Аллоҳга шукрки, юртимизда янги масжидлар қуриш, мавжудларини замонавий кўринишда қайта барпо қилиш ишлари давом этмоқда. Республикамизнинг бир неча ҳудудларида жоме масжидлар миллий андозаларга усулда бунёд этилмоқда. 11 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Оқ уй”, Тошкент вилоятидаги “Хўжа”, “Нодирхон қори” ва “Эрбўта қози” жоме масжидларининг қурилиши бошланишида қатнашдилар. Муфтий ҳазратлари дастлаб Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Оқ уй” жоме масжиди пойдеворига биринчи тамал тошини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар ҳамда масжиднинг кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишига доир фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Айниқса, намозхонлар учун масжид кутубхонасини ташкил этиш ва ташриф буюрадиган нуфузли дунё уламолари, мартабали меҳмонлар билан ўзаро мулоқот ўтказиш учун муносиб шарт-шароитлар ҳозирлашни алоҳида таъкидладилар. Масжид бир вақтда икки мингдан ортиқ киши намоз ўқишига мўлжалланган. Масжид пойтахтимизга водий томондан кириб келиш манзили – Фарғона йўли кўчасида жойлашганини эътиборга олиб, йўловчилар учун алоҳида шарт-шароитлар ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, масжид ёнида лойиҳада назарда тутилганидек, мўъжаз меҳмонхона ва мажлислар зали ҳам қад кўтаради. Қурилиши бошланиши маросимида уламолар, маҳалла фаоллари ва нуроний отахонлар ҳам иштирок этдилар. Муфтий ҳазратдан кейин уламолар, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар. Муфтий ҳазратлари Тошкент вилоятида барпо этилаётган янги масжидларда бораётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, муҳим тавсияларини бердилар. Улардан бири Қуйи Чирчиқ туманидаги “Хўжа” жоме масжиди. Ўтган йили ушбу жомени қайта қуриш ишлари бошланган эди. Маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати ила масжид пойдевори янгидан тикланиб, 11 февраль куни муфтий ҳазратлари хайрли дуолар ила масжид биносининг биринчи ғиштини қўйиб бердилар. Янги масжид 500 кишини ўз бағрига сиғдирадиган хонақоҳ, таҳоратхона, хизмат хоналаридан иборат бўлади. Муфтий ҳазратларининг навбатдаги ташрифлари Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори” жоме масжиди бўлди. Сиғими мингдан ортиқ кишига мўлжалланаётган мазкур жомега 2017 йил 9 ноябрь куни биринчи ғишт қўйилган эди. Ҳозирга келиб масжид биноси қад кўтариб, том қисми ёпилди. Оққўрғон туманидаги яна бир қурилиши давом этаётган “Эрбўта қози” жоме масжидида ҳам муфтий ҳазратлари бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Бу жойда барпо этилиши лозим бўлган шарт-шароитлар юзасидан тавсиялар бердилар. Масжид намозхонасининг сиғими 500 кишилик бўлиб, шу йилнинг охирига тугаши кўзда тутилган. Муфтий ҳазратлари янги бунёд этилаётган жоме масжидларга ташрифлари давомида мўмин-мусулмонлар учун ташкил этилган шарт-шароитлар, намозхонлар ибодат қилишлари учун яратилган қулайликлар ва жоме масжидларни ўзига хос услуб ва меъморчилик асосида бунёд этишга алоҳида эътибор қаратдилар. Масжидларга жам бўлган нуроний отахонлар муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлари сабабидан халқимизга туҳфа этилаёган ана шундай муҳташам жоме масжидлар учун миннатдорлик сўзларини изҳор этиб, она-Ватанимиз ободлиги, халқимиз фаравонлигини тилаб муфтий ҳазратлари бошчиликларида дуои хайрлар қилдилар. Бундай эзгу ишларга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда, саховатпеша инсонлар ўзларининг ҳимматларини кўрсатишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”. Ҳақ таоло ушбу жоме масжидларнинг қад ростлаётган биносини файзу баракотли айласин. 823
Бир куни Ҳамадондан бир хотин йиғлаб Юсуф Ҳамадоний ҳазратларининг ҳузурига келди ва: – Ўғлимни Румликлар асир этди, – деди. – Сабр этинг, – деди Ҳамадоний ҳазратлари. – Сабр этишга ҳолим қолмади, – деди хотин. Шунда Ҳамадоний ҳазратлари: – Ё Рабби, бу хотиннинг ўғлини асирликдан қутқар, қайғусини қувончга айлантир, – дея дуо этди. Хотин уйига қайтиб, ўғлини кўрди. Ҳайрат ичида қолган хотин ўғлидан: – Айт, ўғлим, бу ерга қандай келдинг? – деб сўради. – Бироз аввал Истанбулда эдим. Оёқларим боғланган эди, тепамда соқчилар турган эди. Бирдан бир одам келди. Мени олиб, бу ерга олиб келди, – деди ўғли. *** Юсуф Ҳамадоний ҳазратларига: – Ислом олимлари ва кучли раҳбарлари озайиб, йўқ бўлишганда нима қилиш керак? – деб сўрашди. – Ўша олимларнинг ёзганларидан ҳар кун бир миқдор ўқиб боринг, – дея жавоб берди Ҳамадоний ҳазратлари. *** Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ҳақида хунук нарсалар айтиб, уни ёмонлаб юрадиган бир кимса бор эди. Бу ҳақда Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари эшитди, жуда хафа бўлди. Ва “яқинда жазосини кўради”, деди. Бир неча кун сўнгра ўша кимса безорилар тарафидан ўлдирилди. *** Бир марта Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ваъз айтаётган эди, икки кимса келиб: – Жим бўл! Янглиш нарсаларни айтаяпсан! – дейишди. – Сизлар жим бўлинглар! Сизларни тирик одам дейиш мумкин эмас! – деди Ҳамадоний ҳазратлари. *** Ҳамадоний ҳазратлари бир кун уйидан кўчага чиққиси келди. Ҳолбуки,жума кунидан бошқа кунлари кўчага чиқмас эди. Кўчага чиқиш истаги шу қадар кучайдики, у эшагига миниб, жиловини қўйиб юборди. Эшак шаҳардан чиқиб, водий тарафдаги бир масжидга олиб борди. Шайх у ерда бир ёш йигитнинг бошини эгиб, робита қилаётганини кўрди. Уни кутиб турди. Ниҳоят, йигит бошини кўтарди. У Ҳамадоний ҳазратларининг талабаларидан бири эди. – Эй Устозим, бошимга мушкул бир иш тушди. Яхшиям, сиз келдингиз, нима қилишимни билолмаётган эдим, – деди. Ёш йигит мушкулини айтди, устози унга бу мушкулдан қутулиш йўлини кўрсатди. Сўнгра унга: – Эй йигитча, бошингга яна мушкул иш тушса, менга айт, мени бу ергача чақириб, чарчатма, – деди. Муҳиддин ҳазратлари бу воқеани айтиб бўлгандан сўнг: – Содиқ бир талаба тўғрилиги ва ихлоси билан ўз устозини ёнига чақиришга ҳам қодир бўла олади, – деди. *** Ибни Ҳажарий Маккий ҳазратларининг “Фатавоий Ҳодисия” номли асарида шундай дейилади: “Абу Саид Абдуллоҳ, Ибн Соққа ва Ғавсул Аъзам – Саййид Абдулқодир Жейлоний илм ўрганиш учун Бағдодга келишди. Абулқодир Жейлоний ҳазратлари у пайт жуда ёш эди. Хожа Юсуф Ҳамадоний ҳазратларининг Низомия мадрасасида ваъз айтишини эшитган эди. Ёшлар уни зиёрат этишга қарор беришди. Ибн Соққа: “Мен унга бир савол бераманки, у жавоб бера олмаяжак!” – деди. Саид Абдуллоҳ ҳам: “Мен ҳам унга бир савол бераман, қани жавоб берармикин?” деди. Буюк адаб тимсоли бўлган Абдулқодир Жейлоний эса: “Аллоҳ сақласин, мен унга қандай савол бераман? Мен фақат ҳузурида ўтириб, уни кўриш шарафига муяссар бўламан, ундан баракатланаман”, – деди. Кейин улар Юсуф Ҳамадоний турган жойга бордилар. У йўқ эди, бир соат сўнгра келди. Ибн Соққага қараб: – Ҳайф сенга, эй Ибн Соққа! Демак менга жавобини айта олмайдиганим бир савол бермоқчисан, шундайми? Саволинг шу, жавоби эса бу. Сезаяпман, сендан куфр ҳиди келаяпти,– Ҳамадоний ҳазратлари. Кейин Абу Саид Абдуллоҳга ўгирилиб: – Сен ҳам бир савол бериб, унинг жавобини берадими,...
