Аллоҳ таоло: «Албатта, у Қуръони каримдирки, (у) яширин Китобда (Лавҳул-маҳфузда) дир. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар», деган ( Воқиаъ, 77-79). Абдурраҳмон ибн Язид ҳикоя қиладилар: Биз Салмом (розияллоҳу анҳу) билан бирга эдик. У бизни ёнимиздан туриб, чиқиб кетди ва ҳожатини қилиб келди. Мен эй Абу Абдуллоҳ таҳорат қилдингизми? Биз Аллоҳнинг каломидан сўрамоқчи эдик дедим. У мен Мусҳафни ушламайман, уни покланганлар ушлайди, деди. Ва бизга сўраган оятларимизни тиловат қилди, (Байҳавий...Read More
Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба-қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида 1-2-курс талаба-қизлари Ислом цивилизацияи марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабалар қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Ислом цивилизацияси маркази умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказиш, жамиятда “жаҳолатга қарши – маърифат” тамойилини...Read More
Жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари Туркия Республикасининг Истамбул шаҳрида Евросиё Фатво кенгашининг III-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш “Замонавий даврда фатво мавзусида дуч келинаётган муаммолар ҳамда долзарб иқтисодий масалалар” мавзуси остида бўлди. Мазкур йиғилишда Европа, Россия, Кавказ, Марказий Осиё, Афғонистон каби бир қатор давлатлардан Фатво масалалари бўйича мутасадди уламолар иштирок этишди. Ўзбекистондан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон Ишматбеков қатнашди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Йиғилиш кун тартибидан: – ҳозирги кунда...Read More
Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан бири Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманофдир. Кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший бўлиб, ҳижрий 150 йил Разза шаҳрида таваллуд топдилар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари уни саводли қилишни хоҳлайди, лекин тўлайдиган пули бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Ва ниҳоят бир муаллим Шофеъийдаги туғма қобилият сабаб уни бепул ўқита бошлайди. Бўлажак...Read More
Ислом дини илм-у маърифат динидир. Илм инсонни икки дунё саодатига элтувчи бир восита бўлиб, ҳар – бир қилинадиган амал илм асосида бўлиши лозим. Ҳар қандай иш ёки бир амал мукаммал адо этилиши унинг илм асосида бўлишлигига боғлиқ. Илм олиш инсонга ҳурмат ва фазилат олиб келади. Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан унинг билим доираси кенгайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди....Read More