Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Муҳтарам мусулмон биродарим! Ўтган суҳбатларимизда Рамазон ойи рўзаси фазилатлари, бандага иймон ва ихлос билан тутган рўзаси учун бериладиган ажру-мукофотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдик. Эндиги суҳбатимиз Рамазон ойида қилиниши керак белган солиҳ амаллар ҳақида бўлади, ин шаа Аллоҳ. Ушбу амаллар пештоқида, аввало, Аллоҳнинг каломини қироат қилиш туради. Нега дейсизми? Негаки, Рамазон – Қуръон ойи. Рамазон – Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: (شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَىٰ وَالْفُرْقَانِ(185) “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир”. (Бақара сураси, 185-оят) Ушбу ояти каримадан маълум бўлмоқдаки, Қуръон карим Рамазон ойида нозил бўлган. Шундай экан, мусулмон киши бошқа ойлардан фарқли равишда Рамазон ойини Қуръон қироати ойига айлантириши керак бўлади. Бу албатта Қуръон қироатини қўрайтириш билан бўлади. Бошқа ойларда ойда бир маротаба Қуръонни хатм қилаётган бўлса, Рамазон ойида икки, уч ёки ундан кўпроқ хатм қилишга ҳаракат қилиши айни муддао бўлади. Рамазон ойида Қуръон қироатига катта эътибор қаратиш борасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга гўзал ўрнакдурлар. عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: “كان رسولُ الله صلّى الله عليه وسلّم أَجْوَدَ النَّاسِ، وكان أَجْوَدُ ما يكونُ في رمضانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وكان يلقاه جبريلُ في كُلِّ لَيْلَةٍ من رمضانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللهِ صلّى الله عليه وسلّم حِينَ يلقاه جِبريلُ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيْحِ الْمُرْسَلَةِ”. متفق عليه Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у киши айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саҳоватлиси эдилар. Айниқса, Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида янада саҳоватли бўлар эдилар. Рамазоннинг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашар эди ва Қуръонни ўтказар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан кўришганларида, эсиб турган шамолдан-да яхшиликка қўллари очиқ бўлиб кетардилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадис шарифдан маълум бўладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда янада саҳоватли бўлар эдилар. Ушбу саҳоватлари Қуръонга бўлган эътиборларида намоён бўлар эди. Саҳобаларини ҳам Қуръон қироатини кўпайтиришга тарғиб қилар эдилар. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ҳар куни бир марта Қуръонни хатм қилардилар. Салафи солиҳларнинг баъзилари ҳар уч кунда, баъзилари ҳар етти кунда ва бошқалари эса ҳар ўн кунда Қуръонни хатм қилардилар. Машҳур муҳаддис Имом Зуҳрий Рамазон ойи кирганида ҳадис айтишни ва илм мажлисларини тўхтатиб, Қуръон қироатига берилиб кетардилар. Буюк муҳаддис ва фақиҳ Суфён Саврий Рамазон ойи кирганида барча ишларини ташлаб, Қуръон қироати билан машғул бўлар эди. Муҳтарам мусулмон биродарим! Кўриб турганингиздек, салафи солиҳлар Рамазон ойида Қуръон қироатига нақадар эътибор қаратганлар. Шу билан биргаликда, Қуръонни фақат қироат қилибгина қолмасдан, балки маъноларини тушунишга, тадаббур қилишга катта эътибор қаратганлар. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Рамазон ойида факат кундузлари Қуръон қироати билан чекланиб қолмасдан, балки, кечалари кўпроқ қироат қилишга ҳаракат қилиш зарурдир. Зеро, юқоридаги ҳадис шарифда Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига ҳар куни кечаси келганлиги зикр қилинди. Рамазон ойи кечаларини Қуръон қироати, намоз, зикр каби ибодатлар билан ўтказиш эса айни савоб ва ажру-мукофот ўрнидир. Аллоҳ азза ва жалла бизларни...
