Ислом шариатида барча Ислом уламолари қайси мазҳабга мансуб бўлишларидан қатъий назар, инсондан содир бўлган ҳар қандай ишга, у айтган ҳар бир сўзга, улар ибодат бўладими, муомила бўладими, жиноят бўладими, жазо бўладими, оилага тааллуқли масала бўладими, уларга яраша ҳукм борлигига иттифоқ қилганлар. Ислом олимларининг айтишларича, инсонларнинг қилган ишларининг ҳукми асосан тўрт манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, Суннат, Ижмоъ, Қиёсдир...- Тошкент ислом институти талабаси Буранов Абулқосим
Имоми Аъзам шогирдларига дарс бериб ўтирганида бир киши ҳаяжон билан у зотнинг ҳузурига кириб: “Эй имом, мол олиб келаётган кемангиз чўкиб кетди”, деб хабар келтирди. Буни эшитган улуғ имом “Алҳамдулиллaҳ”, деганича дарсини келган жойидан давом эттираверди. Талабалар имомнинг бу ишидан ҳайрон бўлишди...- Тошкент ислом институти талабаси З.Файзиева
Тақсит ва Муробаҳа савдоларида айрим мижозлар белгиланган муддатдан вақтлироқ тўлашни истайди. Бундай ҳолларда улар сотувчининг келишилган баҳодан чегирма беришини истайди. Вақтидан илгари қилинган тўловга чегирма бериш жоизми? Бу масала мумтоз уламолар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ислом фиқҳ манбаларида бу масала «ضع و تعجّل» (чегирма бер ва эртароқ қайтариб ол) деб аталади...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов
Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, сизлардан бирор киши, мен унга отаси, боласи ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча, у мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). “Бу ҳадисда қандай муҳаббат назарда тутилган, табиий ёки ихтиёрий?” деган савол туғилса, жавоби бундай: «Табиий муҳаббат кишининг ихтиёрида бўлмайди. Чунки...- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Моҳигул Анварова
Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга...- Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов