islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Муфтий ҳазрат I Халқаро зиёрат туризми форумида нутқ сўзлади

Бугун, 22 февраль куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “I Халқаро зиёрат туризми форуми” ўз ишини бошлади. Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. Форум Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар иштирок этмоқда. Нуфузли анжуманнинг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Ушбу нутқда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ушбу форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризми бўйича амалга оширилган ишлар ва Ислом дини таълимотларида келтирилган сафар қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида баён қилдилар. Қуйида муфтий ҳазратларининг нутқларини эътиборингизга ҳавола этамиз. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الذِي خَلَقَ لَنَا الأَرضَ وذَلَّلَها، وسَهَّلَ لَنَا السَّيْرَ فِي مَنَاكِبِها، وأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ ورَسُولُهُ، خَيْرُ النَّاسِ خُلُقاً فِي الحَضَرِ والأَسفَارِ،  صلى الله عليه وسلم وَعَلَى آلهِ وصَحْبِهِ وعَلَى أَتْبَاعِهِمْ صَلاَةً وسَلاَماً دَائمَيْنِ. أَمَّا بَعْدُ، Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам меҳмонлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва форум иштирокчилари. Аллоҳ таборака ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин. Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Биринчи халқаро зиёрат туризми форуми”да иштирок этиш учун дунёнинг турли ерларидан ташриф буюрган Сиз азиз меҳмонларимизга самимий саломларимизни йўллаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли вазифаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ўзбекистон диёридан жаҳон тамаддунига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк олимлар етишиб чиққанки, улар қўним топган муборак жойлар, улар барпо эттирган муҳташам бинолар ва маънавий меросларни кўпчилик ўз кўзи билан кўришни орзу қилади. Ўзбекистон қадимги Буюк ипак йўли чорраҳасидаги мамлакат сифатида дунёга танилган. Юртимиз тарихи, жаҳон тамаддуни ва илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий-меъморий ёдгорликлари ва алломалари, меҳмондўст халқи билан барчанинг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Тарихий бино ва обидалар кўплиги бўйича юртимиз дунёда 9-ўринни эгаллайди. Ўзбекистон етти мингдан ортиқ кадимий-меъморий ва тарихий обидаларга эга. Мамлакатдаги икки юздан зиёд тарихий ёдгорликлар ва меъморий обидалар ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Уларнинг аксарияти қайта тикланди, таъмирланди ва чор атрофи ободонлаштирилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорлар зиёрат туризмини ривожлантиришга катта хизмат қилмоқда. Бугунги кунда 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилгани сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқишини янада оширди. Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш сари ташланган муҳим қадамлар бўлди. Мазкур қарорларга мувофиқ, диёримизга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сервис хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Сайёҳлар орасида Ислом маданияти обидалари, улуғ алломаларимиз қадамжоларини зиёрат қилувчилар тобора кўпайиб бормоқда. Бухоро шаҳридаги муборак қадамжолар – Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва Чорбакр мажмуалари энг табаррук зиёратгоҳлар ҳисобланади. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон, Лаби...

Тошкент ислом институтида очиқ дарслар бўлиб ўтди

2019 йил 21 февраль куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан махсус маъруза дарси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси мудири тарих фанлари номзоди, доцент Абдурашид Абдуллаев “Замонавий Қуръоншунослик ва тафсир илми муаммолари” мавзусида маъруза қилиб берди. Айни шу куни 1-курс талабалари учун “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув ишлари бўйича проректори сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Фарҳод Каримов “Араб ва мусулмон дунёсида этноконфессионал муаммолар” мавзусида маъруза дарсларини олиб бордилар. Талабалар ушбу маъруза дарсларидан ўзлари учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. «Ижтимоий фанлар» кафедраси мудири О.Тангиров 919

