Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз. 2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига! Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади. Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз. 2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади. Мамнуният билан, Тошкент ислом институти қабул ҳайъати 1 225
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари ИмомБухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Хатмул кутуб” тадбирида қатнашдилар ҳамда 2017-2018 ўқув йилида 12 мўътабар диний китобни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизларга фотиҳа бердилар. Тарихдан маълумки, қадимги Мавороуннахр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул-фиқҳ ва мусталаҳул-ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм кардам мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” тадбири бўлиб ўтган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар ва дарс берган устозлар ҳаққига дуои хайрлар қилинган. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда. Жумладан, 2018 йил 15 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тамал тошини қўйиш маросимида диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. Тадбирда Президентимиз “Шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз, бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак”, деб айтди. Шунга мувофиқ жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий ҳазратлари бошчиликларида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 12 мўътабар асарни ўқиб тугатган 140 нафар талаба ўғил ва қизлар ва уларнинг муҳтарам устозлари иштирокида “Хатмул-кутуб” йиғилиши бўлиб ўтди. Анъанага кўра Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои-хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2017-2018 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида тўхталди. Тадбирда У.Ғафуров ҳадис фани катта ўқитувчиси Ф.Маманосиров томонидан институтнинг 30 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари тўлиқ ўқиб тугатилгани, ҳамда жорий йилнинг 17 июнь куни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий зиёратгоҳида хатми Қуръон қилиниб, мазкур китобни хатмонаси бўлиб ўтганини ҳам эслаб ўтди. Яқин кунларда ана шундай тадбирларни Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафийлар зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Ж.Неъматов, З.Маҳмудов, А.Рашидов, Ж.Рўзиев, И.Убайдуллаев раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 73 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Эрон, Малайзияда ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. 2018 йил Рамазон ойида институтнинг 78 нафар қорилари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар. Тадбир давомида “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов “Хатмул кутиб” тадбирининг буюк аждодларимиз давридаги кўриниши, тадбирнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу анъанани давом эттиришнинг муҳимлиги ҳақида гапирди. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари С.Примов, Я.Раззоқов, Ф.Маманосиров,А.Пардаев, Қ.Сиддиқметов, Ф.Жўраев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси И. Убайдуллаев томонидан қуйидаги китоблар талабаларга машғулотларда ва дарсдан ташқари тўгарак соатларида ўқитилди: Ж.Маҳаллий ва Ж.Суютийнинг “Тафсири Жалолайн”, Абу Исо Муҳаммад ибн...
Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда уламолар, имом-хатиблар ва диний-маърифий йўналишда ижод қилаётган бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари барча ижод аҳлини касб байрами билан қутлаб, қуйидаги илиқ сўзларни баён қилдилар. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الَّذِي نَوَّرَ قُلُوبَ العَارِفِينَ باِلمَعْرِفَةِ وَ رَفَعَ شَأْنَهُم بِتَعْلِيمِ الخِطَابِ وَ الكِتَابَةِ كَمَا قَالَ تَعَالَى: ﴿ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ﴾. وأَشْهَدُ أَنَّ سَيِّدَنا وحَبِيبَنا محمَّدًا عَبْدُهُ ورَسُولُهُ الَّذِي قال: ” إِنَّ مِنَ الشِّعْرِ لَحِكْمَةٌ”. وصَلّى اللهُ عَلى سَيِّدِنا محمَّدٍ وعَلى آلِهِ وأصَحابهِ الطَّيِّبِينَ الطاهِرِين أما بعد: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли меҳмонлар ва жонкуяр ижодкорлар! Аввало, барча ижодкорларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чексиз ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ҳақ таолога шукрки, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни тарғиб этиш, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни тўғри тушунтириш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, бир сўз билан айтганда, зиё-маърифат улашиш ишида сиз ижод аҳлининг муносиб ўрнингиз бор, албатта. Сиз каби ижодкорлар диний идорамизнинг асосий таянчи ва энг яқин кўмакчисига айланди. Кейинги пайтларда ҳар бир иш ёки тадбиримиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштироки билан янада чиройли ўтмоқда. Масалан, Рамазони шариф бу йил ҳар қачонгидан ҳам файзли ўтди. Мана шундай ҳузурбахш кунларни ижодкорларимиз кеча-ю кундуз, тиним билмай бутун дунёга намойиш этишда жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш керак. Юртимиздаги Рамазон шукуҳини кўрган хорижликлар “Мана шундай диёрни бир бориб кўрсам эди”, деб ўз ҳайратларини яширишмади. Бундай юксак эътирофларга мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган сиз, ижод аҳлининг таъсирчан сўзи, ибратли фаолияти сабабли эришилди. Буларнинг ҳаммасини биз диний идора раҳбарлари кўриб, билиб турибмиз. Ҳалол меҳнатларингизни вақти-вақти билан тақдирлаймиз, энг олий мукофот эса Парвардигори олам ҳузурида бўлади, иншоаллоҳ. Маълумки, бугунги тезкор замонда газета, журнал ва интернет сайтларини ҳамма кузатиб бормоқда, хабар ва мақолаларни мутолаа қилиб, улардаги панду насиҳатларга амал қилишмоқда. Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади: ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ «(Эй Муҳаммад,) Раббингиз йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125). Шунинг учун ҳам сиз ижод аҳли илм-маърифатни тарқатишда янада собитқадам бўлиб, имкониятлардан тўла фойдаланиш даври келди. Эртанги кундаги энг муҳим вазифалар ҳақида гапирганда, энди ҳаёт аста-секин эмас, жуда шиддат билан ўзгармоқда. Мана шуни ҳеч қачон эсдан чиқармасдан, ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳозиржавоблик ила тўғри ва ҳаққоний муносабат билдиришни бугун замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим деб топдим: – “Биз доимо зиёлиларни, ижодкорларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар яратган ибратли асарларни, шеърларни ёшларимиз қанча кўп ўқиса, маънавияти, маърифати юксалади, демакки, ватанпарвар бўлади. Ватанпарварлар қанча кўп бўлса, мамлакатимиз ҳам шунча тез равнақ топади.” Халқимиз қадим-қадимдан қалам аҳлини доимо эъзозлаб келган. Темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро, “Хамса”...
Бугун замонамизда камчиликларни акс эттирадиган кўзгулар анча хиралашиб қолган. Одамлар орасидаги меҳр-оқибат, самимият ва ҳокисорлик йўқолиб кетмоқда. Одамзод яратилгандан бери нафс билан кураш макон ва замонлар ўтса ҳам тўхтамайди. Ўз орзу мақсадлари йўлида жон куйдиради. Нафснинг палаклари ҳакалак отмоқда. Руҳиятимизни ўзимизники бўлмаган нарсалар учун эзиб, асабларимизни таранглаштириб қўямиз. Фақат бир тарафлама ўйлаб фикри ожизлик қилиб, шайтоннинг хийлалари ва тузоғига тушиб қоламиз. Аллоҳ таоло: “Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят). Яъни, инсон бекорга яратилгани йўқ, унинг масъулияти, вазифаси, мажбурият бор ва уларни бажариш осонлик билан бўлмайди. Аллоҳ таоло дунё ва инсонларни яратиб, имтиҳон қилиш билан бениҳоя Қодир Зот экани зоҳир бўлади. Синовлар орқали бандалар Аллоҳнинг ниҳоятда меҳрибон, беминнат ризқ берувчи, гуноҳларни кечирувчи, ризқни хоҳласа танг ва тор қилувчи, комил илм соҳиби ва бошқа сифатларни кашф қилишади. Маъданлар юқори ҳароратда қиздирилиб, тобланиб, соф олтин ҳолига келтирилганидек, инсонлар ҳам шу каби синов оташларида тобланиб, покланиб юксалади. Бутун йиғиб-терганинг кулга айланса ёки ўзгалар қўлига ноҳақ ўтса, чидаш мушкул. Лекин дунёни уни Яратган Зотнинг Ўзи беришига, Ўзи олишига ишониш, қалбни хотиржам қилади. ҳар бир катта кичик синовларга сабр ва розилик ила қараш ва дуони кўпайтириш нажот йўлидир. Қалбимизда имон зиёси ҳаётимиздаги синовлар орқали ортади ундан норозилик вужудимизда касаллик пайдо қилади. сабр ва розилик танамиз ва руҳимизни поклайди. Турмуш синов ва машаққатларга тўла. Жуссамиз ва руҳиятимиз юз бераётган кутилмаган зарбалар остида анча заифлашиб қолган бўлмасин, барча қарама-қаршиликларга ижобий жавоб қайтаришга бартараф этилганга ўхшайди. Англатилаётган барча илмлар амали фақат бир маънога хизмат қилади. қораликка нисбатан оқликни, ёмонликка нисбатан яхшиликни кўпайтириш! Унинг синовлари, берган дарди-ю ташвишлари сени Ундан шикоят этишга жазм эттиролмагани каби ёнингдаги ҳамроҳингга ҳам Унга бўлган итоатингнинг айни бўлмаса-да сийрати назаринда