islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 17, 2020

Day

Азҳари шариф Уламолари Кенгаши каронавирус шароитида ҳайит намозини ўқиш бўйича фатво чиқарди

Азҳари шариф Уламолари Кенгаши Коронавирус хавфи давом этадиган бўлса, Ийдул Фитр намозини уйда, бола чақа билан ўқиш жоиз экани ҳақида фатво эълон қилди. Фатвода Исломнинг асосий мақсадларидан бири инсон жонини сақлаш экани ва Имом Байҳақий ривоят қилган қуйидаги ҳадис асос ўлароқ келтирилди: عن عُبَيدِ اللهِ بن أبي بكر بنِ أنَس بن مالك خادِمِ رسولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أنه قال: «كان أنَسٌ إذا فاتَته صلاةُ العيدِ مَعَ الإمامِ جَمَعَ أهلَه فصلَّى بهِم مِثلَ صلاةِ الإمامِ في العيدِ. “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Моликнинг ўғиллар Абу Бакр ўғли Убайдуллоҳдан шундай ривоят қилинади: “Анас разияллоҳу анҳу Ийд намозини имом билан ўқишни ўтказиб юборсалар аҳлу оилаларини тўплаб, уларга ҳудди имомнинг Ийддаги намози каби намоз ўқиб берар эдилар.” Фатвода таъкидланишича, уйда аҳли билан Ийд намозини ўқийдиган шахс хутба қилиши шарт эмас. 131

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Ҳар бир даврда ҳам Аҳли Сунна вал-Жамоа уламолари “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар. Адашган фирқаларнинг хатоларини тушунтириб, уларни тўғри йўлга солишга, мусулмонларнинг бирдамлиги-ю тинч-тотувлигини асраш йўлида жонбозлик кўрсатиб келганлар. Бунга илк хаворижлар билан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ораларидаги баҳс ёрқин далилдир. Маълумки, хавориж фирқаси ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқариб, уларнинг қонларини тўкишни ҳалол санаганлар. Ўзларига қарши чиқувчиларнинг диёрларини “Дорул ҳарб” (мусулмон бўлмаган диёр) деб номлаганлар. Улар Али розияллоҳу анҳунинг “таҳким” (Муовия розияллоҳу анҳу билан битим)ни қабул қилишини куфр деб ҳисоблаганлар. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбияларини олиб улғайган, тириклигидаёқ жаннат башорати берилган “Ашараи мубашшара” (Жаннатий экани айтилган ўн киши)дан бири бўлган зотни кофирга чиқарганлар. Али розияллоҳу анҳу ўзларига нисбатан бундай ҳукм чиқарган шоввозларнинг ғаройиб даъволарига жавоб бериш ва уларни тўғри йўлга солиш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни элчи қилиб юборганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва хавориж етакчилари ўртасида қуйидаги басҳ-мунозара бўлиб ўтган: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Уни (яъни мўминлар амири Али розияллоҳу анҳуни) нимада айблайсизлар? Хаворижлар: “Уч нарсада”. – қандай нарсалар? – 1. Аллоҳнинг амри бўлган нарсада кишиларни ҳакам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло: “Ҳукм фақат Аллоҳ ихтиёридадир” (Юсуф сураси, 40-оят) деган; 2. Уришди-ю лекин таҳқирламади ҳам, ўлжа ҳам олмади. Агар нариги тараф мўмин бўлсалар, улар билан уришиш ҳалол эмас эди. Агар улар кофир бўлсалар, улар билан уришиш ҳам, уларни таҳқирлаш ҳам ҳалол бўлган бўларди; 3. Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди. Агар у мўминларнинг амири бўлмаса, кофирларнинг амири бўлади-да. Абдуллоҳ ибн Аббос розяллоҳу анҳу: Агар сизларга Аллоҳнинг Китобидан ва Расулининг Суннатидан гапларингиз хато эканига далолат қиладиган далил келтирсам қайтасизларми? – Нега қайтмас эканмиз? – Аллоҳнинг амрида кишиларнинг ҳукм қилишига келадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи Китобида бундай деган: “Эй иймон келтирганлар! Эҳромда бўла туриб, овни ўлдирмангиз! Сизлардан кимки уни қасддан ўлдирса, (жазоси) худди (хонаки) ҳайвон ўлдириш билан баробар жазодир: у (ҳам бўлса) Каъбага (юриб) бора оладиган қурбонлик бўлиб, унга ўзларингиздан икки адолатли киши ҳакамлик қилур” (Моида сураси 95-оят). Бошқа бир оятда эр-хотин ҳақида: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай” (Нисо сураси, 35-оят) деган. Демак, Аллоҳ таоло ҳакамликни кишиларга топширган. Сизлардан Аллоҳ ҳақи билан сўрайман, айтингларчи, мусулмонларнинг қони ва ораларидаги ислоҳ тўғрисида кишиларнинг ҳакам бўлишлари афзалми ёки нархи тўрт дирҳам бўлган қуён тўғрисида ва хотин билан яшаш тўғрисида ҳакам бўлишлари афзалми? – Йўқ, албатта бу афзал. – Сизларни бу фикрдан қайтардимми? – Ҳа, албатта. – Сизларнинг уришди-ю, таҳқирламади ҳам, ўлжа ҳам олмади, деган сўзларингизга келадиган бўлсак, оналарингиз Оишани таҳқирламоқчи эдиларингизми? Агар онамиз эмас, десаларингиз кофир бўласизлар. (Агар онамиз десаларингиз, қилаётган даъволарингизни ўзларингиз инкор қилган бўласизлар) Сизлар иккита залолат орасида тараддудланиб қолгансизлар. Энди сизларни бу фикрдан қайтардимми? – Ҳа, албатта. – Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди, деган сўзларингизга келадиган бўлсак, сизлар рози бўладиган бир нарсани айтаман. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия кунида Абу Суфён ва Суҳайл ибн Амрлар билан сулҳ тузганда: эй Али, бу Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад сулҳ тузган нарсалар, деб ёз, дегандилар. Шунда Суҳайл ибн Амр: Сени Аллоҳнинг элчиси деб билмаймиз. Агар сени Аллоҳнинг...

