islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ЖИДОЛ – ТОРТИШУВ

Жидол деб киши ўз қарашларини исбот қилиш мақсадида олиб борган илмий баҳсига айтилади. Ахлоқ одоб фанида қалам тебратган уламолар жидолнинг ҳукмни иккига бўлганлар. Ҳаром ва мандуб. Бу баҳс олиб борувчиларнинг ниятига қараб аниқланади. Агар тортишувчи рақибини мот қилишни қасд қилса унинг ҳукми ҳаром бўлади. Ҳатто баъзи олимлар эътиқодий мавзуларда баҳс олиб борувчининг мақсади шу бўлса у кофир бўлади, деб айтишгача борган. Абу умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жидол ҳақида шундай деганларини ривоят қилган: ما ضل قوم بعد هدى كانوا عليه الا اوتول الجدل Ҳидоятга муяссар бўлган қавмлардан бирортаси адашиб кетмайди. Илло, тортишувга берилиб кетганлар мустасно! (Имом Термизий ривояти). Яъни, китоб ва суннатга эргашиб ҳақни топган ва тўри йўлга тушиб олган жамоа асло йўлдан оғишмайди. Лекин ўзаро тортишув, таассубга берилсагина ҳидоят йўлидан залолат сўқмоғида сарсон бўлишлари мумкин. Бугунги кундаги тортишув ва баҳсларнинг аксари қўрқмасдан шу ҳукмни бериш мумкин. Ўз мазҳаби, эътиқоди, маслаги ва сулукини майдонга олиб чиқиш ва майдонда собит ушлаш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортмасдан тортишувчилар кўпайиб кетди. Айниқса ижтимоий тармоқлар учун жуда қулай баҳс майдони бўлиб хизмат қилмоқда. Ундай мутаассибларнинг аломатлари шуки, фаолият олиб бораётган профилларида шахсий маълумотларини қаттиқ сир тутишади. Бировларнинг фотосуратлари ортига яширинишади, бегона исм шарифлар билан ниқобланишади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маълумотлари маавҳум бу каби шубҳали “муллалар”нинг мақсади ҳеч қачон ҳақни изҳори эмас. Улар ўз фикр ва қарашларини бошқаларга сингдиришни, уларга қарши илмий раддия бера олувчи илм аҳлларини обрўсизлантириб мот қилишни мақсада қилишади. Улар ким билан баҳс олиб борса ҳеч қачон дўстона маданий муносабатда бўлишмайди. Қаршисидаги мусулмонни душман сифатида кўришади ва шу бўйича ёндошув билан иш олиб боришади.Улар танлаган услуб худди Расулуллоҳ билан тортишув қилган мушрикларнинг услубига ўхшайди. Юқоридаги ҳадисни ривоят қилган Абу умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу шундай давом этади: ثم تلا «مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلاً بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُون» Кейин Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини тиловат қилди: “Улар уни сизга фақатталашиб-тортишишучунгинамисолкелтирдилар. Зеро, улар хусуматчиқавмдирлар.(Тафсири ҳилол. Зухруф сураси / 58). Ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тортишув олиб борган мушрикларни танқид қилмоқда. Мушриклар Расулимиз алайҳиссалом билан баҳс қилишса ҳеч қачон ҳақни рўёбга чиқариб унга амал қилишни қасд қилшмаган. Улар ҳамиша Расулуллоҳ билан илмий дўстона муносабатда эмас, аксинча душманона кайфиятда баҳслашишган. Агар илмий баҳс олиб борувчи одамнинг мақсади ҳақни аниқлаш, ҳидоят йўлини билиш, рост мазҳабни рўёбга чиқариш бўлса бу жоиз, балки савоблик ҳамдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидагича таълим берган: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ Роббингиз йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қилинг. Ва улар билан гўзал услубда мунозара олиб боринг.(Нахл сураси 125). Тўғри ният билан баҳс қилувчининг ёрқин аломати шуки у баҳсида доим одоб-ахлоқ меъёридан четга чиқмайди. Рақибини ҳурмат қилади, фикрини қадрлайди. Мақсади рақбини ҳаққа чорлаш, агар унинг фикри ҳақлиги исбот топса ўз фикридан воз кечиб унга эргашиш бўлади. Саҳобаи киромлар, тобеинлар, фиқҳий мазҳаблар уламолари худди шу услубда баҳс олиб борган табаррук зотлар эди. Афсус хозирги замонда улар каби юқоридаги оят таълимига амал қилувчилар жуда ҳам камайиб кетди… Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби 947

ЕТИМГА МЕҲРИБОН ОТАДЕК БЎЛ!

Ота-онаси ёки иккиснинг биридан ажраб қолган болаларнинг дили хаста, кўнгли ярим бўлади. Улар тортган дард аламини етимликни бошидан ўтказганларгина тўлиқ ҳис қила олади. Ота-онаси бағрида улғайганлар етимнинг ҳолини тушунишлари қийиндир. Етимнинг шундоғам вайрон дилини оғритиш, қалбига озор бериш жуда оғир гуноҳ саналади. Қуръони каримда етимнинг молини еганлар билиб қўйсинки, аслида улар қорнига олов ейишмоқда, деган мазмунда оят бор. Шариатимиз ота-оналаридан ажраб қолган яримкўнгил етимлар манфаатини қаттиқ ҳимоя қилади, уларга яхшилик қилганларга катта-катта ваъдалар беради. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Аббосдан қилган ривоятида ҳазрати Довуд пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги насиҳатини келтиради: كن لليتيم كالأب الرحيم و اعلم انك كما تحصد كذلك تزرع Етимга худди меҳрибон отаси каби бўл! Шуни билиб қўй, сен нима эксанг шуни ўрасан… Киши бировнинг зурриёдига ҳеч қачон ота бўлолмайди. Боланинг насаби ҳақиқий отасига мансуб бўлади. Аммо, бировнинг боласини тарбиясига олган ота уни ўгайситмаслиги керак, ўз болалридан айирмаслиги лозим. Етимга худди унинг отасидек меҳрибон бўлиши шарт. Етимни ўз боласидек кўриб парваришлаган одам охиратда ҳам бу дунёда ҳам Аллоҳдан фақат яхшилик олади. Етимга озор берганлар эса, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади. Жамиятимизда шундай эркаклар бор: аввалги турмушидан ажраб, бирорта болалик аёлга уйланган. Аёлнинг аввалги эридан бўлган боласини шунақанги жеркиб муомала қиладиларки, ҳалиги етим болага айтилган гапни эшитиб сизнинг дилингиз вайрон бўлиб, кўзингиздан дувиллаб ёш келади. Аллоҳ ислоҳ қилсин.Ҳа, орамизда ўшандай оилалар кам эмас, афсус… Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: خير بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يحسن اليه و شر بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يساء اليه انا و كافل اليتيم فى الجنة كهاتين يشير باصبعيه Мусулмонлар орасида энг яхши хонадон шуки, унда етим бор ва унга яхши муомала қилинади. Мусулмонлар орасида энг ёмон хонадон шуки унда етимга ёмонлик қилинади. Мен ва етимни кафилликка олган одам жаннатда (икки бармоғи билан ишора қилиб) мана бундай бўламиз. (Адаб ал-муфрад / 137). Демак, мусулмонлар орасида “энг яхши хонадон” номинацияси бўйича танлов эълон қилинса, бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берган мезонга кўра етим асраб унга яхшилик қилувчи хонадон эгалари ғолиб бўлар экан. Етимга яхши муносабатда бўлмаганлар эса мусулмонлар жамиятида “энг ёмон хонадон” деб тамғаланар экан. Азиз мусулмон дўстим! Хонадонингизда отаси ё онасидан айрилган етим парваришлаётган бўлсангиз, билингки, аслида бу сиз учун жаннатни қўлга киритиш имкониятидир! Уни қўлдан бой берманг! Етимга ширинсўз бўлинг, унга худди ўз отасидаек меҳрибон бўлинг! Қалби вайрон етмга Аллоҳнинг раҳми келади, сиз унга бераҳмлик қилманг! Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби   1 011

Талабалар Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюрди

2019 йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюрдилар. Шу куни музейда «Ипаклари тиллодан-безаклари сержило» номли кўргазма ташкил этилган эди. Кўргазмада Бухоро зардўзлигига оид чопонлар, оёқ кийимлар, дўппилар ва бошқа зарли экспонатлар намойиш этилди. Талабалар тарихий санъат асарларини томоша қилиб бой таассурот билан қайтдилар. 893

Институт ўқитувчилари Мисрда

Тараққиётимизнинг янги даврида кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаёт давом этар экан, бу соҳада янги-янги замонавий талаблар кун тартибига қўйилиши табиий. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу ҳаётий зарурат нуқтаи назаридан қабул қилинган тарихий ҳужжатдир. Халқимизнинг жуда бой маданий мероси бўлган нодир қўлёзмалар, қадимги босма китоблар сони бугунги кунда 100 минг нусхадан зиёддир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳоли қўлида эъзозлаб сақланаётган ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, лекин давлат томонидан рўйхатга олинмаган нодир қўлёзмалар ва босма китоблар ҳам оз эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фонди энг нодир маънавий хазиналардан бири бўлиб, 3 минг жилд қўлёзма, 17 минг жилд тошбосма китоблар мавжуд. Энг ноёб қўлёзмаларимиздан бири – “Усмон Мусҳафи” Қуръони каримнинг қадимий ва табаррук нусхаси. Яна фондимизда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Жалолиддин Румий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб улуғ аллома ва мутафаккирларнинг қўлёзмалари сақланмоқда. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср ва Туркия давлатларидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Миср давлатига хизмат сафарларини бошладилар. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Муҳаммад Аюб домла ва Камолиддин устозни Қоҳира аэропортида кутиб олишди ва сафарга алоқадор барча ишларда амалий ёрдам беришмоқда. Маълумки, Миср юрти Қуръони каримда айнан шу ном билан бир неча марта зикр этилган. Бу эса унинг баракоти, хайри кўплигига далилдир. Бу замин юзлаб саҳоба ва тобиъийлар ҳокини бағрида яширган. Буюк алломалар бу ерда таълим олган, минглаб китоблар таълиф этишган. Миср билан Ўзбекистонни боғлаб турувчи алоқалар жуда қадим тарихга бориб тақалади. Аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг Мисрдаги илмий фаолияти, Ихшидийлар сулоласидан тортиб, Қоҳирадаги ўзбакийя маҳалласигача юртларимиз ўртасидаги минг йиллик алоқалардан сўзлайди. Сафар жараёнларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз. 858

ИМОМ НАСОИЙ раҳматуллоҳи алайҳ

Энг ишончли 6 ҳадис тўпламларидан бирининг муаллифи муҳаддис Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ал-Хуросоний милодий 831 йилда Насо (Нисо) шаҳрида таваллуд топган. Она юртида Қуръони Каримни ёд олгач, кўпроқ илму маърифат ҳосил қилиш ниятида 15 ёшидан бошлаб хорижий мамлакатларга сафарга чиқади. Айниқса, Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Мисрга қилган илмий сафарлари самарали бўлиб, у Мисрнинг «Зуқоқул қанадил» маҳалласида узоқ вақт яшаб, сўнгра Дамашққа боради. У ерда турли сабабларга кўра тазйиққа учраб, оғир ҳолатга тушади. Баъзи манбаларга кўра, Маккада, бошқа ривоятларда Байтул Мақдис (Қуддус)да милодий 915 йили вафот этган, дейилади. Ҳадис бобида ёзган «Сунанул кубро» тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Ундан ташқари Имом Насаий «Сунанус суғро» ёки «Мужтабо», «Хасоис», «Фазоилус саҳоба», «Маносик» ва бошқа китоблар ёзиб қолдирган. Булардан, юқорида санаб ўтилган «Сунанус суғро»да 5758 та ҳадис мавжуд бўлиб, китоб фиқҳий боблар асосида тартибланган. Уламолар ушбу “Мужтабо”ни “Сунан” китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир”, деганлар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев   849
1 1 326 1 327 1 328 1 329 1 330 1 550