Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим, «Тиллар» кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ҳамда 1,2-курс талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар. Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди.Ўзбекистон халқ шоири Ахтамқул Карим эса ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи ижод қилган байтлардан ўқиб берди. Шунингдек,талабалар улуғ мутафаккир ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 202
Силсилаи Нақшбандиянинг еттинчи ҳалқасидир. Ҳижрийнинг 433 йили (милодий 1042) да туғилди. Хуросонда яшади. Ҳижрий 478 (милодий 1085) да вафот этди, қабри Тус, яъни Машҳад шаҳридадир. Даврининг олимлари орасида ягона эди. Зоҳирий илмларни Абул Қосим Қушайридан ўрганган эди. Тасаввуфда иккита муаллими бор эди: Абул Қосим Гургоний ва Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратлари. *** “Ёшлик йилларимда Нишобурда илм талаби билан машғул эдим. Шайх Абу Саид Абул Хайр ҳазратлари келганда мен унинг хизматига кетдим. Унинг нурли жамолига ошиқ бўлдим. Шундан кейин илм билан машғул бўлдим. Бир куни қаламни сиёҳга ботирдим. Қоп-қора сиёҳ оппоқ бўлди. Таажжуб ичида ҳазрати Устознинг ёнига бордим, ҳодисани айтдим. Устоз: – Модомики, қалам сенинг қўлингдан қочибди, сен ҳам уни тарк айла, бошқа иш билан машғул бўл, – деди Устоз ҳазратлари”. *** Абу Али Фармадий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир куни ғаройиб бир ҳол ичига тушдим. Ҳушимдан кетдим. Бу ҳол ичида гўё йўқ бўлдим, кўзга кўринмас бўлдим. Бу ҳолимни Устозим Абул Қосим Қушайрийга айтдим. – Эй Абу Али, менинг кўнгил қушим бу ердан юқорисини билмайди, –деди. Мен: “Мени бу мақомдан юқори олиб бора оладиган бир муршидга эҳтиёжим бор”, – деб ўйладим. Кунлар ўтди. Кун сайин ўша юқорида эътироф этганим ҳол кучайяр эди. Мен Абул Қосим Гургонийнинг исмини эшитган эдим. Ва Тус шаҳрига қараб йўлга чиқдим. Шаҳарга келиб, у зотни яшайдиган жойини сўрадим. Айтишларича, у талабалари билан бир масжидда ўтирганмиш. Мен ҳам икки ракат намоз ўқиб, қаршисида тиз чўкиб ўтирдим. Шайхнинг боши эгик эди. Бошини кўтариб: – Кел, эй Абу Али! – деди. Унга яқин бориб, салом бердим ва ўтирдим. Маънавий ҳолларимни айтиб бердим. – Бошланғичинг муборак бўлсин! Ҳозирча бир даражага эришибсан, агар тарбия кўрсанг, юксак даражаларга кўтариласан, – деди Шайх. Абул Қосим Гургоний ҳазратлари мени тасаввуфда етиштирмоқ мақсадида нафсимни тарбия учун турли риёзиётларга бошлади. Ниҳоят, исталган даражага етдим, кейин дўстларимдан Абу Бакр Абдуллоҳ билан мени Абу Саид ҳазратлари ёнига Миҳан тарафга йўллади. Абу Саид ҳазратлари менга бир парча без бериб, деворларнинг чангини артишни буюрди. Биродарим Абу Бакр Абдуллоҳга эса меҳмонларнинг оёқ кийимларини тузатиш вазифасини берди. Уч кун бу хизматни қилдим. Тўртинчи куни мени Абул Қосим ҳазратларининг ёнига қайтариб