islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Бахт қасри

Саидакмал ака тақволи, имон-эътиқоди мустаҳкам киши. У бир неча йиллар давлат ташкилотларининг бирида ҳисобчи бўлиб  ишлади. Иш жараёнида  ҳалолликни ўз виждон бурчи деб билиб, бировларнинг ҳақига хиёнат қилмади. Ҳалоллиги учун ҳам илк ишга кирган жойида нафақага чиққунига қадар ишлади. Умр йўлдоши Ойниса опа ҳам мулоҳазали, оғир-босиқ аёл. Икки оқил инсоннинг ўстирган икки қиз ва бир ўғил фарзандлари ҳам ота-оналари сингари тақволи бўлиб улғайдилар. Улар фарзандларига доимо ҳалолликдан, покликдан сабоқ бердилар. Айниқса, улар дилбандларига қуйидаги ўгитни қайта-қайта айтишни канда қилишмасди. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одам фарзандида ҳамма нарса қарийди, лекин ҳирс ва орзу-ҳавас қаримайди”, дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Сизлар эса, ҳамиша ҳирсни ўлдириб, бўлар-бўлмас орзу-ҳавасга қул бўлманглар, дея уқтиришарди. Орадан йиллар ўтди. Икки қизни ўқитишиб, ҳунарли қилиб, турмушга узатишди. Нима ҳам бўлди-ю, кичик қиз Маъсуманинг турмуши бузилди. У ўғилчаси Шаҳобиддин билан ота уйга қайтиб келди. Акаси Саидикром ҳар куни  дарсдан келибоқ Шаҳобиддинни суюб эркалар, кўтариб  олиб кўчаларда ўйнатиб келарди… Саидикром ўқишини битиргач, мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Ота-она уни орзу-умидлар билан уйлантиришди. Келин бир фарзандли бўлгунича югуриб-елиб уй ишларини қилди. Фарзанди дунёга келганидан сўнг келиннинг кўнглига нафс шайтонлари ин қурди: “Бу кичиккина ҳовлида менинг болам сиғадими ёки Маъсуманики? У ҳам бу ҳовлига эга чиқадими?” Келин шу ўйлар гирдобида ҳар хил баҳоналар билан уйда жанжал чиқарар, тун бўйи эрига Маъсумани, мурғак Шаҳобиддинни ёмонларди. Инсон барибир хом сут эмган банда-да. Қулоғига тун бўйи шивирланган бўҳтонлар ўз кучини кўрсатмай қўймади. Саидикром  кўнгли ярим сингли билан гаплашишни ўзига эп кўрмайдиган, гапирганда ҳам жеркиб гапирадиган бўлиб қолди. Шаҳобиддин “тоғажон!” деб югуриб келса, қучоқ очиш ўрнига бурилиб кетадиган қилиқ чиқарди. Саидакмал ака ҳам, Ойниса опа ҳам ўғилларига ҳар қанча насиҳат қилишмасин, қулоғига олмади. Ўғлининг бу хатти-ҳаракатларидан ажабланган ота “Биз бола тарбиясида қаерда адашдик? Қаерда хато қилдик? Ўғлим нега туғишган синглисига нисбатан бунчалик ғаразлик қиляпти?”, дея ўйга ботди. Фарзанд тарбиясига бир томонлама ёндашмаслик керак. Саидакмал ака ва Ойниса опа болаларини бир мўминда бўлиши керак бўлган фазилатлар билан тарбия қилди-ю, фақат бир томонини унутишганди. Уларни бир-бири билан меҳр-оқибатли, яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам бир-бирига елка тутиб бериши лозимлигини уқтиришмагани оилага фожеани бошлаб келди. Натижада оиладаги можаро кун сайин авж ола бошлади. Маъсума ота-онасига билдирмай йиғлар, уйдан чиқиб кетишга эса чорасиз эди. Ҳамкасбининг зўрлови натижасида қўшни вилоятдан келиб-кетиб юрадиган бир тадбиркор йигит билан танишди. Йигит ҳам имонли, диёнатли чиқди. У Маъсуманинг оилада қийналиб яшаётганини эшитиб, уни ўз қарамоғига олишга, бахтли қилишга, фарзандига чин оталик қилишга аҳд қилди. Ҳа, Маъсума бир яхши инсоннинг аҳди билан бахтини топиб кетди. Ота-онанинг бағри ҳувиллаб, Саидикром ва унинг нафсга қул хотинини қувонтириб олис-олисларга, аммо бахт қасрига кетди… Саидикром эса хотинига қўшилиб нафсга қул бўлгани, синглисига, жиянига қилган қўрс муомаласи учун ота-онаси олдида, виждони олдида қандай жавоб беришни билмай ўйловда қолди. Бу тўрт кунлик дунёда мол-дунёга ҳирс қўйиш киши юзини шувит қилишини у энди англаб етганди.                                                                                   Зебо ОМОНОВА (muslim.uz) 638

Нонни кимлар тайёрлайди?

Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар: «Ун заводидан оламиз» деб жавоб беришади. Энди ун заводида эса биз ўнлаб ишчи, муҳандислар шу унни тайёрлаш устида ишлаётганини кўрамиз, ундан ташқари бу заводни ишлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилиб, олиб келган инсонлар ва яна уларни ўрнатганлар, аввало бу заводни қурганларнинг, завод ишга тушишида ва ишлаб туришида ҳар бирини алоҳида ўрни бўлади, албатта, буларнинг барчасини бир кишини ўзи уддалай олмаслиги аниқ. Ун тайёрлайдиган ускунларничи, уларни ихтиро қилиш, ясашда ўнлаб олим ва муҳандислар бош қотириб ихтиро қилишган, у ускуналар тўғри ишлашини таъмирлаганлар. Биз эса йўлимизда давом этиб, улардан: «Бу унни тайёлаш учун буғдойни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар бизга: «Деҳқонларимиз етиштириб берганлар» деб жавоб беришади. Далага бориб қарасак, ўнлаб, балки юзлаб деҳқонлар, тракторчилар, сув назорат қилувчилар ҳаммаси бир мақсадда – нон ёпиш учун буғдой етиштириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ишлаётганларини кўрамиз. Улардан олдин санаган муҳандис, нонвой, сотувчиларнинг ҳаммаси эса ана ўша нонни халқнинг қўлига етказишда ҳаракат қилишади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, бир дона нон халқни қўлига етиб келгунига қадар неча инсон ўз ҳиссасини қўшмоқда, жуда кўп инсон, лекин мақсади нечта? Мақсадлари эса бир – нонни халққа етказиш. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бизга хитоб қилиб: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» – дея амр қилади. (Моида сураси 2 – оят). Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биздан яхшиликни кўпайтиришнни, ёмонликни эса йўқ қилишни хоҳлайди. Модомики биз яхшилик йўлида ҳамкорлик қилар эканмиз, бу ишни бир киши ўзи уддалай олмаслигини юқоридаги қиссадан шундоқ кўриниб турибди. Ҳаммамиз динимиз, юртимиз равнақида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур, зеро доно халқимиз бекорга «Айрилганни айиқ, бўлингани бўри ер» деб айтмаган. Қолаверса, тарқоқ ҳолда бўладиган бўлса, бу жамиятимиз ҳеч қачон ривожланмайди, юксакка қараб парвоз қилмайди. Агар ҳаммамиз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлаб, сўнг оиламиз, қўни-қўши, маҳаллада давом эттирмаймиз экан, оқибати яхши бўлмайди, буни «сенга тегмаяпманми, мен билан ишинг бўлмасин» қабилида яшаб келаётган жамиятлар мисолида кўришимиз мумкин, қолаверса ота-боболаримиз доим бир-бирларидан хабар олиб, кўмаклашиб турганлар. Яқин тарихимиз, чамаси 20-25 йиллар олдин ҳам маҳалла оқсоқоллари жанжал бўлган хонадонларга кириб, бемалол тинчитиб чиқиб кета олар эди, ҳамма уларни гапларига қулоқ солар эди, улар билан тортишганларга эса маҳалладагилар совуқ муносабатда бўлар эдилар, ҳозирчи? Шу даражага етдики, инсонлар оқсоқолларни гапини умуман олмай қўйдилар, хоҳлаганини қиладилар, ҳатто «Мени ишимга аралашишга нима ҳаққиз бор?!» деб ҳам қўйишади. Демак, биз миллийлигимиздан қанчалик узоқлашдик? Албатта, биз буларни ислоҳ қилишимиз керак, бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин, мўминнинг ойнасидир» деганлар (Имом Табароний ривояти), бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, сизлардан бирингиз биродарининг ойнасидир, агар унда азиятни кўра, ундан олиб ташласин» дедилар (Имом Термизий ривояти). Юқоридаги гаплар ояти кариманинг биринчи қисми ҳақида айтилди, иккинчи қисми ҳақида эса ҳозирги кунда...

