islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Институтимизнинг яна бир талабаси Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб берди

3 май куни Тошкент Ислом институти «Таҳфизул-Қуръон» кафедрасининг 3-босқич талабаси Фатҳуллоҳ қори Дадаев ўттиз (30) пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёржон қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди. Фатҳуллоҳ қори соат 6 дан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, Аср намозигача тўлиқ ўқиб берган. Тошкент Ислом институтининг катта ўқитувчиси Саиджамол домла Масайитов ҳатми Қуръони дуосини қилиб берди. Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони каримни ёдлашдаги машаққатларини эслар экан, ўзининг отаси Ҳамидуллоҳ Дадаев, илк таълим берган устозлари Нурмуҳаммад домла Нарзуллаев, Баҳром домла Исоқов ҳамда Қуръони каримни тўлиқ ёд олишга ўзларининг катта хизматларини қўшишган “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устозлари Зафар қори Маҳмудов, Аҳмадхон қори Рашидовларга ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириб ўтди. Қайд этиш керак, аввалроқ Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони каримни 58 кун (салкам 2 ой)да ёдлай олгани ҳақида хабар берган эдик. 634

“Эй Искандар, асли кимлигингни унутдингми?!”

Искандар мағрибзамин ерларини фатҳ этади. Ўша мамлакат подшоси жангда ҳалок бўлади. Fолиб шоҳ аҳолига мурожаат қилиб: “Эй оқиллар, орангизда насл-насаби тоза, ақли ўткир, нафси ўлик зот топилса, мен уни сизларга бош қилишга тайёрман”, –дейди. Одамлар ҳамиша хилватда яшириниб юрадиган, гўристонларда ётадиган донишманд гадо тўғрисида унга хабар берадилар. Аёнлар ўша гадони топиб, шоҳ қошига келтирадилар. Гадонинг усти юпун, эти устихонига ёпишганлигига қарамай, кўзлари чақноқ, юз ифодаси жасоратли, лутфида олам ҳикмати намоён эди. Унинг қўлида иккита бош суяги бор эди. – Қўлингдаги суякларни нега кўтариб юрибсан? – дея сўрайди Искандар. Гадо жавоб айтади: – Мозордан ўтаётганимда очиқ гўрларда шу икки суякка кўзим тушди, аммо уларнинг қай бири шоҳники-ю, қай бири гадоники эканлигини ажратолмадим. Модомики, ўлганда бу икки “мато” бир экан, тириклигидаги низоларга не ҳожат, деган иштибоҳ мени қийнайди. Бу каломдан завқланган шоҳ уни ўзи босиб олган юртга ҳукмдор этмоқ ниятини ошкор қилади. Бироқ гадо жаҳон фотиҳи олдига тўрт талаб қўяди ва агар шу шартларимни бажаришга қурбинг етса, айтганингга кўнаман дейди. Искандар кулимсираб, “Шартингни билайлик-чи?” деган маънода ёни-верига қараб қўяди. Гадо дейди: Менга ўлими йўқ ҳаёт бергин; қарилиги йўқ абадий ёшлик инъом этгин; туганмас бойлик сўрайман; ғам-андуҳсиз кечадиган умр ваъда қил! Искандар бу талабларни яратгандан ўзга адо эта олмаслигини уқтирганида, гадо унга: “Қўлингдан шу арзимас юмуш келмас экан- ку, менга подшоҳлик тожини кийдирмоққа қандай ҳаддинг сиғди, асли кимлигингни унутдингми?” – дея уни мулзамлик ўтида қовуриб ташлайди. “Диний фанлар” кабинет мудири Урол Назар Мустанов “Илоҳийнома” асари асосида тайёрлади 692