юборишди. Кейин ҳар иккала муаллимим ҳам вафот этдилар. Уларнинг ўрнига суҳбатларни мен қила бошладим. Талабаларим кўпайди. Исмим ҳар ерга ёйилди. Биродарим Шайх Абу Бакр Абдуллоҳ буюк зот бўлишига қарамасдан, исми ҳеч кимга эшитилмади. У камина ҳақда шундай деган эди: “Шайх Абу Саид Абу Алига без билан деворнинг чанггини артки, сўнгра Аллоҳ таоло қулларининг кўнгил деворларидан гуноҳларни артгайсан”, деган эди. Менга эса дарвешларнинг оёқ кийимларини тузатишни буюрди. Мен бу вазифада қолдим. Ва ҳеч ким мени танимади, исмимни айтмади”. Абу Али Фармадий ҳазратлари ўз замонининг йўлбошчиси эди. У Низом ул-Мулкнинг саройига келганда, буюк вазир эҳтиром билан оёққа турарди, уни ўз мақомига ўтирғизар эди. Аммо бошқаларга буни қилмас эди. Бунинг сабабини сўраганларида: – Абу Али Фармадий ҳазратлари юзимга қараб, қусурларимни сўйлайди, қилган хатоли ишлар, ҳақсизликларни очиқ айтиб, мени огоҳлантиради. Бошқалари эса мени мақтайдилар. Бундан нафсим ғурурланади. Абу Али Фармадийнинг танқиди мен учун хайрли бўлгани сабабли, унга ҳурматим ҳам баланддир, – дер эди. Шайх Муҳаммад ул Фармадийнинг халифалари Юсуф ул-Ҳамадоний Шайх Абул Ҳасан Бусний ва Ҳужжат ул-Ислом Муҳаммад бин...
Azon.uz ахборот таҳлилий портали “Қамар” китоблар дўкони билан ҳамкорликда мусулмонларнинг илмий салоҳияти ҳамда динимиз аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида ташкил қилган “Azon-Viktorina“ савол-жавоблар мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Унга кўра Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Умархўжаев Мурод 1-ўринни ва 3-курс талабаси Аҳмедова Муаттар 2-ўринни қўлга киритдилар. Ғалаба муборак! 863
Диннинг пайдо бўлиш сабаблари ва моҳияти тўғрисидаги масалалар З. Фрейдни доимо қизиқтириб келган. У ўзининг бир қанча китобларида, масалан, “Тотем ва табу”, “Мусо ва монотеизм”, “Бир иллюзиянинг келажаги” асарларида дин масаласини кўтаради ҳамда бу масалага материалистик ва атеистик нуқтаи назардан туриб ёндашади. З.Фрейднинг диний қарашлари соф атеистик заминга қурилган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди:”Агар мен дин масаласидаги қарашларимни бундан анча илгари, масалан инкивизиция даврларида айтганимда эди, инкивизиторлар мени тириклай гулханга ташлаган бўлар эдилар”.Чунки унинг диний қарашларида илоҳиёт масаласига материалистик нуқтаи назардан туриб ёндашилган. Унинг диний қарашларини учта даврга бўлиб ўрганиш мумкин. Фрейд ҳар бир даврда динга нисбатан турли хил қарашларни баён этади. Биринчи даврда Фрейд томонидан дин болада отанинг ўрнига Худо тасаввурининг пайдо бўлиши сифатида талқин қилинади. Эмишки, бола учун ота чексиз куч-қудрат рамзи ҳисобланади. Бола каттара борар экан, отасининг ҳам камчиликларга эга эканлигини, унинг ҳам имконияти чекланган эканлигини, ожиз бир инсон эканлигини англаб боради. Шунда болада мукаммал, ҳар нарсага