Болажонлар саҳифаси – Пайғамбарлар қиссаси. Одам алайҳиссалом (биринчи мақола)

Болажонлар, бугундан бошлаб, ҳаммамиз биргалашиб, пайғамбарлар алайҳиссаломларнинг ҳаётидан қизиқ ва ибратли қиссаларни ўқиймиз. Чунки уларнинг сўзлари ва қилган ишларини ўрганиб, юриш-туришимизда, гаплашимизда уларга эргашсак, иншааллоҳ, икки дунёда ҳам бахтли бўламиз. Қани, болажонлар, бисмиллаҳ деб қиссаларни ўрганишни бошладик. Биринчи бўлиб барча инсонларнинг отаси – Одам исмли пайғамбар алайҳиссаломнинг Қуръони каримдаги қиссасини ўқиб ўрганамиз. Ҳа, айтганча, қайси бир пайғамбарнинг номи тилга олинса, албатта, ҳар биримиз “алайҳиссалом“ деб ўша пайғамбарга салом беришимиз керак бўлади. Буни унутманг. Демак, ҳозир Одам алайҳиссалом ҳақидаги қиссани ўқиймиз. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таоло фаришталарига лойдан бир инсонни, яъни барчамизнинг отамиз Одам алайҳиссаломни яратиб, уни ер юзида Аллоҳ таолонинг ҳукмини юритувчи -халифа қилишини айтибди. Шунда улар: “…Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз“, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло уларга «Мен сизлар билмайдиган нарсани биламан» (Бақара сураси, 30-оят) – деди. Шундай қилиб Аллоҳ таоло Одамни жума куни яратди ва унга руҳ, яъни жон киритибди. Кейин Аллоҳ Одамга барча яратилган ва энди яратиладиган нарсалар номларини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга бирма-бир кўрсатиб деди: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини Менга айтиб берингчи», – деди., Табиийки ҳамма нарсанинг номини айтиб беришдан ожиз қолган Фаришталар: «Ўзинг поксан! Бизда сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен Ўзинг ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан» (Бақара сураси, 31-32-оятлар) – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло Одамга фаришталар айтиб бера олмаган нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб беришни буюрибди. Одам ўзига кўрсатилган барча нарсанинг номини фаришталарга айтиб берибди. Сўнг Аллоҳ таоло фаришталарга Одамни эъзозлаш ҳамда уни яратган Аллоҳ таолонинг қудратини улуғлаш учун Одамга сажда қилишни буюрибди. Барча фаришталар буйруққа бўйсуниб, Одам алайҳиссаломга сажда қилибдилар. (Давоми бор) 209

