Кувайтда чоп этиладиган нуфузли нашр — “Ас-сияса” газетаси Ўзбекистонда кейинги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилди. Унда мамлакатимизда диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш, ислом илм-фани ва маданиятининг бебаҳо дурдоналари бўлмиш бой маънавий меросимизни сақлаш, ўрганиш, инсониятга эзгу ғоя ҳамда таълимотларини етказишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланган. Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2200 дан зиёд диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият кўрсатаётгани, малакали диний ходимлар тайёрлашга устувор вазифа сифатида қаралаётгани, ушбу мақсадда ўндан ортиқ диний таълим муассасалари иш юритаётгани мамлакатда ижтимоий барқарорликнинг муҳим омили сифатида баҳоланган. Айни вақтда Ўзбекистонда ислом дунёсининг маълум ва машҳур сиймолари — Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Муин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби аллома ва азиз-авлиёларнинг илмий меросини ўрганиш, улар хоки мангу қўним топган манзилларни обод этиш бўйича олиб борилаётган ишлар алоҳида таъкидланган. “Сурхондарё вилоятида Имом Термизий мақбараси таъмирланди. Унинг ёнгинасида янги масжид ва кутубхона барпо қилинди. Бу ерда ҳадис ва бошқа ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган мусулмон уламоларининг илмий меросини чуқур ўрганиш мақсадида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Шу вақтга қадар буюк алломанинг 14 номдаги асари таржима қилиниб, ўзбек тилида нашр этилди”, дейилади мақолада. Газетада ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил октябрь ойида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ғояси илгари сурилган эди. Бу ташаббус Имом Бухорийдек буюк алломанинг илмий меросини чуқур ўрганиш, дунёга тараннум этиш, ҳадис илмлари ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилади. Шунингдек, “Ас-сияса” газетаси ўз саҳифасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилганини ислом маданияти ва илмий меросини ўрганиш йўлидаги муҳим қадамлар сифатида ёритган. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда диний таълим, тадқиқот йўналишларида ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслар мусулмон дунёсининг қизиқишига сабаб бўлаётир. Бинобарин, юртимиз тарихан ислом илмлари, фан ва маданият кенг ривожланган диёр бўлиб, ҳеч шубҳасиз, бугунги мусулмон маданияти тараққиётини алломаларимиз, уларнинг беназир илмий меросисиз тасаввур этиб бўлмайди. Манба 790
رَوَى عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ » يأتي في آخر الزمان أناس من أمتي يأتون المساجد يقعدون فيها حلقاً ذكرهم الدنيا وحب الدنيا لا تجالسوهم ، فليس لله بهم حاجة » . Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Охир замонда шундай умматимдан бўлган бир қавм келадики, масжидларда халқа қилиб ўтиришади. Дунё сўзларини гапирадилар, чунки улар дунёни яхши кўрадилар. Улар билан ўтирманглар! Чунки Аллоҳ улардан беҳожатдир” дедилар. عن ابن عباس قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« الكلام في المسجد يأكل الحسنات كما تأكل النار الحطب ». Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжидда гапирилган дунёвий гап (қадам босиб келган) савоб амалларини барчасини ейди, олов ўтинни егани каби” дедилар. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِنَّ لِلْمُنَافِقِينَ عَلاَمَاتٍ يُعْرَفُونَ بِهَا تَحِيَّتُهُمْ لَعْنَةٌ وَطَعَامُهُمْ نُهْبَةٌ وَغَنِيمَتُهُمْ غُلُولٌ وَلاَ يَقْرَبُونَ الْمَسَاجِدَ إِلاَّ هَجْراً وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ دَبْراً مُسْتَكْبِرِينَ لاَ يَأْلَفُونَ وَلاَ يُؤْلَفُونَ خُشُبٌ بِاللَّيْلِ صُخُبٌ بِالنَّهَارِ ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларнинг бир нечта белгилари борки ўшалар билан таниладилар: саломлари лаънатга хос, таомлари бировни норози қилиб тортиб олинган, тўдалаб қўйган ғаниматлари ҳаромдан, масжидга келсаларда фақат бир намозхонни ғийбат қилиш учун ёки масжидагиларни сўкиш учун ва беҳаё сўзларни айтишлик учун келадилар. Намозни кечиктириб кибрланиб ўқийдилар. Уларнинг дўсти ҳам йўқ, биров билан дўстлашмайдилар ҳам. Хуфтонда тахтадай қотиб ухлаб қоладилар, бомдодда эса бақир-чақир қилиб баҳслашиб турадилар” дедилар. عن ابن مسعود قال: قال رسول اللّه صلى الله عليه وسلم: » قال الله عز وجل في بعض الكتب: إن بيوتي في أرضي المساجد وإن زواري فيها عمارها فطوبى لعبد تطهر في بيته ثم زارني في بيتي فحق على المزور أن يكرم زائره « Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло баъзи (нозил қилган)китобларида шундай сўзларни деди: “Масжидлар ердаги менинг уйларимдир. Ундаги мени зиёратчиларим эса, масжидга 5 вақт намоз учун келувчиларидир. Бахт бўлсин шундай бандагаки, уйидан чиройли хушбўйланиб чиқади-да, менинг уйимга Мени зиёрат қилиш учун келади. Энди мезбоннинг бўйнидаги ҳақ шуки, ўз меҳмонини икром қилишлигидир” Мавлоно Жалолиддин Румий дейдилар: Агар Хожа шавад аз банда розий, Ба у ёр ҳаст истиқболи мозий. Шавад ай банда гар мавло баозор, Ҳамма дар ҳар ду олам аз ту безор. Агар Ҳудо бандадан рози бўлса, Келажакда унга дўст бўлгай. Гар Ҳудо бандадан бўлса норози, Икки оламда ҳамма сендан безор. Аллоҳ таоло бизларни масжидга савоб умидида бориб гуноҳлар орттириб қайтишимиздан ўзи асрасин. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов Манба 989
