islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тажриба алмашиш дастури доирасида Туркиялик талабалар Ўзбекистонда

Айни кунларда Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Турк ҳаво йўллари, «Анадолу» агентлиги ва Туркия радио ва телевидения корпорацияси (ТРТ) ҳамкорлигида ташкил этилган “2018 йил тажриба алмашиш Дастури” доирасида Туркиянинг турли университетларидан кўнгилли равишда келган 20 га яқин талаба Самарқанднинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро маркази матбуот хизмати хабар берди. Дастур доирасида улар бугун Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишди, музей ва масжидни кўздан кечиришди. Сўнг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси, Ҳадис илми олий мактаби бинолари ва унда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар. Айни дамда зиёратчилар Бухорога жўнаб кетишди. Манба: Azon.uz 528

Бўладиган бола

Абдуллоҳ ёшлигидан тиришқоқ, кичик бў­лишига қарамай, кекса отасига ёрдам бериш учун тинмай ҳаракат қиларди. Отаси Мурод ота анча кексайиб қолган, ёши олтмишдан ошган бўлиб, оғир меҳнат қилса, тез толиқиб қолади. Чарча­ганини билдирмасликка ҳар қанча ҳаракат қилмасин, барибир кексалиги ошкора қилиб қўярди. Отасини доимо кузатиб юрган, аҳволини англаб етган кенжа Абдуллоҳ имкон қадар унга ёрдам беришга уринади. У кекса отасининг ҳарсиллаб кетмон чопишини кўриб руҳан эзи­лади. Абдуллоҳнинг кетмон чопишга кучи ет­маса-да, отасига сездирмай токларнинг остини юмшатишга, ер чопишга ҳаракат қилди. Эрта тонгда эшагини миниб, чошгоҳгача молларга икки-уч марта ўт олиб келар, тушдан ке­йин яна шундай қиларди. Ҳамма ўйин билан овора бўлганида, у меҳнат қиларди. Вақт топди дегунича қўлига китоб олиб мутолаа қиларди. Ота-онаси бирон маротаба ўт олиб кел, ер чоп, кито­бинг­ни ўқигин, деб айтмасди, юракдан меҳнат қи­лар ва тиним билмасди. Онаси бўлса, “Кўп китоб ўқийверма”, деб чироқни ўчириб қўярди. Шунга қарамай, илм олишга қизиқувчан бола фона­рини ёритиб кўрпанинг ичида китоб ўқирди. У олдига катта мақсад қўйган: “Ўқиб етук инсон бўла­ман, отамнинг оғирини енгил қиламан, онамга кўмакдош бўламан”, деб тинмай ҳаракат қиларди. Баъзи ёши катта болалар уни масхаралаб камситишганда: “Ҳали шошмай туринг­лар, келажакда олим бўламан. Ўшанда Абдуллоҳ­нинг ким­ли­гини кўрасизлар, ҳаммангиз ялиниб олдимга борасизлар!” дерди. Мурод ота фарзандини доимо дуо қиларди. Мурод ота қўшниси Темир ота билан гаплашиб ўтирганида, эшакка ўт ортиб келиб туширишга қийналаётган Абдул­лоҳга қараб: – Шу ўғлингдан катта одам чиқади. Ҳеч ти­ним билмайди. “Бўладиган бола ўн беш ёшда бош бўлар, бўлмайдигани қирққа кирса, ёш бўлар”, деган мақолни эшитгансан-а, шу мақол сенинг ўғлингга ўхшаган ғайратли болаларга айтилга­нов. Менга қара, Мурод, ўғлингни ишла деб ура­санми? – деди кўзига тикилиб. – Нима деяпсан, бу болани уриб бўларканми? Ўзининг ғайрати ичига сиғмайди. Бошқаларга ўхшаб ўйнагин, дам ол десам, қулоқ солмайди. Абдуллоҳ мактабни тугатиб, олийгоҳда ўқиди. Уни битириб, катта олим бўлди. Отасини эъзоз­лаб, бошларига кўтариб, дуосини олди. Уни яхши таниганлар: “Сен дуо олгансан, сен билан ўйна­шиб бўлмайди!” дердилар. Ҳа, “Бўладиган бола бошидан” деб бежизга айтилмаган. Бу каби бола­ларга ишоранинг ўзи кифоя бўлади. Ҳар гапни маъносига қараб йўл тутади. Баъзилар қирққа кирса-да, панд-насиҳатни қулоғига олмайди. Тўғрини эгри, эгрини тўғри дейди. Дангасаликка ўрганиб, ота-онанинг хизматидан қочиб, ёмонлигини қўймай, улғайишга интилмайди. Эй азиз фарзанд! Интилганга толе ёр! Ота-­онасини хизматини қилган, устозлар дуосини олган, эл-юртнинг олқиш ва раҳматларини ол­ган инсон, албатта, бахтли бўлади. Бундай инсон­лар узоқ умр кўрадилар. Ким мана шундай ин­сонларга ёмонлик қилса, албатта, ёмонлиги ўзи­га қайтади. Шу боис улуғларимиз: “Дуо олган одамдан эҳтиёт бўлинг. У дуолар қўрғонида бў­лади. Унга ёмонлик қилсангиз, ўзингизни балоларга гирифтор қиласиз. Сиз ҳам дуо олган мана шун­дай инсонлар дуосини олинг, сиз ҳам бахтли бўла­сиз”, дейдилар. Юқоридаги улуғ инсонларнинг айт­ганини қилиб, бахтга эришинг, раҳмат ва олқиш­лар олиб, умрингизни баракотли қилинг. Асло қарғиш олманг! Қарғиш умрингизни кесиб, бара­кангизни қочиради. Ақлингизни ёшлигингиздан ишлатсангиз, ҳаётда кўп яхши­ликлар кўрасиз. Қирқ ёшга етса ҳам ақли тўлмаса, Ёмон амалларни ҳаргиз қўймаса, Устига фазлдан либос киймаса, Бўлади, бундайни одам демаса. Манба: Muslim.uz 547

Абдулғаний Мақдисий

Шом диёри ислом оламига кўплаб олимларни етиштириб чиқарган. Шундай олимлардан бири имом, аллома, ҳофиз, муҳаддис, фақиҳ Тақиюддин Абу Муҳаммад Абдулғаний ибн Абдулвоҳид ибн Алий ибн Сарур Алмақдисий Алҳанбалий роҳматуллоҳи алайҳдирлар. Уламолар у кишининг насаблари Жаъфар ибн Абу Толибга етиб боришини айтадилар. Ҳижрий 541чи, милодий 1146-йилда Фаластиннинг Наблус минтақаси Жаммоил қишлоғида туғилганлар. Бу ерлар Байтул мақдис атрофи бўлгани учун Мақдисий нисбатини олганлар. Лекин, салбчилар томонидан Байтул мақдис босиб олингани учун ёшликларида оилалари билан Дамашқ шаҳрига кўчиб ўтганлар. Уламолар оиласида туғилганлари учун ёшликларидан илм ўрганишга қаттиқ киришдилар. Дастлаб, оилаларининг раҳбари аллома Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қудомадан дарс оладилар. Сўнгра Дамашқнинг шайхлари, олимларидан илм ўргандилар. Илм талабида Искандария, Боғдод, Ҳаррон, Мўсул, Исфаҳон ва бошқа кўплаб шаҳарларга сафар қилдилар ҳамда замонасининг буюк олимларида таълим олдилар. Машҳур устозлари: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қудома Абул Макорим ибн Ҳилол Салмон ибн Алий Арроҳбий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳамза Алқуроший Абдулқодир Жийлоний 561-йилда холаларининг ўғли ибн Қудома билан Боғдодга келганларида Абдулқодир Жийлонийнинг уйларида турадилар ва у кишидан жуда кўп нарсалар ўрганадилар. Имом Мақдисий ёшликларидан ҳадис илмини алоҳида иштиёқ билан ўргандилар, катта шаҳарларда уламолардан ҳадис эшитдилар, натижада ўзлари ҳам буюк муҳаддис бўлиб етишдилар. Сўнгра Дамашққа қайтиб келдилар ва китоблар таълиф қилиш ҳамда исломий билимларнинг турли соҳаларидан дарс бера бошладилар. ​Шогирдлари:​ Изуддин Муҳаммад Абу Мусо Абдуллоҳ Абу Сулаймон Абдураҳмон (учовлари ўғиллари) Хофиз Сулаймон ибн Рохмаҳ Абдулазиз ибн Абдулжаббор Қоланисий ва бошқалар. ​Имом Мақдисий ислом оламига бебаҳо асарлар тортиқ қилдилар. Имом Абдуллоҳ Басирийнинг айтишларига кўра Мақдисий ҳазратлари 50 дан ошиқ асарлар ёзганлар. Энг машҳур асарлари:​ Умдатул Аҳком (Саҳиҳайндаги аҳком ҳадислари жамланган) Алкамол фий асмаир рижал (кутуби ситтадаги ровийларнинг таржимаи ҳоллари баён қилинган) Аннасиҳату фил адъиятис соҳиҳаҳ (Росулуллоҳдан ривоят қилинган дуолар жамланган китоб) Алмисбаҳ фий уйуни аҳадисис сиҳоҳ Ниҳаятул мурод мин калами хойрил ибад Миҳнатул имам Аҳмад Манақибус соҳабаҳ Иътиқоду Имам Шофеъий ва бошқа китоблар. ​Имом Мақдисий ҳақларида уламоларнинг мақтовлари:​ Имом Заҳабий Сиярда: имом, хофиз, содиқ, обид деганлар. Ибн Нажжор: Имом Мақдисийнинг хифзлари ниҳоятда кучли эди, ҳадис илмининг барча соҳасини қамраб олган билимга эга эдилар. Сабт ибн Жавзий: хифз ва ҳадис илмида замонанинг ягонаси эдилар. Имом Абдулғани Мақдисий умрларини илмга хизмат қилишга бағишладилар ва ҳижрий 600чи, милодий 1203-йилда 59 ёшларида Қоҳирада вафот қилдилар. Аллоҳ у зотни раҳматига олсин ва ислом умматига қилган хизматлари сабабидан олий неъматлар билан мукофотласин. Тошкент Ислом институти талабаси Умарходжаев Мурод 816

«…Қуръон ўқиган овозларинг эшитилса, олдин жуда ғашим келарди»

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида талаба бўлиб юрган пайтимиз. Кўпқаватли бинода бир қўшнимиз бор эди. У аёл боши билан рўзғор тебратгани учунми, инжиқроқ, феълли эди. Деярли ҳамма қўшнилар билан урушган, ҳа деса, жанжаллашиб кетар эди. Бизга нисбатан ҳам ғайрлиги сезилиб турарди. Устимиздан унга-бунга шикоят ҳам қилибди. Сабабини билмасдим, балки оиламиз диндор бўлгани учундир ёки келди-кеттимиз ёқмас, деб қўярдим. Биздан фақат яхшилик кўриб, нарсаларимиздан фойдаланса ҳам, раҳмат дегиси келмасди. Аксинча, биз тарафга ҳам бир-икки тош отиб кўрди, лекин ҳеч қандай жанжал чиқмади. Салом берсам, аликни тўлиқ олгиси келмасди, «ва лайкум», деб қўярди аранг. Гоҳида мошинамиз ҳам уларга “ортиқчалик” қиларди. Хуллас, ажойиб қўшни эди. Бир куни ташвиш билан чиқиб қолди. Бироз ҳомуш, шашти паст, фаромуш ҳолатда. «Ҳа, тинчликми, қўшни?» дедим. У: «Бир илтимос билан чиққандим. Бир неча кундан бери уйимизда ҳаловат йўқ, ухлолмай босинқираб чиқяпмиз. Кўзимга бир нималар кўриниб кетяпти. Ўзим ҳам, фарзандларим ҳам безовта. Шунга бир ўқиб қўйсангиз», деди. Мен: «Хўп, эртага институтдан қайтгач чиқарман», дедим. Эртасига уй эшигидан чиқиб, ўн қадам билан қўшнининг уйига кириб бордим. Орамизда бир йўлак бор эди, холос. Айрим руқия оятлар билан Ёсин сурасини ўқиб, дам солиб, дуо қилиб чиқдим. Эртаси ўтиб, индинига қўшним яна чақириб қолди. Чиқсам, жуда хуш кайфиятда, меҳр билан табассум қилиб турибди. Тўғриси, бир неча йилдан бери бир ерда яшаб, у аёлда бу суратни биринчи бор кўришим эди. «Кечаги куни ўқиганингиз жуда фойда берди, яна вақтингиз бўладими?» деб қолди. Мен: «Ҳа, эртага чиқаман, иншооллоҳ», дедим. Эртасига ўқиб, дуо қилгач, қўшни бирдан ёрилиб қолди: «Сиз чиқиб кетгандан кейин уйимизда қандайдир барака сезилди. Ором олиб ухлаяпмиз, безовталиклар анча кетди. Қизиғи, ишларим ҳам юришиб кетди. Қачондан бери битмаётган бир ишим бор эди, кеча бирдан битиб қолди. Бир идорага бир ойдан бери қатнаб юраман битта справкани деб, кеча боргандим, бир паста уни ҳам ёзиб беришди. Қайтаётиб, китоб растасидан китоблар сотиб олдим, аммо сиз тавсия қилганингиз тугаб қолган экан, топиб бериша олмади. Хуллас, ҳаммамиз хурсандмиз, хонадонимизда нур таралгандек ҳис қиляпмиз. Бунчалик илмли, дамингиз ўткирлигини билмаган эканман (бу аёлнинг гапи, менда бундай даъво йўқ). Тўғриси, гоҳида Қуръон ўқиган овозларинг эшитилса, олдин жуда ғашим келарди. Энди роса хуш ёқяпти. Кўпроқ ўқийверинглар, бизга ҳам файз бўлар экан». Қўшнимнинг бу гапларидан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим ва шундай дедим: «Кеннойи (Тошкентда бегона аёлларга шундай деб мурожаат қилишади), бу фазилат меники эмас, Қуръонга тегишли. Мен уйингизда Қуръон ўқидим, холос. Қуръон шунақа барака бўлади. Кўряпсизми, 10-15 дақиқа Қуръон ўқисам, қанчалар фойда кўрдингиз, ишларингиз юришиб кетди. Биз, алҳамдулиллаҳ, уйда ҳам, йўлда ҳам Қуръон ўқиб юрамиз, энди ўзингиз билаверинг… Уйдагилар ҳам ҳар куни тиловат қилади. Шунинг учун Аллоҳ ризқимизга, ишларимизга барака беради. Буни билмаган айрим кишилар нега буларниннг рўзғори бут, талаба бўла туриб машина минади, деб диққат бўлаверади (озгина пичинг қилдим). Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи, нур, барака манбаи-да. Қуръон ўқилса, шайтонлар қочади. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз. Авваллари Қуръон ўқиганимизни эшитганда сиқилишингиз ҳам шайтондан эди. Бизнинг ўқишимиз ўзгармаган, аммо сизнинг қалбингиз ўзгаргани учун бугун Қуръон сизга ёқяпти». Шундан кейин қўшни билан яна ҳам қадрдон бўлиб қолдик. Биз кўчиб кетгандан кейин ҳам қўшним мени қидириб топди. Телефонда: «Сизга ихлос қилганман, маросим қиладигандим, ўтказиб берсангиз», деб илтимос...

Тасаввуф таълимотида шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичлари талқини (Яссавия таълимоти асосида)

