Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, деганлар. Ихтилоф ўзро қарама қаршилик, маъносини англатсада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларида юз берадиган ихтилофни раҳмат, деб сифатладилар. Демак, бундан кўринадики, диндаги ихтилофлар ичида мақталадиган, уммат учун раҳмат бўладиган ихтилоф ҳам мавжуд. Бундай ихтилоф ислом умматининг ички фитнасига, улар ўртасидаги уриш жанжалларга сабаб бўладиган ихтилоф бўлмаслиги лозим. Чунки...- Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси Я.Раззақов,
Ёшлар турли ахборот хуружларига берилмаслиги учун уларда мустаҳкам, соғлом эътикодни шакллантириш зарур.Фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Куръон оятлари мазмун-моҳиятидан ҳам кўриш мумкин...- Янгийўл туман “Имом Султон” жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев
Маълумки, Аллоҳ таоло қиёматда амалларимиз ичида энг биринчи намозларимиздан ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилинадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон камкўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла: “Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (Имом Аҳмад ва Доримий ривояти)...- ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси Р.Акбаров