“Уч талоқ”ни бир лафзда айтганнинг ҳукми

Никоҳ азалдан ўзбек халқининг муқаддас тушунчаларидан, энг пок ришталаридан саналади. Оилаларнинг бузилиши жамиятда парокандаликни юзага келтиради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар» (Абу Довуд, Имом Ҳоким, Имом Ҳоким саҳиҳ деган). Талоқ лафзи туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида шундай дейди: «Улар билан тотув турмуш кечиринг. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин». Шунингдек, халқ орасида бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқ масаласида нотўғри тушунчалар ҳам учраб туради. Бу ҳақида уммат уламолари бир лафзда айтилган уч талоқ учтага ўтади, деб якдиллик билан иттифоқ қилганлар. Хоҳ «уч талоқсан», деб биттада, хоҳ «уч талоқсан, уч талоқсан, уч талоқсан», деб алоҳида-алоҳида айтсин бир хил ҳукмдадир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида «Талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажралишдир» (229-оят), дея талоқ учта бўлишини билдиради. Албатта, буларнинг барчаси бандаларга имконият сифатида берилган. Лекин уни суистъемол қилиб, бир вақтнинг ўзида барчасини ишлатиб қўйса, ўзига зиён қилган ҳолида берилган имкониятидан маҳрум бўлади. Зеро, суннатга кўра, аёлининг поклик пайтида қўйиладиган талоқда киши аёлининг поклик муддатини кутиш давомида фикру хаёлини жамлаб, етти ўлчаб бир кесади. Шубҳасиз, бундай ҳолатдаги талоқ кейинчалик афсус-надоматлар олиб келмайди. Аёл ҳам ўзини ўнглаб, хатоларини тушуниб етади. Икки тараф учун ҳам оилани асраб қолиш учун яна бир имкон эшиги очиб қўйилган бўлади. Аммо баъзида «уч талоқсан», «минг талоқсан» каби шариатда белгилаб берилгандан бошқача талоқ қўйиш ҳолатлари кузатилади. Натижада, ишни ислоҳ қилиш учун шариатга зид турли  чоралар ахтариляпти. Ушбу масалада баъзиларнинг «бир талоқ тушади», деган ҳаром йўлга олиб борувчи «фатво»ларининг хато эканига бир қанча далиллар келтирганлар. Зеро, ислом тарихида ҳеч бир саҳоба, мужтаҳид олим «уч талоқ қилинган аёл бошқа турмушга чиқмасдан эри билан қайта никоҳланиб олса бўлади», деган эмас! Бу ҳукм Умар (р.а) даврларида қатъий ижмо билан собит бўлган. Ҳеч бир саҳоба юқоридаги масалага хилоф фикр билдирмаган. Аллома Жассоснинг «Аҳком ул-Қуръон» китобида шундай келтирилади. Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббос (р.а) нинг олдиларига келиб: «Мен аёлимни юз талоқ қилиб қўйдим», деганда, у зот: «Учтаси билан аёлинг сенга ҳаром бўлибди. Қолган тўқсон еттитаси билан Аллоҳнинг оятларини ўйин қилибсан», дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: «Бир киши Ибн Аббосга аёлини уч талоқ қилганини айтганда, Ибн Аббос шу қадар узоқ сукут сақладиларки, мен, аёлини эрига қайтариб берадилар, деб ўйладим. Сўнгра у зот: «Эй Ибн Аббос, эй Ибн Аббос, Аллоҳ таоло “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” деганку, дейди. Сен Аллоҳга тақво қилмадингми, мен сенга чиқиш йўлини топиб беролмайман. Сен Робингга гуноҳкор бўлдинг. Аёлинг эса боин талоқ бўлди”, дедилар. Дарҳақиқат, талоқ лафзи ўйин учун ёки жаҳл туфайли оғизнинг бир учидан осонликча чиқиб кетадиган сўз эмас. У сабабидан эр-хотин бир-бирига ҳалол бўлмай қолади. «Уч талоқ бир талоққа ўтади» деган ботил фикрлар натижасида никоҳсиз фарзандлар туғилиб, фисқу фасод юзага келади. Ундай осий инсонлар, шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўладилар. Жаҳл устида айтиб қўйилган бир сўзнинг оқибатини ўзи ёлғиз, фарзандлари онасиз қолганда тушунади. Хатонинг боши бўлган жаҳлни жиловлай олган кишигина кейин афсусланмай, вазиятдан чиқишнинг...