Тасаввуф таълимотига кўра, инсон қарама-қарши икки асос – модда ва руҳдан иборат. Шунинг учун инсонда ана шу икки асоснинг хусусиятлари мавжуд. Агар моддийлик ғалаба қилса, инсонда ҳайвонийлик ва агар руҳ томони устун келса, илоҳийлик ривожланади. Руҳ жисм қулига айланмаслиги керак, аксинча, жисм руҳ учун бир асбоб-улов, восита бўлиб хизмат қилсин. IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий – психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди, тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуаси тузилди — тасаввуф алоҳида илм сифатида қapop топ­ди. Сўфийлар дастлабки пайтларда тасаввуфни нуқул сир-у асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар “иборага келмайдиган ишоратлар” деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. Натижада тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва олам моҳияти алоқа-муомаласи, тавҳид – ваҳдат масалалари мунозарага сабаб бўлди. Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг Қуръони карим ва ҳадиси шариф аҳкомларига мос равишда пайдо бўлган тасаввуф таълимотлари Х-ХI асрларга келиб Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқала бошлади. Аҳмад Яссавий ХII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчисидир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф таълимоти тарихида тутган ўрни ғоятда катта, таъсир доираси жуда кенг эди. Яссавий тариқати ўз давридаёқ деярли Марказий Осиёга ёйила бошлаган. Мовароуннаҳрдан буюк Туркистон, Оқ Эдил, Кавказгача, Хуросон, Эрон, Румгача, Бадахшон ва Шарқий Туркистонгача кенгайиб борган эди. Асрлар давомида Яссавий тариқати муайян тарзда яшаб келди. Аввало, Аҳмад Яссавий ислом динининг етук алломаси, шариат аҳкомларининг тарғиботчисидир. Зеро, у ўз ҳикматлари воситасида туркий миллатларни мусулмонликка даъват қилишни кўзда тутган. Иккинчидан, Аҳмад Яссавий яссавийлик номи билан туркий халқлар орасида илк маротаба янги тариқатга асос солган машҳур шайх ҳисобланади. Яна ишонч билан айтиш мумкинки, Аҳмад Яссавий ўзбек тасаввуф шеъриятини бошлаб берган мутасаввуф шоирдир. Яссавий ҳикматлари халқчил, содда, равон ва ёд олиниши қулайлиги билан ажралиб туради. Исломнинг илк даврларида тариқат, маърифат ва ҳақиқат лафзлари истеъмолда бўлмаган, балки уларнинг маънолари бўлган. Булар кейинчалик мутасаввиф уламолари томонидан ижтиҳод қилинган атамалар. Қисқача айтганда, шариат Аллоҳ таоло буюрган амаллар (намоз, рўза, закот, ҳаж ва ҳоказо) ва қонун қоидаларни ўргатса, тариқат уларни амалга ошириш кайфиятини ўргатади. Маълумки, юқоридаги атамаларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳақида тасаввуфий асарларда кўп фикр-у мулоҳазалар билдирилган. Уларда шариат асос ва бирламчи экани, тариқат, маърифат ва ҳақиқатларнинг бир-бирига боғлиқ бўлгани қайд этилган. Шариат йўлида мукаммал бўлмаган кишига тариқат, маърифат ва ҳақиқат мартабалари насиб этмайди…Бежиз эмаски, орифлар: “Шариат бир дарахтдур, тариқат-унинг шохлари, маърифат-япроқлари, ҳақиқат-мевалари. Дарахт бўлмаса навда ҳам, япроқ ҳам, мева ҳам бўлмайди“, дея таълим берганлар”[1]. Орифлар султони Аҳмад Яссавий (р.а.):“Шариат зоҳирда аъзолар билан амал қилиш, тариқат қалб билан амал қилиш, ҳақиқат эса сир (қалбдаги жавҳар, кўнгил) билан амал қилишдир”, деганлар.[2] Тасаввуфга оид илмий китоблар ва дастурларда тариқат атамалари, мақомот манзилларини тушунтиришга кўп эътибор берилади. “Тариқат” арабча сўз бўлиб “йўл” деган маънони билдиради. Яъни, илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли. Тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми деб таърифлайдилар.Чунки пир-муридлик қоидалари, одобига риоя этиш, солик[3] бажариши керак бўлган барча йўл-йўриқлар, иродат ва ишорат усуллари шу тари­қат ичига киради. Тариқат ва унинг мақомотлари маълумотларга қараганда, биринчи марта Зуннун Мисрий томонидан баён этилган экан.[4] “Маърифат” сўзи арабча “арафа” -сўзидан олинган бўлиб, луғатда “билиш”, “таниш” каби маъноларни англатади. Тасаввуф таълимотида эса, “маърифат” тушунчаси, асосан икки қисмга бўлинади. Улар айни пайтда бирлашиб, “маърифат”тушунчасини ҳосил қилади: 1.“Маърифатун-нафс”[5]2.“Маърифатуллоҳ”[6]Қачонки, “Маърифатун-нафс” ҳосил...
1 1 365 1 366 1 367 1 368 1 369 1 517