islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“ВАҚФ”га доир аҳкомлар

“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Вақфга доир аҳкомлар ҳақидаги боб Вақф – аслни ушлаб қолиб, фойдани кўпчилик фойдаланиши учун чиқариб қўйишдир. Аслдан мурод – таг-туги қолиши билан фойдаланиш мумкин бўлган нарсадир. Ҳовли-жойлар, дўконлар, мевали боғлар ва ҳоказолар каби. Фойдадан мурод – ўша аслдан келиб чиққан фойда-даромаддир. Мева-чева, ижара ҳақи, уй-жойда яшаш ва шу кабилар. Вақфнинг ҳукми – у Исломда мустаҳаб бўлган қурбат, яъни ибодатдир. Бунга далил саҳиҳ суннатдир: – «Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, Менга Хайбардан бир ер тегди, мен ҳеч қачон ундан кўра яхшироқ молга эга бўлган эмасман. Буюринг, уни нима қилай?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар истасангиз, аслини сақлаб қолиб, (фойдасини) садақа қилинг», дедилар. Шундан сўнг Умар уни: сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос қолдирилмайди, деб садақа қилдилар. Умар уни фақирларга, қариндошларига, қулларни озод қилишга, Аллоҳ йўлидагиларга, мусофирларга, меҳмонларга деб садақа қилдилар (Бухорий (2737) ва Муслим (1632) ривоятлари). – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан (Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти). – Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан қай бир киши қурби етган бўлса, албатта вақф қилганди» (Ал-муғний: 5/348). – Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имомлар ўртасида кўприклар ва масжидларни (вақф қилиб) ушлаш тўғрисида хилоф йўқдир, бундан бошқа нарсаларда ихтилоф қилганлар» (Кашфул-қиноъ: 4/240). Вақф қилувчи киши тасарруф қилишга лаёқатли, яъни, оқил, болиғ, озод одам бўлиши шарт қилинади, ёш бола, ақлсиз киши ва қулнинг вақфи яроқли бўлмайди. Вақф саҳиҳ бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Улар қуйидагилар: 1. Вақф қўювчи киши , тасарруфга лаёқатли киши бўлиши. 2. Вақф қўйилаётган нарса асли сақланиб қолгани ҳолда фойдаси давомий бўлиб турадиган нарса бўлиши. Фойдаланиш билан тамом бўлиб қоладиган нарсани, масалан, таомни вақф қилиш дуруст бўлмайди. 3. Вақф қўйилаётган нарса муайян нарса бўлиши лозим. Муайян бўлмаган (ноаниқ) нарсани вақф қилиш дуруст бўлмайди. Яъни, масалан: «Қулларимдан бирини ёки уйларимдан бирини вақф қилдим» деса, дуруст бўлмайди. 4. Вақф яхшилик ишлари учун бўлиши. Чунки, ундан мурод – Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилишдир. Масжидлар, кўприклар қилиш, ичишга сув чиқариб қўйиш, илмий китоблар, мискинлар, қариндошларга сарфлаш каби. Яхшилик бўлмаган ишларга вақф қилиш дуруст бўлмайди. Бутхоналар, куфр китоблари, мозорларга чироқ ва шамлар ёқишга ёки шу ишларни қилувчи хизматчиларига (шайхларига) вақф қилиш каби. Чунки, бу ишлар маъсият, ширк ва куфрга ёрдам бериш бўлади. 5. Муайян кишига вақфнинг яроқли бўлиши учун ўша муайян шахс бирон мулкка эгадорликка лаёқатли шахс бўлиши шарт қилинади. Чунки, вақф дегани мулк қилиб беришдир. Мулкка эга бўлишга яроқсиз бўлган маййитга ёки ҳайвонга вақф қилиш дуруст бўлмайди. 6. Вақф яроқли бўлиши учун у ниҳоий нарса бўлиши шартдир. Вақтинчалик...

СЕВМАЙ БЎЛУРМИ СИЗНИ?!

