islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

«Сиз буюк хулқ узрадирсиз»

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор», деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га батамому мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг улкан ва ибратли ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини диққат билан ўрганиб, келажак авлодларга ўта аниқлик ила ривоят қилиб қолдириб кетган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин. Тунларни кунларга улаб, омонат ила Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаёт йўллари–сийратлари ҳақида тайёр китоблар қолдириб кетган сийрат илми уламоларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Маълумки, Рабиул аввал ойининг 12-куни жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг таваллуд топган кунларидир. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)  милодий сананинг 571 йилида Маккаи мукаррамада араблар орасида обрўли саналмиш Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. У зотнинг насаблари Иброҳим (алайҳис салом)га муттасил ҳолда етиб борганлиги ҳақида марҳамат қилиб: «Аллоҳ таоло пайғамбарлик учун Иброҳим авлодларидан Исмоилни, Исмоилнинг авлодларидан Бани Кинонани, Бани Кинонадан Қурайшни ва Қурайшдан Бани Ҳошимни, Бани Ҳошимдан эса мени танлаб олди» – деганлар. Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни ана шундай улуғ кишиларнинг пуштида сақлаб келиб, оталари Абдуллоҳ ва оналари Оминадан туғилишларини ирода қилди. Таваллуд топган кечаларида бир қанча ғароиб воқеалар содир бўлганлиги тарих китобларида зикр қилинган. Жумладан, у зот туғилганларида бир нур пайдо бўлиб, унинг зиёси Шом диёридаги қасрларни ёритиб юборган. Форс юртидаги мажусийлар сиғинадиган, минг йиллар давомида ёниб турган олов ўчиб қолган. Мушриклар ибодат қиладиган бут ва санамлар юз тубан қулаб тушган. Тўрт ёшлик чоғларида Ҳалима ас-Саъдийянинг уйида яшаган вақтларида “шаққи садр” воқеаси содир бўлиб, икки фаришта у зотнинг кўкракларини ёриб, ундан шайтоннинг насибасини олиб ташлайдилар. Ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиққанларида тепаларида бир булут соя солиб борганлиги, Бусро деган жойга етганларида насроний роҳиб Буҳайронинг Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)  охирзамон пайғамбари бўлишларини башорат қилиши шулар жумласидандир. Маълумки, Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унинг таълимоти инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгандир. Муқаддас динимизнинг ҳаётбахш ва ўлмас қадриятлари    мана ўн беш асрдирки, ҳамон бутун башарият назарида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. Албатта, бу биринчи навбатда, биз уммати муҳаммадияни ўз динимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда бўлишига сабаб бўлса, иккинчидан, унинг таълимотларига чин ихлос билан амал қилмоқликка ундайди. Аллоҳ таоло Ўзининг энг сўнги ва комил динини мукаммал ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмиш сарвари олам Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га нозил қилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) динимизнинг ҳар бир замон ва маконга муносиб бўлган, шунингдек, ҳар бир шахснинг иқтидорига қараб таклиф қилинган кўрсатмаларини биз умматлари учун ўзларининг ҳаётларига тадбиқ қилиб кўрсатиб бердилар. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаётлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун улкан тарбия мактабидир. У зоти шарифнинг ҳаёт йўлларини қунт билан ўрганиб чиққан ҳар бир инсон албатта, бунга амин бўлмай чораси йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд...

Исломда байроқдорлик

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади. Маълумки, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Шундай экан, мақолада бу муҳим кун муносабати билан байроқ ва байроқдорлик тарихи тўғрисида сўз юритишни маъқул топдик. Тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган  ишларидан бири бўлган. Хусусан, Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари мелодий 623 йилнинг март ойига тўғри келувчи ҳижрийнинг 1-йили Рамазон ойида бўлган. Ул Зот Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл ибн Ҳишом бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу учун тикилган бу байроқнинг ранги оқ бўлиб, уни Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган. Энг дастлабки катта ғазотлардан ҳисобланган Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Қураший ал-Абдарийга бердилар, байроқ оқ рангда эди. Муҳожирлар байроғини Алий ибн Абу Толибга бердилар, бу байроқни “Уқоб” дейиларди. Ансорлар байроғини Саъд ибн Муозга бердилар. Ҳар икки байроқ қора рангда эди. Уҳуд ғазотида муҳожирлар байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Абдарийга бердилар, ансорларнинг Авс гуруҳи байроғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар ва ансорларнинг Хазраж гуруҳи байроғини Ҳубоб ибн ал-Мунзирга бердилар. Байроқнинг вазифаси қўшинни жипслаштириб, олдинга ундаш бўлган ва аксинча байроқ йиқилса қўшин тарқалиб кетган. Масалан, Уҳуд жангида мушриклар байроғи йиқилганида барчалари тумтарақай ортга қочишган. Мусулмон камончилари ўз жойларини тарк этгани сабабли душман отлиқлари орқадан ҳужум қилишди ва шундан сўнг мушриклардан Амра бинт Алқама ал-Ҳорисия исмли бир аёл шошиб келиб, ерда ётган байроқларини баланд кўтарди, шундан сўнг мушриклар байроқ атрофида жипслашиб, бир-бирларини чорлай бошладилар. Ва натижада мусулмонлар катта талофатга учрадилар. Румликларга қарши бўлган Мўъта ғазотида байроқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тарбиялаган Зайд ибн Ҳорисага бердилар. Сон жиҳатдан тенгсиз бўлган бу жангда байроқни навбат билан тутган Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалар шаҳид бўлдилар. Чунки, душман қўшини икки юз минг, мусулмонлар эса уч мингтагина эдилар. Аллоҳнинг қиличи лақабли Холид ибн Валид байроқни олгач, ҳарбий ҳийла ишлатиб қўшинни қутқариб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар куни Муҳаммад ибн Масламага: “Эртага байроқни шундай бир одамга тутқазаманки, у Аллоҳ ва Расулини жон-дилдан севади. Бундай одамни Аллоҳ ва Расули  ҳам яхши кўради”, дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар ўша суюкли киши ўзлари бўлиб чиқишини орзу қила-қила уйқуга кетдилар. “Ўша кечаси байроқдорлик лавозимига эришишни орзу қилдим”, дея эслайди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. Тонг отганда Расулуллоҳ Али ибн Абу Толибни йўқладилар. Одамлар унинг кўзи оғриб ётганини айтишганда, барибир олиб келишни буюрдилар ва Али розияллоҳу анҳунинг кўзига дам уриб, туфлаб қўйдилар, беморнинг кўзи шу заҳоти дарддан фориғ бўлиб, чарақлаб очилиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуга байроқни тутқазиб, қўшинни жангга бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқдорликка энг ишончли ва шижоатли саҳобаларни қўярдилар ва улар ҳам У зотни ишончларини оқлардилар. Байроқдорлик энг шарафли вазифа...

Бишкек шаҳрида иккинчи халқаро “Замонавий дунёвий давлатда Ислом” мавзусидаги конференция

Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида иккинчи халқаро “Замонавий дунёвий давлатда Ислом” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади. Кеча, 15 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков томонидан очилган ушбу анжуман Ала-Арча давлат қароргоҳида ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ҳам иштирок этмоқда. Ушбу анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан экспертлар ва мутахассислар ташриф буюрган. Анжуманда диний ва диншунослик таълимининг моделлари ва амалиёти, ОАВ ва интернет тармоғида диний масалаларнинг ёритилиши, кўп миллатли жамиятда ёшларнинг ўрни мавзуларида муҳокамалар олиб борилиди. religions.uz 738

“Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда ўтказилган 28-сессиясида қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” дунёда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигини кафолатлаш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.  Мазкур ҳужжат қабул қилинган сана — 16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган. Пойтахтимизда айни сана муносабати билан “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистондаги ислом цивилизицияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Миллий маданий марказлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда экспертлар, мамлакатимиздаги дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва журналистлар қатнашди. Семинарда алоҳида қайд этилганидек, бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу, айни пайтда Ўзбекистоннинг барча соҳадаги ислоҳотларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши айнан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакат Президенти ва ҳукуматининг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний вазифаларга қаратаётгани юксак эътиборининг намунаси ҳамдир. Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиққани жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортган эди. Мазкур ҳужжат барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, энг муҳими, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга қаратилгани билан эътиборга моликдир. Семинарда Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Анжуман иштирокчиларидан бири — Тошкент ва Ўзбекистон Епархияси раҳбари, митрополит Викентийнинг таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан биз тинчлик, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқдамиз. Мамлакатда турли миллат ва элатлар, диний конфессия вакилларининг яратувчанлик кайфиятида яшаши учун барча шароитлар яратилган. -Бугунги кунда бағрикенглик инсоният томонидан эришилган энг катта ютуқлардан биридир. Бундан кейинги тараққиёт учун ҳам у муҳим омиллардан бўлиб қолаверади. Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари ўртасида мустаҳкам дўстлик, бағрикенглик муҳити таъминланган, -дейди Ўзбекистондаги Рим-католик черкови епископи Еже Мацулевич. Илмий-амалий семинарда мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 140 га яқин миллий-маданий марказлар фаолияти, уларнинг ўз она тили, миллати тарихи, қадриятлари ва маданиятини ўрганиш борасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлар тўғрисида келажак авлод эгалари – ёшларга маълумот берилди. Анжуман доирасида диний ташкилотлар, миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини ўзида акс эттирган видеолавҳалар, босма нашрлар, суратлар, турли халқларнинг амалий санъати дурдоналари кўргазмаси ташкил этилди. Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати​​ Манба: ЎзА 753

Диққат танлов: “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?”

Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябрдан 29 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси ўтказилади. Мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилинади ва жавоблар 21:00 га қадар @buxoriy_admin телеграм манзили орқали қабул қилинади. Энг биринчи бўлиб жавоб йўллаган дастлабки 3 та иштирокчиларнинг ҳар бир тўғри жавоби учун 1 баллдан, кейин жавоб юборганларга 0.5 баллдан берилади. Саволларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Сийрат фани ўқитувчилари Абдул Азим Зиёуддин ва Шавкат Алибоев тузган. Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Танловга марҳамат! Диққат! Жавобларни йўллаётганда саволнинг рақамини ёзишни унутманг. 795
1 1 366 1 367 1 368 1 369 1 370 1 549