islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қуръон қалбларга нур олиб киради

Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда берган кўрсатмалари асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ўтказилмоқда. 148

Ўзи ёқтирган нарсани эҳсон қилиш натижаси

“Яхши кўрган нарсаларингиздан  инфоқ қилгунингизгача ҳаргиз яхшилик(Жаннат)га ета олмайсиз. Нимани инфоқ қилсансиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир“.  “Оли Имрон” сураси, 92-оят. Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бу оят тасфсирида бундай деганлар: “Оятдаги “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача” деган жумланинг маъноси “Муҳтожларга қилоятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлгунича, деганиганидир”. “Яхшиликка ета олмайсиз” жумласининг маъноси “Яхшиликнинг хақиқатига ета олмайсиз ёки яхши бандалардан бўла олмайсиз ёҳуд Аллонинг яхшилиги-савобига ета олмайсиз, деганидир”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳнинг розилигини кўзлаган холда ўзи яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши ушбу оятга амал қилганлар қаторига киради”, деганлар. Воситий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Яхшилик(Жаннат)га етишиш- яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади”, деганлар. Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ эса “Яхшиликка ета олмайсиз” нинг маъноси “Эй бандаларим, Менинг сизларга қиладиган яхшилигимга фақат ва фақат ўз ёру-биродарларингизга яхшилик қилибгина етиша оласиз”, деганлар. Хулоса шуки, талаб қилинган нарса-яхшиликка етишиш учун яхши кўрган нарсаларингиздан муҳтожларга бериш лозим экан.   Умар ибн Абдул Азиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотга “Нега шу шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?”- дейилди. У зот “Мен ўзим яхши кўрган нарсани инфоқ қилишни хохладим”- деган эканлар.   “Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” яъни Аллоҳ сизлар инфоқ қилаётган ҳар бир нарсани билиб турибди ва унга кўра мукофатлайди ҳам. Имом Табарийнинг тафсирларида  бу оят қуйидагича тафсир қилнади: Аллоҳ таолонинг “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яхшиликка эриша олмассиз. Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” оятининг маъноси борасида Абу Жаъфар бундай деган: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат этиб ва Унга ибодат қилиб, Ундан умид қилинаётган яхшилик бу Аллоҳнинг сизларга фазл қилиб жаннатга киритишидир ва сизлардан азобини буриб юборишидир. Аксар олимлар оятдаги “яхшилик” сўзининг маъносини жаннат дейишган. Чунки охиратда Аллоҳ таолонинг бандаларига қиладиган яхшилиги уларни жаннатга киритишидир. Абу Курайб  роҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Маймундан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ Суддийдан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Яна Абу Жаъфар айтадилар: бу оятнинг маъноси “Эй мўминлар Роббингизни жаннатига ета олмайсизлар токи яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яъни яхши кўриб, ўзларингизда бўлишини хохлаган нафис молларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача…   Башир роҳматуллоҳи алайҳ Қатодадан ривоят қилиб айтадилар: Токи  ўзингизга ёққан ва қўлингизда бўлишини орзу қилган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача Роббингизнинг яхшилигига ета олмайсизлар. Ибн Касийр роҳматуллоҳи алайҳ тафсирларида Вакийънинг Амр ибн Маймундан ривоятини келтириб оятдаги “Яхшилик”дан кўзланган маъно Жаннат эканини айтганлар. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилиб айтадилар: Абу Толҳа розияллоҳу анҳу Мадийнадаги Ансорийларнинг энг моли кўпларидан эди ва уни энг яхши кўрган нарсаси Масжиди Набавий рўпарасидаги  Байраҳо номли боғи эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам унга кириб, ундаги булоқининг ширин сувларидан ичар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” ояти нозил бўлган пайтда, Абу Толҳа айтдиларки “Эй Росулаллоҳ, Аллоҳ таоло “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” дебди, мени энг яхши кўрган нарсам Байраҳодир. У Аллоҳ йўлида садақа бўлсин. Мен унинг яхшилигини ва(охиратга) захира бўлишини умид қиламан. Уни олинг-да, Аллоҳ сизга бурган жойга ишлатаверинг, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Бах”[1] бу жуда фойдали...

