islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 15, 2017

Day

Дуода авлиёларни васила қилиш мумкин эмасми?

“Фалон зотни васила қилиб сўрайман” деб дуо қилиш мумкин эмасми деган савол кўп такрорланади. Чунки бундай дуо қилиш мумкин эмаслигига кўплаб далиллар борлигини иддао қиладиганлар ва уни жоиз дегувчиларни тавҳидни тушунмасликда айблайдиганлар етарлича топилади. Ушбу ҳолат мазкур айбловчиларнинг далилларига батафсилроқ жавоб бериш заруратини тақозо қилади. Шу маънода қуйида васила қилишни инкор қиладиганларнинг далиллари ва уларга берилган жавобларнинг хулосаларини жамлашга ҳаракат қиламиз. Василани инкор қилувчиларнинг далилларини ўрганишдан олдин васила қилиш деганда нима назарда тутилгани тўғри тушуниб олиш лозим бўлади. Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли экани билинган нарсани айтиб дуо қилиш,  васила деб аталади”. Валий луғатда “яқин”, “дўст” каби маъноларни билдириб, кўплик шакли “авлиё” бўлади. Истилоҳда эса: “Имкон қадар Аллоҳ таолони танигувчи, тоатларда бардавом бўлувчи, ёмонликлардан сақланувчи, шаҳватларга берилишдан ўзини олиб қочувчи, дунёдан юз ўгирувчи, охиратга юзланувчи доимий равишда Роббисининг зикрида бўлувчи зот валий дейилади”. Демак баъзилар дуо қилишда мана шундай зотларнинг номларини айтиб: “Роббим фалон дўстингни васила қилиб сўрайман” дейиш жоизлигини инкор қилганлар. Ушбу инкор қилувчилар асосан қуйидаги далилларни келтирганлар: Аллоҳ таоло Қуръони каримда фақат Ўзидан ёрдам сўрашни таълим берган:  إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси, 4-оят). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: إِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ “Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра”. (Байҳақий ривоят қилган). Ушбу каби оят ва ҳадисларнинг умумий маъносига кўра мўмин банда барча ҳожатларида фақатгина Аллоҳ таолодан ёрдам сўраши, ўртага ҳеч кимни қўшмаслиги шариат буйруғи ҳисобланади. Васила қилиш эса мазкур буйруққа зид ишни содир этишдир, деганлар. Жумҳур уламолар бу далилларга қуйидагича жавоб берганлар: Шариатда фақат Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашга буйруқ бўлганидек, зоҳирий сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюруқ бордир. Ана шу зоҳирий сабаблардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки авлиёуллоҳларни васила қилиб Аллоҳга дуо қилиш ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ёрқин далилдир: عَنْ  عُثْمَانَ بْنِ حُنَيْفٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَعْمَى جَاء إِلَى النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ ادْعُ اللهَ أَنْ يَكْشِفَ عَنْ بَصَرِي فَقَال: إِنْ شِئْتَ دَعَوْتُ وَإِنْ شِئْتَ صَبَرْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ قَالَ: فَادعُه فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَتَوَضَّأَ فَيُحْسِنَ وُضُوءَهُ وَيَدْعُوَ بِهَذَا الدُّعَاءِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنِبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ يَا مُحَمَّدُ إِنِّي أَتَوَجَّهُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَاتِي هَذِهِ لِتُقْضَى لِي اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ. فَذَهَبَ ثُمَّ رَجَعَ وَقَدْ كَشَفَ اللهُ عَنْ بَصَرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ. Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Кўзи ожиз бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга менинг кўзимни очишини сўраб дуо қилинг”, деди. Шунда у зот: “Хоҳласанг дуо қиламан, агар сабр қилишни хоҳласанг, у сен учун яхшироқ бўлади”, дедилар. У: “Дуо қилинг”, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таҳорат қилишни, таҳоратини гўзал қилишини ва бу дуони ўқишини буюрдилар: “Аллоҳумма, инний асъалука ва атаважжаҳу илайка би Набиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам набиййир роҳмати. Йа Муҳаммад, инний атаважжаҳу бика ила Роббий фи ҳаажаатий ҳазиҳи литуқзо лий. Аллоҳумма шаффиъҳу фиййа” (Эй Аллоҳ, Сендан сўрайман ва раҳмат пайғамбари бўлмиш пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу...

