Ислом дини Пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали инсониятга тўғри йўл кўрсатувчи маёқ сифатида юборилар экан ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз таълимотини келтириб ўтган. Ислом дини туфайли инсоният янгидан-янги илм-фан эшикларини очди. Бу илм-фан эшиги хоҳ дунёвий, хоҳ ухровий бўлсин инсониятга фойда келтиради. Ислом дини туфайли ихтиро қилинган илмлар қаторига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини бизгача етиб келишини ўрганадиган “ҳадис истилоҳлари” илмини мисол қилиб келтириш ўринли. Хусусан, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Иснод диндандир! Иснод бўлмаганда хоҳлаган киши хоҳлаган гапини айтган бўлар эди!”. Ислом динида маълумотга эга бўлиш йўллари хусусида батафсил айтиб ўтилган. Хусусан, Нуриддин Собуний Бухорий “ал-Бидоя фи усул ад-дин” асарида шундай дейди: “Илм икки қисмга бўлинади. Бири, қадим илм. Бу Аллоҳ таолонинг илми. Иккинчиси, ҳодис (кейин пайдо бўлган) илм. Кейин пайдо бўлган илм икки турга бўлинади: зарурий ва меҳнат қилиб ўрганиладиган. Зарурий илм бу Аллоҳ таоло бандада унинг меҳнати ва ихтиёрисиз яратадиган илмдир. Масалан, ўзининг бор эканини билиш, очлик, чанқоқлик, лаззат ва оғриқ каби ҳолатидаги ўзгаришларни англаш. Бу ишларни билишда ҳеч нарсага шубҳа қилмайди. Бу турдаги илмни билишда барча тирик мавжудотлар муштаракдир. Меҳнат қилиб ўрганиладиган илм эса, Аллоҳ таоло банданинг меҳнати воситасида бандада яратган илмдир. Бу нарса илмнинг сабабларини тўғридан тўғри ишлатишдир. Илмнинг сабаблари учта: соғлом ҳиссиёт, рост хабар ва ақл ёрдамида фикр юритиш. Ҳиссиётлар бешта: эшитиш, кўриш, ҳидлаш, татиш ва ушлаш. Ҳар бир ҳиссиёт ишлатилганда унинг ёрдамида ўзига хос бўлган ишлар маълум бўлади. Рост хабар икки хил бўлади: биринчиси, мутавотир хабар. Иккинчиси, Пайғамбарларга мўжиза ёрдамида билдирилган хабар. Мутавотир хабар – бу кўп ҳар хил инсонлардан турли ҳолатларда эшитилган гап бўлиб, улар ушбу хабарни айтишда ёлғонга келишиб олганлар деган гумон бўлмайди. Бундай хабаларга тарихда бўлиб ўтган воқеаларни мисол қилиб келтириш мумкин” . Дарҳақиқат, ислом уммати ўз Пайғамбарининг ҳадисларини ўрганишга катта эътибор берди. Бу умматга бошқа умматларга берилмаган хусусият хабарларни санад орқали ривоят қилиш берилди. Мутавотир сўзининг луғавий маъноси: “кетма-кет келувчи”, “пайдар-пай ёғувчи” деган маънони билдиради. Мутавотир ҳадисга уламолар шундай таъриф берганлар: “Ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп ровийдан ривоят қилинган ҳадис мутавотирдир. Яъни: мутавотир шундай ҳадиски, унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган, ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади. Уламолар ҳадис мутавотир даражасида бўлиши учун унда тўртта шарт топилиши керак дейдилар: 1-шарт: Ҳадис жуда кўп ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак. Бунда ровийларнинг энг ози қанча бўлиши борасида бир неча фикрлар бўлиб, уларнинг энг эътиборлиси ровийларнинг энг ками ўн киши бўлишидир. 2-шарт: Мана шу кўп ровий ҳадис санадининг барча табақасида топилиши керак. (Яъни: санаднинг ҳар бир табақасида ўнтадан кўп ровий ривоят қилган бўлиши керак) 3-шарт: Ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари одатда иложсиз саналиши керак. 4-шарт: Улар берган хабар ҳисга таянган бўлиши керак. Яъни: ҳадис “эшитдик”, “кўрдик” деб ривоят қилинган бўлиши, “ўйлашимизча”, “айтилишича” деган сўзлар билан ривоят қилинмаган бўлиши керак. Мана шу шартларнинг барчаси топилган ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Мутавотир ҳадис зарурий илмни ифода этади. Яъни: у билан шундай ишончли илм ҳосил бўладики, инсон уни қатъиян тасдиқлаши лозим бўлади, ҳудди кўзи билан кўриб турган нарсасини тасдиқлагани каби. Чунки кўзи билан кўриб турган нарсасини ҳеч бир...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таборака ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Гўзал ахлоқ, чин инсонийликни умматларига таълим бериб, ўз шахсида намоён этган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Қадрли юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Сизларни улуғ айём – Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал – Мавлид ойи муносабати билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни ушбу кунларга етказди. Бу ойда мўмин-мусулмонлар севикли Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада кўпроқ танишга киришадилар, шу мақсадда мавлид маросимларини ўтказадилар, бу борада ёзилган асарларни ихлос билан ўқишни бошлайдилар. Мажлисларда хатми Қуръонлар қилиниб, Мавлид китобларидан байтлар ўқилиб, унинг маънолари халққа тушунтирилади. Сўнгги йилларда Ислом динини равнақ топтириш, диний қадриятларни тарғиб этиш борасида мамлакатимизда жуда кўп ишлар қилинмоқда. Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби кабиларнинг ташкил этилгани ва янгидан-янги масжид-мадрасалар очилаётгани шу йўлдаги улкан қадамлар бўлди. Жорий йилда азиз авлиё зот Сузук ота ҳамда марҳум ва мағфур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид-мажмуалар ҳамда бир қатор янги жомеларнинг қуриб битказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилиши халқимиз қалбига катта сурур бағишлади. Бизлар шундай берилган неъматларнинг қадрига етиб, динимиз ривожига кўрсатилаётган шароитларни Аллоҳ таборака ва таолонинг улуғ марҳамати деб қабул қилишимиз, бунинг шукронасини ҳамиша адо этишимиз лозим. Бундай улуғ савобли ишларга бош бўлган муҳтарам Президентимиз ва бу ишларга самимий ёндошган мутасаддиларга мўмин-мусулмон халқимиз номидан чексиз миннатдорлик изҳор қиламиз. Муҳтарам мўмин-мусулмонлар, Мавлид ойида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва саломлар йўллаш лозим. Набий алайҳиссаломга салавот айтишни Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз умматларга буюриб, шундай деган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (“Аҳзоб” сураси 56-оят). “Умматим!” деб яшаган суюкли Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш жуда савобли амал ҳисобланиб, унга тарғиботлар бисёрдир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари). Яна бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари). Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг исботи сифатида доимо салавот айтиб юришга одатланишимиз жуда ҳам катта фазилатдир. Ҳар биримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиб, барча иш ва амалимизда У Зотга эргашиш, хулқларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз керак. Азиз ватандошлар, бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин. Барчангизга Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин! Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Манба: Muslim.uz 755
Аллоҳ таоло бир тоифа инсонларнинг даражасини шундай кўтариб кўйган, ҳаттоки уларни эъзозлаганларни ҳам тақводорлар деб сифатлаган. Уларни танийсизми? Уларни сафига қўшилишни хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят). Оят маъносида “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” деб айтилган бўлиб – нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Қайси нарсаки бизга Аллоҳни эслатса – у Аллоҳнинг шиоридир. Бир масжидни кўрганимизда, бу Аллоҳнинг уйи деган фикр ҳаёлимизга келиб, бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бир қорини кўрсак, у Аллоҳнинг каломини ёдлаган деймиз, у бизга Аллоҳни эслатяпти. Бу ҳам Аллоҳнинг шиоридир. Шундай экан, уни эъзозлаш оятда айтилганидек, қалбда тавқони борлигига далолат қилади. Сиз касодга учрамайдиган тижорат билан шуғулланмоқчимисиз? Яна фойдани тўлиқ олмоқчимисиз? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларда махфий ва ошкора инфоқ қилганлар харгиз касодга учрамайдиган тижоратдан (ажру-савобдан) умидвордирлар. Чунки, У Зот (Аллоҳ) уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зийода ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи)дир” (Фотир сураси, 29-30 оятлар). Юқорида сифатланган инсонлар Аллоҳ таоло билан савдолашмоқдалар. Аллоҳ таоло билан тижорат қилганлар ҳеч қачон касодга учрамаганлар ва учрамайдилар ҳам. Сиз бу умматнинг энг афзал кишиси бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўрагатган кишидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Сиз улуғ фаришталар билан бир сафда бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилгувчи киши мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир. Энди ким Қуръонни машаққат билан ўқиса икки ажр бўлади”, дeдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Сиз қиёмат кунида шафоат қилинишни истайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳи алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар, чунки у (Қуръон) қиёмат кунида ўқигувчиларга шафоатчи бўлади”, дeб айтганларини эшитдим” (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло ота-онангизга қиёмат кунида нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдиришини хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Қуръонни ўқиса ундаги нарсага амал қилса, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг ота-онасига нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан-да яхшироқ бўлган тожни кийдиради. Унга (Қуръонга) амал қилган киши борасида нима дeб ўйлайсизлар”, дeдилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Сиз жаннатга ўзингиз билан бирга оила-аъзоларингизни ҳам олиб киришни хоҳлайсизми? Қуръон ўқинг ва ундаги аҳкомларнинг ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeб амал қилинг! Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва саллам: “Кимки Қуръонни ўқиса, унинг ахлоқини ўзида намоён этса, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeса, Аллоҳ таоло уни шу иши сабабидан жаннатга киритади. Ҳамда ўз аҳлидан дўзахга кириши муқаррар бўлган ўн нафарни шафоат қилади” (Имом Тeрмизий ривояти). Бир ҳарф ўқиб ўнта савоб олишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилик ўн баробар мислича қилиб бeрилади. Мeн “алиф,...
حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن أبي حازم عن سهل بن سعد قال كان الناس يؤمرون أن يضع الرجل اليد اليمنى على ذراعه اليسرى في الصلاة قال أبو حازم لا أعلمه إلا ينمي ذلك إلى النبي Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у Аби Ҳозимдан у Саҳл ибн Саъднинг шундай деганини ривоят қилади: “Инсонлар намозда ўнг қўлларини чап билакларини устига қўйишликка буюрилар эдилар.” Абу Ҳозим айтади: “Саҳл ибни Саъд бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берганлар”. Шарҳ: Бу ҳадисда ўнг қўлни чап билагининг айнан қаерига қўйишлиги айтилмаган. Лекин Абу Довуд ва имом Насоийлар Воилдан ривоят қилган ҳадисда: “Сўнг ўнг қўлни чап кафтининг устига қўяди”–дейилган . Намозда қўлни қўл устига қўйиш борасида ҳам турли фикрлар мавжуд. Аввало қўлни қўйишликнинг аслидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимиз шунингдек, имом Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ва аҳли илмларнинг барчаси қўлни қўйишликни тасдиқлаганлар. Бу Али, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ҳам шундай ривоят қилинган. Имом Термизий айтадилар: “Бу ҳукмга саҳобалар, тобеъийнлар ва улардан кейинги аҳли илмлар ҳам амал қилганлар”. Ибни Мунзир, Ҳасан Басрий ва ибн Сирийнлар Абдуллоҳ ибн Зубайрни намозда қўлларини ирсол – тушурганликларини ривоят қилганлар. Шунингдек, имом Моликдан келган машҳур ривоятда ҳам: “Ирсол қилади (қўлни тушуради). Агар узоқ туриб қўллари чарчаса шунда ўнг қўлини чап қўли устига қўяди” – дейилган. Имом Авзаъий: “Намозхон қўлларини қўйиш ёки уларни ирсол қилишликда ихтиёрлидир”–деган. Уларга қарши бизнинг ҳужжат қилиб келтирадиган бир неча ҳадисларимиз бор. Жумладан, Абу Довуд, Насоий ва ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд намоз ўқиётиб чап қўлини ўнг қўлини устига қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўнг қўлини чап қўли устига қўйдилар” . Иккинчидан қўлни қўйишнинг сифати борасидаги турли хиллик. Бунда ўнг кафтининг ички қисми чап қўлнинг устида бўлади, шунда чап билак ўнг кафтининг ўртасида бўлади. Исбижобий айтади: “Имом Абу Юсуфнинг фикрича, ўнг қўли билан чап қўлининг билагини ушлайди.” Имом Муҳаммад ҳам ҳудди шундай бўлишлигини айтганлар. “Муфийд”да келишича: “Чап қўлининг билагини ўнг қўлнинг жимжилоқ ва бош бармоқлари билан ушлайди. Мана шу гап кўпчилик ихтиёр қилган гапдир”. “Дироя” асарида имом Шофеъий ва имом Аҳмадларнинг: “Ўнг кафти билан чап тирсагини ушлайди” – деганликлари ривоят қилинган. Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадлар бошқа бир ривоятда: “Ўнг қўл бармоқларини чап билаги устига ёйиб қўяди” – деганлар. Кўпчилик уламоларимиз бу ва юқоридаги имомайнларнинг ривоятларини бир–бирига мувофиқлаштириб жамлашликни афзал билганлар. Учинчидан қўлни қаерга қўйишлик борасидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимизда қўлни киндик остига қўйилади. Имом Шофеъий: “Қўллар кўкрак устига қўйилади” – деганлар. Имом Шофеъий бу сўзларига Воил ибн Ҳажардан ривоят қилинган ҳадисни далил қилиб келтирадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот кўкрагига ўнг қўлини чап қўли устига қилиб қўйдилар”. Ҳидоянинг соҳиблари қуйидаги гаплари билан уларга раддия берадилар: “Киндик остига ўнг қўлни чап қўл устига қилиб қўйиш суннатдандир” . Муаллиф айтадилар: “Бу гап Али ибн Абу Толибнинг гаплари бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иснодини беришлик тўғри бўлмайди” . Бироқ Абу Амр: “Билингки агар саҳобий суннат сўзини қайдламасдан мутлоқ айтса, унда бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳисобланади”– деганлар. Тўртинчидан қўлни қўйишлик вақти борасидаги ихтилофлар. Бу борадаги саҳиҳ гап шуки ҳар бир суннат (вожиб) зикрлар мавжуд бўлган...