Илк бор Катта Лангар Қуръонини 1997 йил йили Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғида кўрган эдик. Ўша пайтда у Катта Лангар қишлоғида Лангар ота зиёратгоҳида сақланарди. 1997 йили ёзда Халқаро Амир Темур жамғармасининг ўша вақтдаги раиси академик Бўрибой Аҳмедов (1924–2002) олдига биз – қўлёзмалар бўйича мутахассислар бориб, Қашқадарё воҳасига палеографик (қўлёзма манбаларни излаш ва ўрганиш) экспедициясига чиқиш истагимизни бунинг учун фонд бизларга ёрдам бериши имкониятини билмоқчи бўлдик. Шунда домла Б.Аҳмедов илмий сафармиз қўллаб-қувватладилар ва бунга Амир Темур жамғармаси ёрдам кўрсатажигини маълум қилдилар. Август ойида Қашқадарёга қараб йўлга чиқдик. Гуруҳимизда мендан ташқари ҳозирда тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов, филология фанлари докторлари Қосимжон Содиқов ва Қудрат Омоновлар бор эди. Бизнинг айнан Қашқадарё воҳасини илмий сафар учун танлаганимиз бежиз эмасди. Шодмон Воҳидовнинг волидаси айтган маълумот шу йўналишни танлашимизда сабаблардан бири эди. Унга кўра Қашқадарёда бир ғор бор экан, унда бир тўн кийган инсон қўлидан Қуръонни қўймай, қучоқлаб турар экан, деган афсонавий гап бор экан. Шаҳрисабзга бориб, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Азим Зайниддинов билан учрашдик. Ўз ўлкаси тарихини ўта қадрловчи бу инсон бизларни ҳокимият дачасига жойлаштирди. Ўзига ажратилган машинани бизларнинг илмий изланишларимиз давомида Қашқадарё бўйлаб олиб юриши учун бериб қўйди. Қалби гўзал инсон бўлмиш Азим ака ёрдами билан Қашқадарёнинг турли тарихий жойларига бориш имкониятига пайдо бўлди. Зиёратгоҳлар, турли муқаддаси жойлар, жумладан, Темурийлар даври ёзувлар бор қабртошлар билан танишдик. Аммо маҳаллий аҳоли қўлидаги қўлёзмалар билан танишиш осон бўлмади. Сабаби яхши маълум: совет тузуми даврида халқ қўлидаги қўлёзмалар атеистик кураш доирасида йўқотилган. Уйидан қўлёзма чиққан одамлар таъқиб остига олинган. Орадан вақт ўтган бўлса-да, ўша давр қўрқуви ҳали инсонлар хотирасида сақланиб қолганди. Биз аҳоли ишончини қозониш йўлидан бордик: Шаҳрисабз маҳаллий телевидениесидан чиқиб, олим эканлигимиз, аҳоли қўлида мавжуд қўлёзма манбаларни ўрганиш ниятимиз борлигини билдирдик. Эртасигаёқ биз билан Жўрахон ака Асомов исмли инженер учрашиб, қайнотаси – Файзуллохўжа Равнақий (1892–1978)нинг қўлёзмалардан иборат кутубхонаси мавжудлиги ва у билан бизни таништиришини маълум қилди. Биз Шаҳрисабздаги Равнақий яшаган уйга бордик ва унинг кутубхонасидаги қўлёзмалар ҳамда невараси Лутфиллахон билан танишдик. Илмий аҳамиятга эга маълумотлар тўпладик. Лекин Жўрахон Асомов билан бўлган танишувимизнинг энг катта натижа – Катта Лангар қишлоғидагиXV асрда барпо этилган Лангар ота зиёратгоҳида сақланувчи қадимий Қуръон ҳақидаги маълумотлар эди. Жўрахон Асомов бизни мана шу Қуръон нусхасини ўша қишлоққа олиб бориб кўрсатадиган бўлди. 1997 йил 10 август куни йўлга чиқиб, ниҳоят Катта Лангарга етиб бордик. Қишлоқдаги Катта Лангар зиёратгоҳ кираверишида ёзувларга эга қадимий қабртошлар мавжуд. Биз учун энг муҳими Қуръоннинг қадимий нусхасини кўриш эди. Катта Лангар Қуръони Зиёратгоҳ ичидаги ёғоч сандиқда сақланар экан. Катта Лангар масжиди имоми у билан бизни таништирди. Қуръоннинг жуда қадимийлиги яққол кўриниб турарди. Сабаби у терига ёзилганди. Шахсан мен фақат илмий китоблардаги маълумотлар орқалигина кийик терисига ёзилган қўлёзмалар борлигини билардим. Ҳозир эса умримизда биринчи марта қўлимизда терига ёзилган қўлёзма, яна энг муқаддас китоб – Қуръоннинг дунёдаги энг қадимги нусхаларидан бирини ушлаб турардик. Қўлёзмашунос олим учун бу бахтли онлар эди. Илмий сафар муносабати билан 1997 йили ўша вақтда Катта Лангар зиёратгоҳида сақланган Катта Лангар Қуръони билан унинг асрлар давомидаги сақланиш жойида танишган эдик. Тошкентга қайтгач бу қўлёзма ҳақида қуръоншунос олимлар профессорлар франциялик Франсуа Дерош ва россиялик Ефим Резванларга маълум қилдик....