қодир, отасининг камчиликлари кузатилмайдиган зотга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёж болада Ота Худо образини яратади ва энди у ўшангга эътиқод қилади. Иккинчи даврда Фрейд динни сублимация сифатида тушунтиришга ҳаракат қилади. Диндаги ибодат, тавба-тазарру, дуолар аслида сублимация эмиш, яъни инсон дин ёрдамида ва тасаввурда пайдо бўлган Худо образининг ёрдам беришига ишонган ҳолда ўзидаги асабий ҳолатдан қутилар эмиш. Фрейд ўзининг “Бир иллюзия келажаги” асарида динни миядан кетмайдиган ҳолатларнинг (навязчивые состояния) жамоавий неврози деб тушунтиради. Бу ҳолатни тиббиётда шундай тушунтиришади: миядан кетмайдиган неврозда беморда ўта сержаҳиллик, ўта чарчаганлик, ҳаддан ошиқ уйқусизлик, иш қобилиятининг сусайиши ҳолатлари кузатилади. Касалликнинг миясида ўрнашиб қолган ҳолатлар уч хил кўринишда бўлади: а) фикрлар кўринишида: беморнинг миясига бирорта фикр келади-ю, умуман ундан қутила олмайди (Одамнинг миясида Худо образи туриб қолади ва у муттасил ҳолда фақат шу ҳақда ўйлайди, четдан келадиган турли туман фикрларни ҳам фақат мана шу образ призмасидан ўтказади); б) ҳаракатлар кўринишида: бемор маълум бир ҳаракатни тўхтовсиз амалга ошираверади (мас., бетўхтов қўлини ювади, сочини кесади ва ҳ. Одам қандайдир стереотип ва маънисиз ҳаракатларни мажбуран такрорлайди. Ибодатлар ва турли хил ритуаллар шулар жумласига киради); в) ваҳима кўринишида: бемор доимо қандайдир ваҳима билан яшайди (мас., уни ўлдириб қўядигандек бўлаверади. Ёки одам Худонинг олдида қачондир ҳисоб-китоб қилиниши ваҳимаси билан яшайди). Фрейднинг фикрига кўра, дин – бу инсоннинг миясида кетмайдиган бўлиб қотиб қолган фикр кўринишидаги невроздир[1]. Психоаналитикнинг таъсири натижасида бемордаги кўплаб симптомлар йўқолади, у изтироблардан фориғлашади. Бу айнан психоаналитикнинг таъсири ёки врачга бўлган ишончнинг таъсири ёки беморнинг ўз-ўзига бўлган таъсирининг натижасими билиш қийин. С.Жимбинов: “Психоанализ – ярим бадиий, ярим илмий таълимот. Шахснинг асоси ҳисобланган илк болалик, унитилган кечинмалар ва аламлар, ушалмаган орзулар – буларнинг ичида қанчалар шеърият ва донишмандлик бўлиши мумкин эди! Бироқ Фрейднинг қовоқ уйган материализми ва хира атеизми унинг мифологиясини бузуқ ва чўлоқ қилиб қўйди”[2]. С.Жимбинов:”Диндор одамнинг ибодати, тавба-тазарруси ва дуолари психоаналитик шахсини мутлақо кераксиз, ҳаттозарарли қилиб қўяди. Бироқ XX асрнинг худосизлашган дунёсида врач-психоаналитик ўзига ишониб руҳонийнинг ҳеч бўлмаганда бир бўлак вазифасини ўз зиммасига олди. Психоанализ – тавба-тазаррунинг атеистик пародиясидир”[3]. Психоанализ инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган, нафснинг истакларига, майлларига қарши борадиган ҳар қандай нарсани, жумладан маданиятни, динни инкор қилади. Маданият ва дин инсон майлларига тўсиқ бўлиб, унинг қондирилиш...
