islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Бўлимлар

Масъулият машаққати

Тарихдан бизга маълумки, онамиз Момо Ҳаво яратилиши билан биз аёлларнинг бурчи сифатида елкамизга бажаришимиз шарт бўлган бир қанча масъулият юклатилди ва бу йўлда собит бўлганларга Аллоҳнинг муқаддас каломи Қуръони каримда, жаннат ваъдаси берилгани ҳақида оятлар нозил бўлди. Бизга юклатилган вазифаларнинг энг улуғи солиҳаликдан бошланади. Қуръони каримда: “(Аёллар ичида) солиҳалари –  бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳга сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” деб марҳамат қилинган (Нисо сураси, 34-оят). Қуйидаги оятнинг тафсирида аёл кишининг эрига нисбатан итоатли ва иффатли бўлиб, оила тотувлиги йўлида доимий ҳаракатда бўлиши диёнат жиҳатидан талаб этилгани батафсил тушунтирилган. Солиҳаликнинг шарти эса иффатли, диёнатли ва шарм-ҳаёли бўлишдир. Шундай экан, ҳаддан зиёд чайқалиб турган бугунги замонда, оммавий маданиятнинг авж пардасида, елкамиздаги бу масъулиятни анча унутиб қўймадикмикан, деган хавотирда бурчимизга садоқат билан ёндашсак, улуғ мукофотларга муяссар бўлмоғимиз шартларини яна бир эслатиб ўтишни жоиз топдик. Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлларнинг энг яхшиси – назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир”, деганлар. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” айтади  (Нисо сураси, 34-оят). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон ойи) рўзасини тутса, фаржини (зино ва фаҳшдан) асраса, эрига итоат қилса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Яна бир ҳадисда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлга эри борлигида унинг изнисиз (нафл ва қазо) рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (бировни киришига) изн бериши ҳалол бўлмайди”, дедилар (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти). Яна бир ривоятда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Аёл эрининг уйидаги нарсалардан садақа қиладими?” деб сўрашди. У киши шундай деди: “Йўқ, фақат (эри олиб келган) озиқ-овқатидан садақа қилса майли. Савоби ўрталарида бўлади. У эрининг молидан унинг изнисиз садақа қилиши ҳалол эмас” (Абу Довуд ривояти). Юқоридаги ояти карима ва ҳадислардан англанадики, бизга юклатилган нозик ва ўта муҳим бурч: ибо-ҳаё ва муомила одоби, ростгуйлик, вафога садоқат билан эргашишимиз қаътий таъкидланмоқда. Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи вассалам) шундай дедилар: “Аёлларингизнинг энг яхшиси Аллоҳга тақво қиладиган, кўп туғадиган, (эрига) муҳаббатли, кўнгил оладиган, буйсунадиганидир. Аёлларингизнинг ёмони очиқ-сочиқ, кибрлиларидир. Улар мунофиқадирлар Улардан кам учрайдиган қаноти оқ қарғалар каби жуда озчилиги жаннатга киради” (Табароний ва Дорақутний ривояти). Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи вассалам): “Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: даюс, эркакшода аёл, ароқхўр”, дедилар” (Табароний ривояти).Шу ҳадисга чуқур ёндашадиган бўлсак “эркакшода” сўзининг ўзидаёқ аёл учун аёллик назокати қанчалик муҳимлигини гувоҳи бўламиз. Булардан ташқари аёллардаги ширин сўз ва очиқ қўллик, ҳокисорлик ҳам жаннатга элтиши ҳақида қуйидагича ҳадиси шариф келтирилган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Саҳобалар сўрашди: “Фалончи аёл фарз намозларини ўқийди, садақа сифатида ёғи олинган пишлоқ тарқатади, ҳеч кимга азият бермайди. Бу аёл тўғрисида нима дейсиз?”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) жавоб бердилар: “Бу аёл жаннатийдир!” (Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Фалончи аёл кечани ибодатда, кундузларни рўзадор кечиради, меҳнат қилади, садақа ҳам тарқатади, аммо тили билан қўшниларга озор етказади” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) марҳамат этдилар: “У аёлда яхшилик йўқ жаҳаннамийдир!” (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да ривоят қилинган). Демак, фан-техниканинг ривожланиши, мамлакатларнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий алоқаларидаги глобаллашувнинг кўланкалари бошимизда қора булут каби турган замонда биз бу каби оят ва ҳадисларга эътибор ва масъулият билан амал қилсак, ўсиб келаётган ёш авлодга...

