islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Муваффақият калити

Инсон умрини тартибли ва изчил режа билан бошқариб борса албатта буюк мақсадларга етади. Улуғ саҳобалардан Усмон розияллоҳу анҳу  айтадилар: “Ҳаётингнинг мақсади бўлсин, унга етишиш учун бутун имкониятингдан фойдалангин, албатта муваффақиятга эришасан”. Бу мақсадга етиш учун инсон ўзига тартиб ва талабчанлик билан амалга оширади. Вақт энг улуғ неъмат. Вақт барча муваффақиятларнинг улкан имконияти. Қалб яралари ва руҳиятдаги азиятлар ҳам вақт ўтган сари ювилиб бораверади. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма инсонлар вақт деган улуғ неъмат етишмаслигидан шикоят қилишади. Аллоҳ таоло инсонни умрини ҳар бир дақиқасини ҳисоб қилиб борувчи фаришталарни ёллаб қўйиб, қиёмат соатида у ҳақида банданинг ўзидан бирма-бир сўраб олади. Демак инсон ҳар бир сониясини ҳисобини берар экан. Уни гуноҳ ва маъсиятлардан пок сақламоғи лозим. Биз толиби илмлар ва оддий инсонларга вақтларини қандай сарфлашлари ҳақида озроқ уламолар ҳаётидан мисоллар келтирамиз. Чунки бугунги техника асрида вақтни асраб авайламаслик сабаб жуда ҳам кўплаб муаммолар ҳам келиб чиқмоқда. Уламолар вақтларини қандай сарф этишгани ҳақида ажиб маълумотлар бериб ўтамиз. Кичик тобеинлардан бўлган Юнус ибн Убайд Абдарий вақтларини беҳудага сарфламас эдилар. Ҳар бир гапларидан сўнг уч марта истиғфор айтар эдилар. Маъруф Кархий сартарош ҳузурига бориб, мўйловларини олдираётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамас эдилар. Шунда сартарош ул зотдан шикоят қилиб: “Жим турсангиз-чи, ахир қандай қилиб мўйловингизни оламан”- деса,Маъруф Кархий табассум қилиб шундай жавоб қайтарарди: “Сен ўзингни ишингни қил, мен ўзимни ишимни қиламан”. Ибн Уқайл Ҳанбалий шундай дейдилар: “Мен умримнинг бир соатини ҳам бекор ўтказмайман. Агар тилим музокара ҳамда мунозарадан чарчаса ёки кўзим китоб ўқишдан чарчасам дам оламан. Лекин, дам олаётган вақтимда ҳам, ухлашимдан олдин ҳам фикрлашда давом этаман. Ўрнимдан турганимда эса хотирамда ёзишим керак бўлган нарсалар тайёр турган бўлади”. Шайх Али Тантовий вақтни қандай сарфлашлари ҳақида шундай деганлар: “Агар мени чақирганларнинг ҳаммасиникига меҳмонга бораверсам,ҳар бир келувчи мусофирни кутиб олаверсам, ҳамма масрур биродарларимни табриклайверсам, мусибати борларнинг ҳаммасига таъзия билдираверсам, ваҳоланки бу ишларнинг барчаси ўзаро муҳаббатни кучайтирадиган, улфатчиликни зиёда қиладиган, қилишимиз лозим бўлган суюкли амаллардандир. Лекин мен буларнинг ҳаммасини қилганимда ҳеч қандай китоб ҳам ёза олмасдим, ҳеч қандай маъруза ҳам қилмасдим, бирор бир китобни ўқишга, такрорлашга вақт ҳам топа олмас эдим. Ҳаётимнинг учдан бир қисми уйқу учун кетади. Бир қисмини оиламни боқиш учун сарфлайман. Қолганининг аксар қисмини илм учун сарфлайман. Бу вақтда мен ақлий озуқа оламан ва бу нафсим учун энг ёқимлисидир”. Бугунги кун уламоларидан бўлган Тақий Усмоний ҳазратларининг вақтни қанчалик асраганларига мисол келтирсак, У зот шом ва хуфтон орасидаги 1,5 соатлик вақтни катта Тафсир илмида жуда қимматли бўлган китобларини ёзиш учун ажратган эканлар. Бу давомли ва тинимсиз равишда шу бир ярим соатни маҳкам тутишдагини битадиган катта китоб учун ажратилган вақт. Яна бир мисол эса, бирор жойга сафар қилиб  улоқда борсалар шу вақтларида ҳам китоб ёзиш билан машғул бўлган эканлар. Қиёмат кунида энг катта надомат инсон ҳаётида зое қилган вақти учун қилган надомати экан. Чунки ана шу лаҳзаларда инсон вақтнинг қийматини билади ва афсус- надоматлар қилади. Афсуски қиёмат кунида қилинган надомат, ҳасратлар инсонга ҳеч қандай фойда бермайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Дафъатан қиёмат келиб қолганда, гуноҳларини орқаларига ортган ҳолларида: “Ё ҳасрато, унда (ёруғ дунёда) қосирлик қилган эканмиз”, –дейдилар”. Қиёмат кунида ҳаттоки жаннат аҳли ҳам ҳаёти дунёда зое қилган вақтларига афсусланишади. Чунки улар бу  кунда  жаннатдаги даражаларни ўз кўзлари билан кўришади. Бу кунда Аллоҳ таоло бандаларининг амалларига ҳамда умрларининг ҳар бир лаҳзасини қандай сарфлаганларига қараб уларнинг жаннатдаги даражасини юқори қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат кунида жаннат аҳли ҳаётларида Роббиларини зикр қилмай ўтказган бир соатларига надомат қилганчалик бошқа ҳеч қайси нарсага надомат қилмайдилар”. Вақт ҳақида...

Нақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 2-қисм)

НАҚШБАНДИЯ ТАРИКАТИНИНГ ЎН БИР ҚОНУН- ҚОИДАСИ Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг тариқати биноси шу ўн бир асос устига қурилгандир. ҲУШ ДАР ДАМ – Икки нафас орасида ҳар бир солик (дарвеш) фақат ёлғиз Аллоҳ таолони эсламоғи ва бир он ғафлатда бўлмаслики уқтирилади. НАЗАР БАР ҚАДАМ (Кўз оёққа боқади). Бу талаба йўлда юрар экан, атрофга алангламасдан, ерга қараб юриши демакдир. Бу луғавий маъносидир. Тасаввуфдаги маъноси эса шундай: талаба бегоналарни юзига ҳеч қарамайди. У ўз кўнглига қарайди ва уни кузатади. Доим тавозеъда бўлади, осмонга эмас, ерга қараб юради. Расулуллоҳнинг суннатига уйғун юради. Зотан, у доим олдига қараб юрарди. Талаба йўлда масофа олишни истаса, оёғи босган ерни кўрсинки, ҳадафига етиб борсин. САФАР ДАР ВАТАН (Ватанда сафар). Мурид мосивони (дунёни) тарк этиб, жаноби ҳаққа таважжуҳ этмоғи лозим. Бу муриднинг ёмон ахлоқ ва башарий сифатлардан қочиб, яхши аҳлоқ ва фаришталарнинг сифатлари бўлган юртга, асл ватанга қайтиш демакдир. ҲИЛВАТ ДАР АНЖУМАН (Жамият ичида ёлғизлик) бу зоҳирда халқ билан, ботинда эса Ҳақ билан бўлишни ифодалайди. ЁД КАРД (Қалб билан зикр). Бу нафасни (ҳифзи нафас) тутиб, зикр этиш демакдир. БОЗ ГАШТ (Зикр пайтида маҳлуқот ҳақида ўйламаслик). Зокир нафасини тутиб, тоқ сон билан зикр этиб, нафас чиқарар экан “Аллоҳума анта мақсудий ва ризока матлуби” (Аллоҳим, мақсадим сенсан ва сенинг ризоингни истайман) каломини мушоҳада этмоқдир. НИГОҲ ДОШТ (зикр пайтида дунёни тарк этиш). Қалбни хавотирдан, исталмаган хаёллардан муҳофаза этмоқ. ЁД ДОШТ (Унутмаслик). Ҳақ субҳанаҳу таолодан доим огоҳ бўлмоқ. Зикр пайтида ва бошқа пайтларда Аллоҳни ҳеч унутмаслик. ВУҚУФИ ЗАМОНИЙ (Ҳар он ҳолидан воқиф бўлмоқ. Нафсни доим ҳисобга тортмоқ). ВУҚУФИ АДАДИЙ (Ададга воқиф бўлмоқ). Зикрда ададга, сонга риоят этмоқ. ВУҚУФИ ҚАЛБИЙ (Қалбга воқиф ва соҳиб бўлмоқ). Аввал қалбга таважжуҳ этиб, басират кўзи билан ҳақиқатий қалбга назар этмоқ. (2-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Дилшодбек Холмирзаев 1 016

Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси

Бугун 13 февраль Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар“ кафедраси ҳамкорлигида 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Исломшунослик” факультети таркибидаги “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси профессори Нажмиддин Низомиддинов иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. У Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик Давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида Давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихшунос олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, Аруз ҳақидаги рисолалари эса Ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса қўшди. Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ. Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ. Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп, Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ. Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ. Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ. Интернет материаллари асосида тайёрланди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 118