Силсилаи Саодати Нақшбандиянинг олтинчи ҳалқасидир. Исми шарифи Али бин Жаъфардир. Кунияси Абул Ҳасандир. Бастомдаги бир қишлоқда таваллуд топган. Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари Боязид Бастoмийни маънода кўриб, иршодга мазҳар бўлганини эътироф этган. *** Бир пайт Бaстoм шаҳрига чигирткалар ҳужум қилди. Бутун экинларни ва сабзавотларни еб қўйди. Халқ фарёд этиб, дуолар қилди, аммо чигиртка балосидан қутилолмади. Халқнинг мусибатини кўрган Абул Ҳасан Ҳарақоний ҳазратлари томга чиқди. Ва тўрт тарафга назар солди. Ва… чигирткалар бир жойга тўпланиб, бирдан учиб кетдилар. Аср намози вақти келганда шаҳарда битта ҳам чигиртка қолмаган эди. *** Султон Маҳмуд Ғазнавий бутун Осиёга ҳоким бўлган бир даврда Ҳарақон шаҳрига ҳам келган эди. У одамларини юбориб, Шайх Ҳарақоний ҳазратларини ёнига чақирди. Шайх ҳазратлари, узр сўраб, ёнига бормади. Буни эшитган Ғазнавий: – Қани, юринглар, биз унинг ёнига борайлик, у сиз ўйлаган одамлардан эмас, деди ва ўз либосини Қози Аёзга кийдирди. Ўзи эса силоҳдор (муҳофиз) қиёфатида, унинг ёнида йўлга тушди. Маҳмуд Ғазнавий Қози Аёзнинг ёнида Ҳарақоний ҳазратларининг уйига кирди ва салом берди. Ҳарақоний ҳазратлари унинг саломини олди. Аммо ўрнидан турмади. Шунда Маҳмуд Ғазнавий Абул Ҳасан Ҳарақонийга: – Нега султон кирганда ўрнингдан турмайсан? – деди. Ҳарақоний ҳазратлари унга: – Мадомики, сени олдинга чиқаришган экан, қани ёнимга келчи, – деди. Султон Маҳмуд шу саволни берди: – Боязид Бастoмий қандай зот эди? – Боязид шундай бир комил вали эдики, уни кўрганлар ҳидоятга қовушар эди, Аллоҳ таолонинг рози бўлгани кишилардан бўлар эди, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. – Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб каби кимсалар фахри коинот Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламни қанча марта кўрдилар, аммо ҳидоятга эришолмадилар. Боязидни кўрганлар қандай қилиб дарров ҳидоятга эришдилар, ажабо? – деди Ғазнавий. – Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб каби ахмоқлар Аллоҳ таолонинг Пайғамбарини инсонларнинг энг устуни ҳазрати Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам сифатида кўрмадилар, балки Абу Толибнинг етими, Абдуллоҳнинг ўғли ўлароқ кўрдилар. Агар уни Абу Бакр Сиддиқ каби кўриб, Расулуллоҳ сифатида кўрсалар эди, куфрдан қутулиб, у каби камолга эришардилар, – деб жавоб берди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмудга жавоб ёқди. – Менга насиҳат этинг, – деди у. – Шу тўрт нарсага диққат қил: гуноҳлардан қоч, намозингни жамоат билан ўқи, жўмард бўл, Аллоҳ таолонинг яратганларига шафқатли бўл, – деди Ҳарақоний ҳазратлари. – Менга дуо қилинг, – деди Ғазнавий. – Эй Маҳмуд, оқибатинг хайрли бўлсин! – деди Ҳарақоний ҳазратлари. Султон Маҳмуд Шайх Ҳарақонийнинг олдига бир коса олтин қўйди. Бунга қаршилик қилди. Шайх Султон Ғазнавий олдига арпа унидан ёпилган бир нон қўйди. Султон нондан бир тишлам еди. Аммо луқмани ютолмади. – Бир луқма нонни ютолмаяпсан, шу косадаги олтинларнинг ҳам томоғимизга тиқилишини истайсанми? Биз пул билан алоқамизни кесганмиз. Буни бу ердан олингизлар, – деди Ҳарақоний ҳазратлари ва олтинларни олмади. Ғазнавий Ҳарақоний ҳазратларидан хотира учун бир нарса сўради. Шайх унга ўз ҳирқасини берди. Султон Маҳмуд кетар экан, Ҳарақоний ҳазратлари ўрнидан турди. – Келганимда ўрнингдан турмаган эдинг, энди ўрнингдан тураяпсан, у ҳол нима эди, бу икром надир? – деб сўради Султон. – Бу ерга подшоҳлик ғурури ила келган эдинг. Энди эса дарвешлик ҳоли ичида қайтаяпсан. Дарвешлик давлатинг қуёши устида порлай бошлади. Аввал сен ғурур ичида бўлганингдан оёққа турмадим, энди дарвеш бўлганинг учун оёққа тураяпман, – деди Шайх. ***...