Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди. Шунингдек, қарорга кўра: вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва «Фахрийлар кенгаши» фаолиятини мувофиқлаштиради; – меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади. Қарор билан, шунингдек, «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди. Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат. Манба: «Ҳуқуқий ахборот» канали 897
Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз. Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир. Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади. Чиндан ҳам, дунё миқёсида рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси, ўқитувчи меҳнатининг туб моҳиятини ташкил этади. Ана шу ўткир ҳақиқатни ҳисобга олиб, биз таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтардик. Ўтган қисқа даврда мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мактаб таълимида 11 йиллик тизимга ўтиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, нодавлат таълим хизмати кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширдик. Бугунги кунда сизларнинг, бутун эл-юртимизнинг қизғин қўллаб-қувватлаши билан мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиб бормоқда. Буюк алломаларимиз, атоқли шоир ва адибларимиз номи билан аталадиган ижод ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар, “Темурбеклар мактаблари”, Президент мактаблари каби мутлақо янги намунадаги замонавий ва инновацион таълим масканлари айни шу мақсадга хизмат қилади. Бу борада умумтаълим мактаблари тизимини ривожлантириш масаласига устувор аҳамият берилмоқда. Бунинг тасдиғини сўнгги икки йилда 238 та янги мактаб барпо этилганида ҳам кўриш мумкин. Ҳолбуки, 2010-2016 йилларда бу соҳага етарли эътибор берилмагани туфайли 99 та мактаб ёпилган эди. Мазкур соҳани ривожлантириш учун ажратилаётган бюджет маблағлари ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, жорий йилда мактабларга 2017 йилга нисбатан 81 фоиздан зиёд маблағ ажратилди. Юртимизда боғча, мактаб ва олий таълим тизимида ишлаётган тарбиячилар, ўқитувчи ва домлалар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг иш ҳақини, жамиятдаги нуфузини ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда. Соҳа ривожига бўлган ана шундай эътибор мактабларда ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгартиришга, ўқитувчилар таркибини яхшилашга хизмат қилмоқда. Биз таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда, боғча таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Шу мақсадда мамлакатимизда мактабгача таълим ҳамда олий таълимни ривожлантириш дастурлари қабул қилинди ва шу асосда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги икки йилда мамлакатимизда 35 та, жумладан, 13 та хорижий олий ўқув юрти ташкил этилди. Юздан ортиқ янги бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 94 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил бурунги 9 фоиздан 20 фоизга ошди. Биз яқин келажакда бу кўрсаткични 25 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Яратилаётган имкониятлар туфайли Ўзбекистон ёшлари турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда. Куни кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан моҳир спортчилар иштирок этган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллагани барчамизни қувонтириб, ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бундай улкан ютуқларни биз аввало сизлар каби фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати натижаси сифатида...
Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди. «Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз. Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди», — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Абдулазиз Комилов май ойида Ўзбекистон 156 нафар фуқаросини Яқин Шарқдаги можароли ҳудуддан қайтариш бўйича «қийин ва хатарли» операция ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтган. Манба: Daryo.uz 878
Тошкент шаҳри 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» номига эришиш учун ариза топширмоқчи. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. Унга кўра, БМТнинг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти – UNECКO томонидан ҳар йили жаҳоннинг турли мамлакатларида китоб, китобхонлик, китоб ноширчилиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар йиғиб борилади ва якунда энг юқори натижалар эълон қилинади. «Биз Тошкент шаҳрининг 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» номига эришиши учун ариза топширмоқчимиз. 2020 йил учун эса Малайзия ариза топширган. Ҳозирда бу номга эришиши учун UNECКO томонидан сўралаётган барча талабларни бажариш йўлидан бормоқдамиз. Жумладан, шу йилнинг 2-4 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 1-Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ҳам шу йўлда қилинаётган ишлардан биридир», дея Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева. Манба: Kun.uz 775
Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаин. Ҳанафий мазҳаби Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг юрти Куфада вужудга келди. Ўша пайтда Куфа катта илмий марказ бўлиб, илм ва уламолар билан тўлиб тошганди. Унинг масжидлари фиқҳ ва ҳадис ҳалқалари билан гавжум эди[1]. Бу шаҳар илм-фан ривожига катта ҳис қўшди. Чунки бу шаҳарга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бир қанча саҳобалари кўчиб келишганди. Хусусан, Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) саҳобаларга бошқа шаҳарларга боришга рухсат берганларидан кейин уларнинг кўпчилиги Куфага кўчиб келишди. Қолаверса, Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврларида бу шаҳар халифалик пойтахти бўлган[2]. Бу мазҳабнинг илк тамал тошларини ўрнатиш буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га нисбат бериллади. У зотни Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Куфага муаллим ва Куфа амири Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)га вазир қилиб жўнатаётиб, шундай деган: “Мен сизларга Аммор ибн Ёсирни амир, Абдуллоҳ ибн Масъудни муаллим ҳолда вазир қилиб юбормақдаман. Икковлари ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Бадрда қатнашган улуғ саҳобаларидир. Абдуллоҳ ибн Масъудни байтул молингизга бошлиқ қилдим. Уларга эргашиб, илм ўрганинглар. Сизларни ўзимдан устун қўйганим учун Абдуллоҳ ибн Масъудни сизларга жўнатдим”[3]. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бир қанча вақт Куфа аҳлига илм ўргатдилар. Мадинага қайтаётганда энг сара шогирдларини ўз ўрнига қолдирди. Улар Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан тарбия олиб, унинг илм булоғидан ичган эдилар. Улар Қуръон, суннат ва фиққ илми осмонида ёрқин юлдузга айланишганди. Улар саҳобаи киромлардан кейин Куфада илм, фиқҳ, фатво байроқларини кўтариб, фақиҳ бўлиб етишишган эдилар[4]. Ибн Масъуддан Куфада фиқҳ ўрганиб, унинг илмини мерос қилиб олган шогирдлари ичида Алқама[5], Ҳорис[6], Масруқ[7], Абу Майсара[8], Абийда[9], Асвад[10] (раҳимаҳумуллоҳ)лар бор эди. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан илм, фиқҳ, ҳадисдан кўпроқ насибадор бўлган, қавмининг билимдони, у зот билан бирга доим юрган, илм ва амалда пешво, у зотдан кейин фатво бериш ўрнига ўтирган шогирди Алқама (раҳимаҳуллоҳ)дир. У ҳидоят ва улуғворликда Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га энг ўхшаш фақиҳ, устозининг илмини ўзлаштирган шогирд эди. Ваҳоланки, ўша пайтда саҳобалар кўп бўлишига қарамасдан, инсонлар айнан ундан савол сўрашарди. У нафақат одамлар наздида, балки устози Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ҳам наздида сиқа (ишончли) киши эди. Шунинг учун инсонлар ундан фатво сўрашарди. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) у ҳақида шундай деган эди: “Мен ниманики ўқитган ва ўргатган бўлсам, Алқама уни ўқир ва ўрганарди”[11]. Алқама устози Абдуллоҳ ибн Масъуд билан бирга Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб ва бошқа саҳобалар (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилган. Саҳобалар асридан кейин Алқаманинг илмий фаолияти Куфа шаҳрида илмни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатди. Ундан Куфанинг улуғ зотлари илм ўрганишди. Унинг шогирдлари ичида кўзга кўрингани ва машҳури “Куфа фақиҳларининг тили” деган номга сазовор бўлган Имом Масъуд Иброҳим Нахаий (розияллоҳу анҳу) эди. Иброҳим Нахаий устози Алқаманинг йўлини тутди. Алқама эса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га маҳкам эргашиши билан танилган Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг изидан борган эди. Ҳатто инсонлар: “Алқамага Нахаийдан кўра кўпроқ эргашувчи бирор кишини кўрмаганмиз. Ибн Масъудга Алқамадан кўра кўпроқ эргашувчи бирор кишини кўрмаганмиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Ибн Масъуддан кўра кўпроқ эргашувчи бирор одамни билмаймиз”, дейишарди[12]. Иброҳим Нахаий вафотидан кейин унинг ўрнини Куфа муфтийси ва фиқҳда мурожаат қилинадиган зот Ҳаммод ибн Абу...