“Каронавирус”дан-да хавфли вирус маддоҳлик – миллатни тиз чўктирувчи дард

“Маддоҳнинг юзига тупроқ сочинг!” (Ҳадис) Маддоҳлик – бирор шахсни мақташ орқали унинг эътиборини қозониб, бундан келадиган манфаатни тама қилиш. Бунда мақташдан мақсад айнан манфаат кутиш бўлгани боис, мақтов сўзлари аксарият ҳақиқатга тўғри келмайди – муболаға, кўпиртириш ёки ёлғондан иборат бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, маддоҳлик кенг қулоч ёйгандан кейин аниқ бир манфаат кўзга кўринмаса ҳам маддоҳлик қилиш давом этаверади, чунки у энди сурункали касалликка айланган бўлади. «Нимаси ёмон бунинг, бир киши бошқасини мақтаса мақтабди-да» дейишимиз мумкин. Ҳа, бир қарашда бундан ҳеч кимга зарар етмаяпти. Бироқ, бу фақат бир қарашда… Маддоҳнинг ўзига етадиган зарарлар Ҳазрати Одам танаси яратилиб, ичига руҳ пуфлангандан сўнг унга жамики фаришталар таъзим қилишди. Инсонни яратган Зот иродаси эди бу, Инсон шахсининг оламдаги нуфузини белгилаш эди. Кейин эса одам қавми Яратганнинг ердаги вакили деб эълон қилинди – Ер сайёрасини обод қилиш топширилди унга. Бу улкан вазифа эса инсон шахсининг юксалиши билан, камолотга интилиши, мағрур, қаддини тик тутадиган ва қадрини биладиган инсон бўлиши билангина амалга ошади – фақат шундай шахслар бирлашмасигина бутун бошли сайёрани обод қилиши мумкин. Маддоҳлик эса бунга… ғирт тескари сифат. Маддоҳлик ўша – буюк шарафдан воз кечиш дегани. Киши энди дунёни обод қилишга сафарбар этилган, буюклиги коинотга эълон қилинган, ақл-у заковати билан фаришта қавмидан устун қўйилган зот эмас, балки шунчаки ўзи каби бир инсонни мадҳ этиб, унинг «дастурхони»дан ул-бул унга етиши умидида маддоҳликни касб қилиб олган ҳақир жонзотдир. У энди барча яхшиликлар унга Роббисидан келишини инкор этиб, ўзини балохўрлик мақомига туширган шахс. Маддоҳ билан юз берадиган фожиа аввало унинг руҳида содир бўлади. Маддоҳ руҳида кечадиган жараённи кўриб бўлганида эди, мудҳиш, қийшайган-букчайган, маънавий қадриятлар оёғи осмонда бўлган, руҳий олам марваридлари оёқости бўлган нурсиз манзара кузатилган бўларди. Чунки бунда инсон руҳидан шараф, ғурур кетган бўлади. Ўрнини эса ўз-ўзини хорлашдан лаззат олиш эгаллайди. Бундай «руҳий саратон» ўта юқумли бўлади – маддоҳлик «вируси» секинлик билан атрофга тарқалади, олди олинмаса бир муддатдан кейин маддоҳлар сони геометрик прогрессияда кўпаяди, отадан болага ўтади. Биз билган мумтоз вирусдан фарқли томони – унинг тарқалишини тиббий ниқоблар билан тўхтатиб бўлмайди… Айниқса бу касаллик ёш авлоднинг руҳига талафот етказиши – халқ келажагини ишғол этиб, эртасини савол остига қўйиши ачинарли. Бундай муҳитда униб-ўсган болаларнинг дунёқараши зиддиятли шаклланади – катталарнинг мантиқсиз тасарруфи уларнинг тафаккурида тизимсизликни пайдо қилади. Муттасил мадҳ этиладиган шахсга етадиган зарарлар Унга етадиган зарар тез эмас, секинлик билан қад кўтаради, «кўза ичидаги дев» каби аввалига кичкина тешикдан чиқиб, катта нарсага айланади. Муттасил мадҳ бу – киши руҳини «замбаракдан ўққа тутиш», руҳий қўрғонини секинлик билан барбод этиш дегани. Муттасил мадҳ йўналтириладиган киши руҳида секинлик билан содир бўладиган ишлар: – кишининг ўзини ҳамда қилаётган ишларини танқидий баҳолай олиш қобилияти фалажланади; – асл воқелик билан алоқаси узилади ва унинг ўрнини хаёлий эгри воқелик эгаллайди; – киши ўзини маъсум, хатога йўл қўймайдиган деб била бошлайди ва бу туйғу тобора кучайиб бораверади. Шу ҳисобда айтиш мумкинки, маддоҳлик бу – қотиллик. Фақат бунда қотиллик руҳий – кўзга кўринмас оламда юз беради. Маддоҳлик инсон руҳига ҳамла қилади ва имкон бўлди дегунча уни ўлдиради ва унинг ҳамласи бутун бошли ҳарбий қўшинларнинг кучидан кучлидир. Қандайига? Жамиятга етадиган зарар Маддоҳликни руҳий қотиллик дедик. Бироқ, бу ҳаммаси эмас....