Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uz 974
Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз олдимизга аввало сизу-бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зотлардир. Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قال: الخيرُ مع أكابركم وفي رواية: البركة مع أكابركم أخرجه إبن حبان Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир”. Ибн Ҳиббон ривояти. Шунинг учун ҳам кекса бор хонадон баракали, нурли бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: وروى أبو هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: الا أنبئكم بخيركم قالوا نعم يا رسول الله قال خياركم أطولكم أعماراً وأحسنكم أعمالاً (رواه )الحاكم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини билдирайми?”,-деганларида, “Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули!”,-дедилар. “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар. Ҳоким ривояти. Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган. Сиз ва бизнинг дуогўйларимиз бўлмиш кекса ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки, қариялар биз босиб ўтмаган давонлар борасида тажрибага эга бўлишади ҳамда ақллари ва одоб – ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади. Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб, сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا فليس منا(رواه البخاري في الأدب المفرد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади. Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: وعن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قالما أكرم شاب شيخًا إلا قضى الله له عند سنه من يكرمه رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қайси ёш киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади”. Термизий ривояти. Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади. Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат, кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”. عن أنس رضي الله عنه أنه قالجَاءَ أَبُو بَكْرٍ بِأَبِيهِ أَبِي قُحَافَةَ إِلَى...
Ислом динида архитектура ва унинг меъморчилигига тўхталадиган бўлсак, тарихга назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ислом дин сифатида кўплаб ўлкаларга тарқагандан сўнг, унинг ривожи юксалиб борди. Муқаддас динимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг жуда катта ўлкаларга тарқалди. Шу билан бирга динимиз етиб борган ўлкаларда ўлка ва унинг аҳолиси маданияти билан аралаша бошлади. Милодий ҳисоб билан X-ХI асрларда Ислом етиб борган жойлар жуда катта ҳудудни ўз ичига олиб турли хил миллат ва элатларнинг маданияти билан аралашда Ислом дини етиб борган Европа, болқон давлатлари Кавказ, Ўрта Осиё ҳудудида худди шу даврда Ислом дини билан бир қаторда тез суратларда юксалиб борди. Айни шу даврда Халифалик, амирликлар ва бошқа исломий ўлкаларда масжидларга бўлган эътибор ҳам кучайди.Ушбу давр ислом меъморчилигига тўхталадиган бўлсак Миср Қурдоба Ишбилия (ҳозирги Испания)да қурилган масжидлар, Мовароуннаҳр Ўрта Осиёда бунёд этилган мақбаралар ҳақида гапиришга тўғри келади. Мавороуннаҳр ҳудудида шу даврда Қорахонийлар ва Самонийлар томонидан катта исломий обидалар қуриб битказилди. Сомонийлар томонидан қурилган обидаларнинг бир қанчаси Қорахонийлар қурдирган миноралар ҳозиргача ислом меъморчилигининг кўрки намунаси бўлиб турибди. Ушбу давр обидаларга архитектурик ёндашув билан қаралса унинг ўзига хослигини гувоҳи бўламиз. Меъморий обидалардаги услубларни гўзаллиги бир бирини такрорламаслиги ҳозирги замон машҳур архитектураларини ҳам ҳайратга солади. Обидалардан Қуш синч Чор ва шу каби гиррих услублари обидалари кўркига кўрк қўшиб турибди. Мовароуннаҳр ҳудудида кўплаб обидалар Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти томонидан муҳофазага олинган. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Саитов Мусо 1 053