(2-қисм) Нуҳ алайҳиссалом қавмига Аллоҳнинг азоби унинг пайғамбарлик даври бошланганидан тўққиз юз эллик йилдан кейин юборилган. Бу азоб, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қилганидек, Нуҳ қавми иймонга келмагани ва гуноҳга ботганликлари сабаб сув тошқини шаклида юборилди: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَاماً فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ “Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди” (Анкабут сураси, 14-оят). Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини ҳақиқат йўлига чорлагач, улар оятларни ва уни мазхаралаб иймонга келмагандан сўнг, Аллоҳдан азоб юборишини сўради: وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً .إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً “Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар” (Нуҳ сураси, 26-27). Аммо шунга қарамай, у одамларга яхши муомила қилар ва уларга қўлидан келганча ёрдам берарди. Бироқ, улар чироқ атрофида учиб юрган парвоналар каби ўзларини оловга отиб Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилишда ва таҳқирлашда давом этдилар. Сўнг, Аллоҳ унга ваҳий юборди: وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلاَّ مَن قَدْ آمَنَ فَلاَ تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ .وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلاَ تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ “Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 36-37). Нуҳ алайҳиссалом кема ясагач, бу ердаги одамларни ташлаб кета олмади ва уларни кемага чиқариб олдилар. Аммо шунда ҳам баъзи одамлар Нуҳ алайҳиссаломни масхаралашда, унга итоатсизлик қилишда давом этдилар. Улар кемада турли номақбул ишларни қила бошладилар. Кемани ҳожатхонага айлантирдилар. Бунга жавобан, Аллоҳ таоло уларга бедаво касаллик юборди. Ва кунларнинг бирида, ушбу касалликка чалинган бир киши кемадан пастга қарайман деб, сирғаниб, сувга тушиб кетди. У сувдан чиқгач, ўзида касаллик йўқлигини сезиб қолди. Қавмнинг бошқа аъзолари ҳам касалликдан халос бўлиш учун кемадаги ахлатларни ўз қўллари билан тозалай бошладилар. Шундан сўнг, тез орада тўфон келиб Нуҳ қабиласининг барча кофирларини сувга ғарқ қилди. Сувга ғарқ бўлганлар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Канъон ҳам бор эди, у отасининг чорловига қарамасдан, кемага чиқмай тўфондан омон қолиш мақсадида тоғнинг тепасига чиқмоқчи бўлди. Кема тахминан олти ой сузди. Бироқ, барча захиралар тугаб борар эди. Шундан сўнг, Нуҳ алайҳиссалом бўш қопларни тупроқ ва қум билан тўлдирди ва уларни ўз қўллари боғлаб қўйди. Халталар очилганда, одамлар қопларнинг ичида саёҳатни давом эттиришга ва манзилларига етиб олишга етадиган озиқ-овқат борлигини кўрдилар. Нуҳ алайҳиссалом ўз манзилига етганларида, Аллоҳнинг марҳамати билан шу куннинг ўзида турли хил мевали дарахтларни экдилар. Маълумотларга кўра, бу жой ҳозирги Ироқ ҳудудининг Куфа шаҳрига тўғри келади. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 896