islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 11, 2019

Day

Каъбанинг ичида туғилган саҳоба

Ҳаким ибн Хизом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдул-Узза ибн Қусой ибн Килоб. Хадижа онамизнинг жияни. Хадижа онамиз унинг аммаси эди. Фил йилидан 3 йил олдин дунёга келди. Каъба – Байтуллоҳнинг ичида туғилган. Онаси бир қанча дугоналари билан Каъбанинг ичига  қандайдир бир байрам куни кирганда тўсатдан тўлғоқ тутади ва ўша ерда дунёга келади. 120 йил умр кўрган. Имом Бухорий Ҳаким ибн Ҳизом 60 йил жоҳилятда, 60 йил Исломда ҳаёт кечирган ягона саҳоба эди, деган маълумотни келтирган. Лекин баъзи тарихчиларга кўра, у кишининг Исломдаги ҳаёти 60 йилга бормаган. Ҳишом, Холид, Хизом, Абдуллоҳ, Яҳё, Умму Сумайя, Умму Амр ва Умму Ҳишом номли фарзандлари бўлган. Ўз даврида Қурайш қавмининг кўзга кўринган олий мартабали шахсларидан бири. Ҳаж мавсумида ҳажга боришга имкони йўқ фақирларга моддий ёрдам қилиб, ҳажга жўнатиш билан шуғулланарди. Саҳовати атрофга ёйилган. Ундан улов сўраб келган мусофирларнинг бирортаси қуруқ қайтмаган. Макка фатҳ этилган куни Исломга кирди. Исломи гўзал бўлди. Динга жуда катта фойдаси тегди. Макка фатҳидан бир кун олдин, оқшом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маккада тўрт нафар одам бор. Уларни ширкка асло лойиқ деб билмайман ва Исломга киришларини жуда-жуда истайман, улар Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”—деганлар. Аллоҳнинг фазли билан ўшаларнинг тўрттови ҳам мусулмон бўлди. Расулуллоҳ фатҳ куни: “Иймон калимасини айтганлар, Каъба атрофида қуролини тушриб ўтирганлар, ўз уйида эшикни беркитиб, кўчага чиқмай ўтирганлар, Абу Суфённинг уйига яширинганлар, Ҳаким ибн Ҳизомнинг уйига яширинганларга омонлик бор!”—деб жар солдирганлар. Исломдан аввал Расулуллоҳнинг энг яқин дўстларидан бири бўлган. Жоҳилият давримда мен учун энг суюкли инсон Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эди, деб ўзи айтган. Ҳунайн ва Тоиф ғазотларида қатнашган. Қасам ичганда “Мени Бадр куни тирик қолдирган Раббим номи ила” деб қасам ичиш одати бор эди. Уҳуд жанггидан кейин “Қайтиб Муҳаммадга қарши қилинган ишларда Қурайшга ён босмайман. Маккадан ҳам чиқмайман”—деб ўзига ўзи сўз берган ва сўзининг устидан чиққан. Тижоратчилик қилган. Асосан Шом ва Яман ўлкаларига борар эди. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни Укоз бозоридан 600 дирҳамга сотиб олиб Хадижа онамизга ҳадя қилган. Хадижа онамиз эса Расулуллоҳга совға қилган. жанобимиз Зайдни озод қилиб ўзларига тутинган ўғил қилиб олганлар. Тижорат иши билан Дамашққача келган. “Ал-Муаллафату қулубуҳум”дан бири бўлган. Ҳунайн ғазоти ўлжаларидан сўраган. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 100 туя берган. Расулуллоҳ унга ўшанда “Олувчи қўл берувчи қўлдан яхшироқдир!”—деб айтган. У шундан кейин асло ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликка қасам ичган ва қасамида содиқ қолган. Расулуллоҳдан кейин халифалар даврида ҳам байт ул-молдан унга ажратилган улушларни асло олмаган. Исломга киргач доим йиғлаб юрарди. Ўғли йиғиси сабабини сўраганда шундай жавоб берган: Исломга кирдим, аммо жуда кеч қолдим. Умримнинг гуллаган даври жоҳилятда ўтиб кетди. Дунёларни сарф қилсам ҳам у дамлар энди қайтиб келмайди. Қўлдан бой бердим. Мен йиғламай ким йиғласин ?! Жоҳилят давримда ҳам Исломга киримоқчи бўлардим. Аммо “қавмимдан фалончи-фалончилар ҳали Исломга кирмадику!”, деб тўхталиб қолардим. Мени ота боболарим ва қавмимнинг катталарига таассубона эргашувим тамом қилган. Мен йиғламай яна ким йиғласин?! – деб жавоб берган. Исломга киргач, мушрикликда ўтган даврига қаттиқ надомат қилган ва жоҳилят даврида Исломга қарши қанча маблағ сарф қилган бўлса, унга каффорат тарзида Ислом равнақи учун ҳам худди ўшанча, балки кўпроқ хайрия...