Ҳаким ибн Хизом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдул-Узза ибн Қусой ибн Килоб. Хадижа онамизнинг жияни. Хадижа онамиз унинг аммаси эди. Фил йилидан 3 йил олдин дунёга келди. Каъба – Байтуллоҳнинг ичида туғилган. Онаси бир қанча дугоналари билан Каъбанинг ичига қандайдир бир байрам куни кирганда тўсатдан тўлғоқ тутади ва ўша ерда дунёга келади. 120 йил умр кўрган. Имом Бухорий Ҳаким ибн Ҳизом 60 йил жоҳилятда, 60 йил Исломда ҳаёт кечирган ягона саҳоба эди, деган маълумотни келтирган. Лекин баъзи тарихчиларга кўра, у кишининг Исломдаги ҳаёти 60 йилга бормаган. Ҳишом, Холид, Хизом, Абдуллоҳ, Яҳё, Умму Сумайя, Умму Амр ва Умму Ҳишом номли фарзандлари бўлган. Ўз даврида Қурайш қавмининг кўзга кўринган олий мартабали шахсларидан бири. Ҳаж мавсумида ҳажга боришга имкони йўқ фақирларга моддий ёрдам қилиб, ҳажга жўнатиш билан шуғулланарди. Саҳовати атрофга ёйилган. Ундан улов сўраб келган мусофирларнинг бирортаси қуруқ қайтмаган. Макка фатҳ этилган куни Исломга кирди. Исломи гўзал бўлди. Динга жуда катта фойдаси тегди. Макка фатҳидан бир кун олдин, оқшом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маккада тўрт нафар одам бор. Уларни ширкка асло лойиқ деб билмайман ва Исломга киришларини жуда-жуда истайман, улар Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”—деганлар. Аллоҳнинг фазли билан ўшаларнинг тўрттови ҳам мусулмон бўлди. Расулуллоҳ фатҳ куни: “Иймон калимасини айтганлар, Каъба атрофида қуролини тушриб ўтирганлар, ўз уйида эшикни беркитиб, кўчага чиқмай ўтирганлар, Абу Суфённинг уйига яширинганлар, Ҳаким ибн Ҳизомнинг уйига яширинганларга омонлик бор!”—деб жар солдирганлар. Исломдан аввал Расулуллоҳнинг энг яқин дўстларидан бири бўлган. Жоҳилият давримда мен учун энг суюкли инсон Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эди, деб ўзи айтган. Ҳунайн ва Тоиф ғазотларида қатнашган. Қасам ичганда “Мени Бадр куни тирик қолдирган Раббим номи ила” деб қасам ичиш одати бор эди. Уҳуд жанггидан кейин “Қайтиб Муҳаммадга қарши қилинган ишларда Қурайшга ён босмайман. Маккадан ҳам чиқмайман”—деб ўзига ўзи сўз берган ва сўзининг устидан чиққан. Тижоратчилик қилган. Асосан Шом ва Яман ўлкаларига борар эди. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни Укоз бозоридан 600 дирҳамга сотиб олиб Хадижа онамизга ҳадя қилган. Хадижа онамиз эса Расулуллоҳга совға қилган. жанобимиз Зайдни озод қилиб ўзларига тутинган ўғил қилиб олганлар. Тижорат иши билан Дамашққача келган. “Ал-Муаллафату қулубуҳум”дан бири бўлган. Ҳунайн ғазоти ўлжаларидан сўраган. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 100 туя берган. Расулуллоҳ унга ўшанда “Олувчи қўл берувчи қўлдан яхшироқдир!”—деб айтган. У шундан кейин асло ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликка қасам ичган ва қасамида содиқ қолган. Расулуллоҳдан кейин халифалар даврида ҳам байт ул-молдан унга ажратилган улушларни асло олмаган. Исломга киргач доим йиғлаб юрарди. Ўғли йиғиси сабабини сўраганда шундай жавоб берган: Исломга кирдим, аммо жуда кеч қолдим. Умримнинг гуллаган даври жоҳилятда ўтиб кетди. Дунёларни сарф қилсам ҳам у дамлар энди қайтиб келмайди. Қўлдан бой бердим. Мен йиғламай ким йиғласин ?! Жоҳилят давримда ҳам Исломга киримоқчи бўлардим. Аммо “қавмимдан фалончи-фалончилар ҳали Исломга кирмадику!”, деб тўхталиб қолардим. Мени ота боболарим ва қавмимнинг катталарига таассубона эргашувим тамом қилган. Мен йиғламай яна ким йиғласин?! – деб жавоб берган. Исломга киргач, мушрикликда ўтган даврига қаттиқ надомат қилган ва жоҳилят даврида Исломга қарши қанча маблағ сарф қилган бўлса, унга каффорат тарзида Ислом равнақи учун ҳам худди ўшанча, балки кўпроқ хайрия...
