Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар учун ҳайт тонгида адо қилиши вожиб бўлган садақадир. Фитр садақасининг вожиб эканлигида ўзига хос ҳикматлар бор. عن ابن عباس قال فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر طعمة للمساكين وطهرة للصيام من اللغو والرفث فمن أدى قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات رواه أبو داود و الدارمي Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайт намоздан олдин адо қилса, у мақбул садақадир. Ким уни ҳайит намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақани бўлади”-дедилар. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади. Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасининг ҳукмини ва унинг савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади. Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди” -дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди. Фитр садақаси вожиб бўлиш шартлари. 1. Ҳур бўлиш. Фитр молявий ибодатлардан бўлгани учун ҳур бўлмаган кишиларга вожиб бўлмайди. Чунки қулнинг мол-мулки бўлмайди. Балки, қул хожасининг мулки бўлади. Агар хожасига фитр садақа вожиб бўлса, хизмат қилиб турган қулнинг ҳам фитр садақасини бериш хожасига вожиб бўлади. 2. Мусулмон бўлиш. Фитр садақаси ибодат ва у билан қурбат (савоб) ҳосил бўлади. Ибодатларнинг тўғри бўлиши учун холис Аллоҳ учун деган ният бўлиши лозим. Бундай ният эса фақат мусулмон кишидангина дуруст бўлади. 3. Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлиш. Фитр садақаси молявий ибодат бўлгани учун маълум бир миқдордаги мол-мулкка эга кишига вожиб бўлади. Фақир ва мискинларга вожиб бўлмайди. عن أبي هريرة: لا صدقة إلا عن ظهر غني رواه أحمد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам садақа бойликни орқасидан вожиб бўлади” –деди. Имом Аҳмад ривоят қилади. Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақни вожиб бўлиши бой бўлган, маълум бир моддий қуввати бор кишига вожиб бўлишини баён қилмоқда. Ислом дини енгил, унинг молявий ибодати ҳам енгил бўлиши керак. Садақани енгил адо қилиниши маълум миқдордаги нисобга эга бўлгандан кейин бўлади. Аммо шу нарса билиш керакки, закотнинг нисоби бошқа, фитр садақасининг нисоби бошқа. Закот нисоби фақат закот чиқариладиган ўсувчи моллардан ҳисоб қилинади. Фитр садақасининг нисоби эса аслий ҳожатдан (ишлатилиб турган мол-мулкдан) ташқари мол-мулклар ҳам ҳисоб қилинади. Ушбу фитр садақасини нисобига эга кишига ўзининг ва балағотга етмаган фақир фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлади....
بسم الله الرحمن الرحيم “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар”, дея марҳамат этган Ҳакийм, Алийм бўлган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин. “Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг паст даражангиздаги кимса билан менинг фазлим кабидир”, дея мадҳ этган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, оилаларига ва сафою вафо аҳли бўлган саҳобаларига, бизга маҳшар даҳшатида орзу-умид бўладиган саловат ва саломлар бўлсин. Бу мақолада буюк, муҳаддис, муфассир, мутакаллим, фақиҳ, аллома, ўз асрининг мужаддиди Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида сиз ўқувчига меҳрибон ва раҳимли бўлган Зот Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами ила қисқача маълумотларни тақдим этишга уриндик. Бу урунишдан кўзлаган мақсадимиз бу буюк зот ҳақларида сиз азиз ўқувчимизда озгина бўлса ҳам тасаввур уйғотишдир. Зеро улуғ алломанинг ҳаётлари, қадрлари ва ислом умматига қилган чексиз хизматларини тўлиқ ёритиш учун бир неча юз саҳифаларни қоралашга тўғри келади. Меҳрибон ва раҳмли бўлган буюк зотдан ушбу ожизона уринишимизни манфаатли ва барокотли қилишини ўтиниб қоламиз. Муҳаммад Зоҳид ибн Ҳасан Ҳилмий Кавсарий ҳижрий 1296-йили (1878), Шаввол ойининг 27 ёки 28 (14-октябр) санаси, сешанба куни, бомдод намозига азон садолари мўминларни чорлаётган вақтда, Туркиянинг Дузжа шаҳрига яқин бўлган Ҳожи Ҳасан Қорисий қишлоғида таваллуд топдилар. “Кавсарий” Кавказ минтақаларидан бўлган “Шиз” дарёси соҳилидаги Кавсарий қишлоғига нисбат ҳисобланади. Шунингдек “Кавсарий” у зотнинг аждодларидан бирига нисбат дейилган гап ҳам бор. Бошланғич исломий илмларни оталари Шайх Ҳасан ибн Алий Кавсарий роҳимаҳуллоҳдан таҳсил оладилар. Бу ҳақида Шайх Кавсарий ўзлари шундай дейдилар: “Мен фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмларни отамдан ўргандим. Чунки отам мана шу илмларни дарс бериш учун бўш бўлар эдилар”. Шайх Ҳасан ўғилларига ўзларига ривоят силсиласи орқали етиб келган барча илмлардан ижоза берадилар. Сўнгра Шайх Кавсарий Дузжа шаҳридаги шайхлардан таълим оладилар ва Низом Дузжавийга шогирд бўладилар. Низом Дузжавийдан сарф, наҳв, тарих, риёзийёт, форс тили ва бошқа шаръий илмларни таълим этадилар. 1311-йили бу ерни тарк этиб Астана (хозирги Истамбул) шаҳрига йўл оладилар. Астанага етиб борганларида “Дорул ҳадис” мадрасасига жойлашадилар. Кейинроқ “Фотиҳ” жомеъсида, Шайх Иброҳим Ҳаққий Абиний, Зайнул Обидин Алсуний ва Шайх Ҳасан Қостуний роҳимаҳумуллоҳ қўллари остида талаби илмни давом эттирадилар. Шунингдек Юсуф Зиёуддин Такуший, шайхлар шайхи Шайх Аҳмад Кабийр, Муҳаммад Асаъд каби зотлардан ҳадис эшитадилар. Шайх Кавсарий бу улуғ зотлардан сарф, балоғат, адабиёт(адаб), фиқҳ, усул, тавҳид, мусталаҳ, тафсир, ҳадис, мантиқ ва мунозара одоблари каби илмларни таълим оладилар. “Фотиҳ” жомесида талаби илмни ниҳоясига етказганларидан кейин ўша илм масканида мударрис бўлиб хизмат қилишни бошлайдилар. Бу улуғ хизмат давомида ана шу илм-у ирфон масканида мударрислар раҳбарига айланадилар ва Усмонийлар халифалигида исломий шайхлар вакили этиб тайинланадилар. Буюк Шайх бу маърифат масканида 1-жаҳон уриши бошларига қадар илм-у ирфон таратишда давом этадилар ҳамда бу ердан Мисрга ҳижрат қилишга мажбур бўладилар. Ҳижрий 1341-йили (1922) қишда Мисрга бориб қўним топадилар ва умрлари сўнгига қадар шу ерда яшайдилар. Мисрда ҳаёт кечиришлари давомида бир неча маротаба Дамашққа сафар қиладилар. Шайх Мисрда истиқомат қилганларида Астанадаги каби омматан дарс бериш билан машғул бўлмадилар. Бунинг сабаби Шайх бу ерда асосан китоб таълифи ва таълиқи каби илмий фаолият билан машғул бўлдилар. Лекин Шайх бу илмий фаолият билан машғул бўлишларига қарамасдан ҳузурларига илм талабида келган толиби илмларни қайтармас эдилар. Бунга Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда каби ўнлаб олимлар айнан шу ерда Шайхдан таълим олиб, забардаст олим бўлиб етишганлари ёрқин мисол бўла...
CАВОЛ: Мен намоз ўқий бошлаганимга энди бир йилдан ошди. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдик. Огоҳлантиришимга қарамай тилига эрк бериб юборди. Мен ҳам ўзимни тутолмай қўл кўтардим. Шунда у ўқиган намозларинг қабул бўлмасин, деб қарғай кетди. Қарғиш тегиши ҳақида эшитганман. Буни ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонларни турли шаклда яратганидек уларнинг хулқ атворларини ҳам хилма хил қилган. Шу боис, эр-хотиннинг орасида ҳам тушунмовчиликлар, кўнгил хираликлар учраб туради. Бу ҳатто бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида ҳам бўлганини ҳадиси шарифлардан билишимиз мумкин. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб: اني لاعلم اذا كنت عني راضية و اذا كنت علي غضبي قالت فقلت من اين تعرف ذالك فقال اما اذا كنت عني راضية فانك تقولين لا و رب محمد و اذا كنت علي غضبي قلت لا و رب ابراهيم قالت قلت اجل والله يا رسول الله ما اهجر الا اسمك (رواه امام البخاري من ام المؤمنين عائشة رضي الله عنها ) яъни: “Эй, Оиша! Мен сени мендан розилигингни ҳам ранжиган вақтингни ҳам биламан”- дедилар, Оиша онамиз: “Буни бирор аломати борми? Қандай биласиз?” – дедилар, Пайғамбаримиз: “Агар сен мендан хурсанд бўлсанг “Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасам” – дейсан, агар ранжиган бўлсанг “Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасам” -. дейсан” – дедилар. Оиша онамиз айтадилар: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Мазкур ҳадисдан биламизки эр-хотин орасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйларида ҳам бўлган экан. Асосийси Пайғамбар хонадони барча ишларда намуна бўлгандек мазкур ҳолатда ҳам сизу биз умматларга ибрат кўрсатмоқда. Ҳадиснинг охирги жумлалари: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” деганларини муҳаддислар “ранжисам ҳам фақатгина исмингизни тарк қиламан лекин, сизга бўлган ҳурматим, муҳаббатим ўзгармайди” деб шарҳлаганлар. Демак, биз ҳам оилавий ишларимизда Пайғамбаримиз ва Оиша онамиз ҳаётларидан ибрат олсак, оиламиз тинч, хотиржам бўлар, арзимас нарсаларга ажримлар ёки саволда айтилганидек бир биримизни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, қарғашлар бўлмас эди. Бизнинг тилимизда қарғиш деб аталадиган сўз ҳадисларда мазлумнинг дуоси шаклида келади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: اتقوا دعوة المظلوم وان كان كافرا فانه ليس دونها حجاب (رواه امام ابن حبان) яъни: “Гарчи кофир бўлсада, мазлумнинг дуосидан қўрқинглар. Чунки, у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди” – дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Сизларнинг орангизда ким ҳақ, ким ноҳақ буни билмаймиз. Нима бўлганда ҳам Сиз зиммангиздаги фарз намозларни ўз вақтида адо этишда бардавом бўлинг. Қилинган ибодатларни қабул қилгувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ихлос билан қилинган ибодатларни зое қолдирмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar 358
Бу минора, мезаналардаги аркалар безакнинг ўзи эмас. Балки, намозхонлар учун муҳим маънога эга. Одатда миноралар икки, уч, тўрт, беш ва олти аркалик бўлиб, ҳар бири рамзий ва алоҳида аҳамиятга эгадир. Икки аркалик минора чекка қишлоқдаги масжид эканлигини билдиради. Уч ёки тўрт аркалик минора беш маҳал намоз ўқиладиган маҳалла масжидлигини билдиради. Беш аркалик минора шаҳарда беш маҳал намоз билан бирга жума намози ҳам адо этиладиган масжид эканлигини билдиради. Олти аркалик минора шаҳардаги қироллик масжиди бўлиб, барча намозлар адо этиш билан бирга ҳукуматдаги диний ишлар, мажлислар ва диний маросимлар ўтказиладиган масжид эканлигини билдиради. Бундай миноралар асосан, шимолий Африканинг Жазоир, Марокаш ва Тунис каби давлатларда учрайди. Манба: Узоқ шарқдаги амалий санъат ва ислом меъморчилиги (архитектура) тарихи. Баҳодирхон Абдулборий 408