Жорий йилнинг 7-ноябр куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва бошқалар А.Олимов бошчилигида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 3-курс талабалари билан юртимизнинг замонавий, кўнгилочар маскани бўлмиш “Tashkent City”га экскурсия ташкил қилинди. Экскурсия давомида талабалар “Tashkent City”даги музей ҳамда фаввораларни томоша қилдилар. “Tashkent City” талабаларда жуда яхши таассурот қолдирди. Талабалар “Tashkent City”да мароқли дам олдилар. 963
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб, Устозлардан сийратингиз ўрганганда. Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай, Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим. «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу». Эй оламлар саййиди, инсоният тарбиячиси, биз умматларга ота-онамиздан ҳам меҳрибон бўлган қалбимиз севгани Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизга аср бўлмаганим учун авваллари ўксинар эдим. Ёшим улғайиб Каломуллоҳ тафсирларини, сийратингизни устозлар ёрдамида ўрганиш жараёнида, бу ўксиклик секин аста камайди. Ҳозирга келиб, буткул шукроналик ҳисси билан алмашган. Чунки мен илм олиш бахтига эришганимдан сўнг, инсонни ёруғ дунёга қайси вақтда келиши муҳим эмаслигини англаб еттим. Муҳими бизни яратган зот Аллоҳни таниб сизни суннати саниянгизга муҳаббат ва интиқлик ила эргашиш экан. Бахт қайси асрда қайси маконда туғилиш эмас, бахт Аллоҳни гуноҳкор ҳолимизда бўлса ҳам севиб унга тавбатан насуҳ қилиб қайтмоқ, сизни таниб сизни севмоқ экан. Бахт сизнинг асрингизда яшамоқ эмас экан. Албатта мен саҳобалар мақоми бахт эмас дейишдан йироқман. Улар инсонларнинг юлдузи, сизни биздан ҳам кўпроқ севган зотлардир. Аммо мен ўз асримда дунёга келганим, менинг фурсатим эканига шукрона келтириш мақсадида айтмоқчиман. Бахт асли нимада эканини ўзим каби сизга муштоқ замондошларимга оз бўлсада эслатиб таскин бермоқ, аслида эса ўзимга таскин изламоқдир. Сизга ҳам аср бўлган мунофиқлар, мушриклар, яҳудийлар, насоролар ҳам бор эдику, мен ўшалардан бири бўлиб қолмаганим учун ҳам шукрона келтираман демоқчиман. Улар каби Қуръони каримда лаънатланиб қолмаганимга, мунофиқлик билан шарманда бўлмаганимга, адашиб кетиб сизни пок шариат таълимотингиздан юз буриб кетмаганимга шукроналар келтираман. Аллоҳим тақдир қилган шу давр вакиласи бўлиб, Исломий муҳит, Исломий тарбия топиш бахти ила шарафланиб, ҳали балоғат остонасига етмай ибодат таълимоти билан улғайганим менинг бахтим экан аслида. Сизни соғинганимда, сизга ҳам аср бўлиб яшамаганимга афсус қилган пайтларим Аллоҳ асрасин мен ҳам сизга замондош бўлган мушрикалардан бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику дея таскин топаман. Абу Лаҳабнинг аёли, ёки сизга озор берган яҳудий аёллар каби бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику наузубиллаҳ. Шулар ҳақида ўйласам қалбим титраб Аллоҳга сажда қилиб йиқиламан шукроналар келтираман. Сизни танитганига, Қуръонни таълим олишдек бахтни бериб аҳлидан қилганига, суннати саниянггизни таълим олиб ҳаётимнинг ҳар онига тадбиқ қилдириб муваффақият берганига шукроналар келтираман. Ота-онамнинг ҳаққини билиб улғайганимга, улар мени деб заҳмат тортганларини қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида Каломуллоҳ ва сизнинг суннатингиздан ўргандим. Қуръонни ёд олиб, унга амал қилиб, суннатингизни ёйиш, фарзандларимга Аллоҳни танитиб, сизни севдириб савобини ота-онамга бағишлаб, қиёматда шараф тожини кийишларини ўргандим. Эй қалбларимиз маҳбуби, биз сизни қаттиқ севамиз. Равзайи покингизга интиқлик ила яшаймиз. Имкон топдик дегунча ошиқамиз. Биз сизга уммат эканлигимиз аслида энг буюк бахтимиздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «… Ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (Фотиҳа сураси, 7-оят) сифати билан сифатланмаганимизга шукр қиламиз. «Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир» (Бақара сураси, 7-оят)деганидек муҳрланмаганига ҳам шукр қиламиз. Яна: «Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар» (Бақара сураси, 8-9-оятлар) дейилганидек мунофиқлик ҳам қилмаётганимизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Сизга ожизона саловатлар йўллаб бу йўлда бардавом қилишини дуо қиламиз. Биз лойиқмизми билмаймиз, аммо оятда келганидек: «Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо ўқурлар ва биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар....
Президентимиз 2019 йилнинг 15 июнида Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитидаги сўзлаган нутқида динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маърифат ва маданиятларни ўзаро бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйишда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази самарали платформа бўлишини алоҳида таъкидлаган эди. Ана шу ташаббуснинг навбатдаги амалий тасдиғи сифатида жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШ Тинчлик институти билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилди. Унда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркманистон ва Афғонистондан элликка яқин халқаро эксперт ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мухбиримиз халқаро семинар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: Нэнси ЛИНДБОРГ, АҚШ Тинчлик институти президенти: — “С5+1” доирасида бўлиб ўтаётган семинар АҚШ Тинчлик институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинганидан бағоят мамнунмиз. Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг илмий доира вакиллари, адашиб нотўғри йўлга кириб қолганларни соғлом ҳаётга қайтариш соҳасининг етук экспертлари қатнашмоқда. Семинардан кўзланган асосий мақсад террористик ва экстремистик ташкилотларга алдов йўли билан кириб қолганларни тўғри йўлга бошлаш, нотинч ўлкаларга кетганларни юртига қайтариб, реабилитация қилишга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилиш, фикр ва тажриба алмашишдан иборат. Бу ишларни амалга оширишда “С5+1” мамлакатлари билан ҳамкорликни тобора кенгайтирмоқдамиз. Ишончим комилки, самара ўзини узоқ куттирмайди. Биз Ўзбекистонга ташриф асносида ҳукумат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари билан кўплаб учрашувлар ўтказиб, шу масалаларни муҳокама қилдик. Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуси билан бир гуруҳ аёл ва болалар юртга қайтарилгани жасоратли иш бўлди. Бу эзгу тадбир бошқа давлатлар учун ўрнак бўлиб, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўхшаш ҳаракатлар бошланишига туртки берди. Марказ тўғрисидаги таассуротларим бир олам. У миллий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида барпо этилган, барча қулайликларга эга, техник жиҳозланиши ривожланган давлатлар вакилларида ҳам ҳавас уйғотади. Айниқса, бу ердаги илмий муҳит алоҳида ажралиб туради. Тадқиқотчилар билан учрашиб билдимки, бу ерда ўз соҳасининг етук мутахассислари ишлайди. Кенешбек САЙНАЗАРОВ, Қирғизистон Республикасидаги “Муштарак манфаатларни аниқлаш” Марказий Осиё дастурлари директори: — Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўта ноёб муассасалардан бўлиб, бутун Марказий Осиё халқларининг умумий илмий ва маданий мулки саналади. Биз марказ билан май ойидан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Мана, бу ердаги дўстларимиз билан ушбу семинарни ўтказмоқдамиз. Анжуманда Марказий Осиёдаги барча мамлакатлардан вакиллар қатнашаётгани жуда қувонарлидир. Ишончим комилки, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бутун минтақа мамлакатлари диний-маърифий муассасалари, барча маърифатпарвар илм намояндалари учун Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан бошқа буюк алломаларнинг йўлини давом эттиришга хизмат қиладиган мулоқот майдонига, шериклик марказига айланади. Марказ раҳбарияти билан суҳбатда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан 3-4 нафардан ёш тадқиқотчиларни бу ерда тадқиқот олиб боришини ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдик — токи, таълим ва изланишлар ниҳоясига етгач, улар юртига қайтиб, олган билимларини ўз тилида ёйсин. Имом Бухорий яшаган даврдан ҳозирги кунгача битилган қўлёзмаларнинг қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларига таржима қилиниши буюк алломаларнинг бой меросини тарғиб қилиш йўлида муҳим дастуриламал, айни пайтда радикализм ва экстремизм каби иллатларга қарши маърифат билан курашишнинг кучли механизми бўлади....