Малайзиядан меҳмонлар келди

Тошкент ислом институтига Малайзия давлати Жоҳор штати муфтийсининг ўринбосари Ҳожи Яҳё ибн Аҳмад бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ушбу делегация институт раҳбарияти, устоз ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди. Дастлаб, меҳмонларга институтнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Талабалар институт ҳаёти, улар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида араб ва инглиз тилларида сўзлаб бердилар. Учрашув давомида меҳмонлар учун институт фойэсида ташкил этилган ўқув-услубий, меъёрий ҳужжатлар, институтда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув-қўлланмалар кўргазмаси ҳамда институт фаолиятига оид расмлардан иборат электрон слайдлар кетма-кетлиги намойиш этилди. Шундан сўнг меҳмонлар “Тафсир”, “Араб тили” ва “Фиқҳ” фанлари бўйича ўтилаётган дарсларда бевосита иштирок этдилар. Малайзия делегацияси аъзолари Тошкент ислом институти фаолияти билан танишиб катта таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар. Ж.Мелиқўзиев, Тошкент ислом институти проректори 518

Хорижий мутахассислар Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳоладилар

Москвада ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Индонезия, Бруней, Эрон, Миср, Ироқ, Белорус давлатларининг турли диний, таълимий ва академик ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар. Анжуман минбарларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида IX-X асрлардан бошлаб мадрасалар фаолият олиб боргани, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги илмий мактаблар битирувчилари бутун ислом дунёсида ўз билим даражаси билан машҳур бўлгани, мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги бир йил давомида юртимизда қадим анъаналарни тиклаш, янги илмий мактаб ва марказлар очиш борасида бошқалар ўрнак олиши мумкин бўлган улкан ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ислом таълим тизими мусулмонларга бошланғич диний маърифатни етказиш билан чекланиб қолмасдан, ўрта махсус-олий диний таълим, магистратура, докторантурадан иборат узлуксиз тизим сифатида тўлиқ шаклланиши зарурлиги, диний ва дунёвий фанлар бир бирини ўзаро бойитиши, исломда илм олишга тарғиб қилинар экан, илмлар диний ва дунёвийга эмас, инсонлар учун фойдали ва фойдасиз илмларга ажратилиши, инсон ҳаёти учун зарурий ҳисобланган барча билимлар соҳасида мусулмонлар етакчи бўлиши зарурлиги таъкидланди. Хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқаро минбарлардан туриб ислом мусаффолигини асраш, уни экстремизмдан ҳимоя қилиш борасида билдирилаётган фикрлар ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қарорлари асосида мамлакатимизда янги исломий илмий марказлар, диний мактаблар, Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент ислом академияси ташкил этилаётганини юқори баҳоладилар. administrator 495

Тошкент ислом институти ректори Москвада ўтказилаётган халқаро анжуманда маъруза қилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов Москва шаҳрида ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда иштирок этмоқдалар. Ўзбекистон вакиллари анжуманнинг турли сессияларида маъруза қилдилар. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликнинг ривожланиши мавзусида, Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов эса ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда тарихи илмий меросни тиклашнинг аҳамияти (Ўзбекистон тажрибаси) мавзусида, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим тизими шаклланиш тарихи ва истиқбол режалари ҳақида нутқ сўзладилар.   administrator   817
1 1 501 1 502 1 503 1 504 1 505 1 519