Алишер Навоий шеърларини ёддан ўқиган болалар метродан бепул фойдаландилар

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси томонидан Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан акция ўтказилди. Акцияда Навоий ижодидан намуналар ёд айтган йўловчиларига бепул метродан фойдаланиш имконияти берилди, хабар берди xabar.uz сайти. Иштирокчиларга шунингдек, «Болалар адабиёти» журнали совға қилинди. Эслатиб ўтамиз, бугун 9 февраль куни ўзбек шеърияти даҳоси Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.   123

Нақшбандия машойихлари(8) Хожайи Хожагон, Юсуф Ал-Ҳамадоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу)

Силсилаи Саодат Нақшбандиянинг саккизинчи ҳалқаси Юсуф бин Яъқуб ал Ҳамадонийдир. Имом Аъзам ҳазратларининг наслидандир. Ҳижрий 440 (милодий 1048) йилда Ҳамадонда туғилди. Ҳижрий 535 (милодий 1140) йилда Ҳиротдан Марвга кетар экан, йўлда вафот этди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ўрта бўйли, буғдойранг, қумранг соқолли, ориқ бир зот эди. У ўн саккиз ёшида Бағдодга келиб, фикҳ илмини Абу Исҳоқ Шерозийдан ўрган эди. Ёши кичик бўлишига қарамасдан, ҳанафий мазҳабида фикҳ ва мунозара олими бўлди. Исфаҳон ва Самарқандда машҳур ҳадис олимларидан ҳадис илмини ўрган эди. Тасаввуфни Абу Али Фармадий ҳазратларидан ўрганиб, унинг суҳбатларини тинглади. Абдуллоҳ Гувайний, Ҳасан Симноний ва бошқа буюк зотлар билан суҳбат этди. Улардан илм ўрганди. Пиёда юриб 37 марта ҳаж қилди. Қуръони Каримни кўп марта ҳатм қилди. Тунги намозларида ҳар ракатда бир жузъ ўқир эди. Тафсир, ҳадис, калом, фикҳ илмидан етти юз жузни ёдлаб олди. Икки юз ўн уч муршиддан истифода қилди. Етти минг кофирнинг иймонга келишига сабаб бўлди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Имом Аъзам ҳазратларига жуда боғлиқ эди. Унга нисбатан буюк бир муҳаббати бор эди. Олтмиш йил иршод вазифаси билан машғул бўлди. Юзларча талаба ундан дарс олди. Хожа Абдуллоҳ Барақий, Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний каби буюк валиларни у етиштирди. Булардан Аҳмад Яссавий Туркистон тарафида инсонларга буюк хизматлар қилди. Юсуф Ҳамадоний Хуросон, Мовароуннаҳр минтақаларининг турли шаҳарларида халққа саодат йўлини тушунтириш билан машғул бўлди. Илми, фазилати ва кароматлари билан танилиб, ислом дунёсида буюк муҳаббатга мазҳар бўлди. Қўлига нима тушса, муҳтожларга берарди. Бировдан бир нарса олмас эди. Ҳар кимга илтифот ва марҳамат билан, юмшоқ муносабат кўрсатарди. Йўлда кетар экан, Қуръони Карим ўқиш билан машғул бўларди. Хушду деган ердан масжидга келгунча Қуръон ўқирди. Масжид эшигидан Ҳасан Андоқий ва Аҳмад Яссавий хонасига боргунча “Бақара” сураси миқдорича ўқир эди. Қайтиб келаётганда “Оли Имрон” сураси миқдорича ўқирди. Баъзан юзини Ҳамадонга буриб, кўп йиғларди. Салмон Форсийнинг асо ва салласи унда эди. Ҳар ой бошида Самарқанд олимларини чақириб, улар билан суҳбат этарди. Бошқа тарафдан қишлоқдан келган оддий одамларга дин илмини ўргатар ва бу ишлар билан машғул бўлишдан зерикмас эди. Яна касалларнинг, яраланганларнинг дардига даво топиб, дори ва малҳамлар тайёрларди. У жисмоний ва маънавий хасталикларнинг мутахассиси эди. Юраги бутун маҳлуқотга нисбатан теран бир севги билан тўла эди. Ғайримуслимларнинг уйига бориб, уларга исломни танитарди.  Ҳар нарсага сабр этар, ҳар кимга муҳаббат кўрсатар эди. Фақирларга бойларга нисбатан кўпроқ эътибор қиларди. Зуҳд соҳиби эди. Дунёга аҳамият бермас эди. Хонасида ҳосир қумғон ва икки ёстиқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. *** Нажибуддин Шерозий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир марта машойиҳлар камолоти ҳақида бир китобни ўқиб, анча таъсирландим. Кимнинг таснифи эканини ва бу зотнинг бошқа асарлари бўлган-бўлмагани билан қизиқа бошладим. Бир кечаси тушимда бир нуроний пирни кўрдим, устига икки ҳирқа кийган эди, оқ ва яшил рангдаги икки гўзал ҳирқа. Изидан бордим. У кийган ҳирқаларини ечиб, менга берди ва таҳорат олди. Таҳорат олиб бўлгандан сўнгра: – Бу икки ҳирқадан бирини сенга бераман, қайсини истасанг ол, – деди. – Бериш ва танлаш сизнинг қўлингиздадир, – дедим мен. Нуроний инсон яшил ҳирқани ўз қўли билан менга кийдирди. Ва: “Мени танийсанми?” деб сўради. Мен: “Йўқ”, дедим. Муштоқий бўлган бўлсангиз, у жузларнинг мусаннифи менман. Номим Юсуф Ҳамадонийдир. Сен...