Она тилим – олтин сандиғим Икки шоир, икки адаш, икки Турсунбой дўстларимга бағишланган ҳазил рубоий: Турсунбойга деди Турсунбой: Адаш, Шартми иккимизни Турсунбой аташ? Шеърхон адашмасин, бўлайлик энди Сен Турсун Али, мен ― Турсунбой Адаш. Бу сўзлар фақатгина икки шоирга эмас, адаш, дея адашувчиларга ҳам ҳазилдир. Нега исми бир одамларни адаш дейдилар, деб савол берсангиз, кўпинча, уларни бир-бири билан адаштирганлари учун, деган жавобни оласиз. Адаш сўзининг асли отдош эканини биров билса, биров...Read More
Ҳар қандай халқнинг тили – ўша миллатнинг руҳи ҳисобланади. Ўзбек тили — давлат тимсоли, мулкидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалишини ифодалаб беради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”, деб белгилаб қўйилган. Шу тариқаўзбек тили мустақил давлатимизнинг қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Она тилимиз давлат тили мақомига кўтарилганига...Read More
#РАДДИЯ • Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни муржиийликда айблайдиганларга раддия Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ: Муржиъа ва Қадария», дедилар» (Термизий ривоят қилган). Тарихда, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қадрларини пастга уриш ва обрўларини кетказиш мақсадида баъзи ғаразгўйлар томонидан у зотнинг шаънларига тўғри келмайдиган...Read More
Тил ўзида миллат қиёфаси, урф-одатлари, асрлар давомида шаклланган қадриятларини акс эттиради. Она тили халқнинг ҳаётини намоён этиб, келгуси авлодлар учун бебаҳо маънавий бойликдир. Шу боис ҳам мустақил Ўзбекистонда давлат тилига муҳим эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 4 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат...Read More
Минг йилдирки, булбул каломи, Ўзгармайди яхлит ҳамиша. Аммо, шўрлик тўтининг ҳоли, Ўзгаларга тақлид ҳамиша. Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. «Ўзбекистон Республикасининг...Read More