Истиғфор муаммолар ечимидир

Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً * يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً * وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир. Нуҳ Сураси 10-11-12 оятлар. Аллоҳ таоло ҳазрати Нуҳни (унга ва Расулимизга саловат ва саломлар бўлсин) қавмига пайғамбар қилиб юборгач, у даъват ишларини бошлади. Бироқ адашган қавм унинг сўзларига қулоқ тутмади. Ўзларидан кетиб, Аллоҳнинг пайғамбарини калака қилишар, устидан кулиб масхаралаб таҳқирлашар, уни ёлғончига чиқаришар эди. Шунда Аллоҳ таоло жазо сифатида уларнинг бошига қаҳатчилик балосини юборди. Чорва-ю паррандалари қирилиб кетди. Ўзларини бепушт, хотинларини эса туғмас қилиб қўйди. Бу баоло уларнинг бошида қирқ йил давом этди. Ҳазрати Нуҳ алайҳис-салом уларга қарата: «Бу балодан қутулишнинг ягона йўли бор: Аллоҳни якка деб тан олинг, ширкдан тавба қилинг. Аллоҳ кечирмли Зот. Тавбангизни қабул қилади ва неъмат эшикларини яна очиб қўяди. Зеро, тоат-ибодат мўл-кўлчилик калитидир. Куфр эса қаҳатчилик, камбағаллик сабабидир. Иймон келтирсангиз ва Яратганга қуллик қилсангиз, дунёда ҳеч нарсага муҳтожлик сезмасдан, муаммосиз яшайсиз» – дейди. Ҳазрати Нуҳнинг бу насиҳатлари аслида Аллоҳнинг ваъдаси эди. Оятнинг биринчи бандида муаммога гирифтор бўлган қавмга нажот йўли сифатида истиғфор айтиш тавсия этилган. Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўрамоқ кўплаб дардга даво, муаммоларга ягона ечимдир. Фақир ҳам кўп истиғфор айтса бой бўлади. Бемор ҳам кўп истиғфор билан шифо топади. Бефарзанд ҳам истиғфор билан фарзанд неъматига мушарраф бўлади. Тобеинларнинг улуғи Ҳасан ал-Басрийнинг олдига бир деҳқон камҳосилликдан шикоят қилиб келди. Унга истиғфор айтишни тавсия қилди. Яна бир одам фақирлик ва бефарзандликдан шикоят қилиб келди. Унга ҳам истиғфор айтишни тавсия қилиб қайтарди. Яна бир одам даомадининг камлигидан арз қилиб келди. Унга ҳам аввалгиларга айтилган тавсия айтилди. Бундан таажжубга тушган Рабиъ ибн Сабиҳ: ҳар хил одамлар турли шикоятлар билан келди. Аммо уларнинг ҳаммасига бир ҳил тавсия бердингиз?!—деди. Шунда Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятларни ўқиб, “сен бу оятни билмасмидинг?!”—деди. Истиғфорнинг энг осон сийғаси: (استغفر الله العظيم) “Астағфируллоҳ ал-азийм” Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман, кечиришини истайман. Эй Раббим! Биз ожиз ва гуноҳкор бандларингмиз. Уялмасдан такрор ва такрор гуноҳ қилаверамиз. Сен бизни кечирмасанг, ҳолимизга вой бўлади. Ўзинг бизга раҳм айла, гуноҳларимизни авф эт. Зеро сен гуноҳларни кечиришни яхши кўрувчи Ғаффор Раббимизсан! “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 855

Ҳазрати Бобурни эслаб…

“Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ- Ким, дегайлар дахр аро қолди ондин яхшилиғ” Заҳириддин Муҳаммад Бобур бадиий ижоднинг ранг-баранг жанрларида қалам тебратган буюк сиймодир. Унинг баракали ижоди асрлар мобайнида тарихнинг ёрқин саҳифаларини ташкил қилиб келмоқда. Манбаларда келтирилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур аҳли сунна вал-жамоанинг ҳанафий мазҳабида бўлган.Заҳириддин Муҳаммад Бобур пок эътиқодли, ахлоқли, адолатли шахс эди. Унинг Ислом динига бўлган муҳаббати ўзгача бўлиб, эътиқодини юксак бўлишида онаси Қутлуғ Нигор хонимнинг ўрни беқиёс. Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ҳазрати Бобурни эслаб…” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унга Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари номзоди Ражабова Бибиробия Тангировна ташриф буюрди. Бу муборак масканга келишидан мамнунлигини изҳор қилди. Ўз нутқи давомида Она заминимиздан дунёда тенги йўқ аллома-и давронлар ўтганлигини, улардан ҳеч бир ўринда қолишмайдиган Нодирабегим, Зебунисо, Увайсий,  Нуржаҳонбегим, Қутлуғнигорхоним каби инсониятнинг маънавий камолоти чўққисига етган маликаларнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Улардан бири сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, ҳокимият ишларини бошқаришда фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида ҳамроҳлик қилган улуғ ва оқила аёллардан эканлигини азиз меҳмон бизга эслатиб ўтди. Суҳбат сўнгида ўзининг ижод маҳсуллари билан барчани хурсанд қилиб шеърларидан намуналар ўқиб берди. Учрашув жуда сермазмун ва қизиқарли бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга олимадан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 836
1 1 314 1 315 1 316 1 317 1 318 1 550