Жин ва Шайтондан кафолатли ҳимоя воситаси (Шайтоннинг ўзи ўргатган ҳимоя қуроли)

Жин ва инсонни фақат Ўзига ибодат-қулчилик қилишлари учун яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, бугун ер юзининг кўп минтақаларида илм-фаннинг ҳар соҳасида тараққиёт сари жадал  илдамланмоқда ва ҳар жабҳада улкан ютуқларга эришилмоқда. Бу тараққий этаётган соҳалар қаторида “Шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидек, афсуски, сеҳр-жодучи, фолбин-у азайимхон, иссиқ-совуқ қилувчи, деган жамият кушандаларининг сафи ҳам кенгайиб, қариб беш-ўн йил ичида “фалон полчи (фолбин) дугонамга жин киритиб қўйган экан”, “фалон парихон (фолбин) фалончига бунча пари (урғочи жин) киритиб қўйибди”, “фалон бахши (фолбин) ўртоғимдан учта ёки бешта жин чиқарибди”, “ана у жинкаш (жин чиқарувчи) бир марта дам солишига мунча пул оларкан”, “мана бу азайимхон (дуохон): “Сендаги жин боболаримга атаб битта қўй сўйсанг, ёки фолбинлик ё кинначиликни бўйнинга олсанг, кейинг тинч қўяркан, чиқиб кетаркан”, деган гап- сўзлар кўпайгандан кўпайди. Тўғри, халққа чин дилдан холис хизмат қилиб, ҳожатини чиқариб, сеҳр-жоду ва бошқа нарсалар зараридан халос этаман, деган пок ниятли ҳожатбарор, аҳли илмлар ҳам бор, албатта. Улар “Шаръий руқя” яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар дам солганларидек, Қуръони карим оятларини ўқиб дам соладилар. Шариатга зид ҳеч қандай воситалардан фойланмайдилар. Суннатда келган дуолар билан кифояланадилар. Таассуфки, бу ҳолдан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топиш пайига тушган баъзи олғир жинкашлар турли ҳийла-найранглар билан одамларни пулини олиш билан овора. Минг афсус, содда, ишонувчан халқимиз одатда ҳар қандай диний тус берилган  ишни – у тўғрими ё нотўғрими, деб сўраб-суриштириб ўтирмай – қилаверади. Бу эса фирибгарларга айни муддао. Содда мижозларни хоҳлаган куйига солиб, бир марта ўқиш билан тузаладиган беморга ҳам: “Камида уч марта ё етти марта ёки қирқ бир марта келинг. Охиргисида хўроз олиб келасиз. Ҳар бир ўқишимга фалон доллардан берасиз” деб, текинтомоғлик қилмоқдалар. Бордию ҳар қанча ўқишига қарамай “Операция” муваффақиятсиз чиқиб қолиб, бемор даво топмаса: “Мана кўрдингиз, шунча уриндим, бўлмаяпти. Энди фолбинликни бўйнингизга олмасангиз, тузалмайсиз экан. Боболаримга атаб бир қўчқор сўйсангиз, сизга “оқ фотиҳа” олиб бераман” деб, ўзига ҳамтовоқ бўлувчи малъун фолбинлар сонини орттираётганлар ҳам талайгина. Хўп майли. Уни-буни қўяйлик-да. “Ўзи жин нима у? Бор нарсами ёки афсонами? Бор бўлса, у нима учун яратилган ўзи? Ундан ҳимояланиш мумкинми ёки чораси йўқми? Бордию бирорта одамга жин тегса, соғайиб кетадими, давоси борми ёки шу билан ўлиб кетадими?”, деган саволларга жавоб излаб кўрайлик… Жин афсона эмас, бор нарса. У асли оловдан яратилган махлуқдир. У шайтоннинг зурриётидир. Бунинг далиллари қуйидаги ояти карималардир: Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, барча фаришталарни Одамга бироз эгилиб, таъзим саждасини қилишга буюрганида фаришталар сажда қиладилар. Иблис эса сажда қилмайди ва бундай дейди: “(Иблис айтди) Мен лойдан яратганинг башарга сажда қилмасман. Мен ундан яхшироқман, мени оловдан яратгансан ва уни (эса) лойдан яратгансан”. (Аъроф сураси 12 оят). “Каҳф” сураси 50 оятида бундай дейилади: “Эсланг, (Эй, Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади холос). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин сунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй, Одам болалари,) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон “ўринбосардир”!”. Бу ояти каримадаги “У жинлардан эди.” дегани шайтоннинг жинлардан эканини билдиради. “…уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?!” дегани эса у жинларнинг энг каттаси экани, жинлар унинг зурриёти эканини...