islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ўтганларни хотирлайлик

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбуди, Мунаввар қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизнинг руҳини шод этиб, уларни хотирлаш барчамизнинг вазифамиздир. Агар бизга хотира мураббий бўлса биз тарихга назар ташлаб келажак сари қадам ташлаймиз. Чунки биз ўтган вақтда бўлган ходисалардан ибрат олиб келажакда бундай ҳолатларни такрорланмаслигини, қолаверса тинч-фаровон ҳаётни қадрига етамиз. Қадрлаш ёши улуғларга нисбатан эъзоз ва ҳурмат, инсоний бурчдир. Шу боис, хотира, қадр тушунчалари азал-азалдан халқимиз тафаккури, маънавий ҳаётнинг ажралмас бир қисми бўлиб келган. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига яраша қадрияти, урф-одатлари, анъаналари борки, асрлар давомида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келади. Қайсики юртда мана шу қадрият, урф-одат ва анъаналар топталадиган, оёқ-ости қилинадиган бўлса, ўша жамиятнинг келажаги бўлмайди. Бунинг аччиқ мевасини собиқ шуро давлати тотиб кўрди. Ҳар бир ақли расо инсоннинг энг қадрли ва қимматли суйган нарсаси бўлади. Мана шу қадр-қимматни инсон ҳимоя қилмас экан, албатта у келажак авлод олдидаги маъсулиятини унутиб қўйганлар қаторида бўлиши ҳеч гап эмас. Ислом динида инсон қадрини юқори кўтарган Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…”. Бу азизлик ва мукаррамлик ўтганларни хотиралаш ва тирикларни қадирлаш билан мукаммал бўлади. Ўтганларни яхши сифатларни эсласак, орамизда ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ёши улуғларни, пиру-бадавлат ота-оналаримизни дуосини олсак ҳеч қачон ёмонлик кўрмаймиз. Чунки халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму деб бежизга айтилмаган. Мустақилликга эришмасимиздан олдин яъни собиқ шуро даврида миллий анъаналаримиз, дину-диёнатимиз, миллий байрамларимиз, тилимиз, қомусимиз, байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимиз хақида гапириш бизга ушалмас орзу ҳавас эди. Азиз авлиёларимиз зиёратгоҳлари вайронага айланган эди. Масжиду-мадрасаларимиз омборхоналарга айлантирилиб, ачинарли аҳволга тушуб қолган эди. Қанчадан-қанча бегуноҳ ота-боболаримиз қатағон қилиниб бевақт оламдан ўтишди. Хуллас калом ўзбек халқининг қадр-қиммати топталган эди. Яратганга беадад шукурки, жаннатмакон Ўзбекистонга мустақиллик неъматини инъом этди. Ўз аждодларини, ўз юртининг ўтмишини, тарихини эсламайдиган, билишни истамайдиган, ўз хотирасида сақламайдиган одам боласини, онгли инсон деб тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабали келажак авлоднинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиб, халқимизнинг азалий қадрият, урф-одат ва анъаналарига содиқ қоладиган зурриётларни ортимиздан қолдиришимиз лозим бўлади. Мансуров Шокиржон, Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” жоме масжиди бош имом-хатиби 1 013

Тошкент Ислом институтида янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди

Китоб, сенга лаганбардорлик қилмайдиган ўртоқ, алдамайдиган дўст, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчи ва талабаларни институт Ахборот-ресурс марказига янги келган китоблар билан таништириш мақсадида 2018 йил 4 май куни китоблар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада АРМга февраль-апрель ойларида олиб келинган китоблар тақдим қилинди. Айниқса, ЎМИ томонидан тақдим қилинган диний-маърифий мазмунда 21 турдаги 25 дона араб, инглиз, рус ва турк тилларидаги газета ва журналлар талабалар диққатини ўзига тортди. Кўргазмада, шунингдек, ЎМИ, “Мавароуннаҳр”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Ҳилол” нашриётларидан олиб келинган 70 турдаги 95 дона китоблар устоз ва талабаларга намойиш қилинди. Кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири   906

Институтимиз талабаси Ҳадис мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи ғолиби бўлди

