islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Исломда аёлларнинг тутган ўрни

Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди. Жоҳилият араблари ҳатто ўзларининг қизларидан ҳам нафратланишган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай хабар берган: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (“Наҳл” сураси, 58, 59-оятлар). Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди. Тарихчиларнинг айтишларича, баъзи замонларда аёлнинг эркак киши каби жони ва руҳи бор инсонми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлар мавжуд бўлган. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди. “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (“Наҳл” сураси, 97-оят). Инсоннинг қадри унга бирор нарсани ишониб топшириш, уни бирор муҳим вазифага масъул қилиш билан бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Аҳли илмнинг ёки мансабдор шахсларнинг обрў ва мартабага эришишларининг замирида ҳам мана шу ҳақиқат ётади. Аллоҳ таолонинг ўзига ибодат қилишдек муҳим бурчни аёлларга ҳам эркаклар билан бир хилда буюриши аёлнинг мартабасини юксакларга кўтарадиган энг асосий далилдир. “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Тавба” сураси, 71-оят). Ушбу оятда мўминлар ва мўминаларнинг бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтара оладиган тенг инсонлар экани таъкидланмоқда. Аҳли китобларнинг баъзиларида аёл кишига маъсиятларнинг ўчоғи, ёмонликларнинг асоси деб қаралган. Айни пайтда ислом шариати жаннатнинг оналар оёғи остида эканини, отага бир марта яхшилик қилинганида онага уч марта яхшилик қилиниши лозимлигини таъкидлади. Ислом шариати ҳукмлари бирма-бир нозил бўлиш асносида аёлнинг мартабасини кўтарди, шаънини улуғлади. Жумладан, уларни инсон сифатида эътироф этган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  улар билан алоҳида байъат қилдилар. Улар ҳақида алоҳида сура ва оятлар нозил бўлди. Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Ичингизда ўз аҳли аёлига энг яхшингиз менман”, – дедилар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг онаси мушрик бўлса ҳам унга яхшилик қилишга буюрдилар. Асмо розияллоҳу анҳо айтади: “Онам менинг олдимга келди. Бироқ у ҳамон мусулмон бўлмаган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, у зотга: “Ҳузуримга онам келибди, унга яхшилик қилаверайми?” – дедим. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилгин”, – дедилар. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислар асосида аёлнинг барча инсоний ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенг эканини билиш мумкин. Бироқ оилада аёл кишининг эркак кишига нисбатан бир поғона паст бўлиши лозимлигини таъкидланган. Бу халқимизнинг кўп асрлик тажрибасидир. Қолаверса, ислом шариатининг мақсадларидан келиб чиққан десак, хато...

Қалбинг билан яқинроқ таниш

Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи олам – бу қалбдир. У ички кечинмалар, инсон ҳис-туйғуларининг макони, ақл ва нафс ўртасидаги доимий курашнинг майдони. Айни пайтда инсон жисмининг бошқарув маркази. Зеро,  аъзоларингиз қалбингизнинг истак ва буйруқларига бўйсуниб хизмат қилади. Агар аъзоларингизни ёмонликлардан сақлашни истасангиз, қалбингизни поклашга киришинг! Чунки қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш ва поклаш диннинг асли ва асосидир. Қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса, бутун жисм соғлом бўлади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса, жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса, бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривояти. “Қалб” арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”, – дея жуда кўп дуо қилар эдилар. Имом Термизий ривояти. Аллоҳ Ўзидан ўзгаларга боғланган ҳамда Ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламайди. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Қалблар орасида фақатгина  саломат қалбгина ўз соҳибига Қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”(“Шуаро” сураси, 88, 89-оятлар). Қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Қалбда олтита манзил бўлиб, уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1.    Қалб учун безаниб турувчи дунё; 2.    Қалб билан доим сўзлашувчи нафс; 3.    Қалбни васваса қилувчи душман (шайтон). Олий манзиллар: 1.    Ҳақни танитувчи илм; 2.    Тўғри йўлга бошловчи ақл; 3.    Ибодат қилинадиган Аллоҳ. Қалбингизни барча ёмон иллатлардан поклаб, саломат ҳолга келтирганингиздан сўнг унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингини сарфланг. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш уни ҳасад, риё (одамлар кўриши учун амал қилиш), кибр ва ўз-ўзидан фахрланиш каби касалликлардан доимо авайлашингиз лозим бўлади. Илоҳий илм нур мисоли қалбга жойлашади. Унинг қалб диёридан мустаҳкам ўрин эгаллаши қалбнинг қай даражада саломатлигига боғлиқ, албатта. Қалб ва ақлнинг мақсадларда ҳамоҳанглиги инсонни юксакларга кўтаради, олийжаноб мақсадлар сари етаклайди. Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини ихлос билан бажаришга ундайди. Қалб илм ва ақл ёрдамида зоҳирий ва ботиний иллатлардан халос бўлади. Ана шунда саломат ҳолида ўз Роббисига йўлиқади! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Манба 807