Силсилаи Саодат Нақшбандиянинг саккизинчи ҳалқаси Юсуф бин Яъқуб ал Ҳамадонийдир. Имом Аъзам ҳазратларининг наслидандир. Ҳижрий 440 (милодий 1048) йилда Ҳамадонда туғилди. Ҳижрий 535 (милодий 1140) йилда Ҳиротдан Марвга кетар экан, йўлда вафот этди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ўрта бўйли, буғдойранг, қумранг соқолли, ориқ бир зот эди. У ўн саккиз ёшида Бағдодга келиб, фикҳ илмини Абу Исҳоқ Шерозийдан ўрган эди. Ёши кичик бўлишига қарамасдан, ҳанафий мазҳабида фикҳ ва мунозара олими бўлди. Исфаҳон ва Самарқандда машҳур ҳадис олимларидан ҳадис илмини ўрган эди. Тасаввуфни Абу Али Фармадий ҳазратларидан ўрганиб, унинг суҳбатларини тинглади. Абдуллоҳ Гувайний, Ҳасан Симноний ва бошқа буюк зотлар билан суҳбат этди. Улардан илм ўрганди. Пиёда юриб 37 марта ҳаж қилди. Қуръони Каримни кўп марта ҳатм қилди. Тунги намозларида ҳар ракатда бир жузъ ўқир эди. Тафсир, ҳадис, калом, фикҳ илмидан етти юз жузни ёдлаб олди. Икки юз ўн уч муршиддан истифода қилди. Етти минг кофирнинг иймонга келишига сабаб бўлди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Имом Аъзам ҳазратларига жуда боғлиқ эди. Унга нисбатан буюк бир муҳаббати бор эди. Олтмиш йил иршод вазифаси билан машғул бўлди. Юзларча талаба ундан дарс олди. Хожа Абдуллоҳ Барақий, Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний каби буюк валиларни у етиштирди. Булардан Аҳмад Яссавий Туркистон тарафида инсонларга буюк хизматлар қилди. Юсуф Ҳамадоний Хуросон, Мовароуннаҳр минтақаларининг турли шаҳарларида халққа саодат йўлини тушунтириш билан машғул бўлди. Илми, фазилати ва кароматлари билан танилиб, ислом дунёсида буюк муҳаббатга мазҳар бўлди. Қўлига нима тушса, муҳтожларга берарди. Бировдан бир нарса олмас эди. Ҳар кимга илтифот ва марҳамат билан, юмшоқ муносабат кўрсатарди. Йўлда кетар экан, Қуръони Карим ўқиш билан машғул бўларди. Хушду деган ердан масжидга келгунча Қуръон ўқирди. Масжид эшигидан Ҳасан Андоқий ва Аҳмад Яссавий хонасига боргунча “Бақара” сураси миқдорича ўқир эди. Қайтиб келаётганда “Оли Имрон” сураси миқдорича ўқирди. Баъзан юзини Ҳамадонга буриб, кўп йиғларди. Салмон Форсийнинг асо ва салласи унда эди. Ҳар ой бошида Самарқанд олимларини чақириб, улар билан суҳбат этарди. Бошқа тарафдан қишлоқдан келган оддий одамларга дин илмини ўргатар ва бу ишлар билан машғул бўлишдан зерикмас эди. Яна касалларнинг, яраланганларнинг дардига даво топиб, дори ва малҳамлар тайёрларди. У жисмоний ва маънавий хасталикларнинг мутахассиси эди. Юраги бутун маҳлуқотга нисбатан теран бир севги билан тўла эди. Ғайримуслимларнинг уйига бориб, уларга исломни танитарди. Ҳар нарсага сабр этар, ҳар кимга муҳаббат кўрсатар эди. Фақирларга бойларга нисбатан кўпроқ эътибор қиларди. Зуҳд соҳиби эди. Дунёга аҳамият бермас эди. Хонасида ҳосир қумғон ва икки ёстиқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. *** Нажибуддин Шерозий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир марта машойиҳлар камолоти ҳақида бир китобни ўқиб, анча таъсирландим. Кимнинг таснифи эканини ва бу зотнинг бошқа асарлари бўлган-бўлмагани билан қизиқа бошладим. Бир кечаси тушимда бир нуроний пирни кўрдим, устига икки ҳирқа кийган эди, оқ ва яшил рангдаги икки гўзал ҳирқа. Изидан бордим. У кийган ҳирқаларини ечиб, менга берди ва таҳорат олди. Таҳорат олиб бўлгандан сўнгра: – Бу икки ҳирқадан бирини сенга бераман, қайсини истасанг ол, – деди. – Бериш ва танлаш сизнинг қўлингиздадир, – дедим мен. Нуроний инсон яшил ҳирқани ўз қўли билан менга кийдирди. Ва: “Мени танийсанми?” деб сўради. Мен: “Йўқ”, дедим. Муштоқий бўлган бўлсангиз, у жузларнинг мусаннифи менман. Номим Юсуф Ҳамадонийдир. Сен...