Бугун 5 май куни “Ёшлар иттифоқи” саройида юртимизда илк бор ўтказилаётган “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг эркаклар ўртасидаги қисми ўтказилди. Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан иқтидори бўлган ёш йигитлар иштирок этдилар. “Ҳадиси шариф билимдони” республика танлови ҳам институтимиз номидан иштирок этган талабалар учун омадли келди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб ва совриндорлар номини эълон қилдилар: 1- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Юсупов Халиллуллоҳ (97 балл) 2- ўрин. Кўкалдош ўрта махсус билим юрти талабаси Мустафоев Камрон (88 балл) 2- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад  (88 балл) 3- ўрин. Ортиқбоев Ҳожиакбар (87 балл) Шундай қилиб, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Юсупов Халиллуллоҳ республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 784

Жан Пьер Шевенман: “Мамлакатингиз Марказий Осиё минтақасида ҳал қилувчи кучга эга”

Куни кеча Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Францияга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар берди. ЎзА хабарига кўра, Франция Ислом фондида бўлиб ўтган учрашув самий руҳда кечди. Унда Ўзбекистоннинг виждон эркинлигини таъминлашдаги бой тажрибаси, турли динларга эътиқод қилувчиларга ўз ибодатларини адо этишлари учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. – Глобаллашув жараёнлари шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда турли миллат ва дин вакилларининг бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлаши, жамият тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилиши ўта зарур, – дейди Франция Ислом фонди президенти Жан Пьер Шевенман. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораяпмиз. Шубҳасиз, мамлакатингиз Марказий Осиё минтақасида ҳал қилувчи кучга эга. Биз Ўзбекистон билан маданий-маърифий соҳада ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Қайд этиш керакки, мазкур фонд 66 миллионлик Франция аҳолиси ичида 7 миллиондан зиёд мусулмонларнинг ўзига хос ўрни ва мавқеини сақлаш, уларнинг жамиятга ҳар томонлама интергациялашувини таъминлашга қаратилган кенг қамровли фаолиятни амалга оширади. Фонд ходимлари Ўзбекистондаги ислом тадқиқотлари марказлари билан ҳамкорликда ислом динининг тинчликпарвар моҳиятини ўрганиш, биргаликда илмий лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди. Эътиборли жиҳати, Франция Ислом фонди 2021 йилда Франция маданият ишлари вазирлиги, Лувр музейи билан ҳамкорликда Париж шаҳрида “Буюк ипак йўли маданияти” мавзусидаги халқаро кўргазмани ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Франция томони ушбу кўргазма доирасида “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” номли мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихига оид экспозицияларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишга умид билдирди. 974

“Ўзингизни Китоблар шаҳрига тушиб қолгандай ҳис этасиз”

Дохада узоқ кутилган “Қатар Миллий кутубхонаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради hospitalitydesign.com. Умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган янги ўқув ва маданият марказида Миллий кутубхона, Оммавий кутубхона, Университет кутубхонаси ҳамда араб-ислом цивилизациясига алоқадор қўлёзма ва маданий мерос намуналари сақланадиган бўлим жойлашган. Қатар Миллий кутубхонасида жами миллиондан кўпроқ китоблар мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида минглаб китобхонларга хизмат кўрсата олади. “Анъанага кўра кутубхоналар қадимдан билимлар алмашинуви юз берадиган жонли макон бўлган. Ҳозирги кунимизга келиб, маълумот топиш осон бўлган бир даврда, кутубхонанинг учрашувлар ва жамоавий тадбирлар ўтказиладиган жой сифатидаги ўрни юксалди”, – дейди бинони лойиҳалаштирган Эллен Ван Лун. “Биз бинони шундай лойиҳалаштирдикки, кутубхонага келган киши барча китобларни кўриш имконига эга. Китобхон кириши билан ўзини китобларнинг оғушида кўради. Кутубхонанинг ичи шу қадар улканки, сиз ўзингизни Китоблар шаҳрига тушиб қолгандай ҳис этасиз”, – дейди меъморлардан яна бири Рем Колхас. Манба: fitrat.uz   875
1 1 425 1 426 1 427 1 428 1 429 1 537