Итоатда мужассам бари

Бугун замонамизда камчиликларни акс эттирадиган кўзгулар анча хиралашиб қолган. Одамлар орасидаги меҳр-оқибат, самимият ва ҳокисорлик йўқолиб кетмоқда. Одамзод яратилгандан бери нафс билан кураш макон ва замонлар ўтса ҳам тўхтамайди. Ўз орзу мақсадлари йўлида жон куйдиради. Нафснинг палаклари ҳакалак отмоқда. Руҳиятимизни ўзимизники бўлмаган нарсалар учун эзиб, асабларимизни таранглаштириб қўямиз. Фақат бир тарафлама ўйлаб фикри ожизлик қилиб, шайтоннинг хийлалари ва тузоғига тушиб қоламиз. Аллоҳ таоло: “Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят). Яъни, инсон бекорга яратилгани йўқ, унинг масъулияти, вазифаси, мажбурият бор ва уларни бажариш осонлик билан бўлмайди. Аллоҳ таоло дунё ва инсонларни яратиб, имтиҳон қилиш билан бениҳоя Қодир Зот экани зоҳир бўлади. Синовлар орқали бандалар Аллоҳнинг ниҳоятда меҳрибон, беминнат ризқ берувчи, гуноҳларни кечирувчи, ризқни хоҳласа танг ва тор қилувчи, комил илм соҳиби ва бошқа сифатларни кашф қилишади. Маъданлар юқори ҳароратда қиздирилиб, тобланиб, соф олтин ҳолига келтирилганидек, инсонлар ҳам шу каби синов оташларида тобланиб, покланиб юксалади. Бутун йиғиб-терганинг кулга айланса ёки ўзгалар қўлига ноҳақ ўтса, чидаш мушкул. Лекин дунёни уни Яратган Зотнинг Ўзи беришига, Ўзи олишига ишониш, қалбни хотиржам қилади. ҳар бир катта кичик синовларга сабр ва розилик ила қараш ва дуони кўпайтириш нажот йўлидир. Қалбимизда имон зиёси ҳаётимиздаги синовлар орқали ортади ундан норозилик вужудимизда касаллик пайдо қилади. сабр ва розилик танамиз ва руҳимизни поклайди. Турмуш синов ва машаққатларга тўла. Жуссамиз ва руҳиятимиз юз бераётган кутилмаган зарбалар остида анча заифлашиб қолган бўлмасин, барча қарама-қаршиликларга ижобий жавоб қайтаришга бартараф этилганга ўхшайди. Англатилаётган барча илмлар амали фақат бир маънога хизмат қилади. қораликка нисбатан оқликни, ёмонликка нисбатан яхшиликни кўпайтириш! Унинг синовлари, берган дарди-ю ташвишлари сени Ундан шикоят этишга жазм эттиролмагани каби ёнингдаги ҳамроҳингга ҳам Унга бўлган итоатингнинг айни бўлмаса-да сийрати назаринда итоатда бўлиш яхшироқдир. Ҳамроҳингдан келган озорлар сени бош кўтаришга бошламасин, худдики Ундан келган синовларга, синов эгасидан розилигинг он қадар кучли бўлса, ҳамроҳингнинг муомаласига ҳам шу каби муносабатда бўл. Кўпчилик аёлларимизни турмушнинг оғир юки енгиб қўйган. Тирикчилик қиламан деб жони халак. Унга уни таъмин этадиган эр эмас, “таъминла мени” дейдиган эр синов қилиб берилган. Бир ёқда бир этак бола. Моддият орқасидан кунда уйда жанжал. Бундай ҳаёт кечираётган аёл қалбида итоатдан кўра алам ва нолишни топишингиз мумкин. Яшаб ўтган йиллар йўлидан қайта юришга имкон бўлмайди. Ҳамроҳингиздан келган нохушликлар ҳам Унинг хоҳиши билан келур. У ҳеч бир ишдан бехабар эмас. Итоатда эса инкорга ўрин йўқ. Зилола Суярова Тошкент Ислом институти  услубчи-мураббийси Манба: Muslim.uz 251

