islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мухталафур ривоя асарининг ҳанафий фиқҳида тутган ўрни

Фиқҳни биринчи бўлиб ёзган инсон Абу Ҳанифа (р.а.) жуда илмли, тақводор инсон эди. Абу Ҳанифа шариъат илмида тизимли ҳолда биринчи китоб ёзган одамдир, ундан олдин бирор одам бу ишни қилмаган. Чунки саҳобалар ва тобеъинлар тартибланган алоҳида китоблар ёзмадилар, улар асосан фаҳмларини қувватига суянардилар, қалблари гўё илмларининг сандиқлари эди. 719

Исломий ижтимоий молия ва унинг камбағаллик даражасини пасайтиришдаги фойдалари (иккинчи мақола)

Закот ва садақа Исломда инсонларга нафақат жисмоний, балки молиявий ибодатларни бажариш ҳам буюрилган. Шулардан бири исломнинг асосий рукнларидан бири бўлган закотдир. Закот ёрдамида жамиятдаги мол-мулк фақат бойларнинг қўлида тўпланиб қолмайди, муҳтожларга закот кўринишида ёрдам берилади. 764

ЎЛИМ!

Нақадар даҳшатли сўз. Нақадар қўрқинчли ҳолат. Уни эслаганда Aллоҳдан узоқ, Раббиларидан умиди йўқ кимсалар, қоп – қоронғу зулматни, йўқликни ўйлайдилар. Улар учун ўлим – ҳаммаси тугаганини, ниҳояни англатади. 877

«Каронавирус»дан-да хавфли вирус маддоҳлик – миллатни тиз чўктирувчи дард

«Маддоҳнинг юзига тупроқ сочинг!» (Ҳадис) Маддоҳлик – бирор шахсни мақташ орқали унинг эътиборини қозониб, бундан келадиган манфаатни тама қилиш. Бунда мақташдан мақсад айнан манфаат кутиш бўлгани боис, мақтов сўзлари аксарият ҳақиқатга тўғри келмайди – муболаға, кўпиртириш ёки ёлғондан иборат бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, маддоҳлик кенг қулоч ёйгандан кейин аниқ бир манфаат кўзга кўринмаса ҳам маддоҳлик қилиш давом этаверади, чунки у энди сурункали касалликка айланган бўлади. «Нимаси ёмон бунинг, бир киши бошқасини мақтаса мақтабди-да» дейишимиз мумкин. Ҳа, бир қарашда бундан ҳеч кимга зарар етмаяпти. Бироқ, бу фақат бир қарашда… Маддоҳнинг ўзига етадиган зарарлар Ҳазрати Одам танаси яратилиб, ичига руҳ пуфлангандан сўнг унга жамики фаришталар таъзим қилишди. Инсонни яратган Зот иродаси эди бу, Инсон шахсининг оламдаги нуфузини белгилаш эди. Кейин эса одам қавми Яратганнинг ердаги вакили деб эълон қилинди – Ер сайёрасини обод қилиш топширилди унга. Бу улкан вазифа эса инсон шахсининг юксалиши билан, камолотга интилиши, мағрур, қаддини тик тутадиган ва қадрини биладиган инсон бўлиши билангина амалга ошади – фақат шундай шахслар бирлашмасигина бутун бошли сайёрани обод қилиши мумкин. Маддоҳлик эса бунга… ғирт тескари сифат. Маддоҳлик ўша – буюк шарафдан воз кечиш дегани. Киши энди дунёни обод қилишга сафарбар этилган, буюклиги коинотга эълон қилинган, ақл-у заковати билан фаришта қавмидан устун қўйилган зот эмас, балки шунчаки ўзи каби бир инсонни мадҳ этиб, унинг «дастурхони»дан ул-бул унга етиши умидида маддоҳликни касб қилиб олган ҳақир жонзотдир. У энди барча яхшиликлар унга Роббисидан келишини инкор этиб, ўзини балохўрлик мақомига туширган шахс. Маддоҳ билан юз берадиган фожиа аввало унинг руҳида содир бўлади. Маддоҳ руҳида кечадиган жараённи кўриб бўлганида эди, мудҳиш, қийшайган-букчайган, маънавий қадриятлар оёғи осмонда бўлган, руҳий олам марваридлари оёқости бўлган нурсиз манзара кузатилган бўларди. Чунки бунда инсон руҳидан шараф, ғурур кетган бўлади. Ўрнини эса ўз-ўзини хорлашдан лаззат олиш эгаллайди. Бундай «руҳий саратон» ўта юқумли бўлади – маддоҳлик «вируси» секинлик билан атрофга тарқалади, олди олинмаса бир муддатдан кейин маддоҳлар сони геометрик прогрессияда кўпаяди, отадан болага ўтади. Биз билган мумтоз вирусдан фарқли томони – унинг тарқалишини тиббий ниқоблар билан тўхтатиб бўлмайди… Айниқса бу касаллик ёш авлоднинг руҳига талафот етказиши – халқ келажагини ишғол этиб, эртасини савол остига қўйиши ачинарли. Бундай муҳитда униб-ўсган болаларнинг дунёқараши зиддиятли шаклланади – катталарнинг мантиқсиз тасарруфи уларнинг тафаккурида тизимсизликни пайдо қилади. Муттасил мадҳ этиладиган шахсга етадиган зарарлар Унга етадиган зарар тез эмас, секинлик билан қад кўтаради, «кўза ичидаги дев» каби аввалига кичкина тешикдан чиқиб, катта нарсага айланади. Муттасил мадҳ бу – киши руҳини «замбаракдан ўққа тутиш», руҳий қўрғонини секинлик билан барбод этиш дегани. Муттасил мадҳ йўналтириладиган киши руҳида секинлик билан содир бўладиган ишлар: – кишининг ўзини ҳамда қилаётган ишларини танқидий баҳолай олиш қобилияти фалажланади; – асл воқелик билан алоқаси узилади ва унинг ўрнини хаёлий эгри воқелик эгаллайди; – киши ўзини маъсум, хатога йўл қўймайдиган деб била бошлайди ва бу туйғу тобора кучайиб бораверади. Шу ҳисобда айтиш мумкинки, маддоҳлик бу – қотиллик. Фақат бунда қотиллик руҳий – кўзга кўринмас оламда юз беради. Маддоҳлик инсон руҳига ҳамла қилади ва имкон бўлди дегунча уни ўлдиради ва унинг ҳамласи бутун бошли ҳарбий қўшинларнинг кучидан кучлидир. Қандайига? Жамиятга етадиган зарар Маддоҳликни руҳий қотиллик дедик. Бироқ, бу ҳаммаси эмас....

Исломий ижтимоий молия ва унинг камбағаллик даражасини пасайтиришдаги фойдалари (биринчи мақола)