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”, деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд-у санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборди. Ислом умматининг бу дунёда ҳидоят сари йўлбошловчиси ва охиратда шафоатчиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари биланоқ олам нурга тўлди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз меҳр-муҳаббат тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 1 декабрь куни, Тошкент ислом институти талаба қизлари томонидан “Севмай бўлурми Сизни?!” номли мавлид тадбири ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Оила психологияси бўлими раҳбари Ферузахон Акромова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари Марямхон Абдуллаева, Мунирахон Абубакирова, Зарифахон Қосимова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ходимаси Нигорахон Ҳакимова, Тошкент шаҳар бош отини Дилбархон ая Атабаева, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти вакилалари, Олмазор, Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг бош отинлари, “Muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тадбирда талаба қизлар томонидан тайёрланган Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва саловотлар тақдим этилди. Сўнгра, “Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси” томонидан ташкил этилган иншолар танлови, “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?” islaminstitut.uz телеграм каналида бўлиб ўтган савол-жавоб танлови ва “Расулга муҳаббат” номли хоналарни безаш танлови ғолибалари “Вақф” хайрия жамоа фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ва диний-маърифий китоблар билан тақдирландилар. Тадбир сўнггида талаба қизлар томонидан уюштирилган савол-жавобларда барча йиғилганлар иштирок этишди ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ва фарзандлари ҳақидаги саволларга фаол бўлиб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат акс эттирилган бу тадбир жуда қизиқарли ва файзли бўлиб ўтди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 720

КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Мамлакатимизда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. Бугун Ўзбекистон бош Қомуси қабул қилинганига 26 йил тўлди. Яратувчан ва бунёдкор халқимиз байрамни тинч ва фаровон юртда муносиб қаршиламоқда. Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди. Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Бош Қомусимиз халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз қабул қилингандан буён ўтган 26 йил Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган халқимизнинг орзу-умидлари, бугунги ва келажак манфаатларига жавоб берадиган устувор тамойилларнинг нақадар тўғри эканлигини амалда исботлади. Айтиш жоиз-ки, инсон ҳуқуқлари олий қадрият деб белгиланган Конституциямизда давлат ҳам, жамият ҳам, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Бугун келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда Конституция тамойиллари асосида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, Ўзбекистонни энг ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши каби мақсадлар мужассам. Асосий Қонунимиз берган ҳуқуқий асослар натижасида яратилган кенг имкониятлар мамлакатимиздаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам бу борадаги ишлар салмоқли бўлди. Аҳолимиз учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, ранг-баранг ўзгарувчи фавворалар киши руҳиятига тетиклик, байрамона кайфият олиб киради. Республикамиз бўйлаб яна кўплаб бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Юқорида қайд этган барча юксалишлар замирида мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асос бўлиб хизмат қилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан давлатимизнинг асоси, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинлиги кафолати бўлган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан самимий қутлаймиз. Юртимиз осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва аҳиллигини Аллоҳ таоло бардавом ва зиёда қилишида ҳисса қўшиш барчамизга насиб этсин. Қутлуғ байрам ҳар бир оилага, хонадонга чексиз қувонч, тўкинлик, тинчлик ва тотувлик олиб келсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 929

Саҳобия аёллар – Асмо бинти Язид

Асмо бинти Язид ансорий аёллардан бўлиб, кучли иймон, сабр, шижоат, ақл эгаси эди. Унда ҳотирлаш, таъсирчан гапириш, чиройли ўқиш қобиляти мужассам эди. У бизга Расулуллоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам) ҳақларидаги қиссаларни ўзига ҳос усул билан етказиб берганлардан биридир. Ибн Ҳожар бундай дейди: “Асмо бинти Язид ибн Саккон ибн Рофеъ ибн Имриул Қайс ансорлардан бўлиб авс қабиласнинг ашҳал уруғидандир. “Умму Омир” ва “Умму Салам” кунялари бор. Асмонинг Қурон карим оятларини, ҳадиси шарифни ўрганиншга ўта моҳир эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобалар даврасида ўтирганларида Асмо бинти Язид ҳузурларига келди ва: “Ота, онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳни элчиси! Аёллар номидан келдим. Улар сўзимни мақуллашди. Аллоҳ таоло сизни эркак аёлга пайғамбар қилган. Биз аёллар ҳомиладор бўламиз. Эркаклар жамоат намозларида иштирок этишади, ҳамда Аллоҳ йўлида сафарга чиқиш билан даражалари юксалади. Қачон сафарга кетишса, биз уларни болаларини ва молларни қўриқлаймиз. Айтинг-чи, савобда улар билан тенг бўламизми?”  деб сўради. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга “Дини ҳақида яҳши савол берган аёлларнинг сўзини эшитдингизми? – дедилар. Сўнгра яна Асмога юзланиб: “Эй Асмо ортингдаги аёлларга билдир, улардан қайси бири эрига яхши хотин бўлса, унинг розилигини истаб яхшиликларига эргашса, барча савобда эри билан тенг шерик бўлади” деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилади: “Бир куни тенгдош аёллар орасида турган эдим. Ёнимиздан Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўтиб қолдилар. Бизларга салом бериб: “Куфрони неъмат қилишдан сақланинглар”, дедилар. Сўрашга журатлироғи мен эдим. “Эй Расулуллоҳ, куфрони неъмат нима?” деб сўрадим. У зот марҳамат қилдилар: “Сизлардан бирингиз  ота–онаси билан яшайди. Сўнгра Аллоҳ таоло унга эр берса, эридан фарзанд ато қилса, у ғазабланади. Ҳатто унга: “Мен сендан ҳеч яхшилик кўрмадим” дейди. Бу воқеа аёлларга Пайғамбаримиз тарбияларининг бир кўриниши эди. Амр ибн Қатода (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг биринчи байъат берган аёллар Умму Саид, Кабашата бинти Рофе Умму Омир (Асмо) бинти Язид ибн Саккон ва Ҳаво бинти Язид ибн Саккондир”. Асмо биринчи байъат қилганидан фахрланиб: “Мен Расулуллоҳга байъат қилган аёлларнинг биринчисиман”, дер эди. Асмо бинти Язид ишларни ишонч ва диққат билан ўрганар эди. Оиша (розияллоҳу анҳо) мақтаб: “Ансор аёллар қандай ҳам яхшидир, динни ўрганишда ҳаёлари уларни  (масала) сўрашдан тўсиб қолмади”, деганларида Асмо бинти Язид каби аёлларни назарда тутганлари шубҳасиз. Саҳийлик ансорларнинг олий сифати эди. Асмо бинти Язид ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйимизга ташриф буюрганларида: “Бу уйларда қандай яхшилик бор, бу арсорларнинг яхшилигидир”, деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид яна шундай фазилатлари боис Расулулллоҳнинг ҳурматларини қозонди. Ҳудайбиядаги дарахт остида Асмо Ризвон байъатини берган эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “дарахт остида байъат берганлардан ҳеч бири дўзахга кирмайди”, деганлар. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади Манба 2 844

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ўрганган олтин калималар

Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. “Эй бола!” – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин – У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла – Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган” (Термизий ривоятлари). Яна бир ривоятда шундай дейилган:“Аллоҳнинг ҳақларини сақла – Уни қаршингда топасан. Ёруғ кунларингда Аллоҳни танигин – оғир кунларингда У Зот сени танийди. Билгинки, нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди. Билгинки, албатта ғалаба сабр билан, ёруғлик-ечим машаққат билан қўлга киритилади, шубҳасиз, оғирлик билан бирга енгиллик ҳам келур”. Ибн Ражаб Ҳанбалий ёзадилар: “Мазкур ҳадис Исломнинг энг муҳим умумий қоидаларини ва улуғ насиҳатларини ўзида жамлаган. Ҳатто уламолардан бири бундай деган эдилар: “Ушбу ҳадис устида фикр юритиб, ханг-у манг бўлиб қолдим. Ўзимни йўқотиб қўйишимга бир баҳя қолди. Эвоҳким, мазкур ҳадис маъноларини биз ҳали ҳам тўла-тўкис англаб етмаганмиз ёхуд ундан мутлақо ғофилмиз!”. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ш.Сулаймонов 1 030
1 1 346 1 347 1 348 1 349 1 350 1 536