Ҳисобли бебаҳо неъмат

Аллоҳ таоло инсонни яратишидан асосий мақсад албатта Ўзини танитишдир. Яратилган ҳар инсон борки муддатини яшаб бўлгач, боқий оламга Аллоҳ ҳузурига қайтишга мажбур ва бу дунё умрини ҳисобини бермоғи аниқдир. Суннати санияларида инсон бепарво бўлган аммо жуда қимматли нарса бу вақтдир дея умматларига ҳар сониясини таълимини берган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин. Давр ривожлангани сари инсонлар вақт деб номланган Аллоҳ томонидан берилган жуда қимматли бойликларини беҳудага сарфлаб юбормоқдалар. Ҳисобли дунё ҳақида ўйлаган мусулмонлар эса вақтларидан имкон қадар фойдаланиб қолишмоқда. Мусулмон бўлмаганлардан эса, вақт бу пулдир эътиқодида яшовчилар вақтларини пул билан ҳисоблаб жуда қадрлашади. Бугунги глобал ва тезкор даврда инсон нималар билан вақтини бой бераётгани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Вақтимизни зое бўлишига сабаб бўлувчи нарсалар жуда кўп. Улардан баъзилари қуйидагилар: 1. Бекорчи, фойдасиз гапларни кўп гапириш. Кўп гапириш, сертакаллуфлик, ҳар-хил фойдасиз, бўлар-бўлмас гапларни гапириш, ғийбат қилиш нафақат вақтимизни олади, балки суҳбатдошларимизнинг ҳам дилини хира қилади. Инсон бошига кўп балолар ўйламасдан айтилган сўз сабабидан тушади. Фақатгина керакли гапларни гапиришимиз, атрофимиздагиларга самимий бўлишимиз, ўринсиз жойларда сукут сақлашимиз, муҳим бўлмаган гаплар учун суҳбатдошимизни вақтини олмаслигимиз зарур. Ҳар жойнинг ўз гапи бор, ҳар гапнинг ўз жойи бор . Бу борада барчамизга ўрнак сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сўзлаётган тил борки, албатта, унинг олдида Аллоҳ турибди. Бас, нима деяётганини англаган киши Аллоҳдан қўрқсин”. 2. Телефонда узоқ гаплашиш. Баъзида яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўраш учун телефон қиламиз. Бунинг учун узоғи билан 3 дақиқа кетади. Лекин суҳбатимиз чўзилиб кетади. Суҳбатда ўзимиз қолиб бошқалар ҳақида гаплашишга ўтиб кетамиз. Аслида бу бекорчи гаплар ўзимиз учун ҳам, суҳбатдошимиз учун ҳам қимматли бўлган вақтимизни кетказишга арзирмикан?! Суҳбат соатлаб давом этиши ҳам мумкин. Одамзотнинг гапи тугармиди? Телефонда кўп гаплашиш саломатлик учун ҳам зарарли. 3. Телевизорни ҳаддан ортиқ кўп кўриш, газета ва журналлардаги суратларга ортиқча тикилиб ўтириш. Масалан баъзи уй бекалари севимли сериалларига кўп вақт сарфлашлари оқибатида ўз вақтида овқат тайёрлай олишмайди. Бу эса турмуш ўртоқларининг норозиликларига сабаб бўлади. 4. Бирор қарор қабул қилиш учун анча вақт ўйланиб юриш. 6. Оилавий муаммолар. 7. Ўзига ортиқча оро бериш учун вақт сарфлаш. Масалан аёллар мустаҳаб бўлмаган ўринлар учун ҳам ортиқча зийнатланиш учун вақт сарфлашлари. 8. Йўқолган нарсани узоқ вақт қидириш. Бирор нарса йўқолиб қолса, аввал яхшигина асабийлашамиз, сўнгра бир нималарни гапириб уйимизни ҳар бир бурчагидан уни излашга тушамиз. Топилмаса яна излаймиз. Хуллас, уйни айланиб юраверамиз. Яхшиси фикримизни бир жойга жамлаб, йўқолган нарсани қаерга қўйганимизни эслашимиз, топилмаса қидирувни тўхтатиб кейинроқ изласак,қидирув муваффақиятли амалга ошади, вақтимиз ҳам кетмайди. 9. Муҳим бўлмаган ахборот учун компютер олдида, соатлаб қолиб кетиш. 10. Замонавий телефон ҳамда компютер ўйинларини ўйнаш. Интернетдаги “Facebook”, “Одноклассники” каби мулоқот сайтларида соатлаб қолиб кетиш. 12. Узоқ вақт бозор айланиш. 13. Кўп ухлаш,ортиқча дам олиш. Шу ўринда қайт этиш лозимки “Уйқучи ва очофат инсондан кўра шайтонга севимли киши йўқдир”. Демак овқат учун ҳам кўп вақт сарф этиш ҳа вақтни исроф қилади ҳам, шайтон алайҳи лаънага севимли қилиб қўяди. 14. Бефойда, ҳаттоки зарарли бўлган баҳс-мунозараларга киришиш. 15. Касал бўлмаса ҳам секин юриш, ишни жуда секин бажариш. Ишни тез ҳамда сифатли бажаришга ҳаракат қилсак, ўша ишни тезроқ тугатишимиз ва навбатдагисига киришишимиз мумкин. Вақтимизни бекорга сарфланишига сабаб бўлаётган омиллардан халос бўлишимиз керак.Бунинг учун бироз эътибор ҳамда шижоатли бўлишимиз лозим. Шунинг мусулмон киши ҳар вақтини қадрлаб, унумли фойдалангани маъқул. Аллоҳ таоло шижоатли ва фойдали иш билан машғул кишиларни...