Набийларнинг хотими

Бутун оламлар Робби Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда ул зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин Набий бўлмаган Пайғамбарларнинг сўнгисидирлар ва буни барча мусулмонлар диннинг заруратидан деб билиб ижмоь қилишган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб, қойил қолишади ва: “Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди!” дейишади. Мен ўша ғиштман. Мен Набийларнинг хотимиман”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва улардан олдин ўтган Набийларнинг динга даъватлари орасида боғлиқлик шубҳасиз мавжуддир. Юқоридаги келтирган ҳадисимиз ҳам шунга далолат қилади. Бунинг баёни шуки, ҳар бир ўтган Пайғамбарнинг иймонга даъвати икки асосга кўра воқеъ бўлгандир. Биринчиси ақида, иккинчиси эса шариат ва хулқ. Ақийдага келадиган бўлсак, Одам алайҳиссалом пайғамбар этиб юборилганларидан токи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилгунларига қадар унинг мазмунида фарқ бўлмагандир. Уларнинг асоси бир, яъни у Аллоҳнинг бирлигига ва унга лойиқ бўлмаган сифатлардан пок эканлигига иймондир. У Охират ва Ҳисоб куни, жаннат ва дўзахнинг борлигига иймондир. Ҳар бир ўтган Набийлар ўзларининг юборилган қавмларини шуларга иймон келтиришга буюрганлар ва улардан ҳар бири ўзларидан олдин ўтган Пайғамбарнинг сўзларини тасдиқловчи, ўзларидан кейин келган Пайғамбарнинг хушхабарини берувчи бўлганлар. Уларнинг барчаси ягона ҳақиқатни етказиш учун турли қавм ва халқларга юборилганлар. Бу ҳақиқат эса, Ягона Аллоҳ таолонинг динидир. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида: شَرَعَ لَكُمْ مِنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيه Яъни: (Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ) сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани – шариат қилди: “Динни барпо қилингиз ва унда фирқа-фирқага бўлинмангиз!”(Шуро, 13). Ақида ишида ростгўй Пайғамбарларнинг даъватлари турлича бўлиши мумкин эмас эди. Чунки ақидани танитиш бу хабар беришдир. Хабар берилган нарса эса бири бошқасидан фарқ қилиши жоиз эмас. Шундай экан қандай қилиб бир Пайғамбар Аллоҳ учтадан биридир (Аллоҳ бу нарсадан пок) дейиши, бошқаси эса Аллоҳ таолонинг шериги йўқдир деб ҳар хил хабар бериши мумкин. Йўқ, Пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳ таолодан етказган нарсаларида ростгўйдирлар. Шариатга келадиган бўлсак, у шахс ва жамият ҳаётини тартибга солиш мақсадини ўз ичига олган ҳукмларни ўрнатишдир. Дарҳақиқат, бир Набийнинг шариатининг кўриниши ва миқдори бошқалариникидан фарқли бўлган. Бунинг сабаби шариат (иншо) буйруқ ва қайтариқ навидан, хабар бериш навидан эмас. Шариатнинг белгилаб берган амаллари замонларнинг ўтиши ва ривожланиши, қавм ва халқларнинг ўзгаришига кўра фарз қилингандир. Чунки, шариатнинг ғояси шуки, бандаларни дунё ва охиратлари учун тўғри бўладиган ишларга кўра воқеъ бўлишдир. Бу дегани, агар бир Пайғамбар қавм учун огоҳлантирувчи бўлиб келса, у олиб келган шариат шу қавмнинг ҳолатига кўра чегараланади. Масалан, Мусо алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган вақтларида уларга қаттиқроқ ҳукм қўлланилишини тақозо этарди. Аммо кейинроқ Исо алайҳиссалом юборилганларида енгилроқ ҳукм жорий бўлган. Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг тилидан айтиладики: وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرَاةِ وَلِأُحِلَّ لَكُمْ بَعْضَ الَّذِي حُرِّمَ عَلَيْكُمْ Яъни: (Мен) ўзимдан олдинги (нозил этилган) Тавротни тасдиқлаш ва сизлар учун ҳаром қилинган айрим нарсаларни ҳалол қилиб бериш учун келдим (Оли Имрон, 50). Дин – ҳақ ва у биттадир. Одам алайҳиссаломдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам​​гача бўлган Пайғамбарларнинг барчаси шу динга чақириб, инсонларни унга амал қилишга буюриб келдилар. Ҳа, бу Исломдир. Дарҳақиқат, Иброҳим, Исмоил ва Яъқуб алайҳиссаломлар шу ҳақ дин ила юборилдилар. Аллоҳ таоло айтади: وَمَنْ يَرْغَبُ...

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форумининг асосий тадбирлари бошланди

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. Қалбларни титратувчи муқаддас Қуръон оятлари ўқилган тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар иштирок этмоқда, хабар берди uza.uz сайти. Унинг очилишида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, Муфтий У.Алимовлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш бугунги форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, форумда Миср ижтимоий бирдамлик оилалар ва ногиронлар Вакиллари палатаси қўмитаси раиси, АРЕ сўфилар орденлари Юқори кенгаш раиси Абдулхади аль-Касаби, Дели шаҳридаги бош масжид имоми Саид Бухари, Россия муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармасининг раиси Аббясов Рушан каби дин уламоларининг нутқлари кутилмоқда. – Зиёрат туризмига бағишланган форумнинг айнан Бухорои шарифда ўтказилиши, бу заминдан дунё тамаддунига бениҳоя катта ҳисса қўшган олиму уламолар етишиб чиққанни дунё миқёсидаги эътирофи деган фикрданман, – дейди қозоғистонлик Бейбит Мирзагелдиев. – Ахир дунёга машҳур Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний каби тасаввуф илмининг улуғлари таълимоти бутун дунё бойлиги ҳисобланади. Кеча ўзим ҳам Абу Ҳафси Кабир қадамжосини зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлганимдан мамнунман. Келгусида азиз авлиёлар юрти саналган мазкур гўшага оилам аъзолари, туғишганларим, дўст-биродарларимни олиб келиш ниятидаман. Бугунги форум доирасида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм бренди элчиси Эко Шри Маргиантига элчилик сертификати топширилиши, “Етти пир” ҳақида саҳналаштирилган театр намойиш этилиши кутилмоқда. Шунингдек, форум якунида Туризм қўмитаси қошидаги “Миллий PR-марказ” ҳамда “Global Muslim Traveler Index” доирасида “MATTA” (Малазия), “Crescent Rating” (Сингапур) ассоциациялари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланади. Бухоро ёшлар марказида ўтказилаётган форумда вилоятнинг ҳунармандлари турли йўналишларда мастер-класс ўтказишмоқда. Айниқса, хаттотлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик каби соҳалардаги маҳорат дарслари хорижий меҳмонлар эътиборини тортмоқда. 1 018

Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён

Умму Ҳабиба Рамла розияллоҳу анҳонинг отасининг исми: Абу Суфён Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг онасининг исми: Софийя бинти Абул Осс ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманофдир. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳижратдан ўттиз беш йил олдин (мелодий олти юз саксон тўққизинчи йили) Маккаи мукаррамада туғилганлар. У Қурайш қабиласининг сардори, Макка шаҳрининг бошлиғи, ўша даврда мусулмонларнинг ашаддий душмани (кейинчалик исломни қабул қилиб саҳоба бўлган), Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам энг катта ғанимларидан бўлган Абу Суфённинг қизи эди. Унинг қавми Бани Абди Шамснинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми Бани Ҳошимга адовати кучли эди. Бу қавм Ислом даъватига ҳамда даъват соҳибига доимо тўсқинлик қилар эди. Абу Суфён Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Парвардигори томонидан олиб келган бу муборак Ислом даъватини тўсишга бор кучи, имконияти билан қаршилик қилди-ю, лекин бу уринишида муваффақиятга эришмай, ҳасрату надомат ила умидини узди. Бу вақтда Макка аҳлидан кўпгина кишилар ва аёллар Исломни қабул қилишган, ҳаттоки Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ҳам Ислом ҳидоятини топган эди. У ўз отасидан қўрқиб, бу азиз динини сақлаш учун эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳш билан Ҳабашистонга кетган эди. Ҳабашистонда Аллоҳ таоло унинг эрини залолатга мубтало қилиб, у (баъзи ривоятга кўра) Ислом динидан чиқиб, насроний динини қабул қилди. Буни билган Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дархол ўз эридан воз кечди. Аёл эрининг турли йўллар ила яна қайта ярашишга қилган ҳаракатларини рад қилиб, ўз дини бўлмиш Исломда собит, мустаҳкам турди. Ўзи ёлғиз қолгач, у бегона юрт Ҳабашистонда кўпгина қийинчилик, кўрқинчларга дучор бўлди. Барча қийинчилик, оғир шароитларга сабру матонат ила чидади. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Қурайшнинг сардори, каттаси ва ботири ҳисобланган отасининг таъқибидан ва шунингдек, одамларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қайтариб, доим унга қарши гиж-гижловчи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг ашаддий душмани бўлган онаси Ҳинднинг ғазабидан қўрқувда эди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо, шунингдек, ўз қавми ва қариндошлари нафратидан ва уларга кулги бўлишдан ҳам қўрқар эди. Чунки арабларда душмани унинг бахтсизлигидан кулиши энг катта ор ҳисобланарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга мактуб йўллаб, Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳони ўзларига жуфти ҳалол қилиб олишга ёрдамини сўрадилар. Нажоший бу хушхабарни Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога етказганида, у хурсандлигидан кўкка учаёзди. Кўнгли кўтарилиб, дарз кетган қалби яралари тузалди. Уни шодлик қамраб олди. Унинг қанчалик хурсанд бўлгани Аллоҳ таологагина аён эди. Нажоший Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳога иззат-икром кўрсатиб, унга кўп меҳрибонлик ва яхшиликлар қилди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан унга маҳр қилиб тўрт юз динор ва бошқа нафис ҳадялар тақдим этди. Ва уни Шураҳбил ибн Ҳасна билан биргаликда иззат-икромини жойига қўйиб, Мадинаи Мунавварага — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кузатиб қўйди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Мадинаи Мунавварага келгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Ҳижратнинг олтинчи ёки етгинчи санасида эри вафот этганидан сўнг уйландилар. Ўша вақтда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг ёшлари ўттиз олтида эди. Бу муборак турмушнинг никоҳини ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўқидилар. Аллоҳ таоло Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо туфайли қуйдаги оятни нозил қилган: عَسَى اللَّهُ أَنْ يَجْعَلَ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ الَّذِينَ عَادَيْتُمْ مِنْهُمْ مَوَدَّةً وَاللَّهُ قَدِيرٌ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан сизлар душман тутиб...
1 1 309 1 310 1 311 1 312 1 313 1 550