Бугун Хадичаи Куброда катта шодиёна

Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 22 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ватанимиз мадҳияси янгради, унга талаба ва устозлар хурмат бажо келтиришди. Қуръони карим тиловатидан сўнг мадрасанинг собиқ мудираси Малика Нормуҳамедова битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб дуои фотиҳа қилдилар. Мадраса мудираси Нозима Ибрагимова битирувчиларга ўз тилакларини билдириб шундай дедилар: “Биз тўрт йил бағримизда илм бериб, жамият учун керакли ходималар бўлишингиз учун сизларни тайёрладик. Келажакда юқори мартабаларга эришиб, Ватанимиз равнақи, динимиз ривожига ўз ҳиссаларингизни қўшасиз деган умиддамиз. Алҳамдулиллаҳ, эришган муваффақият ва қўлга киритган ютуқларингиздан биз устозлар мамнунмиз. Иншоаллоҳ, бундан кейинги фаолиятингизда элга керакли инсонлар бўлишингизни истаймиз. Нафақат юртимиз балки жаҳон таниган олималар бўлиб етишишингизни тилаб қоламиз”. Тадбир давомида мадрасанинг биринчи курс талабалари ўзига хос чиқишлари (яъни  ҳадис, салавот, тасбеҳ ва шеърий табриклари) билан тадбирга янада файз киритишди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Марямхон Абдуллаева, Тошкент ислом институти услубчи-мураббийси Зилола Суярова ҳамда мадрасанинг фахрий устозлари ташриф буюришди. 9 та мадрасалараро олимпиада қатнашчиси, фахрли биринчи ўринни олган битирувчи талаба қизимиз Рокия Юсуфий Тошкент ислом институтига имтиёзли равишда қабул қилинди. Битирувчилардан Матлуба Фозилова эса Эронда бўлиб ўтган халқаро мусобақада иштирок этишга муваффақ бўлди. Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари намунали хулқи ва билимга чанқоқлиги ва иқтидорига қараб қўшимча совғалар ҳам такбирлар остида топширилди. Қуръонни ҳифз қилган талабалар учун алоҳида табриклар бўлди. Тадбирда йилнинг энг яхши талабаси, йилнинг энг яхши ўқитувчиси ва йилнинг энг яхши ходимаси ғолибларига ҳам билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Порлоқ келажак бугундан бошланади, деган нақлнинг ижобати ўлароқ ушбу битирувчи талабаларнинг иқтидор-салоҳиятига қараб шуни айтамизки, билим юрти талабаларидан келажак авлод учун албатта етук мутухассислар, олималар етишиб чиқади, иншоаллоҳ. Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи Манба: Muslim.uz 420

ДИҚҚАТ, янги нашр! Йўлинг очиқ бўлсин, «МЎМИНАЛАР»!