Ўзбекистон қорилари Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди

Бугун 3 октябрь соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Мазкур мусобақада Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида жами 82 давлатдан 115 киши иштирок этади. Ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Шундай қилиб бу мусобақада юртимиздан икки нафар қори Й.Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши), А.Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши) бўйича иштирок этса, устоз Ж.Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг қайси куни иштирок этиши қуръа йўли билан аниқланади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 813

Қадрият миллат кўзгуси

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу устоз ва мурраббийлардир. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг талаба қизлари иштирокида “Қадрият миллат кўзгуси“ деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар вакиллигидан, Нуроний хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан вакиллар таклиф қилинди, шунингдек институтнинг аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар иштирок этди. Тантанали байрам тадбири Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан ЎМИ раиси муфтий У.Алимов ҳазратларининг  устоз ва мураббийларга йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттириш билан очилди. Тадбирда нуроний онахонларимиз институт аёл устоз-ходимлари ва талаба қизлар билан дилдан суҳбат қилишди. Олий қадрият ҳисобланган миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган давра суҳбатидан бошланиб, сўнгра институтнинг 1-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирига уланиб кетди. Тадбирда устозларни мадҳ этувчи шеър ва ҳикматли сўзлар ҳамда қизиқарли саҳнавий  кўринишлар намойиш этилди. ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 745
1 1 348 1 349 1 350 1 351 1 352 1 517