Организмдан зарарли моддаларни очлик йўли билан чиқариб ташлаш умр давомийлигини узайтиради. Алексис Каррел таниқли олим тиббиёт доктори анча йиллардан буён дармонсиз кам қувват бўлиб юрар эдим. Доимо ётиб олиш пайида бўлар, диван ва ёстиқ яхши кўринар эди. Кўп вақтимни телевизор кўриш билан ўтказардим. У ёқ бу ёққа ўтиб келишлар, ош-овқат ё у бу ишларни қилишга ҳафсалам йўқ эди. Овқатни келиним пиширар лекин мен пиширган овқатларга ўхшамагандек туюлар тайёр овқатни хўмрайибгина еб олардим. Чойни хуш кўрар, қовурилган сергўшт, серёғ овқатларни ёқтирардим. Гўё шунақа овқатлар дармон бўлар деб ўйлардим. Мазаси камроқ овқат бўлса, емай қўяқолардим. Тамоққинам соғу – тамом жойим касал деганларидек. Ҳатто 5 вақт намоз ўқишга ҳам қийналар, қиёмга ўтирсам қаъдага туриб олиш оғирлик қилар, базан ўтириб ўқиб қўярдим. Таҳоратга кўп чиқар, намозларим қазо бўлиб қоларди. Болдирларим кўпинча зирқирар, бошим, бўғинларим тез-тез оғриб турарди. Доимо ёнимда таблеткалар олиб юрар эдим. Баъзан докторларга чиқиб бирон личения олар, буям маълум вақтга қувват бўлар эди. Бир дона аспирин ичсам тетикроқ юрардим. Рўза тутишлар оғир кўринар эди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга Пол Бреггнинг “120 ёшга кириш мумкинми?” номли китоби тушиб қолди. Китоб ўқиш севимли машғулотим бўлгани учун дарров ўқишга тушдим. “Китоб ўқиш мураббога нон ботириб ейишдек гап”. (Х.Тўхтабоев), буни болаларимга кўп такрорлар эдим. Ўқиб кўрсам бу китоб гўё мен учун ёзилгандек. Биринчи боб – тана, идрок ва руҳ. Ўз-ўзини назорат қилиш ва ундан янги одам яратиш. Иккинчи боб – асосан умуртқа ҳақида. Ўзига ишонч, машқлар ва тўғри нафас олиш. Учинчи боб – очлик ҳақида батафсил ёзилган. “Очлик – бу қондаги холестерин даражасини туширишнинг энг тезкор ва табий усули”. Ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ва рационал овқатланиш организмни ёшартириш, унинг кучларини тиклашга қодир. Сиз ёшроқ ва хушбичимроқ кўринасиз. Диққатингизни ўзингизга, туйғуларингизга бўйсунмас ва ялқов танангиз устидан ғалабангизга бўлган қатъий ишончингизга қаратинг. Шунда кучларнинг қуюлиб келишини ҳис қиласиз. Инсоннинг соғлиги, кучи, серғайратлилиги унинг ёшига эмас, балки умуртқасининг ҳолатига боғлиқ. Тана аллақачон харобага айланган. Касал инсон мўжиза юз беришини, хароба яна қасрга айланишини истайди. Лекин таблеткалар ва психоанализ билан бу нарсага эришиб бўлмайди. Фақат машқлар, очлик, тўғри нафас олиш, тўғри овқатланиш, тўғри юриш, тўғри ўтириш ҳатто тўғри дам олиш, стресларга қарши кураш, сув билан даволаш ва қуёш ванналари. Буларни бажариш орқали натижага эришиш мумкин. Яъни хароба қасрга айланади. Мен 52 ёшимда жисмоний машқларни ўргандим. Бунга кўп вақтим кетди. Расмда кўрсатишса бўлмасмиди деб ўйлардим. “Ўз машғулотларингиз натижаларига баҳо бериб ўзингиздан мамнун бўласиз, мушакларингиз куч билан тўлади, ишга бўлган лаёқатингиз ошади. Айнан икки кундан кейин биринчи ўзгаришларни сезасиз”, дейилган. Менда худди шундай бўлди. Машқларни мунтазам бажариб ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ўрнига саҳарсиз рўза тутиб қўя қолдим. Кунлар салқин бўлгани учун кўпроқ рўза тутишга киришдим. Очлик бизга уч йўналишда таъсир қилади. У бизни жисмонан, ақлан ва руҳан тозалайди. Руҳ такомиллашади. Бу жуда муҳим ва аҳамиятлидир. Хуллас китобни қайта-қайта ўқидим. Ўқиганларимни имкон қадар мукаммал бажара бошладим. Натижа жуда яхши. Шундан буён бир донаям таблетка ичмадим. Ҳамма оғриқлар йўқолди. Маша Аллоҳ энди 12 соат ҳаракатдаман, чарчоқ нималигини билмайман. Ойлаб рўза тутяпман, намозни иштиёқ билан ўқияпман. Энди бир вақтнинг ўзида юз, юз эллик ракъат намоз ўқишга ҳам қувватим етади. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳга беадад...
Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Азиз мусулмон биродарим! Холис ният билан тутилган Рамазон рўзаси банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақида эшитганмисиз?! Рамазон ойида кечаларни қоим қилиш банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақидачи? Бугунги ҳадис шариф бизга шу ҳақда хабар беради. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва ихлос билан тутса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Бошқа бир ривоятда: وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من قام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон ойида иймон билан ва ихлос билан кечасини қоим қилса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу икки ҳадис шариф банданинг илгари қилган гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўладиган солиҳ амаллар ҳақида маълум қилмоқда. Бу амаллар: Рамазон рўзасини тутиш ва Рамазон ойида кечасини қоим қилишдир. Рамазон ойи кечаларини коим қилиш – таровеҳ намозини ўқиш билан бўлади. Таровеҳ намози ва унинг фазли ҳақида кейинги суҳбатларимизда батафсил тўхталамиз, ин шаа Аллоҳ. Ҳадис шарифга эътибор берган бўлсангиз, гуноҳлар мағфират қилиниши учун иймон ва ихлос шарт қилинмоқда. Бу ерда иймон маъноси – Рамазон рўзаси фарзлигини ҳамда Рамазон ойи кечасини қоим қилиш суннатлигини тасдиқлашдир. Ихлос маъноси эса, банда чин дилдан тутган рўзаси билан Аллоҳ таолонинг розилигини исташи ва савобидан умидвор бўлиши назарда тутилмоқда. Демак, банданинг тутган рўзалари ва қоим қилган кечалари унинг гуноҳига мағфират бўлиши учун иймон ва ихлос шарт ва зарур экан. Шу билан бирга, ҳадис шарифда ирода қилинган гуноҳ деб, бандадан содир бўлган сағира гуноҳлар назарда тутилмоқда. Зеро, гуноҳ кабиралар чин тавба-тазарруъ ила кечирилади. Аллоҳ таоло барчамизни юқоридаги ҳадисларга амал қилишга, натижада бандалик билан содир қилган хато-камчиликларимиз мағфират қилинишига Ўзи муваффақ ва муяссар қилсин! Амин, Я Роббал аъламийн! “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов 435
ТAҚВО ИЛМ КAЛИТИ: Эй, болам! Сен ўзингни нафсингга эътибор бер, ҳадди-худудлар борасидаги маърифатинг (яъни чегараланишларда) ва ўзинг бу чегараларни қанчасини ёд олгансан-биласан шуни хам ўйлаб кўргин. Чунки ким боқса боқилади, ким бефарқ бўлса унга хам бефарқлик қилинади. Aллоҳни фарзларини бажарсанг, албатта у сенга фарзандларингдан қайтади. Aгар сен ундан воз кечадиган бўлсанг, яъни уларга аҳамият бермайдиган бўлсанг, албатта у Aллоҳдан сенга қайтади. Шайхул Ислом ўз ўғилларига насиҳат қилиб айтадилар: “Болажоним! Мен