Ит оёғини синдирган сўфий

Фаридиддин Аттор ҳазратлари устози Шайх Рукниддин ҳазратларига бир қизиқ воқеани сўзлаб беради. – Бир сўфий қишлоқ йўлидан ўтаётган эди, ит ташланди. Сўфий ўзини ҳимоя қилиб, қўлидаги таёғи билан итни урди. Итнинг оёғи синди. Бечора оғриқ азобида инграб, нола қила бошлади. Синган оёғини судраб, шайх Абусаид Абулхайр олдига борди. Шайх итга термилиб, раҳми келди. Чунки у бу итни билар, унинг бировга озор бермаслиги, диёнатли одамлар эшигида посбон бўлиб, хиёнат қилмаслигидан хабардор эди. Ит синган оёғини кўрсатиб, одамга ўхшаб тилга кириб, гапира бошлади: – Эй шайх, фалон сўфий менинг оёғимни уриб синдирди. Чақириб жазосини бер, мен сендан сўрайман, – деб илтимос қилди. Шайх сўфийни олдига чақириб деди: – Бу тилсиз жониворга нега озор бердинг, қаттиқ жабр ўтказибсан. Бу адолатдан эмас, сен Худо йўлига кирган одамсан, раҳму шафқат, адолат йўли сенинг йўлинг эмасми? Сўфий Абдулхайрга деди: – Эй устоз, бунда менинг айбим йўқ. У менга ёпишиб, йўлимни тўсди ва тўнимни бенамоз қилди. Шу сабаб таёқ билан урдим. Ерда ётиб нола қилаётган ит эса шайхга термиларди. Шайх итга қараб деди: – Сўфий гуноҳкор, сен ноҳақ жабрлангансан. Ўзинг айтгин, сўфийга нима жазо берайин? Ҳукмини ўзинг айт, токи жазо қиёматга қолмасин. Агар истасанг, мен уни калтаклатай, сенинг хушнуд бўлишинг учун нима чора бўлса қилурман. Шунда ит деди: – Эй шайхи замона, бунинг эгнидаги сўфийлар тўнини кўриб, бу аҳлуллоҳдан экан, унга тегмайман, деб қарор қилгандим. Чунки Худо йўлида юрган одамларга итлар ҳам зиён етказмайдилар. Агар сўфийга озор етказсам, бутун вужудим ўртанар эди. Аммо сездимки, унинг тўни сўфиёна бўлгани билан, ўзи риё аҳлидан экан. Тўни саломатлик- фақирлик нишонаси, лекин ботини вайрон экан. Агар жазо бермоқчи бўлсанг, ҳозир бергил, ҳақиқатан ҳам жазони қиёматга қолдирма: унинг эгнидаги дарвешлар – мардлар тўнини ечиб ол. Шунда унинг касофати ва зараридан одамлар қутилади. Эгнидан саломат аҳли ҳирқасини ечиб олсанг, шу жазо унга қиёматга қадар етади. Мен ҳам шунда рози бўларман. Шайх Абдусаид Абдулхайр итнинг садоқатига қойил қолди ва айтганини бажо этди. – Эй инсон! Туфроқ бўл, бир ҳовуч туфроқдан яралгансан. Нечун мунча лофу дағдаға, мунча ёлғон ва риё, бир қорнинг учун мунча азият ва азоб, фитнали амаллар?! Нега бунча беҳудсан, бехабарсан? Эранлар ўзларини ҳокисор билурлар, олтинни тупроққа тенг ҳисоблаб, шу мардликлари туфайли жон била танни пок сақларлар! Ҳикоят шу қадар таъсирли ўқилдики, ҳатто муаллифнинг кўзидан ҳам шашқатор ёшлар оқди. Шайх Рукниддин эса анчадан буён овозсиз йиғларди. Ниҳоят у ўзини босиб, юрак-юракдан: – Офарин, офарин Фаридиддин, – дея хитоб қилди. Сўнг шогирд қўлидаги қўлёзмаларни авайлаб силар экан: – Бу битиклар сўқир кўзни-да очиб, тош юракни-да эритишга қодир! –деди. Мезбон ҳамон ўзи ўқиган ҳикоят таъсирида эди, шу боис бош эгиб таъзим қилмоқдан ўзга сўз айтишга мажоли етмади. – Ҳа рост фикр шуки, “Илоҳийнома”нинг ҳар бир достони, ҳар бир ривояти ислом қалъасига қўйилган олтин ғишт ҳисобида баҳоланур, – деди муршид қувончи ва завқини яширолмай. Дафъатан орадаги сукут муддати чўзилиб кетгандай туюлди. Устознинг йирик кўзлари чорбоғ адоғида шарқираб оқаётган ариқ тарафга тикилган ва у шу ҳолатда яна ниманидир ўйланиб ўтирарди. Бу жимлик шу қадар сирли, шу қадар ҳузурбахш эдики, гўё боғдаги сайроқи қушлар ҳам сокинлик сабосига қулоқ тутаётгандай чурқ этиб сайрашга ботина олмаётгандай эди. Аллоҳим бизларда ҳам...