Халқаро Банк Гуруҳининг тадқиқотларига кўра 2015-йилда дунё аҳолисининг 10 фоиз қисми кунига 1.90 доллардан камроқ маблағга кун кечиради. Бу улушни сонларда ифодалайдиган бўлсак, у таҳминан 736 миллион кишига тўғри келяпти. Aфсуски, бу кўрсаткич барча давлатлар бўйича тенг тақсимланмаган. Масалан, дунё бўйича ўта камбағал аҳолининг ярмидан кўпи Aфриканинг Саҳрои Кабир остидаги қисмида жамланган бўлиб, агар у ердаги иқтисодий муҳит шу таҳлитда давом этса, 2030-йилга келиб бу минтақадаги 10 кишидан 9 таси ўта камбағаллар гуруҳига кириши эҳтимоли бор. Бу кўрсаткичлар одамларнинг иқтисодий томондан камбағал эканлигини кўрсатиш билан чекланади. Лекин, молиявий имконияти йўқлиги кетидан келувчи бошқа таъсирлар – соғлиқни сақлаш, таълим ва ичимлик сувини етказиб беришдаги муаммолар ҳолатнинг янада жиддий эканини билдиради. Юқоридаги манбада яна айтилишича камбағалликдан қутула олган аҳоли иқтисодий қалтис ўзгаришлар туфайли аввалги ҳолатига қайтиб қолиши хавфи ҳам кўп учраб туради. Дунёдаги шу каби ҳолатларни тўғрилаш учун ҳар бир шахснинг манфаатини устун қўювчи иқтисодий тизим керак бўлади. Исломий молия айнан шундай нарсани биринчи ўринга қўювчи шариат асосига қурилган. Исломий молия Исломий молия деганда исломдаги шариат ҳукмларига асосланган кўринишдаги молиявий амаллар тушунилади. Исломий ижтимоий молияга шариат асосида амалга ошириладиган микрокредитлар, закот, садақа ва вақф киради. Буларнинг ҳар бири билан батафсил танишиб, камбағаллик даражасини камайтиришдаги ёрдамини ўрганиб чиқамиз. Исломий микрокредит Микрокредит қисқа муддатга кам таъминланган ёки иқтисодий томондан барқарор бўлмаганлар учун берилувчи кичик миқдордаги қарздир. Бу турдаги қарз кичик ва ўрта даражадаги бизнеслар учун ҳам мос келади. Одатдаги молия тизимидаги микрокредитлар фоизли қарз асосига қурилган бўлиб, унда қарз олувчининг ўзигина таваккал қилади. Қарз берувчи ташкилот – банкларнинг ягона мақсади бошқаларга қарз бериш кетидан фойда олиш бўлади. Исломда фоизли қарз рибо дейилади. Рибо исломда ҳаром қилинган бўлиб, у нафсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлардан зарарли, деб билинади. Судхўр одам фақатгина ўзининг манфаатини кўзловчи ва муҳтож одамларга паст назар билан қарайдиган ҳолга келиб қолади. Жамиятда фақат ўзининг манфаатини устун деб билувчилар бўлиши, улар одамларнинг муҳтожлигидан фойда олиши одамлар орасидаги адоват ва ҳасад туйғуларини орттиради. Иқтисодий жиҳатдан жамият бир-биридан катта фарқ қилувчи икки табақага бўлиниб қолади. 2008-йилдаги тадқиқотга кўра асосий аҳолиси мусулмон бўлган давлатларнинг 72 фоиз аҳолиси одатдаги банкинг тизимидан фойдаланмаслигини айтган ва уларнинг 40 фоизи бу қарорга сабаб одатдаги банкинг молия тизимининг шариат қоидаларига тўғри келмаслиги бўлган . Исломий шариат асосидаги микрокредитларда ҳолат бундан фарқ қилади. Бу микрокредитларда судхўрликка ўрин бўлмайди. Исломий микрокредитда қуйидаги шартларга амал қилиш лозим бўлади : 1. Қарз берувчи ва қарз олувчининг ҳам зарарга шерик бўлиши. Одатдаги микрокредит тизимида фақатгина қарз олувчи зарарга киради, қарз берувчи ташкилот доим фойдада қолади. 2. Фойдага қарз берувчи ва қарз олувчи ҳам шерик бўлиши. Исломий микрокредитда икки томон ҳамкор, шерик сифатида ишлаши фойдани ҳам икки томонга бўлинишини талаб қилади. 3. Судхўрлик аралашмаган ҳолда қарзни қайтаришнинг ўзгармас ставкаси. 4. Шаффофлик. Икки томон ҳуқуқ ва мажбуриятлари қарз шартномасида очиқлигича ёзилиши, иккинчи томонга очиқланмаган қарз шартларининг бўлмаслиги. 5. Ижтимоий фаровонлик ва адолат. 4-курс талабаси Умархўжаев Мурод 733
1 80 81 82 83 84 234