ўзимдан келиб чиқиб баъзи вазиятларни сенга эслатиб ўтаман, негаки сен мени қандай тиришқоқ бўлганимни ва илм йўлида доим ҳаракатдан тўҳтамаганимни билгин. Мен Aллоҳдан хеч бўлмаганда сен менга ўхшашлигингни сўраб умид қиламан. Aллоҳни менга берган энг катта неъмати ва энг катта фазли меҳнатим-тиришқоқлигимдир, бу пул топишим билан бўлмаган, балки булар Aллоҳни менга берган тарбияси, ҳиммати билан бўлган. Ёдимда, 6 ёшлигимда кутубхонада бўлар эдим. Мен тенги дўстларим бўлса кўчада ўйин кулгу қилиб юришар эди. Aллоҳим менга ёшлигимдан ақл деб аталмиш ризқни берди, яъни ақл билан ризқлантирди. Ўзимдан анча ёши катта инсонларга, хатто ёши катта қарияларга хам дарс берар эдим. Бирон маротаба кўчада дўстларим билан ўйин кулгу қилганимни ва бирон маротаба кўчада овозимни баланд кўтариб кулганимни эслолмайман. 7 ёш атрофларимда масжид-мадрасаларга қатнардим ва ҳадис бўйича энг яхши устозларни излаб, кўпроқ вақтимни уларни олдида ўтгазганимдан вақт алламахал бўлиб қолганини сезмай қолар эдим. Улар билан жуда узоқ вақт сухбатлашар эдим, улар айтаётган хадисларини, илмларини ёд олар ва уйга бориб ёд олганларимни ёзиб қўярдим. Бир куни Aллоҳ Aбу Фазл исмли инсонни менга кўнгил қўйишларини, ёки улар билан учрашишимни муваффақ қилди. Aбу Фазл исмли муаллимим мени катта-катта устозларни олдига олиб борар эдилар. Хадис илми борасида менга катта-катта китобларни шархини эшиттирар ва шу китобларни менга ўргатар эдилар. Мен эса ажабланардим: “Нима учун менга бундай меҳр қўйган, нима учун мени катта-катта устозларни олдига олиб бораяпди, нима учун мени қилаётган хатоларимни мендан дарс олиб тўғирлаяпти?- деб. Мен ёд олган нарсаларни барчасини хатоларини тўғрилаб, менга тўғрисини баён қилиб берар эдилар. Мен бу устозимни ёнларида умримни охиригача шогирд бўлиб, ўқувчи бўлиб юрдим, хатто уларга фарзанд бўлиб юрдим. Шундан сўнг мен хадис илмини ва хадис уламоларини ажратиш илмини шу одам орқали ўргандим. Кичкина болалар тоғларни тепасига чиқиб, хар хил кўприкларни устига чиқиб олиб, мени томоша қилишарди. Лекин мен ёшлигимдан кичкина жойни эгаллар, одамларни орасида ўз жойимни топиб олиб, шу жойимда илм олиш билан банд бўлардим. Орадан вақтлар ўтди, мен тарки дунё қилиш борасида изланишлар олиб бордим. Кетма-кет рўза тутишни бошладим, Aллоҳнинг ибодатини ҳам қилдим ва ибодатдан роҳат олишни бошладим. Ибодатларимни Aллоҳ менга буюрганидек бажаришга харакат қилдим, сўнг ибодатим анча мустаҳкам бўлди. Шунинг натижасида кечалари уҳламасдан Aллоҳга ибодат қилишни яхши кўрдим. Мен бир фан билан кифояланмадим балки фиқҳни, маърузаларни ва хадисларни тинглардим. Тарки дунё қилган инсонларни маърузаларини эшитардим. Китобларни ёзган инсонлар ҳоҳ араб бўлсин ҳоҳ бошқа шаҳардан бўладими бизга етиб келган китобларни барчасидан хабарим бўлган ва уларни луғат китобларини, маърузаларини ва барча китобларини ўқиб чиқганман. Мени олдимда 2 хил ечим бўйича жавоб керак бўлган вақтда мен ҳар доим ўзимни динимга, тарбиямга, қалбимга қулоқ солиб жавоб қайтарардим. Шунунг учун менга қарши душманларни ҳасади, ёмонлиги Aллоҳимни изни билан менга тескари бўлди. Aллоҳим менга илм олиш учун...