Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга бавл (пешоб) қилаётганларида салом берди. У зот алик олмадилар” (Имом Термизий ривояти). Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳожат ушатаётган пайтлари зикр ўрни бўлмагани учун алик олмадилар. Зеро, алик ҳам зикр, ҳам муборак каломдир. Салом орқали тинчлик, саломатлик, сакинат, раҳмат ва Аллоҳнинг баракаси сўралади. Салом бераётган кишимизга ана шуларни тилаётган бўламиз...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Н.Саидакбарова
Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом ақидани ўрганиши фарз бўлади. Шунингдек, Исломни қабул қилган кишига ҳам амалий ҳукмларни ўргатишдан олдин соғлом ақида ҳукмлари ўргатилади. Бунга Имом Муслим ривоят қилган қуйидаги ҳадис далилдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида бундай деганлар: إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ فَلْيَكُنْ أَوَّل مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ عِبَادَة اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَإِذَا عَرَفُوا اللَّهَ فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللَّهَ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِى يَوْمِهِمْ وَلَيْلَتِهِمْ...- Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулқодир домла Пардаев