итоатда бўлиш яхшироқдир. Ҳамроҳингдан келган озорлар сени бош кўтаришга бошламасин, худдики Ундан келган синовларга, синов эгасидан розилигинг он қадар кучли бўлса, ҳамроҳингнинг муомаласига ҳам шу каби муносабатда бўл. Кўпчилик аёлларимизни турмушнинг оғир юки енгиб қўйган. Тирикчилик қиламан деб жони халак. Унга уни таъмин этадиган эр эмас, “таъминла мени” дейдиган эр синов қилиб берилган. Бир ёқда бир этак бола. Моддият орқасидан кунда уйда жанжал. Бундай ҳаёт кечираётган аёл қалбида итоатдан кўра алам ва нолишни топишингиз мумкин. Яшаб ўтган йиллар йўлидан қайта юришга имкон бўлмайди. Ҳамроҳингиздан келган нохушликлар ҳам Унинг хоҳиши билан келур. У ҳеч бир ишдан бехабар эмас. Итоатда эса инкорга ўрин йўқ. Зилола Суярова Тошкент Ислом институти услубчи-мураббийси Манба: Muslim.uz 644
“Ужб” сўзи луғатда “кеккайиш”, “такаббурлик” ва “фахрланиш” маъноларини англатади. Уламолар инсонда вужудга келадиган ужб сифатини турлича таърифлашган. Роғиб Асфаҳоний: Ужб – инсон ўзини ўзи ҳақли бўлмаган даражага ҳақлиман деб ўйлашидир, деган. Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ: Ужб – неъматни ҳақиқий неъмат берувчига нисбат беришни унитиб, уни ўзида катта санаб унга суяниб қолишдир, деган. Ибн Абдуссалом: Инсон ўзига берилган неъмат ёки яхши амални Аллоҳдан эканини унитиши ва буларни ўз нафсидан деб хурсанд бўлиши ужбдир, деган. Аллоҳ таоло мутлоқ суймайдиган кибр ҳам айни мана шу ужб, яъни ўзидан-ўзи фахрланиш ортидан юзага келади. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда ужбни ёмонлаб зикр қилган. Аллоҳ таоло Ҳунайн ғазоти кунида мусулмонларнинг мағлубиятга ужб сабаб бўлганини эслатиб шундай дейди: “…Ҳунайн кунида (сон жиҳатдан) кўплигингиз сизларни мағрурлантирган эди, аммо (бу) сизлардан бирор нарсани даф қила олмади[1]”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса ҳалок қилувчидир: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавои-нафс ва киши ўз нафси билан фахрланиши[2]” – дедилар. Бошқа бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ужбни катта гуноҳлардан бири эканини айтиб шундай деганлар: “Агар сизлар бирор гуноҳ қилмайдиган бўлганларингизда, мен сизларга бунданда каттароғидан қўрққан бўлар эдим. У ужбдир[3]”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ҳалокат иккита нарсада: Ужб ва Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишда”, деган. Маълумки, бахт-саодатга талаб қилиш билан эришилади. Умидни узган одам талаб қилмайди. Ўзидан ўзи фахрланган одам мақсадга эришиб бўлдим деб ўйлайди ва ҳаракат қилмайди. Шунинг учун ҳам ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу икки сифатни ҳалокат сабабчилари сифатида айтган. Али розияллоҳу анҳу: “Ўзидан ўзи фахрланиш тўғриликни зидди ва ақлларнинг офатидир”, деб бежиз айтмаган. Шерозий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Билгинки, ужб энг ёмон сифатдир. У фазилатларни тортиб олиб, пасткашлик келтиради. Нафратни келтириб чиқариб, яхшиликларни йўқ қилади. Ёмонликларни ошкор қилиб, ҳалокатга олиб боради”. Уламолар ужбни саккизта қисми мавжуд эканини айтишиб, буларнинг олдини олиш йўлларини ҳам таъкидлаб ўтишган. Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади. Бунинг олдини олиш учун биринчи нимадан яратилгану, оқибатда яна нимага қайтишини мулоҳаза қилсин. Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди. Бунинг олдини олиш учун ҳақиқий куч-қувват эгаси Аллоҳ эканини эътироф этиб шукр келтирсин. Ўзидаги куч-қувват тортиб олиниб, энг заиф бандага айланиб қолишини унутмасин. Учинчиси, ақл бўлиб, уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади. Бунинг олдини олиш учун, аввало Аллоҳга қайта-қайта шукр келтирсин. Бу неъмат бошқаларга берилмагандек, ўзидан ҳам олиб қўйилиши мумкин эканини ўйлаб кўрсин. Ақл сабабли қанчалаб илмга эга бўлмасин, барибир оз эканини унитмасин. Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши. Бунинг олдини олиш учун, насаб бирор савоб келтирмаслиги ёки бирор азобни даф қилмаслигини билсин. Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли инсон тақводор инсондир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима ва аммалари София розияллоҳу анҳумоларга “Мен сизларга Аллоҳдан бирор нарсани беҳожат қила олмасман” деганлар. Бунинг олдини олиш учун, насаб билан фахрланиш бу бошқанинг камоли билан ўзини азиз тутиш эканини билсин. Сўнг яна, яқин (тирик) отаси нутфадан пайдо бўлганини ва узоқ (вафот этган) бобоси тупроққа айланиб...