islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Илм карвонидаги аёл ва оила

Оилада илм ҳукм суриши, фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши ҳамда жамиятга ва динга хизмат қилувчи мукаммал авлод етишиб чиқишида аёлнинг ўрни беқиёсдир. Аёл илмли ва илмга муҳаббатли бўлар экан, оиладан ҳар томонлама мукаммал инсон етишиб чиқиши муқаррардир. Бугун Тошкент ислом институтида  “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган ҳолда суҳбат қилиб беришлари учун бугунги кунда диний-маърифий нашрларни ташкил этишда ва шу соҳанинг равнақи учун жонбозлик кўрсатаётган дин арбобларининг мунис онаси, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг турмуш ўртоқлари Фотимаи ая Исмоил Махдум ва фарзанди Оминахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати ва Фотима аянинг дуолари билан бошланди. Суҳбат давомида Фотима ая талаба қизларга ҳозирги ижтимоий ҳаётда аёл-қизларнинг илмли бўлишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари нақадар муҳим эканлигини тушунтирган ҳолда уларга бир қатор тавсиялар бериб ўтдилар. Жумладан, илм олишда, авваламбор ихлосли бўлиш ва ниятни тўғри қилиш, илм ва оилани тенг олиб боришга эътиборли бўлиш ва бу йўлда жидду жаҳд қилиш, ўзини психологик тўғри тайёрлай олиш ва албатта тартибга риоя қилиш ҳамда олдига қўйилган ишларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиш. Жумладан, Фотима ая марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб, у зотнинг оилада аёлларга бўлган эътиборлари, уларнинг илм олишларига бўлган ҳарисликлари ҳамда яратиб берган шароитлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Фотима аянинг тавсиялари давоми ўлароқ Оминахон Муҳаммад Юсуф Тошкент ислом институтининг битирувчиси сифатида ўз талабалик даврини хотирлаган ҳолда бу даврнинг қадрига етишга ва назарий олинаётган илмларини амалда тадбиқ қилишга ҳаракат қилишга ҳамда орттирилган кўникмаларини жамиятимиз ва оила учун хизматда тўғри фойдалана олишга чорлади. Тадбирнинг иккинчи қисми талаба қизлар томонидан берилган саволлар билан давом этди. Илм аҳлининг фарзанди, турмуш ўртоғи ва волидаси тимсолидаги Фотима аядан талабалар амалий намуна сифатида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар ва тавсиялар олдилар. ТИИ Матбуот хизмати 307

“VASILA QILISH” MOHIYATI, TURLARI

Shari’ati islomiyada muqarrarki, inson bajaradigan har qanday amal Alloh subhanahu va taolo huzurida maqbul boʻlishi uchun ikkita shart topilishi lozim: Birinchisi, amal Alloh uchun xolis boʻlmogʻi zarur, u bilan riyo va sumʼa, shuningdek, biron dunyoviy manfaat koʻzlangan boʻlmasligi lozim. Alloh taolo aytadi: «Kim Parvardigoriga roʻbaroʻ boʻlishidan umidvor boʻlsa, u holda yaxshi amal qilsin va Parvardigoriga bandalik qilishda biron kimsani (unga) sherik qilmasin!» (Kahf 110). - Toshkent islom instituti talabasi Zoirjon JURABOYEV

ISLOMDA YETIMLAR VA BEVA AYOLLARNING HUQUQLARI

Oila bu – katta jamiyatning kichik bir bo’g’ini bo’lib, islom dinida juda ham katta qadr-qimmatga ega bo’lgan ne’matlardan hisoblanadi. Shu bilan birga xalqimizning milliy urf-odatlari va qadriyatlari ham oilani muqaddas deb e’zozlaydi. Lekin, bugunga kelib ushbu qadr-qimmat, urf-odat va milliy qadriyatlarga nisbatan biz musulmonlar orasida befarqlik va layoqatsizlik ortib bormoqda. Buni hozirgi kundagi oilalar buzilishi va ajrimlar to’g’risidagi “statistika” malumotlaridan ham bilsak bo’ladi. Bu juda ham achinarli va ta’bir joiz bo’lsa uyatli holat ham hisoblanadi. - Toshkent islom instituti talabasi Zoirjon JURABOYEV

ЎҚУВ КУРСИДАГИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР БОРАСИДА СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчиларига диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар борасида суҳбат ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази бош мутахассиси Даминов Баҳодир Иброҳимжонович иштирок этди. Диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин кучли ривожланишга йўналтирилди. Ўзбекистон раҳбариятининг диний ва маърифий соҳаларга эътибори қатъий ва тизимли бўлиб, бу соҳада бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда дин иши ва диний маърифатига оид бир қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинди. Бу, айниқса, дин эркинлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишда муҳим қадам бўлди. 2017 йилда Республикада “Диний эркинлик ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун кучга кирди, бу дин билан боғлиқ ҳуқуқларни ҳамда дин эркинлигини ҳимоя қилишга йўналтирилган. 2017 йилдан Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафарга кўтарилиб (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди), умра бўйича чекловлар олиб ташланди (илгари бу кўрсаткич 6000 нафар эди). 2017 йил 23 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Вазирлар маҳкамаси ҳузурида Ислом цивилизацияси маркази ташкил қилинди. Бу марказ юртимизда мавжуд нодир қўлёзмаларни ўрганиш, ислом маърифатини, буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказиш, турли миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик тамойилларини йўлга қўйиш, исломни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшларни инсоний қадриятлар руҳида тарбиялашни ўз олдига мақсад қилган. 2017 йил Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида (3 ойдан 6 ойгача) Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. “Вақф” хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари этиб фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш; масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш; диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш; масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун махсус дастурлар ва стратегиялар ишлаб чиқилди. Бу соҳага давлат томонидан жиддий эътибор қаратилиб, диний таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар кўрилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди ва мамлакатдаги барқарорлик ва жамиятдаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади. ТИИ Матбуот хизмати 281

IMOM MOTURIDIYNING “TA’VILOTUL QUR’ON” ASARI

Mutakallim va mufassir Imom Abu Mansur Moturidiy o‘zining chuqur ilmi va aqidaviy qarashlari bilan dunyoga mashhur bo‘lgan. Uning eng yirik asarlaridan biri “Ta’vilotul Qur’on” bo‘lib, bu tafsir asari Islom dini rivojida katta ahamiyatga ega. Ayniqsa asarining mazmuni va uslubi hozirgi zamonda ham kitobat yo’nalishida namunadir. - Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi boshlig‘i B.PARPIYEV
1 2 3 4 5 6 1 498