Дунё неъматларини бизларга беҳисоб даражада бериб, ундан ҳам зиёд неъмат бўлмиш Ўз раҳматини ҳам берган, икки дунё унинг аҳли бўлганларни азиз қилган ва илмларнинг асоси, қалбларнинг покловчи Қуръон бериб биз мусулмонларни икром этган Аллоҳга ҳамд-у сано. Аллоҳнинг аҳли Қуръон аҳли, илмнинг манбаи Қуръон дея бизларга ўрнак бўлиб ҳаёти муборакларини биз умматларининг саодатига сарф этган, сўнгги кунларида ҳам умматим дея яшаб ўтган Саййидимиз муаллимимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Аллоҳ таолонинг Каломини ёдлаш улуғ неъмат ва фазилатдир. Бу ҳақида Қуръон карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўплаб хушхабарлар ворид бўлган. Бунга Юнус сураси 58-оятини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойликлари)дан яхшироқдир”. Бу оятда Аллоҳнинг икки улуғ неъмати зикр қилинаётир. Бири фазли, яъни Ислом дини. Иккинчиси раҳмати, яъни, Қуръони карим. Ҳадиси шарифда айтиладики, “Кимгаки Аллоҳ таоло Ислом дини ва Қуръон илмини насиб этган бўлса-ю, у камбағалман деб койинса, Аллоҳ то қиёмат кунигача унинг икки кўзи ўртасига (пешонасига) фақирлик тамғасини босиб қўяр”. Ояти карима тафсири ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу айтадилар: “Аллоҳнинг фазли –Ислом, раҳмати – сизларни Қуръон аҳлидан қилганидир”. Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрадилар. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, деб жавоб бердилар. Мунавий: “Қуръон аҳли” Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир”, деган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислардан Қуръон ҳомилларига берилган бу неъматнинг қанчалик улуғ эканини англаб олишимиз мумкин. Имом Аҳмад ва Имом Ҳокимнинг “Муснад”ларида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ким еттита узун сурани ёдласа, у олимдир”. Демак, инсон Қуръони каримни ёдлаш сабабидан олимлик даражасига кўтарилар экан. Анкабут сурасининг 49-оятида Аллоҳ таоло: “Йўқ, у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир” дея марҳамат қилади. Бундан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан экани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва уни тушунишдир. Ўтган кўплаб уламоларнинг ҳаётига назар ташласак, уларни ёшликларидан Аллоҳ таолонинг Каломини ёд олганликларини кўрамиз. Буюк бобокалонларимиздан Ибн Сино ва Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Фарғоний, Хоразмийлар ҳам бунга яққол мисол бўлади. Шунингдек, бизнинг диёр олимлари болага аввал Қуръон ёдлатишган ва илм олиш учун баъзи олимлар олдига илм талабида келганларни Қуръони каримдан қанча ёдлаганига қараб уларни қабул қилган ёки қайтарган. ИбнҲузайма: “Мен отамдан Қутайба ҳузурига боришга изн сўраган эдим, у менга: “Аввал Қуръонни ўқи, кейин изн бераман”, деди. Мен Қуръонни ёдлаганимда, у: “Энди уни намоз (Рамазон)да хатм қил”, деди. Мен бу ишни ҳам қилдим. Биз ҳайит байрамини нишонлаётганимизда отам менга изн берди”, деган. Қуръон ёдлаш билан олимлик даражасига етилади.Илм сабабидан эса ҳақлар адо этилади, сила-и раҳм қилинади ва даражалар кўтарилади. Ҳар бир ота-она фарзандига қилган дуоси ижобатига иймони комил бўлмоғи ва шу ишонч билан фарзанди ҳаққига аҳли Қуръон, аҳли илм ва Аллоҳнинг хос бандаларидан бўлсин деб дуо қилса иншаАллоҳ у фарзанд қори, ҳофиз, аҳли илм бўлиб шарафланади. Мужодала сураси 11-оятда Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. Шунингдек, банда илм сабабидан Раббисини танийди. Раббисини таниган фарзанд эса ҳеч қачон харом ишга қўл урмайди, жамиятда харом ишлар бўлмас экан, бировнинг ҳаққига риоя этилар экан, у жамият, албатта, гуллаб яшнайди. Фотир сураси 28-оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтдики: “Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар”. Ҳа илми билангина инсон ўзлигини билади, бандалигини ҳис этади. Қуръон ўқиган киши эса Аллоҳдан доимо...
«Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1] «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2] «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади…»[3] «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга:«Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил»,дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»[4]. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар».[5]Мунавий: «Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир», деган. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръон(қори)ни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».[6]Фойда: «Ҳаддидан ошмаган», яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган. «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб: «Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!» деди. Шунда Исо алайҳиссалом: «Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!» дедилар»[7]. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун. Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш»[8]. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир»[9]. Танбеҳ: Агар «Бу ривоятларга кўра муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир»,дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар»[10]. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради»[11]. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади»[12]. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради»[13]. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос....