islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Ризқни садақа ила қидиринглар!”

Бир киши дўконга кириб, баққолдан сўради: -Бананнинг бир килоси неча пул? – 600 лира. -Олмачи? -500 лира – жавоб берди баққол… Сўнг дўконга баққол танига бир аёл кирди ва сўради: – Бананнинг бир килоси неча пул? – 200 лира. – Олмачи? – 50 лира – жавоб берди баққол. Алҳамдулиллаҳ – деди аёл. Воқеани кузатиб турган аввалги харидорнинг капалаги учиб, ғазабдан кўзи қизариб, баққолга энди қаттиқроқ тегиб қўймоқчи бўлган эди. Баққол унга кўзи билан “мени бироз кутиб туринг, шошманг”, деган ишора қилди. Сўнг аёлга бир кило банан ва бир кило олмани 250 лирага бериб юборди. Аёл хурсанд бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукр, энди буни болаларим маза қилиб ейдилар, деган хаёлда уйига кетди. Аёл дўкондан чиқиб кетгач, баққол узр оҳангида ҳалиги кишига деди: – Аллоҳга қасам, биродар, мен сизни алдаганим йўқ. Бу аёл тўрт етим фарзанднинг онаси. Шундай бўлсада, у ҳар қандай ёрдам-кўмакни рад этади. Ҳар доим ёрдам бермоқчи бўлсам, ҳеч қабул қилмайди. Мен бу ожиза аёл юзининг сувини тўкмаган ҳолда унга қандай ёрдам қилиш борасида кўп ўйладим ва охири шу йўл – нархни арзонлатишни маъқул топдим. Мен шундай қилайки, токи бу ожиза ўзини бирор кишига муҳтож эмас деб ҳис қилсин!.. Аллоҳ билан тижорат қилишни ва ўксик кўнгилларни шод этишни яхши кўраман. Бу аёл ҳафтада бир кун келади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, шу аёл савдо қилган куни жуда кўп фойда қиламан ва ўзим кутмаган томондан ризқим зиёда бўлади… Ҳалиги харидор баққолнинг бу тутган йўлидан ўзини кўз ёшдан  тутиб туролмай, баққолнинг пешонасидан ўпди… Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришнинг шундай лаззати борки, уни фақат тажрибадан ўтказган одамгина ҳис қилади… “Ризқни садақа ила қидиринглар!”… Аллоҳ иқболингизни берсин! Араб тилидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси 446

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир ўтказилди

23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарингиз бор, шу йил 9 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташрифи давомида Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятини жамоатчиликка янада кенгроқ тарғиб этиш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берган эди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, Шайх ҳазратлари динимиз ривожи йўлида бор куч-қувватларини сарфлагани, 1990 йилда диёримиздан беш юз нафар кишини ҳаж зиёратига олиб боргани, 120 дан зиёд номдаги диний-маърифий китоблари нашр этилгани ҳақида билдирдилар. Сўзга чиққан Шайх ҳазратларининг қадрдонлари Зоҳиджон Қодиров, Имом Термизий халқаро маркази директори Убайдулла Уватов, укалари Муҳаммад Амин домла Муҳаммад Юсуф Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари энг оғир даврда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришлари учун жуда катта хизмат қилганлари тўғрисида сўз юритишди. Шайх ҳазратларининг дунё мусулмонлари ўртасидаги обрў-эътибори жуда баланд экани, ўзларининг кучли илмлари, ҳикматли сўзлари ва ибратли амаллари билан динимиз равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб ташкил этганлари эътироф қилинди. Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда “Ҳилол нашр” нашриёти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида юртимизда илк бор чоп этилган Қуръони каримнинг ўзига хос нусхасининг тақдимот маросими ҳам ўтказилди. Ушбу Мусҳафи шариф нашри юқори илмий савияда, жаҳон андозаларига жавоб берадиган шаклда “Ҳилол нашр” нашриётида чоп этилгани ва ушбу Мусҳаф Миср Араб Республикасидаги “Дорус-салом” нашриёти билан келишувга биноан, Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия хулосаси асосида Диний идора ҳамкорлигида 50 000 тиражда чоп этилган Қуръон каримнинг сотилиши учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм эканлиги маълум қилинди. Тадбирда Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган фильм намойиш этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 648

“Араб тили” ўқув курсига ҳужжат топширишга шошилинг!

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини давом эттиради. Бугун 23 март куни қабул жараёнлари бошланди. Қабул 24 март куни соат 17:00 га қадар давом этиб, тингловчилардан ўқув курсларида ўқиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган. Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 530

Жаннатдаги энг буюк неъмат

Мўминларга Ўз жамолини жаннатда кўрсатишни билдирган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. “Сизлар келажакда Роббингизни худди тўлин ой кечасидаги ойни кўргандек кўрасизлар” деб гўзал башорат берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло мўминлар учун жаннатда жуда кўплаб неъматлар ато этишини хабар берган. Уларнинг энг улуғи мўмин бандаларнинг жаннатда  Аллоҳ таолони кўришларидир. Бу ҳақда бир қанча оятлар ва кўплаб ҳадиси шарифларда хабар берилган. Жумладан қуйидаги ояти карима мўминларнинг У Зотга назар солишларига далолат қилади: “Ўша кунда бир юзлар порлоқдир. Ўз Роббиларига  назар солувчилардир” (Қиёмат сураси 22-23). Бошқа бир оятда эса гўзал амал қилганларга гўзал мукофот ва яна зиёдалик ҳам борлиги бундай хабар берилган: “Гўзал (амал) қилганларга гўзал (мукофот) ва зиёдалик бор” (Юнус сураси, 26-оят). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятдаги гўзал мукофотни жаннат, зиёдаликни эса Аллоҳ таолога назар солишдир деб тафсир қилганлар. Юқоридаги оятлардан мўминларнинг жаннатда Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ деб эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади. Шунингдек, бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам хабар берилган. Жумладан Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадисда бундай дейилган: “Баъзи одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?” дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўлин ой кечаси ойни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ эй Аллоҳнинг Расули” дейишди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Булут йўқ пайт қуёшни кўрмай қоласизларми?” дедилар. Улар: “Йўқ” дейишди.  Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта сизлар У зотни ана шундай (шаксиз) кўрасизлар” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилган). Шу ўринда модомики мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришлари ҳақ экан, улар қандай кўрадилар деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволнинг жавоби  ақида китобларида лўнда тарзда баён қилиб қўйилган. Жумладан Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида бу ҳақида қуйидагиларни ёзган: Мўминлар кўрарлар Уни шаклсиз Ҳамда идроксизу, “зарбул масал”сиз. Демак мўмин бандалар Аллоҳ таолони кўрадилар. Аммо шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз кўрар эканлар. Идроксиз кўриш деганда кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, унинг қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб қола олмайдиган даражада кўриш маънолари тушунилади. Шу маънода мўминлар Аллоҳ таолонинг жамолига шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз равишда назар ташлайдилар. Жаннатда мўминларга сон-саноқсиз неъматлар ато қилиниши хабар берилган. Ўша неъматларни тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, уларни тўлиқ тасаввур қила олмаслигини тушунамиз. Аллоҳ ўз жамолини мўминларга кўрсатса,  неъматларни ҳам унутиб қўяр эканлар. Бундан Аллоҳнинг жамолини кўриш охиратда мўминларга бериладиган энг буюк неъматлигини билиб оламиз. Аллоҳ таолодан барчамизни ушбу буюк неъматга муваффақ қилишини сўраймиз. 2-курс талабаси Абдулҳай Охунжонов 558

“Қалбимнинг баҳори – Қуръон”

Тасвирий санъат ўқитувчиси 3-синф болаларига баҳор расмини чизишни тайинлади. Ҳамма болалар ўзларига ёққан, қалбларидаги энг чиройли баҳор манзарасини чизишди. Болаларнинг ҳаммаси устозларига ўзларининг ижодий ишларини топширар экан, бир қизалоқ Қуръон расми чизилган дафтарини олиб келди. Устоз: «Мен сизларга баҳорнинг расмини чизинглар дегандимку, нега сиз Қуръоннинг расмини чиздингиз?», дея ҳайратланиб савол берди. Кичкинагина қизалоқ ширин тили билан: «Менинг қалбимнинг баҳори – Қуръон. Онам менга шундай ўргатганлар», деб жавоб берди… Субҳаналлоҳ, бу қандай солиҳа аёлки, ёшгина қизалоғининг қалбини Қуръонга шу қадар муҳаббат билан боғлаб қўя олса… Бизнинг жаннатмакон юртимизда ҳам ана шундай Қуръонга муҳаббатли оналар ва Қуръонга муҳаббатли фарзандлар кўпаяверсин!!! 3-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 510
1 1 424 1 425 1 426 1 427 1 428 1 514