Юртимизда муборак Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир нашр – янги «МЎМИНАЛАР» журнали чоп этилди. Аёл – мураббий, насллар давомийлигини таъминлашдек шарафли вазифага масъул зот. Муқаддас динимиз аёлнинг маънавий хазинасини бойитиш, уни маърифатга ошно қилиб, кўнглини меҳр жавоҳирлари билан тўлдиришга амр этади. Шуни инобатга олиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида «МЎМИНАЛАР» журнали чоп этила бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Мукаррамлик насиб этсин!» табрик-мақоласи билан очилган журналда динимиз аҳкомлари, аёлларга хос ҳукмлар махсус рукнларда тушунарли баён этилган. Оилаларимиз чироғи ва чароғбони – мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз ҳақида Аллоҳнинг каломида нималар дейилгани, саҳармардонда уйғонган аёл қандай дуо-илтижо қилиши лозимлиги, аёллар фиқҳи, республикамиз бўйича юқори савияда ўтказилган Қуръон мусобақаларидан лавҳалар, мўминлар онаси – Хадича бинти Хувайлид (роҳияллоҳу анҳо)нинг ибратга тўла ҳаёт йўлларидан ўрнак олиб яшамоқчимисиз? Динимизда маҳрнинг ҳукми қандай, куёв келинга қанча маҳр бериши керак; мўмина аёл фарзанд тарбиясида нималарга эътибор қаратиши зарур; пойтахтимизда фаолият юритаётган «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус билим юрти фаолияти сизни қизиқтирадими? «Фолбинга борса нима бўлади?», Шайх Зиёвуддинхон ҳазратларининг авлодлари, сулолалари бугун қанадй хайрли ишлар билан банд? Ушбу саволларга атрофлича жавоб олмоқчи, туркум қизиқарли мақолаларни ўқимоқчи бўлсангиз, «МЎМИНАЛАР» журналининг нишона сонини мутолаа қилинг. «МЎМИНАЛАР» журналининг дастлабки сонини Тошкент шаҳри, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўча, «Мовароуннаҳр» нашриётиидан ёки пойтахтимиздаги йирик жоме масжидлардан ёхуд Чорсу бозори атрофидаги китоб дўконларидан сотиб олишингиз мумкин. ЎМИ Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 201

Ғалаба муборак: Маъҳад қориялари ҳам “Олий ўрин”га муяссар бўлди!

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида аёл-қизлар ўртасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018″нинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бугун 26 апрель куни мазкур аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа Олий маъҳад номидан иштирок этган қория талаба қизлар учун ҳам омадли келди. Унга кўра, институтимиз 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия мусобақанинг мутлақ ғолиби, Олий ўрин соҳибаси деб топилди. Шунингдек, Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги тиловат йўналиши бўйича ўтган мусобақада ҳам институтимиз 1-курс талабаси Саъдуллаева Муфаззала 1-ўринни қўлга киритди. Тўлиқ натижалар билан танишинг: Шунингдек, аёл-қизлар ўртасида 18-25 ёш тиловат йўналиши бўйича ғолиблари: 1-ўрин: Нажмиддинова Нозима (Қашқадарё вилояти) 2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам (Наманган вилояти) 3-ўрин: Мирзаева Мубинахон (Андижон вилояти) 26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Акрамова Оминахон (Фарғона вилояти) 2-ўрин: Мўминова Мўътабар (Андижон вилояти) 3-ўрин: Аллаева Шохистахон (Сирдарё вилояти)   18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Абдуҳакимова Дилбар (Тошкент шаҳри) 2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону (Фарғона вилояти) 3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон (Андижон вилояти) 26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Зоирова Нафиса (Самарқанд вилояти) 2-ўрин: Абдекаримова Нигора (Тошкент шаҳри) 3-ўрин: Масадиқова Ўғилой (Тошкент вилояти) Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши): 1-ўрин: Саъдуллаева Муфаззала (Тошкент Ислом институти) 2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар (“Хадичаи Кубро” билим юрти) 3-ўрин: Хусанбоева Муслимахон (Халқаро Ислом Академияси) Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши): 1-ўрин: Нажмиддинова Робия (Тошкент Ислом институти) 2-ўрин: Фозилова Матлуба (“Хадичаи Кубро” билим юрти) 3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур (“Жўйбори Калон” билим юрти)   Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қориялар тақдирланди: Энг ҳушовоз қория номинацияси соҳибаси: Жамилова Дилфуза (Сурхандарё вилояти) Энг ёш қория номинацияси соҳибаси: Бувайхўжаева Хадича (Наманган вилояти) Энг тажрибали қория номинацияси соҳибаси: Ҳаитова Хосият (Бухоро вилояти) Энг матонатли қория номинацияси соҳибаси: Шакирова Нодирахон Эслатиб ўтамиз, 21-24 апрель кунлари эркаклар ўртасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби ҳам Тошкент ислом институти талабаси бўлган эди. Ғолиб Йўлдош қори Нуриддиновга Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилган эди. 371
1 6 7 8 9