гапдир. Мужтаҳидлар замонида, саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинлар даврида, мужтаҳид бўлиб, буюк имом бўлиб танилган, бутун умри илм излашга, маърифат тарқатишга сарфланган одамни 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитган, дейиш ҳақиқатдан ҳам ўта даражада кулгили ва мужтаҳидга нисбатан ҳақоратомуз туҳматдир. У даврларда оддий авом ҳам тўй ва маъракаларда олимларнинг гап-сўзларига тасодифан қулоқ тутиб 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб олиши мумкин эди, у даврларда чўлу биёбонларда яшаб юрган оддий чўпон ҳам 40 (қирқ) йилда бир марта шаҳарга келганида, ана шу 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб кетиши мумкин эди. Мана шу ҳақиқатни тушунмаслик учун ё ўта даражада қайсар аҳмоқ ёки ақлсиз жинни бўлиш керак! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилганлари 17 (ўн етти)тагина ҳадисга етади, деган бўҳтон илк бор Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳнинг ҳамма мақтайдиган, инсоният тарихида жамиятшунослик фанига асос солган “Тарих” асарининг “Муқаддима”сида келтирилган (Абдурраҳмон ибн Халдун. Муқаддимату Тарих. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-фикр, 2001. – Б. 561). Энг ажабланарлиси шундаки, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келган юқоридаги айбловни баъзи аҳли илмлар ҳам нақл қилиб юришади, гапириб қўйишади. Ҳолбуки, дунё тан олган бир олимга нисбатан ҳақорат бўлган бундай гапни гапириш ҳаромлигига шак-шубҳа йўқ! Фақат уни рад қилиш учунгина гапириш мумкин, холос. Биринчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келтирган юқоридаги гапни ўзи гапирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, унинг ўзи шу жойда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини ҳадис илмида ҳам мужтаҳидлигини алоҳида қайд қилган. Демак, бу дин душманларининг, ислом фиқҳи душманларининг Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асари нашрига киритган иғволари бўлиб чиқади. Зотан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асарининг дастхат нусхаси топилган эмас, ушбу асарнинг барча энг қадимий қўлёзма нусхалари синчковлик билан илмий-танқидий кўриб чиқилиш керак бўлади. Манбашуносларга маълумки, одатда, битта асарнинг қўлёзма нусхаларида бир-биридан фарқли, бир-бирига тамоман қарама-қарши фикрлар ҳам учраб туради. Жумладан, Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида унинг тарихида Ҳазрати Ҳусайн разийаллоҳу анҳуни ўз бобоси, яъни Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиличларидан ўлдирилган, деган фикр борлигини муаллифнинг устози “Мажмаъ аз-завоид” соҳиби Ҳофиз ал-Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ гапириб, бу бўҳтонни ёзгани учун Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳга лаънат айтиб, йиғлаганлигини келтиради. Сўнг муаллифнинг ўзи унинг нусхаларидан ушбу фикрни топа олмагани, умуман, бошқа нусхаларида бўлиши мумкинлигини қайд қилади (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 147). Ҳақиқатдан ҳам, мазкур тарихий асарнинг ҳозирда бизга маълум қўлёзма ва нашрларида ушбу фикр учрамайди. Демак, бундан шундай хулоса чиқадики, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган туҳмат ҳам аслида муаллиф қаламида ёзилмаган бўлса керак. Агар юқоридаги гапни Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ айтган бўлган тақдирда ҳам, унинг қаламининг саҳви, китобий хато сифатида кўриш даркор. Чунки, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳадис ривоятлари кўплигини бошқа ишончли уламолар тасдиқлаганлар. Иккинчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ тарих, шеърият соҳаларида моҳир бўлса-да, аммо шаръий илмларда маҳорати етарли бўлмаган. Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “аз-Завъ ал-ломиъ” асарида Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида шунга ишора қилиб ўтган (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 146-147). Шунга асосланиб, Абдулҳай ал-Лакнавий раҳимаҳуллоҳ:...
1 1 307 1 308 1 309 1 310 1 311 1 550