“Худога ишонмаслик давримиз телбалигидир”

Илм сўзи луғатда “билмоқ”, “танимоқ” деган маъноларни билдиради. Қуръони Каримда илм берилганларнинг даражаси кўтарилиши баён қилинган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”  (Мужодала сураси, 11-оят).  Ҳадиси шарифларда ҳам илм фазилатлари кўплаб ўринларда мадҳ этилган. Жумладан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу ҳақида қуйидагича хабар берилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг  йўлини енгиллаштиради”, дедилар”.  Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шунингдек дунёга машҳур бўлган турли соҳа олимлари ҳам илмнинг фазилатларини мадҳ этиб келганлар: 1.Ўтган асрнинг машҳур олими Пастор бундай деган: “Иймон ҳеч қандай тарққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт Худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар мен кечагидан кўра илмлироқ бўлсам, Аллоҳга бўлган ишончим ҳам кечагидан мустаҳкамроқ бўлади”. Кимёгар олим, Пaриждаги тиббиёт куллиясининг декани Витос бундай деган: “Агар мен иймоним бироз бўлса-да сустлашганини сезиб қолсам, уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан”. Машҳур тарихчи олим Фебер: “Ҳар бир даврнинг ўзига ҳос телбалиги бўлади. Худога ишонмаслик давримизнинг телбалигидир”. Фай исмли машҳур академик ўзининг “Оламларнинг асли” номли китобида: “Илм ўз эгасини Аллоҳни тан олмасликка олиб боради” деган фикр мутлақо нотўғридир”, деган. Доктор Алберт Макоб бундай деган эди: “Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишига ёрдам беради. Инсон илмий ишларида янгилик кашф қилгани сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади”. Машҳур Энштейн бундай деган: “ Аллоҳга бўлган иймон илмий изланишларнинг энг улкан самарасидир”. Мазкур эътирофлардан маълум бўладики, ҳақиқий илм машҳур олимларнинг Аллоҳга иймон келтиришларига ва доимо тўғри йўлда юришларига сабаб бўлган. Шулардан маълум бўладики, тўғри илм талабгори бўлиш, дунё ва охират саодати сари интилиш демакдир.  1- курс талабаси   Маҳкамов Муҳаммад Али 235

Азон айтинг…

Азон айтинг, баладроқ айтинг, Диёримдан кетсин шайтонлар. Азон айтинг, баландроқ айтинг, Фаришталар қайтар юртимга. 341

Расулуллоҳнинг илм аҳли ва талабаларга эътиборлари

Доктор Муҳаммад ал-Амсамий,Тоййиба университети йўналишлар ва динлар тарихи фани ўқитувчиси Олим ўқитувчи ва илм олишга ўзини бағишлаган талабага икқтисодий кафиллик қилишнинг фазилати   Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча  ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан илгари чўпонлик қилиб, қўй боққанлар, сўнг тижоратчилик қилганлар. У зот энг баракали ва энг кўп фойда кўрувчи савдогарлардан бирлари ҳамда энг ваъдасига вафодор, омонатдорлари бўлганлар. Булар эса  фойда кўришни хоҳловчи савдогарларда бўлиши керак бўлган энг муҳим шартлардир. Мўминлар онаси Хадижа разияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг буюк ва гўзал ахлоқларига таҳсин айтиб, бундай деган эдилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон Сизни Аллоҳ хор қилмагай! Чунки Сиз, силаи раҳм қиласиз(қавми-қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз), ҳеч вақоси йўқ, жамиятга боқиманда-юк бўлган кишилар юкини кўтарасиз, йўқсилларга имконият яратиб берасиз, меҳмонга зиёфат-дастурхон ёзасиз, дунёни турли машаққат-синовларига учраганларга ёрдам берасиз”[1]. Мазкур ишларнинг барчасини бажариш учун мол-мулк керак. Булар яхшилик йўлида инфоқ қилишнинг энг улуғ кўринишдагиси, энг муҳими ва энг манфаатлиларидир. Машаққат ва синовларга дучор бўлганларга ёрдам бериш… Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? Кафиллигига олган кишига бу каби юксак ахлоқий усуллар борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганининг ўзи улкан шараф бўла олади. Энди унинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоби ҳақида ҳар қанча гапирсангиз, шунча оздир!.. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз....
1 208 209 210 211 212 225