(3-қисм) Тадқиқотларга кўра, Нуҳ қавми тош асридан бронзага ўтиш даврида Дажла ва Фурот дарёларининг ўртасида жойлашган Месопотамияда яшаган. Бу одамлар қишлоқ хўжалигига асосланган жамиятнинг бой ва фаровон вакиллари эдилар. Нуҳнинг неча йил умр кўрганлиги тўғрисидаги эҳтимолларни юзага чиқаришда Қуръони каримнинг «эллик йил кам минг йил» (Анкабут,14) деган изоҳи ёрдам беради. Бу археологлар томонидан Нуҳ қавми яшаган даврни милоддан аввалги 3500-4500 йиллар оралиғида деган таҳминларига мос келади. Нуҳ алайҳиссалом ёшлигиданоқ яхши инсон бўлиб тарбия топди ва Аллоҳнинг ибодатида бўлди. У қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиб, чорвачилик ва ҳунармандчилик касби билан тирикчилик қилар эди. Эллик ёшида, Аллоҳ уни ўша замонда яшаган барча халқлар ва қабилалар учун пайғамбар қилди. Унга Аллоҳ таоло томонидан илоҳий китоб туширилмаган. Нуҳ қавми ўз ерларида хурмо дарахтлари, дон ва сабзавотларнинг барча турларини экиб ҳосил олганлар. Нуҳ аҳолиси дарё орқали савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйган бўлиб, ўз ҳудудларига ёндош диёрлардан темир ва тош олиб келишар, шаҳар атрофларида гўзал иморатлар қуриб, у ерда дон сақлаш учун омборлар қурганлар. Вад, Суваг, Ягус, Ягук, Наср деб номланган бутларга сиғинишиб уларга атаб қурбонликлар қилишарди. Ушбу бутларнинг баъзилари эркак ёки аёл, баъзилари ҳайвонлар шаклида ясалган. Бойлар камбағалларни талон-тарож қилиб, гуноҳ ишларни тинмай қилишарди. Нуҳ қавми ўз авлодлари Од ва Самуд қавмларидан ҳам баттарроқ бузғунчи қавм бўлган. Шаҳарларда матолар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари ривожланган эди. Фаровонлик шу даражага етган эдики, савдогарлар маҳсулотларни бойларга етказиб беришга улгура олмас эдилар. Одамлар ҳашамат ва кайфу сафонинг чегарасини билмас, пулларни ўйин-кулги ва ортиқча нарсаларга сарфлашарди, лекин иш камбағал ва муҳтожларга ёрдам беришга келганда, уларга ўз моларидан заррача бермай, ҳақоратлаб қувиб соларди: «Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар» (Ҳуд, 27). Қуръон тафсирчилари бу воқеаларни баён қилишда Нуҳ алайҳиссаломнинг хотини ва болаларининг исмларини китобларига киритдилар. Тўфонда қолиб ҳалок бўлган ўғлини Канъон ва бошқаларларнинг исмлари ҳам келтирилди. Нуҳ алайҳиссалом ясаган кемага ундан ташқари 80 киши чиққан бўлиб, унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфаслар ҳам бор эди. Нуҳнинг мана шу 3 ўғилларидан янги авлодлар келиб чиқди: Сомдан араблар, форслар ва европаликлар; Ҳомдан ҳиндлар ва африкаликлар, Ёфасдан турклар ва бошқа осиёликлар тарқалди. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 5 129
Маълумки, Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий ўқув юртларида талабаларни ўқув ишлаб чиқариш амалиёти» ҳақидаги Низоми таълим тизими жумладан, олий таълим муассасалари олдига етук педагогик кадрлар тайёрлаш вазифасини қўймоқда. Талабаларда маънавий ва маърифий, ўқув-тарбия ишларини амалга ошириш, ўқитиш ва тарбия услубларини ўзлаштиришнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш, педагогик фаолиятга ижодий, тадкиқотчилик нуқтаи назаридан ёндашиш, ўз меҳнати натижаларини таҳлил қилиш малакасини, мавжуд педагогик тажрибаларни ўрганиш, ўз билимини такомиллаштириш эҳтиёжларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йил 12 февралдаги 01А/012-сонли буйруғига асосан Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти 4-курс талабаларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўташлари белгилаб қўйилган. Мазкур буйруқ ижроси бўйича ТИИда олий таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ педагогик амалиёт муддати 2019 йил 4 ноябрдан 27 декабргача (8 ҳафта) этиб тасдиқланди. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ТИИ да 4-курс талабалари иштирокида амалиёт ўташ жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар борасида таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда ТИИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов, ҳадис ва ислом тарихи кафедраси мудири А.Тошпўлатов, маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди. Мажлис давомида: талаба-амалиётчи амалиёт дастуридаги барча турдаги ишларни ўз вақтида бажариши, ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ва талабаларнинг ақлий, ахлоқий, меҳнат, эстетик ишларини муштарак тарзда олиб бориши; амалиёт даврида ўзини маънавий ахлоқий сифатларга эга ёш мутахассис, ишга, талабаларга, касбга муҳаббат билан қарайдиган инсон сифатида кўрсатиши; ўқув тарбия муассасаси жамоаси ишларида фаол иштирок этиши; ҳар бир талаба «Кундалик ҳисобот» дафтари тутиб, унда кузатишларини, ўқувчилар билан олиб борилган ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар тахлилини қайд этиб бориши лозимлиги; амалиёт даврида вужудга келадиган барча масалалар бўйича амалиёт раҳбарига, ўқув-тарбия муассасаси маъмурияти ва ўқитувчиларига мурожаат қилишлари; ўқув тарбия жараёнини такомиллаштириш, амалиётни ташкил этишга оид таклифлар киритишлари; анжуман ва мажлисларда қатнашишлари; муассасадаги кутубхона, кабинетлардаги ўқув методик адабиётлардан фойдаланишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Мажлис сўнгида Аллоҳ таолодан талабаларнинг ҳақларига амалиётни муваффақиятли ўтаб қайтишларини сўраб дуойи хайрлар қилинди. 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 1 138