Умид шами ўчмасин!

Инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши, ишлари унумли ва баракали бўлишида эртанги кунга нисбатан умиднинг ўрни беқиёсдир. Инсон дунёга келибдики, орзу-умидлар билан яшайди. Орзулари рўёбга чиққан одам, албатта, шукр қилиши керак. Инсонни касб ва меҳнат қилишга ундайдиган куч ҳам шу. Ғайрат ва иштиёқни уйғотадиган, дангасалик ва ялқовликни кетказадиган омил ҳам умиддир. Умидни янада яхшироқ тушуниш, ҳис этиш учун унинг зидди бўлган умидсизликни билиш керак. Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлиб, умидсизлик  ишончни сўндирувчи иллатдир. У бирор ишга қўл уришдан қайтаради. Жасаддаги қувватни сустлаштириб, йўққа чиқаради. Мақолларда келганидек “Умид қилдим – етдим, ноумид бўлдим – йиқилдим”. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Инсонни икки нарса ҳалок қилади: умидсизлик ва манманлик!” деганлар. Масалан, талаба имтиҳондан ўтишига умид қилмаса, ўқиш-ёзишни йиғиштириб қўяди. Синфхона унга торлик қилади. Ўқимаслик учун ҳар нарсадан баҳона излайверади. Энг ёмони, ўша “баҳона” тез топилади. Бемор соғайишдан умидини узса, на табиб сўзи, на муолажа кор қилади. Ҳеч қандай дори фойда бермайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Aллoҳнинг рaҳмaтидaн нoумид бўлмaнглaр. Зeрo, Aллoҳнинг рaҳмaтидaн фaқaт кoфирлaр қaвмигинa нoумид бўлур”[1] Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топиш йўлида чин ихлос билан меҳнат қилишга буюради. Ҳар қандай муваффақият осонлик билан қўлга киритилмаслиги маълум. Илм, касб-ҳунар эгаллаш, дунё фаровонлиги ва охират ободлиги ҳамма ҳаммаси инсон ҳаракати сабаб ҳосил бўлади. Бунинг учун инсонда ишонч, умид бўлиши кифоя. Умид қалб амалидир. Ҳар бир инсонни унинг қалби бошқаради. Қалбдаги яхши ният ва олий мақсадлар кишига шижоат ва ғайрат бағишлайди. Қалбида пок нияти бўлмаган киши бирор ишга қўл урмайди, киришмайди, киришса ҳам, ишини тугатмайди. “Бирор билим юртни амаллаб тугатсам…” деган инсон шундан нарига ўтмайди. Нолигани сайин иши орқага кетаверади. Унинг дардига даво меҳнатдир. Хоҳиш ҳеч нарсани ҳал қилмайди, натижага эришиш учун ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатдан тўхтамаган бирор натижага эришмай қолмайди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Дунёда эртага вафот этадигандек ибодат қил, абадий турадигандек яша” деб, ғайратли бўлишга ундаган. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Миллатимиз меҳнатни севади, меҳнаткашни қадрлайди. Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, файзу баракот ҳалол меҳнат биландир. Хулоса қилиб ушбу ибратли зарбулмасални келтирсак. Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди. – “Иймон” ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам ҳам ўчибди. – Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен ҳам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами ҳам ўчибди.Ушбу хонага кириб бир киши: – Эҳ, нақадар қоронғу бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, деб ортга қайтаётса, тўртинчи шам: -Илтимос, тўхтанг, дебди. – Сен қандай шамсан? Нега халиям ёниб турибсан, деб сўрабди халиги киши. – Мен ўчсам бу хона қоп-қоронғу бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, дебди. – Ҳеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин. “Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббат ва умид” қалбингизни доим ёритиб турсин! Умидни асло узманг ва Аллоҳнинг рахматидан ноумид бўлманг! Ўктам Қурбаниязов, Қорақолпағистон Республикаси Амударё тумани “Нўғой эшон” эшон жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими талабаси [1]  Юсуф сураси 87-оят. Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолар таржима ва тафсири.Тошкент, 2009. 527
1 1 406 1 407 1 408 1 409 1 410 1 516