islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 10, 2019

Day

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳарда малака оширади

Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва ал-Азҳар университети томонидан Шайх Солиҳ Аббос ўртасида “Йўл харитаси” имзоланган эди. Эндиликда, ҳар йили Ўзбекистондаги масжидларда меҳнат қилаётган йигирма нафар имом Миср давлатидаги малака ошириш курсларида таълим олади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Миср давлатида имомлар учун икки ойлик малака ошириш курслари ташкил этилади. Имомларга икки ой давомида ал-Азҳар университетининг фазилатли шайхлари, таниқли уламолари ва етук олимлари томонидан диний фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Малака ошириш курслари сўнгида имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. 199

Ёд олган Қуръон оятларини унутиш гуноҳ

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) [1]Саъд ибн Убода  ибн Далий ибн Ҳориса Хазражий Ансорий. Хазраж қабиласининг саййиди.  Абу Собит ва Абу Қайс деган кунялари ҳам мавжуд. Бадр ғазотига борганлиги ҳақида ихтилофлар мавжуд. У, отаси, бобоси ва фарзанди сахийликлари билан машҳур бўлишган. Ундан Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 15-йили вафот этган.  “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 247

Далил келтириш даъвогар зиммасидадир!

عن ابن عباسٍ رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ((لو يعطى الناس بدعواهم، لادعى رجالٌ أموال قومٍ ودماءهم، لكن البينة على المدَّعِي، واليمين على من أنكر))؛ حديث حسنٌ، رواه البيهقي وغيره هكذا، وبعضه في الصحيحين Маъноси: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар. Шундай бўлмаслиги учун ҳам даъвогар далил-ҳужжат келтириши, (ўзига қарши қилинаётган даъвони) инкор қилувчи эса қасам ичиши лозим”. Ушбу ҳадиси шариф ҳасан санадли ҳадис бўлиб, Байҳақий ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Ҳадиснинг баъзи қисмлари саҳиҳайнда ҳам келган. Мазкур ҳадиси шариф бениҳоя улуғ, шарафли, фойдаси кўп, манфаати мўл бўлган ҳадислар сирасига киради. Ислом ҳуқуқшунослиги соҳасидаги кўплаб қоидалар айнан шу ҳадис устига қурилган ва ундан тармоқланиб чиқади. Баъзи қавлларга кўра, Довуд алайҳиссаломга ато этилган “фаслул хитоб” яъни “даъволашувчилар орасини ажрим қилувчи билим ва қобилият” ҳам айнан шу ҳадис мазмуни бўлган. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “бу ҳадис шаръий ҳукмларга оид қоидалар ичидаги буюк бир қоидадир. Унга кўра, ҳеч кимнинг ўз даъвосидаги бирорта сўзи қуруқ даъвоси туфайли қабул қилинмайди. Балки, бу ишда муддаийдан далил талаб қилинади ёхуд айблаунвчининг иқрори лозим бўлади. Агар даъвочи айбланувчидан қасам ичишини талаб қилса, бу жоиздир”. Ибн Дақиқ ал-ъийд роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “бу ҳадис аҳком асосларидан бири ва тортишув ва даъволашувда мурожаат қилинадиган энг буюк манбадир. Шунингдек у, бирор кимса фойдасига қуруқ даъвоси билан ҳукм қилинмаслигини тақозо этади”. Ҳадиси шарифга кўра, биров устидан қози ёки ҳокимга бирор мол-мулк, моддий ёхуд маънавий зарар бўйича даъво қилувчи шахс ўз даъвосини исботлайдиган қатъий ҳужжат, далил ёки гувоҳ келтириши лозим. Негаки, у зоҳирдан айбсиз бўлган инсон устидан шикоят қиляпти. Шундай экан, у ўз даъвосини далиллаши, исботлаши лозим. Шу ўринда жамият вакиллари орасидаги муносабатлардаги жуда ҳам муҳим нуқта зоҳир бўлади. У ҳам бўлса, бировга айблов йўналтирилса, устидан даъво қилинса, айблов ва даъвога дучор бўлган шахс ўзининг айбсизлигини исботлашга шаръан масъул эмас. Ўзининг айбсизлигига далил келтиришга жавобгар эмас. Зеро, унинг айбсизлиги, очиқ-ойдин ва зоҳирий ҳолатдир. Балки, далил ва исбот унга қарши даъво йўналтирган тараф устига тушади. Чунки, бу тараф зоҳирий ҳолатнинг тескарисини даъво қилмоқда. Ҳеч қачон бировга “қўлингдаги мана бу мол-мулкингни мендан ўғриламаганингни исботлашинг керак, акс ҳолда мендан ўғрилаган бўласан!”, деганга ўхшаш даъво қилолмайсиз. Ҳеч ким сизга тасарруфидаги нарсани ўғриланмаганини исботлашга масъул эмас. Балки, сиз зоҳирга хилоф бўлган даъвоингизга далил ва исбот келтиришингиз керак. Шундай ҳолатда қози даъвочидан ҳадиси шарифда “баййина” сўзи билан ифода этилган очиқ-ойдин далил сўрайди. Мабодо, у далил келтириб беролмаса, бироқ ўз сўзида исрор этиб туриб олса, қози айбланувчи шахсдан ўз айбсизлиги ва ўзига қарши йўналтирилган даъводан поклиги борасида Аллоҳ номига қасам ичишини сўрайди. У ўзининг поклиги ҳақида қасам ичса, шу билан иш битади. Даъвогарнинг очиқ далилсиз даъвоси рад этилади. Айбланувчи эса айбловдан покланади. Худди шунга ўхшаб маънавий ҳақ-ҳуқуқларда ҳам бировни ҳеч қандай далил-исботсиз айблаш ёхуд шунчаки, ўзининг шубҳа-гумони асосида  устидан даъво қилиши асло жоиз эмас. Эътибор беринг, Набий алайҳиссалом: “агар одамларга (қуруқ) даъволари бўйича (талаблари) берилаверса, ҳеч шубҳасиз, айрим кишилар ўзгаларнинг молларию жонларига даъвогар бўлган бўлур эдилар”, деяптилар. Ҳа, инсон табиати шунақа. Баъзи одамлар...

Муфтий ҳазрат ал-Азҳар шайхи билан учрашди

9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоладилар. 150