«Ҳар умматнинг ўз Пайғамбари бордир» (Юнус, 47). «Албатта, Биз сени ҳақ ила хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик. Қайси бир умматки бўлса, унда огоҳлантиргувчи бўлган» (Фотир, 24). Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига Роббидан ҳақ ила юборилган, мўъжиза ва аломатлар ила кўрсатмаларни тўлиғича етказганлар. Пайғамбарлар томонидан кўрсатилган мўъжизалар сеҳр ёки ҳийла эмас, меҳрибон ва раҳимли бўлган Қодир Яратгувчининг чексиз қудрати ва чексиз буюклигининг бир тасдиғидир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган муборак ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳеч бир пайғамбар йўқки, уларга имон келтиришлари учун одамларга мўжиза ва аломатлар олиб келмаган бўлса». Инсониятнинг аждоди ва Аллоҳнинг илк пайғамбари Одам (алайҳиссалом)га Яратганнинг инояти билан кўплаб мўъжизалар берилди: 1. Аллоҳнинг халифаси сифатида Одам (алайҳиссалом)нинг яратилиши. Аллоҳ таоло одамни яратиб, фаришталарга, уни Ўз халифаси, яъни ер юзидаги вакили қилиб қўйишини маълум қилди. «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», дедилар. У: «Мен сиз билмаганни биламан», деди. Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг», деди. Улар:»Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан», дедилар. У зот:»Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер», деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, «Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим», деди. (Бақара, 30-33). 2. Ёввойи ҳайвонлар билан мулоқот қила олиш. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга икки минг йилдан кўпроқ умр берди. Бу вақт ичида унинг кўплаб авлодлари бор эди, улар аста-секин турли жойларга тарқалишди. Одам алайҳиссалом уларнинг олдига ташриф буюриб, кўрсатмалар бердилар. Бир сафар бошқа бир қабилага ташриф буюрганида, унга яқин ўрмонда яшайдиган йиртқич ҳайвонлар ҳақида шикоят қилишди. Улар бизга ҳужум қилишади ва бунинг сабабини билмаймиз, дедилар. Кейин Одам (алайҳиссалом) тепаликка чиқиб, баланд овоз билан қичқирди: «Эй ёввойи ҳайвонлар, барчангиз олдимга келинг!». Уни эшитган ҳайвонлар атрофга тўпланишди. – Бу одамлар менинг болаларим ва менинг авлодларим! Нега уларга ҳужум қиласиз ва кун бермайсизлар? Улар сизлардан шикоят қилмоқдалар. Шунда ҳайвонлар, бу қабила орасида бир-бирларининг ғийбат қилиш ва жанжалли мунозаралари кенг тарқалган, шунинг учун биз Аллоҳнинг амри ила улар учун тавба қилганларига қадар азоб беришга буюрилганмиз. Ушбу сўзларни қабила аҳолиси эшитиб жуда ҳайрон бўлишди. Одам пайғамбар (алайҳиссалом) одамларга қараб: «Эй, болаларим! Аллоҳ таоло олдида гуноҳларингиз учун тавба қилинг ва ғийбатни тўхтатинг ва бир-бирингиз билан баҳслашманг». Тавба қилган одамлар ҳақиқат йўлига ўтдилар ва ёввойи ҳайвонлар уларни безовта қилишни тўхтатдилар. 3. Қисқа вақт ичида узоқ масофани босиб ўтиш қобилияти. Одам (алайҳиссалом) ва Ҳавво жаннатдан туширилиб, ер юзига юборилганида, Парвардигори олам иккисини дунёнинг турли бурчакларига жойлаштирган. Ҳавво Арабистон ярим оролидаги Жидда водийсига ва Одам алайҳиссалом Шри-Ланка оролига туширилади. Шундай қилиб, улар бир-бирларидан қарийб қирқ йил айро яшадилар (баъзи маълумотларга кўра, тахминан икки юз йил). Ва бир куни, Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди ва уларга яна бирлашишга рухсат берди. Одам пайғамбар тонг отганда сафарга чиқди ва пешин пайтигача жуда узоқ масофани босиб ўтди. Шунга ўхшаш мўъжиза унга бир неча маротаба содир бўлган ва...
Жорий йилнинг 24-сентябрь куни Тошкент ислом институтида “Сентябрь – маънавият асослари фан ойлиги” муносабати билан талаба қизлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат санъат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Тамара Нуриддинова меҳмон бўлди. “Тарих кўприги” дея номланган бу суҳбатда меҳмон “Юртимиздаги мавжуд музейлар – ўтмиш ва ҳозирни боғлайдиган кўприкдир”, дедилар. Тамара Нуриддинова узоқ йиллик ҳаётий ва илмий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда талаба қизларга қимматли маслаҳатларини бериб, Ўзбекистон Давлат санъат музейининг тарихи, бугунги кундаги иш фаолияти тўғрисида ҳам гапириб ўтдилар. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Т.Нуриддиновадан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 887
Жорий йилнинг 21-сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтининг “101”, “102” ҳамда “105” гуруҳ талабалари учун “Ижтимоий” фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров бошчилигида Тошкент шаҳридаги тарихий обида ва бугунги кунда ўрта махсус ислом билим юрти сифатида фаолият кўрсатиб келаётган “Кўкалдош” мадрасасига эксурсия ташкил қилинди. Дастлаб талабалар, мадраса биноси ва дарс хоналарини кўздан кечиришди. XVI асрда анъанавий шарқ услубида барпо қилинган ушбу тарихий обида асрлар давомида ўзининг салобати ва прувиқорлигини йўқотмасдан келмоқда. Мадраса тарихи тўғрисидаги маълумотлар талабаларда чуқур қизиқиш ўйғотди. Шунингдек, талаба ёшларимиз ушбу мадрасанинг ўқув жараёнлари ҳамда билим юртининг ахборот ресурс марказларида бўлиб, у ердаги нодир адабиётлар билан танишдилар. Айниқса, мадрасада ташкил этилган хаттотлик ва наққошлик тўгараклари талабаларда катта қизиқиш ўйғотди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида ташкил этилган ушбу экскурсия талабаларда катта таассурот қолдирди. “Ижтимоий” фанлар кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 1 078
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 21- сентябрь куни “Сентябрь – Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий иш” кафедраси доценти, социология фанлари бўйича фалсафа доктори Абдуҳалилов Абдулло Абдулҳамидович институтнинг “401” ва “402”гуруҳ талабалари учун “Инсон маънавиятида сиёсий дунёқараш” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маърузада “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов, кабинет мудири М.Баймировлар иштирок этишди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М. Баймиров 918